Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

КАЛИЙЛИ ЎҒИТЛАР. Ўсимликлар тупроқ таркибидаги калийни бошқа 
кул элементларига нисбатан анча яхшироқ ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам 
калийли ўғитларнинг аҳамияти катта. Калий ўғити сифатида асосан калий
(КС1) қўлланилади. Унинг таркибида 52% соф калий бўлиб, сувда яхши 
эрийди. Бу туз ҳамма тупроқларда ва барча ўсимлик турлари учун 
ишлатилиши мумкин. Калий ўғити сифатида фойдаланиладиган тузлардан - 
калий сульфат (К
2
SO
4
) таркибида 48-52% соф модда (К
2
О) бўлиб сувда яхши 
эрийди. Калий нитрат (КNO
3
) таркибида соф модда (К
2
О) 45-46% ва 13% азот 
бўлади. Сувда яхши эрийди. 
Калий ўғитларининг ҳаммаси физиологик нордон тузлар ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам бу тузлар нордон тупроқларда ишлатилганда қўшимча 
оҳаклаш самарадорликни оширади. Калий ўғитлари азот ва фосфор ўғитлари 
билан биргаликда ишлатилганда самарадорлиги юқори бўлади. 
МИКРОЎҒИТЛАР. 
Ўсимликларга 
ўсиш 
ва 
ривожланиш 
учун 
ўзлаштириладиган асосий элементлардан (NPК) ташқари жуда оз талаб 
қилинадиган микроўғитлар ҳам керак. Ҳозирги вақтда ўсимликларнинг бор, 
марганец, мис, рух ва молибден каби элементларга талаби анча яхши 
ўрганилган. Ўсимликлар таркибида бу элементлар етарли бўлганда ўсиш ва 
ривожланиш фаоллашади, касалларга ва ташқи шароитнинг ноқулай омиллари 
таъсирига чидамлилиги ортади. Шунинг учун ҳам тупроқда бу элементлар 
етмаганда, уларнинг ўғитларидан фойдаланиш умумий самарадорликни 
оширади. Ўғит сифатида бу элементларнинг сувда яхши эрийдиган тузларидан 
ёки таркибида ўзлаштриладиган микроэлемент бўлган чиқиндиларидан 
фойдаланиш мумкин. Кўп мамлакатларда бу элементлар асосий ўғитларга 
қўшиб ишлатилади. 
Микроўғитлардан фойдаланишнинг асосан учта усули кенг қўлланилади:
1) тупроққа солиш,
2) суюлтирилган эритмасини ўсимликларга пуркаш,
3) уруғларни экишдан олдин микроўғит билан таъминлаш. 
Биринчиси асосий йўл бўлиб, бу айрим элементлар тупроқ таркибида кам 
бўлганда кенг қўлланилади. Солинадиган ўғитнинг миқдори микроэлемент 
турига, тупроқдаги миқдорига, ўсимлик турига ва бошқаларга боғлиқ. 
Масалан, бор ўғити сифатида Н
3
ВО
3
кислотадан 0,5 -2кг/га, марганец ўғити 
сифати MnSO
4
тузидан 10-18 кг/га,рух ўғити сифатида ZnSO
4
тузидан 5-10 
кг/га тупроққа солинганда ҳосилдорлик сезиларли даражада ошганлиги 
аниқланган. 
Микроэлементларнинг суюлтирилган эритмаларини ўсимликларга пуркаш 
- қўшимча усуллар қаторига киради ва баъзи бир қулайликларга эга: 
микроўғитлар анча кам сарфланади, энг зарур вақтларда ишлатилади, тез 
ўзлаштирилади ҳамда экологик тоза ҳисобланади. Масалан, ғўзанинг гуллаш 
фазасида бор кислотасининг (Н
3
ВО
3
) 0,01 -0,02% ва рух сульфат (ZnSO
4

тузининг 0,02 - 0,05% ли эритмалари билан пуркалганда гулларнинг 
чангланиш жараёни фаоллашади,ўсимликларнинг сувсизликка ва иссиқликка 
чидамлилиги ортади. 
Уруғни экишдан олдин микроўғитлар билан таъминлаш ҳам қўшимча 
усуллар қаторига киради. Бу усул айниқса ивитилиб экиладиган ўғитлар учун 


149 
қулай. Масалан, чигит тоза сув ўрнига мис сульфат (СuSO
4
) тузининг 0,001-
0,005% эритмасида ивитилиб экилганда, чигитларнинг униш кучи ортиши ва 
ёш ниҳолларнинг, баҳорги ҳароратнинг қисқа муддатли пасайишига чидамли 
бўлиши аниқланган. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish