Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
8.6. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ 
Ўсимликларни ўсувчи органлари ташқи таъсир натижасида эгилиши ётиб 
қолиши ва янгидан яна тик бўлиб ўсиши мумкин. Бу улардаги ҳаракатлар 
натижасидадир. Ўсиш ҳаркатлари бир неча ҳил бўлади : 
1)тропизмлар, 2) настик ҳаракатлар, 3)нутация ҳаракатлари ва бошқалар. 
ТРОПИЗМЛАР. Тропизм ҳаркатини ўсимликларга бир томонлама таъсир 
қиладиган ташқи шароит омиллари вужудга келтиради. Тропизм грекча сўз 
бўлиб (" tropos ") бурилиш маъносини билдиради. Табиатда тропизм 
ҳаракатларига кўплаб мисол келтириш мумкин. Уларнинг асосий сабаби 
шундаки поя, илдиз ва барг ўсувчи қисмларининг бир томонидаги ҳужайралар 
тезроқ чўзилади ва ўсади. Ҳужайраларнинг бундай тез ўсишига фитогормонлар 
( ИСК,АБК) сабабчи бўлади.Бу ўстирувчи моддалар иштирокида ўсувчи 
органнинг тезроқ ўсган томони ташқарига қараб қуббасимон бўлиб, чиқади, 
ўсиш секинлашган томони ичига қараб букилади ва ўсимлик органи ўсиш 


177 
секинлашган томонга эгилади. Тропизмлар мусбат ва манфий бўлади. Таъсир 
этувчи манбага қараб йўналган ҳаракатга мусбат, манбадан қочувчи ҳаракатга 
манфий дейилади. 
Геотропизм - ўсимликларнинг ернинг тортиш кучига асосан ўсиш 
ҳаракатидир. Яъни уруғ ерга қандай тушишидан қатъий назар унинг пояси ер 
устига илдизи пастга қараб ўсади. Бунда пастга қараб ўсадиган илдизларда 
мусбат геотропизм, юқорига қараб ўсадиган пояда манфий геотропизм мавжуд 
(84-расм). Шу туфайли илдиз тупроқ ичига кириб ундан сув ва озуқа 
моддаларни сўради, пояси эса ер устига чиқади ва барглари ёрдамида ёруғлик 
энергиясидан фойдаланилади. Органларнинг горизонтга нисбатан ўсиши муҳим 
биологик мослашув бўлиб, ўсимликнинг бутун ҳаёти давомида сақланади. Агар 
ўсимликлар бирор ташқи таъсирдан эгилса ёки ётиб қолса, уларнинг ёш ўсвчи 
органлари яна тик бўлиб ўсади. Бу уларнинг ўсиш жараёнининг 
хусусиятларидан келиб чиқади. Масалан, нўхат ўсимтасини олиб горизонтал 
ҳолатга қўйсак, бир неча соатдан сўнг унинг пояси юқорига, илдизи пастга 
қараб эгилади. Агар илдизчаларнинг устига тушь билан бир-биридан маълум 
узоқликда белгилар қўйсак у ҳолда илдизнинг қайси жойи энг кўп чўзилса шу 
жойнинг энг кўп пастга томон эгилганлигини кўрамиз. Тўла ўсган жойларда эса 
ҳеч қандай эгилиш бўлмайди (85-расм). Демак эгилиш кўпайиш хусусиятига 
эга бўлган меристематик тўқималарда содир бўлади.
84 - расм. Манфий ( А - Б ) ва мусбат 
геотропизм эгилишлар 
А -бурчоқ, Б - ғалладошлар пояси, 
В - пиёзнинг ёш пояси , Г - нўхат майсасининг илдизи 


178 
Бошоқли ўсимликларнинг пояси ётиб қолганда илдизга яқинроқ қисмидан 
эгилиб, бутун гавдаси билан қайтадан кўтарилиш қобилиятига эга. Чунки 
бошоқли ўсимликларнинг бўғимлари ўсиш қобилияти жуда узоқ сақлайди. 
Шунинг учун ҳам улар горизонтал ҳолатга тушиши билан бўғимнинг пастки 
томони юқориги томонидан тезроқ ўса бошлайди ва поя юқорига кўтарилади
(84, Б-расм). 
Илдизларнинг эса аксинча юқори томони пастига нисбатан тезроқ ўса 
бошлайди. Илдизнинг геотропик сезгирлиги унинг энг учидаги 1-2 мм жойида 
тўпланади. Ч.Дарвин (1880) ўз тажрибаларида учи кесилган горизонтал ўсиб 
ернинг тортиш кучини сезиш қобилиятини йўқотганликлари аниқланган. 
Ўсимлик ернинг тортиш кучининг йўналишини қандай сезганлигини 
аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда бу жараён механизмини 
ўрганиш соҳасида бир қанча ишлар қилинди. Айниқса ўсиш гормонлари 
ҳақидаги таълимот бу масалани ҳал қилишда анча ёрдам берди. Бунда турли 
органларнинг геотропик сезиш зонасининг ўсиш гормони тайёрловчи зона 
билан тўғри келиш факти муҳим аҳамиятга эга бўлади. Тажрибаларда - 
индолилсирка кислотанинг (ИСК) ҳаракатини ўрганиш натижасида, унинг 
геотропизмга ҳам алоқаси борлиги аниқланди. Бу гормон қаерда кўп тўпланса 
ўша ердаги ҳужайраларнинг ўсиши тезлашади. 
Илдизларда синтезланадиган абсцизин кислота (АБК) - ингибиторнинг 
миқдори ҳам катта аҳамиятга эга. Бу бирикмалар тўпланган ҳужайраларнинг 
ўсиши жуда секинлашади. Илдизлар горизонтал жойлаштирилганда, АБК 
ўсувчи қисмининг пастки ҳужайраларида тўпланади ва уларнинг ўсишини 
сусайтиради. Натижада ўсувчи қисмининг юқори ҳужайралари ИСК 
иштирокида тез ўсади ва пастки ҳужайраларнинг ўсиши эса АБК иштирокида 
сусаяди. Бундай жараёнлар натижасида илдиз пастга қараб эгилади. 
Кейинги йилдларда илдизнинг геотропизм ҳаракати статолитларга боғлиқ 
деб тушунтрилмоқда. 
Цитоплазмадаги статолит крахмали жойлашган 
таначаларга - амилопластлар дейилади. Статолитларга эга бўлган ҳужайраларга 
статоцитлар дейилади. Илдизларда статоцитлар вазифасини илдиз қинининг 
марказий ҳужайралари бажаради (85-расм). 
Фототропизм деб ўсимликларнинг ёруғлик энергиясининг йўналишига 
қараб бурилиш қобилиятига айтилади. Ёш ўсимликлар ва уларнинг ўсиш 
қисмлари ёруғлик манбаси томонга қараб бурилади. Бундай ҳаракат мусбат 
фототропизм 
дейилади. 
Бундай 
фототропизмни 
уйларда 
ўстирилувчи 
ўсимликларда яққол кузатиш мумкин. Ўсимлик ўстирилган туваклар деразага 
яқинроқ жойда сақланса, ўсимликлар ёруғлик тушган томонга эгилади. Ёруғлик 
манбаидан тескари томонга қараб эгилиш манфий фототропизм дейилади. Барг 
пластинкасининг 
қуёш 
нурларига 
перпендикуляр 
равишда 
жойланиш 
қобилиятига диафототропизм дейилади. Умуман дарзовентрал тузилишга эга 
бўлган органлар, яъни устки ва остки томонларининг тузилиши фарқ қиладиган 
(барглар) органлар диафототропизмга, радиал тузилишдаги ўқ органлар эса - 
мусбат ёки манфий фототропизмга эга бўладилар. 


179 
85 - расм. Илдизнинг геотропик реакцияси А - илдиз қинидаги
статоцитлар, Б - статоцитларнинг тузилиши, В - илдизларнинг геотропик эгилиши, 1 - 
илдизнинг бошланғич горизонтал ҳолати, 2 - икки соатдан кейин, 3-7 соатдан кейин, 4- 23 
соатдан кейин, 5 -ядро, 6 - статолитлар ( амилопластлар). 
Фототропизм қобилияти асосан ўсимликнинг ер устки органларига хос. 
Мусбат ва манфий фототропизм доимий бўлмай ёруғлик кучига ҳам боғлиқ. 
Масалан, кучсиз ёки меёридаги ёруғликда мусбат характерга эга бўлса, мусбат 
эгилишлар манфий эгилишларга айланади. 
Ўсимлик ҳаётида фототропизм катта аҳамиятга эга. Чунки ўсимликлар ва 
уларнинг барглари ёруғлик энергиясидан яхшироқ фойдаланиш учун энг қулай 
ҳолатда жойлашади. Фототропик ҳаракатлар умуман дарахтларнинг соясида, уй 
ичида ва ёруғлик сийрак бўлган жойларда, очиқ жойларга нисбатан яхшироқ 
сезилади. Фототропизм хлорофиллнинг бўлишига боғлиқ эмас. Аксинча 
хлорофилли ўсимликлар (қоронғида ўстирилган) яшил ўсимликга нисбатан 
кўпроқ сезгир бўладилар. Шунинг учун ҳам одатда аниқ фототропик 
тажрибалар учун қоронғида ўсган ўсимликлар ишлатилади. Бундай тажрибалар 
қоронғи қутиларда ва хоналарда олиб борилади. Ёруғлик бир томондаги 
кичкина тешик орқали киради. Бундай тажрибаларда ўсган ўсимликлар ёруғлик 
тушадиган тешик томонга эгилади. Агар ўсимликнинг ўсиш нуқтасини қора 
қоғоз билан ёки бошқа қалпоқча билан ёпиб,коеоптил қисмини бутунлай 
қопласак, пояда ёруғлик томонга эгилиш бўлмайди. Аксинча поянинг пастки 
қисмини очиқ қолдирсак, ўсимлик бутунлай ёритилгандек эгилади. Демак 
ёруғликни фақат ўсимликларнинг апикал қисмидаги меристематик тўқималар 
сезади ва унга жавоб қайтаради. 
Мусбат фототропизим механизми шундан иборатки, поянинг ёритилган 
томонидаги ўстирувчи гормонлар (ИСК) қарама-қарши томонга (ёритилмаган) 
томонига кўпроқ силжийди. Натижада поянинг ёритилган томонидаги 
ҳужайраларнинг ўсишидан ёритилмаган томонидаги ҳужайраларнинг ўсиши 
жадалроқ бўлади ва поя эгилади. 


180 
Ёруғлик спектрининг ҳамма нурлари ҳам бир хил фототропик таъсир 
қилавермайди. Унинг қизил нурлари энг оз таъсир этади ва қисқа тўлқинли 
нурлар томонига ортиб боради. Спектрнинг кўк рангли (465 нм) қисмида энг 
юқори фототропик сезгирлик бўлади, кейин спектрнинг кўк-бинафша рангли 
қисмида пасая бошлайди. 
Ўсимликларда кимёвий моддаларнинг таъсири натижасида содир 
бўладиган ҳаракатга хемотропизм дейилади. Бу ҳодиса организмларга 
ўзларининг илдиз, гиф ва сўрғичларини озуқа манбаига йўналтиришга ёрдам 
беради. Хемотропизм мусбат ва манфий бўлиши мумкин. Мусбат хемотропизм 
асосан турли озуқа моддалари таъсирида вужудга келади. Чунки илдизлар улар 
томонга ўсади. Манфий хемотропизм кислоталар, ишқорлар ва бошқа ҳар хил 
заҳарли моддалар таъсирида вужудга келади. Бу хусусиятлар илдизлар учун 
катта аҳамиятга эга. Хемотропизм туфайли илдизлар тупроқдаги органик ва 
анорганик ўғитларга томон ўсади ва улардан яхши фойдаланади. Илдизлар 
ноқулай кимёвий таркибга эга бўлган тупроқ қатламидан қочади. 
Ўсимликларда муҳитнинг намлиги таъсир қилиши натижасида содир 
бўлган ҳаракатга гидротропизм дейилади. Бу ҳаракат кўпроқ илдизларда 
бўлади. Нам тупроқ ичида нотекис тарқалган вақтда илдизлар намлироқ 
жойларга йўналади. Ҳатто очиқ ҳавода ҳам илдизларнинг намланган сатҳлар 
томонга қараб эгилганликларини кузатиш мумкин. Гидротропик сезгирлик ҳам 
илдизнинг ичида бўлади. 
Ўсимликларда ҳарорат таъсири натижасида содир бўладиган ҳаракат 
термотропизм дейилади. Бунда ҳароратнинг нотекис тарқалиши натижасида 
илдизларнинг ва пояларнинг эгилиши юзага келади. Бу ҳолда мусбат ва манфий 
термотропизмлар мавжуд. Оптимумдан пастроқ нисбий ҳароратда ўсимликлар 
иссиқроқ томонга эгилади (мусбат термотропизм), оптимумдан юқори 
ҳароратда, улар аксинча совуқроқ томонга эгилади (манфий термотропизм). 
Ҳарорат даражалари ўсимлик турларига боғлиқ. Масалан, ҳарорат нўхатлар 
учун 32
0
С ва маккажўхори учун 38
0
С дан кам бўлганда мусбат эгилишлар, 
ундан ошганда - манфий эгилишлар содир бўлади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish