Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

НАСТИК ҲАРАКАТЛАР. Бутун ўсимликка баравар таъсир қиладиган 
қўзғатувчилар (ҳарорат, ёруғлик ва бошқалар) воситаси билан бўладиган 
ҳаракатларга - настик ҳаракатлар дейилади. 
Кун билан туннинг алмашиниши сабаб бўладиган ҳаракат никтинастик 
ҳаракат энг кўп тарқалган. Жуда кўп гуллар эрталаб очилади, кечаси эса 
ёпилади. Бошқалари эса кечаси очилади (номозшом гул), кундузи ёпилади. Кўп 
ўсимликларнинг барглари ҳам кун билан кечанинг алмашиб туришига қараб ўз 
ҳолатларини ўзгартириб туради. К.Линней бундай ҳаракатларга асосланиб 
"флора соатларини" тузишга ҳаракат қилган. Бунинг учун у эрталаб ва 
кечқурун турли соатларда очиладиган ва ёпиладиган ўсимликларни бир жойга 
тўплаб ўстирган. 
Никтинастик ҳаракатнинг содир бўлишига ёруғлик ёки ҳароратнинг 
ўзгариб туриши сабабчи бўлади (фотонастия ёки термонастия). Термонастик 
ҳаракатга лола гулининг очилишини мисол қилиш мумкин. Яъни ёпиқ ҳолдаги 
гулларни иссиқ жойга киргизиш билан тезда очила бошлайди. 


181 
Баъзи гуллар (нилуфар, қоқи ва бошқалар) фақат ёруғликда очилади. Булар 
фотонастияга мисол бўлади. Кўп ўсимликларнинг барглари ҳам кечаси осилиб, 
вертикал ҳолатга, кундузи эса горизонтал ҳолатга ўтади (85-расм). 
Ўсимликлар ҳар хил тебранишларга ҳам жавоб қайтаришади. Бунга 
сейсмонастик ҳаракатлар дейилади. Буни бўтакўз гулида кўриш мумкин. 
Гулнинг оталик ипларига тегиш билан улар дарҳол қисқаради. Натижада 
оналикни ўраб олган чангдонлар пастга қараб эгилади. Зирк ўсимлигининг 
оталик иплари алоҳида ёстиқчаларга тегиб қолган вақтда уларнинг асослари тез 
эгилиб, 
чангдонлар 
оналик 
тумшуқчасига 
урилади. 
Бу 
ҳаракатлар 
ўсимликларнинг чангланиш жараёнига боғлиқ.
86-расм. Ловия барги: 
А-кундузи,Б-кечаси 

87-расм. Мимозанинг шохи:чап томонда- иккита очиқ барги, ўнг томонда қўзғалиш 
натижасида осилган ва баргчалари ёпилган барг
Сейсмонастик ҳарактларга уятчан мимоза (Mimosa pudica) жуда яхши 
мисол бўлади. Агар мимозанинг баргига озгина тегилса у дарҳол осилиб қолади 
(87-расм). Бу ҳаракатланиш механизми бўғинларнинг устки ва пастки ярмида 


182 
тургор ҳолатининг ўзгариб туриши натижасида содир бўлади. Титраш вақтида 
бўғинларнинг пастки ярмида протоплазманинг ўтказувчанлиги бирданига 
ошади ва шунгача таранг бўлиб турган ҳужайра пўсти протоплазманинг 
қаршилигига учрамаганлиги сабабли қисқариб, ҳужайра шираси сувнинг бир 
қисмини ҳужайра оралиқларига чиқаради. Натижада тургор ҳолати пасаяди, 
аммо бўғинларнинг устки ҳужайралари тургор ҳолатида қолганлигидан, у 
бўғинни пастга қараб эгади ва шу сабабли барглар ҳам пастга эгилади. Бироз 
вақт ўтгандан кейин суюқлик қайтадан шимилади ва бўғин тўғриланиб қолади. 
Умуман ўсимликларда бундай ҳаракатнинг мавжудлиги ҳимоя вазифасини 
бажаради. Тропик ўрмонларида бўладиган тўхтовсиз бир неча сутка 
давомидаги 
ёғингарчиликдан 
зарарланмасдан 
сақланиши 
мумкин.
Сейсмонастик ҳаракатлар ҳашаротхўр ўсимликларда ҳам кузатилади.
Уларнинг ҳам ҳаракат механизми ҳужайраларнинг ташқи таъсирот натижасида 
ўз тургор ҳолатларини ўзгартириш қобилиятига асосланган. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish