Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТЛАР. Маҳаллий ўғитлар ичида гўнг асосий ўринни 
эгаллайди. Унинг таркибида ўсимлик учун зарур ҳисобланган азот, 
фосфор, калий, кальций, олтингугурт, магний ва барча микроэлементлар ҳам 
бор. 
Гўнг экинларга озиқ бўлишидан ташқари,ундаги органик моддалар тупроқ 
структурасини яхшилаб,унумдорлигини оширади. Гўнг солинган ерларда 
тупроқнинг ғоваклиги ошади, сув ўтказувчанлиги яхшиланади, намни узоқ 
сақлаб туради. Таркибида органик моддалари кам, оғир тупроқли ерларда 
унинг ҳажмини оширишда, сув ва ҳаво режими ҳамда микробиологик 
жараёнларни яхшилашда гўнгнинг роли айниқса катта. Механик таркиби енгил 
тупроқларда эса унинг қовушқоқлик хусусияти яхшиланади (Э.Т.Шайхов ва 
бошқалар, 1990). 


150 
Гўнг ерга солинган минерал ўғитларнинг самарадорлигини оширишда ҳам 
муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун минерал ўғитларни органик ўғитлар 
билан аралаштириб солиш тавсия қилинади. Айниқса, у тупроқда секин 
эрийдиган фосфорли ўғитларнинг эрувчанлигини кучайтириб, уни ўсимлик 
осон ўзлаштирадган ҳолга келтиради. 
Гўнг ерларни кузги шудгорлаш олдидан махсус машиналарда сочилади. 
Бунда ҳар гектар ерга ўрта ҳисобда 20-25 т дан солиш тавсия қилинади. 
Парранда ахлати.ипак қурти чиқиндиси ва ғумбаклари энг кучли 
ўғитлардан ҳисоблангани учун ғўзанинг ўсув даврида минерал ўғитлар билан 
аралаштириб бериш тавсия қилинади. 
КЎКАТ ЎҒИТЛАР. Бир ерда сурункасига бир неча йилгача бир хил 
ўсимлик ўстиравериш натижасида тупроқда чиринди моддалар камайиб кетиб, 
унинг физик хусусиятлари ёмонлашади ва бу ўсимлик ҳосилнинг камайишига 
сабаб бўлади. Масалан, бедапоядан чиққан ерларда 4-5 йилдан бошлаб пахта 
ҳосили кескин камая боради. Бундай ҳолларда тупроқ унумдоалигини ошириш 
мақсадида органик ва минерал ўғитлар нормасини ошириш билан бир қаторда 
кўкат ўғитлардан фойдаланиш энг яхши самара беради. Кўкат ўғитлар 
тупроқни чириндига бойитади, унинг физик хусусиятларини яхшилайди. 
Кўкат ўғит сифатида кўк нўхат, нўхат, бурчоқ, мош, қизил, .себарга, 
шабдар (эрон бедаси) каби дукакли экинлар, шунингдек, кузги жавдар, рапс, 
горчица (хартол),перко кабилар экилади. 
Бу экинлар кузда ва эрта кўкламда озиқлантирилса,кўп миқдорда кўкат 
масса тўплайди. Айниқса дуккакли бўлмаган экинлар етарли миқдорда 
озиқлантирилиши шарт. Ўзбекистон шароитида кўкат ўғит учун экилган 
экинларни апрелнинг бошларида ҳайдаб тупроққа аралаштирилиб юборилади 
ва ер бироз тингандан сўнг чигит экилади. Кўкат ўғит учун экилган экинларни 
кўкламда молларга едириб кейин анғизини ҳайдаш мумкин, шундай 
қилинганда ҳам тупроқда тўпланган органик моддалар ғўзанинг ўсишига, 
ривожланишига ва пахта ҳосилига ижобий таъсир этади (Э.Т.Шайхов ва 
бошқалар, 1990). 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish