ҚАРРИЛИК БОСҚИЧИ. Ўсимликлар бу
босқичда уруғ ва мева ҳосил қилишдан
тўхтайди. Уларнинг ҳаётийлик даражаси
тўхтовсиз пасая боради ва табиий ўлим
билан
якунланади.
Ўсимликларнинг
ҳаётийлик давоми уларнинг турларига боғлиқ. Масалан, эфемер ўсимликлар 2-4
ҳафта, ток -80-100 йил,қарағайлар 500 йил,эман (дуб) 1500 йил ва чинорлар
1000-2000 йил, секвойялар 5000 йил ва ҳоказо.
Қариш ва ўлиш ўсимликлар онтогенезининг охирги босқичи бўлиб, у
айрим органларга - барглар, новдалар,мевалар ва бошқа қисмларига ҳам
таалуқлидир. Қариш бир неча хил бўлади (93 - расм). Кўпинча бир йиллик
ўсимликлар бирданига ўлади (1). Кўп йиллик ўтларнинг ҳар йили ер усти қисми
нобуд бўлади, ер ости қисми эса ўзининг ҳаётийлигини сақлаб қолади (2).
Кўпчилик дарахтларнинг барглари кузда қарийди ва тўкилади (3). Қариш
жараёнида баргларда хлорофиллар,оқсиллар ва нуклеин кислоталарининг
миқдори кескин камаяди. Фотосинтез жадаллиги пасая боради ва тўхтайди.
Ферментларнинг синтетик қобилияти тўхтайди ва гидролитик фаолияти
жадаллашади. Тўкилиш олдидан барг ва мева бандларида ажратқич қават ҳосил
бўлади.
Агарда баргларга цитокинин пуркалса уларнинг қариш жараёни
секинлашади . Чунки баргларда нуклеин кислоталар (айниқса РНК) ва оқсиллар
синтези фаоллашади. Ауксинлар ва гиббереллинлар ҳам қариш жараёнини
тезлаштиради
190
93 - расм. Ўсимликларнинг қариш хиллари
1 - ўсимликлар тўла ўлади, 2 - фақат ер устки қисми нобуд бўлади, 3 - ҳамма барглар
бир вақтда қарийди ва тўкилади, 4 - баргларнинг тўкилиши пастдан бошланади.
.
Айрим органларнинг қариши асосида бутун ўсимликнинг қариши ҳам
содир бўлади. Бу жараёнда органлар ўртасидаги миносабатлар бузила
бошлайди. Илдиз тизимининг кучи, ксилема оқимининг жадаллиги, органик
моддалар билан таъминланиш жараёнлари пасаяди. Айниқса илдиз ва поя
ўртасидаги муносабат катта аҳамиятга эга. Фотосинтез жараёнининг
секинлашиши ёки тўхтаб қолиши илдизларнинг зарарланишига сабаб бўлади.
Бу эса ўз навбатида минерал моддалар ва цитокининларнинг ер усти қисмига
оқими тўхтатишга олиб келади.
Н.П.Кренке
(1940)
ўсимликларнинг
морфологик
ва
физиологик
жараёнларини таққаослаш натижасида " ўсимликларнинг онтогенезида циклик
қариш ва ёшариш назариясини " яратди. Бу назариянинг асосий мазмуни
шундан иборатки, ҳар бир индивид (ўсимлик ёки ҳайвон) албатта қарийди ва
охирида ўлади. Ўсимликнинг бутун ривожланиш жараёни қариш жараёнидан
иборат бўлиб, у циклик характерга эга. Чунки қариш қарама-қарши ёшариш
жараёни билан доим бўлиниб туради. Ёшариш ёш органларнинг янгидан ҳосил
бўлиш ва ривожланишидир. Яъни янги ҳужайралар, тўқималар, органлар ( поя,
барглар, илдизлар) ҳосил бўлиб туради. Аммо, бу организмнинг олдинги
ҳолатига тўла қайтиши эмасдир. Ўсимликнинг мустақил ривожланиши унинг
циклик ёшаришига қарамасдан, орқага қайтмайдиган жараёндир. Биологик
қарриш жараёни ҳар бир тирик организмга хос хусусиятдир. Ҳужайра ҳар бир
бўлиниш вақтида қисман ёшаради, лекин уларда ҳам ёшига доир узлуксиз
ўзгаришлар бўлиб туради ва натижада қаришнинг дастлабки циклик характери
намоён бўлади. Қариш жадаллигига жуда ўп омииллар таъсир этади. Тинчлик
ҳолатидаги ва фаол бўлиниш ҳолатидаги ҳужайраларда қариш жадаллиги бир
хил бўлмайди. Тинчлик ҳолатидаги меристема ҳужайралари (тинчликдаги
куртакларнинг ўсиш нуқтаси,уруғ муртаги ва бошқалар) жуда ҳам секин
қарийди. Фаол бўлиниш ҳолатидаги ҳужайрларнинг қариш жараёни жадал
характерга эга. Шунинг учун ҳам дарахтларнинг айрим шохларини қирқиб
олинганда,тинчликдаги куртакларидан ўсиб чиққан янги новдаларда ёшлик
белгилари бўлади.Мева дарахтларининг шохларини қирқиш йўли билан
ёшартириш усули ҳам шунга асосланган.
191
Ўсимликларнинг ҳар бир органи новдаси ёки баргининг ёшини икки -
хусусий ва умумий маънода тушуниш керак. Ўсимликнинг хусусий ёши деб
ўша орган ҳосил бўлган вақтдан бошлаб кўриб чиқилаётган давргача ўтган
муддатига айтилади. Шу органнинг умумий ёши унинг хусусий ёши билан шу
органнинг ҳосил бўлиш вақтигача ўтган она организмининг ёшини ҳам қўшиб
белгиланади. Хусусий ёшлари бир хил бўлган пайтда улардан қайси бирининг
умумий ёши катта бўлса шуниси қари ҳисобланади. Масалан, хусусий ёшлари
бир ойдан иборат бўлган ёш ва қари тутлар баргининг умумий ёши бир хил
бўлмайди. Қари тутдан олинган баргнинг ёши катта бўлади.
Қариш ва ёшариш жараёнларининг тезлиги ташқи шароит омилларининг
таъсирига анча боғлиқ. Бунда ёшаришни тезлаштирадиган омиллар қаришни
секинлаштиради
ва
аксинча.
Масалан,азотли
ўғитлар
қаришни
секинлаштиради, аксинча, фосфорли ўғитлар қаришни тезлатади. Қанд
лавлагига берилган азот ўғитлари ўсиш жараёнини кучайтиради ва шакар
тўплаш жараёнини кечиктиради. Агар қанд лавлагига фосфорли ўғитлар
берилса уларнинг ўсиши секинлашади ва шакарлар миқдори купая бошлайди.
Ўсимликларга сув етмаганда қариш тезлашади. Аксинча суғориш йўли билан
ўсимликни ёш ҳолатда узоқроқ сақлаш мумкин. Мевали дарахтларни ҳар йили
буташ ҳам шу муҳим аҳамиятга эга бўлади.
192
Do'stlaringiz bilan baham: |