132
Булардан ташқари магнийнинг эфир ёғлари, каучук, витаминлардан А ва
С ларнинг синтезини кучайтириши аниқланган. Рибосомалар ва полисомалар
ҳосил бўлишида иштирок этади.
Умуман ўсимликлардаги модда алмашинув жараёнларининг жуда кўп
реакцияларида магний иштирок этади. Унинг кам бўлиши ёки етмай қолиши
ўсимликларнинг зарарланишига олиб келади.
ТЕМИР. Ўсимликларнинг модда алмашуви жараёнида темир ҳам муҳим
роль ўйнайди. Темирнинг ўсимликлардаги миқдори ўртача 0,02 -0,08% (ёки 20
- 80 мг қуруқ оғирлик ҳисобида) тўғри келади.
Ер қобиғида темир миқдори анча кўп. Сув билан тўйинган,аэрация ёмон
тупроқларда темир тупроқ коллоидлари билан мустаҳкам бириккан тузлар
(сульфидлар, карбонатлар, фосфатлар) ҳосил қилади. У органик моддалар
билан ҳам бирикмалар ҳосил қилади. Ўсимликлар темирни ионлар (Fe
2
+
, Fe
3
+
)
шаклида ўзлаштиради. Нордон тупроқларда ўзлаштирилиши кучли боради.
Ўсимликлар баргида оксидлар ҳолатида тўпланиш хусусиятига эга. Шунинг
учун ҳам барглар тўкилганда (айниқса хазонрезлик пайтида) тупроқ темир
билан бойийди.
Дастлаб Кноп тажрибаларидаёқ темир бўлмаса ўсимликларнинг барглари
яшил рангини йўқотиши аниқланган эди. Шунинг учун ҳам темир хлорофилл
таркибига кирса керак, деган фикр туғилган эди.Лекин Р.Вильштеттер ўз
тажрибаларида хлорофилл таркибига темир эмас, балки магний киришини
кўрсатди.Кейинчалик темир хлорофиллнинг синтезида иштирок этадиган
хлорофиллаза ферменти таркибига кириши аниқланди.
Темирнинг роли хлорофилл ҳосил бўлишида иштирок этиш билан
чегараланмайди. У оксидланиш - қайтарилиш реакцияларида иштирок этувчи
ферментлар (ҳамма цитохромлар, каталаза, пероксидаза) таркибига киради ва
шунинг учун фотосинтез, нафас олиш жараёнларида катта аҳамиятга эга. Азот
алмашинувига ҳам таъсир кўрсатади. Темирнинг ўзлаштирилиши қийин
шароитда (айниқса оҳакли тупроқларда) хлороз пайдо бўлади. Бунда
ўсимликлар
баргининг
томирлари
яшиллигича
қолиб,
пластинкаси
рангсизланади,сатҳи кичраяди. Фотосинтез ва нафас олиш кучи ҳам пасаяди.
Ферритинлар қуруқ оғирлигининг 23% темирга тўғри келади ва у кўп
миқдорда пластидаларда жойлашган бўлади.
Одатда тупроққа темир ўғити солинмайди. Чунки тупроқларда
ўзлаштириладиган темир кўп бўлади. Лекин оҳаги кўп тупроқларда темирнинг
ўзлаштирилиши қийинлашади ва хлороз касаллиги бошланади. Қўшимча
темир билан озиқлантириш орқали бунинг олдини олиш мумкин. Қўшимча
озиқлантириш мақсадида тупроққа хелатлар солиш тавсия этилади. Хелатлар -
органик анионлар ва металлардан ташкил топган комплекс бирикмалар бўлиб,
ўсимликлар уни яхши ўзлаштиради ва темирга бўлган талаб тўла қондирилади.
Ўрта Осиё шароитида хлороз касаллиги кўпинча токзорларда, цитрус
ўсимликларида ва мевали дарахтларда учраб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: