4.3. КСЕРОФИТЛАР. Бу ўсимликлар гуруҳига қурғоқчил иқлим
шароитда яшашга мослашганлар киради. Улар тупроқ ва атмосфера
қурғоқчилиги таъсирига чидамли бўлиб, сув балансини тез ўзгартирмайди. Сув
жуда кам бўлган чўл ва дашт зоналарида кенг тарқалган. Барча ксерофитларни
икки гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин : суккулентлар ва склерофитлар.
СУККУЛЕНТЛАР. Уларнинг танаси қалин этли,серсув ,поясида ёки
баргида сув сақлайоладиган кўп йиллик ўсимликлар.Уларнинг айримлари
сувни поясида сақлайди ( кактуслар). Сувни поясида сақловчиларнинг барглари
тиканларга ёки тангачаларга айланган, баргнинг вазифасини яшил,этдор поялар
бажаради.
Баргида сув сақловчи суккулентларда эса аксинча поялар кучсиз
ривожланган, барглари этли, серсув (агава, алоэ, семизак) бўлади.
114
Умуман суккулентларнинг сув сақловчи паренхима тўқимаси кучли
ривожланган бўлади. Фаслнинг ёғингарчиликлар кўп бўладиган муддатларида
сувни ғамлаб олади ва ундан узоқ муддатда фойдланади.
Суккулентларнинг механик тўқимаси яхши тараққий этмаган. Эпидермис
ҳужайраларининг девори қалинлашган ва қалин кутикула билан қопланган,
туклар кўп, оғизчалар сони кам ва махсус чуқурчаларга жойлашган бўлади.
Оғизчалар кечаси очилиб,кундуз ҳаво иссиқ муддатларда ёпиқ бўлади.
СКЛЕРОФИТЛАР. Бу гуруҳга кирувчи ўсимликлар қурғоқчиликка
чидамли кўп йиллик,барглари кучли редукцияланган ва тиканларга айланган.
Уларга саксовул, янтоқ, қандим, испандроки, қизилча, шувоқ, жузғун, эфедра
ва бошқалар киради. Уларнинг танаси ва барги дағал ва қаттиқ бўлиб (грекча
склерос - дағал, қаттиқ) қалин кутикула билан қопланган. Оғизчаларининг
махсус чуқурчаларга жойланиши уларнинг характерли белгиларидандир.
Умуман ксероморф белгилари кўп бўлиб, улар транспирацияни камайтиришга
қаратилган эпидермиснинг юзасида ҳар хил мумсимон моддалар ажратилади.
Айрим ўсимликларда (пальма) мумсимон моддаларнинг қалинлиги 5 мм гача
бўлади. Қалин кутикула, мумсимон моддалар ва туклар сув буғлатишни
пасайтиради. Айрим ўсимликлар (қўнғирбошдошлар, чалов) баргнинг устки
томонида оғизчалар жойлашган. Барг қирраларидаги чуқурчаларда мотор
ҳужайралар деб аталадиган юпқа деворли йирик ва ҳажмини ўзгартираоладиган
тирик
ҳужайралар
жойлашган.
Сув
танқислиги
бошланганда
бу
ҳужайраларнинг (мотор) ҳажми камайиб,барг япроғи ўралиб най ҳосил қилади.
Натижада оғизчалар ўралган най ичида қолади ва транспирация ҳам жуда паст
ёки тўхтайди.
Ёз ойлари жуда иссиқ бўладиган,жазирама чўлларда яшайдиган
ўсимликлар (саксовул, испан дроки,жузғун каби буталар) баргларининг
редукцияси улар учун характерлидир. Бу ўсимликларнинг барглари яхши
ривожланмаган бўлади ёки баҳорда тўкилиб кетади. Фотосинтез вазифасини
асосан уларнинг поялари бажаради. Чунки бундай ўсимликлар поясида палисад
тўқима яхши ривожланган бўлиб, ёруғлик режимига яхши мослашган.
Кўпчилигининг илдиз тизими,ер устки органларига нисбатан бир неча марта
яхши ривожланган. Поялари ёғочланган, ҳужайра ширасининг осмотик босими
юқори,
сувни
ниҳоятда
тежаб
сарфлайди,
ёзни
тиним
ҳолатида
ўтказади.Буларга жузғун, астрагаллар ва бошқалар мисол бўлади (Тўхтаев
,1994).
Кўпчилик ксерофитлар ,кечаси оғизчалар очиқ пайтда, СО
2
ни ютиб
олади ва ҳужайра вакуоласида олма кислотаси - малатни тўплайди. Кундузи
ҳаво иссиқ ва оғизчалар ёпиқ пайтда,малат цитоплазмага ўтади ва у ерда
малатдегирогенеза ферменти ёрдамида СО
2
ажралади. Ажралган СО
2
хлоропластларга ўтади ва фотосинтез жараёнида иштирок этади (фотосин-
тезнинг САМ йўли). Фотосинтез жараёнида ажралиб чиққан кислород
ҳужайрааро бўшлиқларда тўпланади ва нафас олиш жараёнига сарфланади. Ўз
навбатида нафас олиш жараёнида ажралиб чиққан СО
2
ҳам фотосинтез учун
сарфланади.Фотосинтезнинг
бу
йўли
кучли
қурғоқчиликка
чидамли
ўсимликлар - суккулентлар ва жазирама чўлларда яшайдиган ўсимликларда
содир бўлади.
115
Do'stlaringiz bilan baham: |