ЭМБРИОНАЛ БОСҚИЧ. Онтогенезнинг эмбрионал босқичи зиготадан
бошлаб то уруғнинг пишишигача бўлган даврда муртакнинг ривожланиш
жараёнларини ўз ичига олади (88-расм).
88-Расм. Ёпиқ уруғли ўсимликлар онтогенезининг босқичлари:
А-эмбрионал, Б-ювенил, В-вояга етиш ва кўпайиш, Г-қариш, 1-гул, 2-чангчи, 3-
микроспора (чанг) нинг оналик ҳужайрали чангдони, 4-микроспоралар тетрадаси (тўртлиги),
5-чанг доначалари, 6-етилган мевачи (уруғчи), 7-чангланиш, 8-муртак халтаси, 9-ёш муртак,
10-майса, 11-етилмаган мевачи, 12-тўрт мегаспорали (макроспоралар) уруғ муртак, 13-бир
мегаспорали уруғ муртак, 14-муртак халтасининг ривожланиши.
Барча ёпиқ уруғли ўсимликларда уруғланиш жараёни олдидан чангланиш
жараёни бўлади. Яъни чанглар оналик тумшуқчасига тушади ва тумшуқчадан
ажралиб чиққан томчи эритмада бўртган чангнинг ўсиши бошланади. Бу
вақтда чангнинг сиртқи пўсти (экзина) ёрилади. Ички пўсти (интина) эса узун
найчага айланиб пастга қараб чўзилади ва устунча бўйлаб тугунчага бориб
етади. Чанг найчаси уруғ куртакчаси ёки муртак халтачасига етгач очилади ва
ундаги иккита сперманинг биттаси тухум ҳужайра ядроси билан иккинчиси -
муртак халтачасининг иккиламчи ядроси билан қўшилиб уруғланади (бу ҳодиса
йирик
цитолог олим С.Т.Навашин томонидан очилган). Уруғланган
ҳужайраларнинг бўлиниш жараёни бошланади. Айни вақтда уруғ куртакчасида
ва гулнинг бошқа бўлакчаларида бир қанча бошқа ўзгаришлар ҳам юз беради.
Уруғ куртак пардалари ўсиб, уруғ қобиғини, тугунча деворчалари эса ўсиб мева
қаватини ҳосил қилади. Мева қаватини ҳосил қилишда кўпинча гул таглиги ҳам
қисман иштирок этади. Гулнинг бошқа қисмлари тўкилиб кетади (89-расм).
Уруғланиш жараёни тугагандан кейин зиготада РНКнинг синтези
тезлашади ва тўплана бошлайди. Эндоспермнинг ривожланиши учун ИСК ва
184
цитокинин керак бўлади. Улар уруғнинг нуцеллус қисмидан оқиб келади. Бу
оқим доимий характерга эга. Муртакнинг ривожланиши билан бир қаторда
ҳужайраларда ИСК нинг концентрацияси ҳам ошиб боради ва цитокининлар
тўхтовсиз оқиб келаверади.
89 расм Ёпиқ уруғли ўсимликлар гулининг тузилиши
1-тумшуқча, 2-устунча, 3-тугунча, 4-уруғ куртак, 5-муртак қончаси, 6- тухум хужайра,
7-антипардалар, 8-иккита қутбий мағзлар, 9-тумшуқчада унаётган чанг доначаси, 10-чанг
найи, 11-чангдон, 12-чангчи ипи, 13-гултож, 14-гулкоса.
Уруғ муртагининг ривожланиши ва дифференциацияси бирин-кетин
бориб, бир неча группа дастлабки органларни ҳосил қилувчи ҳужайралар
шаклланади (поя илдиз уруғбаргчалар) ва прокамбий пайдо бўлади.Шу билан
бир вақтда уруғда запас моддалар ҳам тўланана бошлайди. Бу моддалар уруққа
асосан сувда яхши эрийдиган бирикмалар (шакарлар, аминокислоталар, ёғ
кислоталари) ҳолида оқиб келади ва у ерда сувда бутунлай эримайдиган
бирикмалар (крахмал,ёғлар, оқсиллар) ҳолатида тўпланади.
Уруғлар ривожланишининг бу босқичи жуда фаол характерга эга
бўлиб,ИСК цитокининлар ва гиббереллинларга бўлган талаб ҳам ошади.
Шунинг учун бу тўқималарнинг ўзларида ҳам фитогормонлар кўп миқдорда
синтезланади.
Пиша бошлаган уруғларнинг қуруқ оғирлиги тез кўпаяди, сувнинг
миқдори аксинча камая бошлайди. Тўла пишган уруғларда сувнинг миқдори
жуда кам бўлади. Шу билан биргаликда ауксинлар, цитокининлар,
гиббереллинларнинг ҳам миқдори камаяди. Абсциз кислотанинг миқдори эса
аксинча кўпаяди.
185
Шундай
қилиб,
уруғда
муртакнинг
ривожланиш
жараёнлари
фитогормонлар иштирокида содир бўлади. Дастлаб фитогормонлар эндосперм
ва бошқа тўқималардан оқиб кела бошлайди, кейинчалик улар ўзлари
фитогормонларни синтезлайди ва ҳатто ауксинларни атрофга ҳам чиқаради.
Пишган уруғларда эса бу жараён тўхтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |