Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

5.5. АНТИТРАНСПИРАНТЛАР 
Кейинги йилларда бирқанча моддалар олиндики,уларни ўсимликларга 
пуркаганда транспирация жадаллиги сезиларли даражада пасаяди. Бундай 
хусусиятга эга бўлган моддаларга антитранспирантлар дейилади. 
Ҳамма антитранспирантлар икки группага бўлинади : 1) оғизчаларнинг 
ёпилишини таъминлайдиган моддалар, 2) барг устида юпқа парда ҳосил 
қилувчи моддалар. 
Оғизчаларнинг 
ёпилишини 
таъминлайдиган 
моддаларга 
фенилмеркурацетат - С
8
 Н
8
Н
8
О
2
, додесенилсукцинат - СН
2
-(СН)
п
= СН-СН
2
 
- СНСООН - СН
2
СООН , абциз кислотаси - С
15
Н
2
0 О
4
киради. Бу 
моддалар ўсимликка пуркалганда оғизчаларни ташкил қилган ҳужайраларнинг 
тургори камаяди ва улар ёпилади. Масалан, маккажўхори, тамаки, топинамбур, 
қарағай баргларида, фенилмеркурацетатнинг 10-4М эритмаси пуркалганда, 
оғизчалар 2 ҳафта мобайнида ёпиқ бўлган.
Транспирация жадаллиги эса 50% гача пасайган. 
Икинчи группа моддаларга, полимерлар полиэтилен, полипропилен, 
полистирол, поливинилелорид кабилар киради. Булар баргларнинг устида 
плёнка қавати ҳосил қилади ва натижада сув буғларининг ажралиб чиқишига 
механик тўсиқ ҳосил бўлади. Текширишлар натижасига кўра транспирация 
жадаллиги 50% дан кўпроқ камаяди, фотосинтез ва минерал элементларни 
ўзлаштириш жадалликлари ўзгармайди. Айрим ўтказилган тажрибалар 
ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш мумкинлигини кўрсатади. 
5.6. ЎСИМЛИКЛАРНИ СУҒОРИШНИНГ ФИЗИОЛОГИК 
АСОСЛАРИ 
Қишлоқ хўжалик ўсимликларини сунъий суғориш юқори ҳосил олиш 
гаровидир. Чунки ҳосилдорлик лалмикор ерларга нисбатан 3-5 мартагача 
юқори бўлади. Ўсимликларни сунъий суғориш айниқса арид зоналари (сувнинг 
буғланиши йиллик ёғингарчилик миқдори анча кўп бўлган жойлар) учун катта 
аҳамиятга эгадир. Чунки бундай зоналарда ўсимликларда сув тақчиллиги тез-
тез содир бўлади. Олимларнинг кўрсатишича, ҳатто жуда қисқа муддатли сув 
тақчиллиги ҳам ўсимликларнинг нормал ўсишига таъсир қилмай қолмайди. 
Ўсимликларда сув камчиллиги айниқса сувнинг сўрилиши, илдиз босими, 


110 
оғизчалар ҳолати, транспирация, фотосинтез, нафас олиш ферментларининг 
активлиги, ўсиш ва ривожланиш, ҳосилдорлик ва ҳосил сифати каби 
жараёнларга таъсир этади. 
Сунъий суғоришни тўғри ташкил қилиш учун сув мувозанати ва уни 
ташкил қилувчи асосий омилларни эътиборга олиш зарур. Бундай омилларга 
қуйидагилар киради : 1) ўсимлик турлари ва навлари (қурғоқчиликка 
чидамлилик даражаси, илдиз системасининг ривожланиш хусусиятлари, ўсиш 
даврлари), 2) ўсимликлар сони , 3) тупроқ муҳити ( тупроқдаги сув миқдори, 
тупроқ эритмасининг осмотик босими,тупроқнинг структураси ва намлик 
сиғими), 4) иқлим омиллари (сувнинг ер устидан буғланиш натижасида 
сарфланиши ва транспирация, ҳаво ҳарорати ва намлиги, шамол, ёруғлик, 
ёғингарчилик миқдори) ва бошқалар.Айниқса арид зоналарда етиштирилувчи 
маданий 
ўсимликларнинг 
сув 
режимини 
характерловчи 
физиологик 
жараёнларни ўрганиш ва улардан фойдаланиб суғориш сони, муддатлари ва 
меъёрини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. 
Қишлоқ - хўжалик ўсимликларини вегетация давомида таъминлаш учун
сарфланадиган сув миқдорига - суғориш нормаси дейилади ва у қуйидаги 
формула билан аниқланади : 
E = a P + W + M 
бу ерда Е - умумий сув миқдори, м
3
/га, аР - ўсимликларнинг ёғин-
гарчиликлар ҳисобига фойдаланган сув миқдори м
3
/га ,М - бир марта суғориш 
нормаси м
3
/га. Бу нормани белгилашда юқорида кўрсатилган омиллардан 
фойдаланилади. Масалан, ғўза учун суғориш нормаси 3500 дан 10000 м
3
/га 
бўлиши мумкин. 
Бир марта суғориш нормаси қуйидаги формула билан аниқланади: 
М = 
а
Н (В
п

о
) 100 
бу ерда М-бир марта суғориш нормаси, м
3
/га; а-тупроқнинг ҳажмий 
массаси, Т/м
3

а
Н-тупроқнинг намланувчи қатлами; В
п
-тупроқнинг намланувчи 
қатламидаги дала намлик сиғими, %; В
о
- суғориладиган дала тупроғининг 
намлиги, %. 
Ўсимликларни бир марта суғориш нормаси уларнинг ўсиш фазалари ва 
бу фазаларда сувни ўзлаштириш хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади. 
Масалан, ғўза ўз вегетацияси давомида сарфлайдиган суғориш нормасининг 20-
25% ни гуллаш фазасигача, 55-56% гуллаш фазасида, 15-20% эса кўсаклаш ва 
пишиш фазаларида сарфлайди. Шунга асосан суғориш сони ва бир марта 
суғориш (400 дан 900 м
3
/га, айрим ҳолларда 1200 м
3
/га бўлиши мумкин) 
нормалари белгиланади. 
Айниқса ўсимликларнинг суғориш муддатларини тўғри аниқлаш катта 
аҳамиятга эга. Бу масалада ҳам бир қанча фикрлар мавжуд: 1) тупроқ 
намлигини ҳисобга олиш, 2) ўсимликнинг ташқи кўринишига қараб белгилаш, 
3) ўсимликнинг физиологик жараёнлари асосида аниқлаш ва ҳоказо. 


111 
Тупроқ намлигини ҳисобга олиш ўсимликлар ўзлаштириши мумкин 
бўлган сув миқдори тамом бўлгандан кейин суғоришни билдиради. Лекин 
кўпчилик йирик физиологлар бу муддатни кеч деб ҳисоблайдилар. Ўлик 
запасга яқинлашгунча кўпчилик маданий ўсимликларнинг нормал физиологик 
жараёнлари бузилади. Ҳатто баргларда дастлабки сўлиш белгилари пайдо 
бўлиши билан фотосинтез секинлашади ва нафас олиш жадаллиги ошади. 
Ўсимликлар ташқи кўринишига қараб, яъни баргларининг сўлий 
бошлаши, барглар ва ўсиш нуқталари рангининг ўзгариши ва ҳоказоларга
қараб физиологик жараёнларнинг бузилишини аниқлаш мумкин. 
Бу ўзгаришлар ўсимликнинг бутун вегетациясига, таъсир этади. Ўсиш ва 
ривожланиш сусаяди, ҳосилдорлик ҳам камаяди. Шунинг учун ўсимликлардаги 
физиологик жараёнларнинг бузилганини кўрсатувчи белгилар пайдо бўлмай 
суғориш муҳим аҳамиятга эга. 
Суғориш муддатини белгилаш устида олиб борилган изланишлар шуни 
кўрсатдики, энг тўғри фикр ўсимликларнинг физиологик ҳолатини аниқлаш 
экан. Бунда айниқса барг ҳужайралари ширасининг сўриш кучини аниқлаш ва 
шу асосида суғориш муддатини белгилаш бошқа усулларга нисбатан тўғрироқ 
эканлиги исботланди. 
Айрим ўсимликлар ва уларнинг ўсиш фазаларида, ҳужайра ширасининг 
сўриш кучи қуйидагича бўлганда, суғориш тавсия этилади: Ғўзада то 
гуллагунча -12 атм, гуллаш фазасида -14 атм, кўсаклаш ва пишабошлашда -16 
атм, уруғлик йўнғичқа ёш майсалари - 3-5 атм, шоналаш - 8-11 атм, гуллаш 
фазасида 14-18 атм ва ҳоказо. 
Кейинги йилларда тавсия этилган тез аниқлаш усулларидан яна биттаси, 
барг ҳужайрасининг электрик қаршилигини аниқлашдир. Бу усул айниқса 
мевали дарахтларнинг суғориш муддатларини белгилаш учун тавсия этилган. 
Барг ҳужайраларида электрик қаршилик 500-600 к Ом бўлганда, 
ўсимликлар сув билан нормал таъминланган ҳисобланади. Агар электрик 
қаршилик ошиб 1000-1500 к Ом га етса суғориш тавсия этилади. Электрик 
қаршилик 2000 к Ом га етиши кучли сув дефитцити рўй берганини билдиради. 
Шундай қилиб, ўсимликлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун, 
уларни бутун вегетация давомида меъёрида сув билан таъминлаш зарур. Сув 
дефитцитлигига, айниқса унинг узоқ муддатли бўлишига йўл қўймаслик 
ҳосилдорлик гаровидир. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish