Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


ЎСИМЛИКЛАРГА ЮҚОРИ ҲАРОРАТНИНГ ТАЪСИРИ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

9.1.2. ЎСИМЛИКЛАРГА ЮҚОРИ ҲАРОРАТНИНГ ТАЪСИРИ 
ВА ИССИҚЛИККА ЧИДАМЛИЛИК 
Барча ўсимликлар ҳарорат даражаларига бўлган муносабатлари бўйича ҳам 
бир-биридан фарқ қилади. Баъзи сув ўтлари 60-80
0
С иссиқликка эга бўлган 
булоқларда тарқалган. Кўпчилик юксак ўсимликлар учун максимал ҳарорат 40-
50
0
С га тенг. Қишлоқ хўжалик экинлари учун эса максимал ҳарорат 39-40
0
С га 
тенг бўлиб, ҳароратнинг бундан орта бориши уларни шикастлайди. 
Ўсимликлар 
юқори 
ҳарорат 
таъсиридан 
шикастланганда,уларнинг 
ўлишдан олдин ҳужайралари ичида бўладиган биохимик жараёнлар ўртасидаги 
мувофиқлик бузилиб, протоплазмани заҳарлайдиган кераксиз
моддалар вужудга келади. В.Ф.Альтергот ва бошқа олимларнинг фикрича, 
юқори 
даражадаги 
ҳарорат 
таъсирида 
оқсиллар 
парчаланиши 
тезлашади,ҳужайраларни заҳарлайдиган аммиак ҳосил бўлади ва тўпланади. 
Цитоплазманинг микроструктурсига салбий таъсир қилиб,ундаги оқсил-липоид 
бирикмалар ва пластидлар парчаланади. Нафас олишда ҳосил бўлган кимёвий 
энергия эффективлиги кескин пасаяди ва унинг асосий қисми ташқи муҳитга 
иссиқлик шаклида тарқалади. 
Иссиқликка чидамли ўсимликлар протоплазмасининг қовушқоқлиги ва 
эластиклиги юқори бўлади.Боғланган сув миқдори кўп оқсиллари иссиқликка 
чидамли бўлиб, тезликда коагуляцияга учрамайди. Иссиқликка чидамли 
ўсимликларнинг нафас олиш жараёнида кўпроқ органик кислоталар ҳосил 
бўлади ва улар аммиак билан реакцияга киришиб, аспарагин,глутамин каби 
аминокислоталар ҳосил қилади. Натижада эркин аммиак нейтралланиб, 
ўсимликларга зарар етказмайди. РНК миқдори кўп бўлган ўсимликлар ҳам 
иссиқликка чидамли бўлади. Кўпчилик,сув билан яхши таъминланган,мезофит 


197 
ўсимликлар транспирация жадаллигини ошириш орқали кучли иссиқлик 
таъсиридан сақланади. Бу ўсимликлар барг ҳарорати, ҳаво ҳароратига нисбатан, 
4-6
0
С гача паст бўлади. 
Ю.Г.Молотковский ва И.М.Жестковаларнинг кўрсатишича, барг 
тўқималарига шакар эритмаларининг(глюкоза, галактоза, сахароза, лактоза, 
мальтоза, 
рафиназа) 
инфильтрация 
қилиниши 
уларнинг 
иссиқликка 
чидамлилигини оширади. 
П.А.Генкелнинг таклифларига асосан уруғларга экишдан олдин кальций 
хлор тузининг 0,25% ли эритмаси билан 20 соат давомида ишлов бериш ҳам 
ўсимликларнинг иссиқликка чидамлилигини оширади. 
Ўсимликларнинг иссиқликка чидамлилигини ошириш мақсадида уларни 
микроэлементларнинг тузлари билан ишлаш ҳам тавсия этилади. 
Самарқанд 
Давлат 
университети 
ўсимликлар 
физиологияси 
ва 
микробиология кафедраси аъзоларининг (профессор Ж.Х.Хўжаев ва бошқалар) 
олган маълумотлари асосида ғўзанинг гуллаш фазасида Н
3
ВО
3
кислотанинг 
0,01% ва ZnSO
4
тузининг),0,05% ли эритмаларини пуркаш (пуркаш кечки 
вақтларда ўтказилади) уларнинг иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамлилигини 
оширади. Натижада, гулларнинг чангланиши кўпаяди ва ҳосилдорлик 10-12% 
гача ортади. Тола ва чигит сифати яхшиланади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish