138
ўсимликнинг бошқа қисмларига транспирация кучи ва илдиз босими ҳисобига
кўтарилади ва тақсимланади.
Ўсимликларнинг тўқималарида тўпланган озиқа моддаларнинг миқдори
улар ўсиб турган шароитдаги миқдорига (яъни тупроқдаги) нисбатан бир неча
баравар кўп. Бу ўсимликлар ҳужайрасида зарур элементларни танлаб ютиш ва
уларни тўплай оладиган махсус механизмлар мавжудлигидан далолат беради.
Минерал элементларнинг ҳужайрага ютилиши даставвал ҳужайра
пўстидан бошланади ва сўнгра мембранада давом этади. Ҳужайра пўсти асосан
целлюлоза, гемицеллюлоза ва пектин моддадан иборат. Пектин моддаси ўз
таркибида карбоксил группаларни сақлайди ва катион алмашинув хусусиятига
эга бўлади. Бу эса мусбат зарядланган моддаларни тўплаш шароитини яратади.
Натижада ионлар тупроқ эритмасидан ҳужайра пўстига диффузияланади.
Диффузияланиш жараёни пўстдаги эркин бўшлиқлар тўлиб, ионлар
концентрацияси ташқи эритманинг концентрациясига тенглашгунча давом
этади. Ҳужайра пўстидаги эркин бўшлиқлар ўртача 5-10 ҳажмга эга бўлиб,
пўстдаги молекулалараро, плазмолемма ҳамда пўст ўртасидаги бўшлиқлар
йиғиндисидан иборат. Эркин бўшлиқларнинг минерал ионлар билан тўлиши
оддий диффузияга асосланган. Унинг концентрацияси ташқи
эритма
концентрациясига боғлиқ. Тупроқ эритмасининг концентрацияси ўзгариши
эркин бўшлиқдаги элементлар миқдорига ҳам таъсир этади. Масалан, илдизлар
тоза сувга солинса эркин бўшлиқдаги ионлар сувга қайтиб чиқади. Ионларнинг
пўстдаги
эркин
бўшлиқлардан
цитоплазмага
ўтказилиши
алмашинув
адсорбциясига асосланган.Яъни цитоплазмадаги нафас олиш жараёнида ҳосил
бўлган Н
+
катионларга ва НСО
3
-
(ОН
-
) ёки органик кислоталарнинг анионлари
минерал моддаларнинг анионларига алмашинади (62 - расм). Илдизнинг
сўрувчи қисми билан тупроқ заррачалари умумий коллоид тизимни ҳосил
қилади ва у моддаларнинг адсорбцияланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Илдиз тукчалари одатда тупроқ заррачаларига маҳкам ёпишади ва шу туфайли
ўсимлик илдизларида алмашиниш реакциялари анча енгил бўлади.
Цитоплазмага ўтган ионлар метаболизм жараёнида иштирок этади.
Охирги йилларда биологик мембраналарда транспорт механизми ҳар
томонлама ўрганилди ва ҳар хил омиллар асосида турлича бўлиши аниқланди
(63 - расм).
1. Агар моддалар липидларда эрувчан бўлса, у ҳолда улар мембрананинг
липид фазасида оддий диффузланади.
2. Липофил ташувчилар ёрдамида гидрофил модаларнинг диффузияси.
3. Ион каналлари орқали оддий диффузия.
140
ўтишига суст транспорт (ташиш) дейилади. У ташқи
шароитда ионларнинг
концентрацияси ҳужайрадаги миқдордан кўп бўлганда содир бўлади.Фаол
транспорт. Бунда моддаларнинг мембрана орқали ташилиши градиентга
қарама-қарши содир бўлади. Яъни ҳужайрадаги моддаларнинг концентрацияси
ташқи шароитдагига нисбатан бир неча баравар кўп бўлганда ҳам ионларнинг
мембрана орқали ташилиши давом этади. Бу жараён энергия (АТФ)
сарфланиши билан боғлиқ. Фаол транспорт : Н
+
- АТФаза , Na
+
ва К
+
-АТФаза,
Са
+
-АТФаза, анион АТФаза ион насослари мисол бўлади.
Ташувчилик вазифасини бажарувчи оқсиллар мембранадан битта эриган
моддани ўтказса бунга ункпорт дейилади.
Биринчи эриган модданинг
ўтказилиши иккинчи модданинг ўтказилишига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Яъни уларнинг иккаласи ҳам бир томонга (симпорт) ёки қарама-қарши томонга
(антипорт) ўтказилиши мумкин (65 - расм). Минерал элементларнинг радиал
транспорти икки йўл билан содир бўлади:1) апопласт , 2) симпласт
64 - расм. Ҳужайранинг мембрана қаватида содир бўладиган суст ва фаол транспортлар
65 - расм. Ташувчи оқсиллар фаолиятининг
схемаси
Апопласт ҳаракат. Ҳужайранинг пўстига диффузия ва алмашинув
адсорбцияси билан тўпланган ионлар эритманинг градиенти асосида ҳаракат
қилади
ва
бу
ҳаракат
сув
ёрдамида
тезлашади.
Пўстдан-пўстга
141
адсорбцияланиш йўли билан ионларнинг сўрилиши илдизнинг то ички
эндодерма қаватигача давом этади ва цитоплазмага ўтиб, симпласт йўли билан
ҳаракат қилади. Чунки эндодермадаги Каспари белбоғи
деб аталувчи суберин
моддаси бўлган қалин пўст озуқа моддаларини ўтказмайди. Бу йўл қисқа бўлса
ҳам илдизларнинг ташқи муҳит билан алоқа сатҳини кўп марта оширади.
Симпласт ҳаракат минерал моддалар транспортининг асосий йўлидир.
Яъни
цитоплазмага
ўтган
моддалар
цитоплазманинг
ҳаракати
ва
цитоплазматик тўр каналлари орқали ҳужайрадан - ҳужайрага плазмодесмалар
ёрдамида ўтади. Бу ҳаракат тезлигига моддаларнинг концентрация градиенти
ҳам таъсир қилиши мумкин. Юқорида айтилгандек эндодерма қаватида бунга
апопласт йўли билан ташилаётган ионлар ҳам қўшилади ва ягона симпласт
йўли давом этади. Бу ҳаракат натижасида озуқа
моддалар трахеид ва ксилема
найларига ўтказилади. Бу найлардаги ширалар транспирация кучи ва илдиз
босими асосида ўсимликнинг бошқа қисмларига тарқалади.
Do'stlaringiz bilan baham: