Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

МАРГАНЕЦ. Дастлаб Бертран ва И.В.Мичуриннинг тажрибалари 
ўсимликлар ҳаётида марганец катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. 
Тупроқда марганец аморф оксидлар карбонатлар шаклида, силикатлар 
таркибида бўлади. Ўсимликлар марганецни тупроқдан катион (Mn
+
) шаклида 
ўзлаштиради. Унинг ўсимликдаги ўртача миқдори 0,001% ёки 1 мг/кг қуруқ 
масса ҳисобида бўлади. Айниқса ўсимликларнинг баргларида кўп тўпланади. 
Масалан, Круглованинг кўрсатиши бўйича , 100 г қуруқ масса ҳисобига 
марганец ғўза баргларида 24 мг, поясида - 2 мг, чаноқларда - 4 мг ,чигитда - 2 
мг ва толасида - 1 мг бўлар экан. 
Марганец фотосинтез жараёнида иштирок этиб, сувнинг фотолизи ва 
кислороднинг ажралиб чиқиши, СО
2
нинг қайтарилишида муҳим роль 
ўйнайди. Бу микроэлемент ўсимликларда шакарларнинг синтез қилиниши 
унинг барглардан бошқа органларга оқимини кучайтиради. Марганец нафас 
олиш жараёнида ҳам иштирок этиб, Кребс циклидаги малатдегидрогеназа ва 
изоцитратдегидрогеназа 
ферментларини 
фаоллаштиради. 
Марганец 
ўсимликларнинг азот ўзлаштириш жараёнида ҳам фаол иштирок этади. 
Нитратларни 
ўзлаштирганда 
қайтарувчи, 
аммоний 
ҳолдаги 
азотни 
ўзлаштиришда 
эса 
оксидловчи 
сифатида 
иштирок 
этади. 
Гидрооксиламинредуктаза 
ферментининг 
фаол 
марказига 
киради 
ва 


134 
нитратларнинг 
қайтарилишида 
иштирок 
этади. 
Марганец 
нуклеин 
кислоталарининг синтези жараёнида ҳам иштирок этади. 
Тупроқларда марганец кўплигига қарамай унинг ўзлаштириладиган қисми 
оз бўлиши мумкин. Бу айниқса нейтрал ва ишқорий реакцияларга эга 
тупроқларда кузатилади. Марганец етмаганда барг томирлари ўртасида сариқ 
доғлар ва хлороз ҳосил бўлади, ғалласимонлар, картошка, лавлаги ва бошқалар 
тез зарарланади. 
Марганецнинг ўғит сифатида кўп ишлатиладиган тузи MnSO
4
дир. 
Украина шароитида бир гектар ерга 10-15 кг марганец сульфат тузи 
солинганда шакар лавлагининг ҳосили 22-34 ц/га ва шакарнинг миқдори 0,11-
0,33% ошганлиги аниқланган. Марганец ишлатилганда ғўза ҳосилдорлиги 
Ўрта Осиё шароитида 9% ва Азарбойжонда - 15% га кўпайгани аниқланган. 
МИС. 
Мис 
ўсимликларнинг 
ривожланиши 
учун 
зарур 
микроэлементлардан биридир. Унинг зарурлиги озуқавий эритмадагина эмас , 
балки дала шароитида ҳам аниқ кўринади. Ўсимликларда ўртача миқдори 
0,0002% ёки 0,2 мг/ кг атрофида. Бу миқдор ўсимлик ва тупроқ турига боғлиқ. 
Мис тупроқда сульфидлар, сульфатлар, карбонатлар шаклида, тупроқнинг 
органик моддалари билан боғлиқ ҳолда учрайди. Муҳитнинг ишқорийлиги 
қанча юқори бўлса, ўсимликларга шунча кам ўтади. Ўсимликлар мисни 
тупроқдан катион (Cu
+
) шаклида ўзлаштиради. Ўсимликнинг ёш ўсувчи 
қисмларида ва уруғларида кўп бўлади. Масалан, ғўза органларида : баргларида 
мис 2,5 мг/кг, пояда -1,о мг/кг , чаноқда -4,8 мг/кг, чигитда - 4,2 мг/кг ва толада 
0,2 мг/кг . 
Ўсимлик баргларидаги умумий миснинг 70% хлоропластларда ва ярми 
пластоцианин ферменти таркибида учрайди. Пластоцианин ферменти 
фотосинтез жараёнида электронларни ташиш вазифасини бажаради. Мис бир 
қатор 
муҳим 
ферментлар 
(аскарботоксидаза, 
полифенолоксидаза, 
ортодифенилоксидаза ва триозиназалар) таркибига киради. Бу микроэлемент 
азот алмашинувида ҳам иштирок этади. Нитратредуктаза ферментининг 
таркибида ҳам бор. Хлорофиллнинг синтези жараёнида мис ҳам фаол иштирок 
этиши аниқланган. Мис витаминларни фаоллаштиради, углевод ва оқсиллар 
алмашинувини кучайтиради. 
Кейинги йиллардаги изланишлар ўсимликларни қурғоқчиликка,совуққа ва 
иссиқликка чидамлилигини оширишда ҳам миснинг аҳамияти борлигини 
кўрсатди. 
Миснинг етишмаслигидан ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши тўхтайди. 
Баргларда хлороз бошланади. Ғалласимонларда бошоқлар ривожланмай 
қолади. Мевали дарахтларнинг учлари қурийди. 
Мис ўғитлари айниқса ботқоқ тупроқларда яхши натижа беради. Чунки 
бундай тупроқларда унинг миқдори жуда оз. Ўғитлар сифатида мис сульфат 
тузи, мис эритиш заводларининг чиқиндилари ишлатилиши мумкин. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish