Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

7.ЎСИМЛИКЛАРДА МОДДАЛАР ТРАНСПОРТИ 
Ўсимликлар танасида содир бўлаётган ҳаётий жараёнларнинг энг муҳим 
кўрсатгичларидан бири моддаларнинг ҳаракатидир ( транспорти).Айрим 
органларда ҳосил бўлган ёки шимиб олинган бирикмаларнинг бошқа 
органларга силжиши ўтиши ва тақсимланиши натижасида барча физиологик 
жараёнларнинг ўзаро бирлиги таъминланади.Бундай транспорт ўз навбатида 
ўсимликларнинг 
ўсиши,ривожланиши 
ва 
ҳосилдорлик 
даражасини 
характерлайди. 
Ўсимликларда моддалар транспорти асосан икки йўналишда содир 
бўлади. Пастдан юқорига ва юқоридан пастга йўналадилан оқимлар мавжуд. 
Ўсимликлар илдизи орқали қабул қилган сув ва унда эриган минерал 
моддаларнинг пастдан юқорига қараб ҳаракати танадаги ксилема найлари 
бўйлаб содир бўлади (2.2 ва 5.5 бўлимларга қаранг). Баргларда фотосинтез 
жараёнида ҳосил бўлган органик моддалар флоэма найлари бўйлаб пастга 
йўналади (66 - расм ).
66 -расм. Моддаларнинг пастдан юқорига ( рангсиз стрелкалр) ва юқоридан пастга ( қора 
стрелкалар) ҳаракати схематик равишда тасвирланган. 1-илдиз,2-поя, 3-элаксимон найлар, 4-
ўтказувчи бойлам, 5-барг,6-мева, 7 -най, 8-флоэма, 9-ксилема 
Оқим йўналишлаишлари икки хил яқин ва узоқ масофали характерга эга. 
Яқин масофали транспорт ҳужайра ва тўқималарда бўлиб, асосан ўч йўл орқали 
амалга ошади. Симпласт оқим цитоплазма ва плазмодесмалар воситасида 
ҳаракатланади. Апопласт оқим ҳужайраларининг девори орқали ҳаракатланади 
ва учинчи йўл - вакуолалар тизими орқали амалга ошади. Яқин масофали 
транспорт жуда қисқа ҳатто миллиметрлар билан ўлчаниб, моддаларнинг барг 
мезофилидаги илдиз ва поядаги радиал транспортини ўз ичига олади.Узоқ 


153 
масофали оқим ксилема ва флоэма найлари орқали содир бўлади. Одатда бу 
найлар ўсимлик танасидаги ҳамма қисмларни туташтиради, натижада органик 
моддалар бир неча ўнлаб сантиметрдан то ўнлаб метрларгача ҳаракат қилади ( 
айниқса дарахтларда ). 
Яқин ва узоқ масофали транспортларда вақт энергия сарфланади. 
А.Л.Курсановнинг (1976) кўрсатишича органик моддаларнинг ҳаракат-
ланиши бир неча босқичлардан ташкил топган. Дастлабки босқичда 
хлоропластларда фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган органик моддалар - 
содда бирикмалар фосфоглицерин кислотаси (ФГК), фосфоглицерин альдегиди 
(ФГА), фосфодиоксиацетони (ФДА) ёки сувда эрийдиган шакарлар хлоропласт 
мембранаси орқали цитоплазмага ўтади. Содда органик бирикмаларнинг 
хлоропластлардан цитоплазмага ўтиши ҳужайра ичидаги йўл бўлиб,яқин 
масофали ҳаракатдир (67- расм). 
Иккинчи босқичда - цитоплазмага ўтган содда углеводлардан фруктоза-
дифосфат ва фруктозафосфат-глюкоза-фосфат ҳосил бўлади. Бу моддаларнинг 
бир қисми ҳужайра метаболизми ( нафас олиш ва бошқа жараёнлар) учун 
сарфланади. Қолган аососий қисми сувда яхши эрийдиган глюкозагача 
ўзгаради ва ёнма-ён жойлашган ҳужайраларга симпласт, апопласт оқимлар 
орқали ўтади. Бу оқимлар оралиқ ҳужайраларгача етиб боради. Оралиқ 
ҳужайралар мезофил ҳужайралари билан элаксимон ҳужайралар ўртасида 
жойлашган. 
Учинчи босқич - оралиқ ҳужайралар органик моддаларни қабул 
қилиб,уларни флоэма найларига ўтказади. Бу жараёнда оралиқ ҳужайралар 
насос функциясини бажаради ва АТФ молекуласининг энергиси сарфланади. 
Якуний босқичда (тўртинчи босқич) - флоэма элементларига ўтган 
органик моддалар узоқ масофали транспорт воситасида, ўсимликнинг ҳамма 
тирик тўқималари ва органларига йўналади. Элаксимон найларнинг атрофида 
жойлашган, оралиқ ҳужайраларгача глюкоза ҳолатида етиб келган моддалар 
сахарозага ўзгаради. Элаксимон найларда органик моддалар асосан сахароза 
ҳолатида ҳаракат қилади. Ассимилятор талаб қилинадиган ёки захира 
сифатида тўпланадиган жойларга етиб келгандан кейин элаксимон найлардан 
чиқиб яна глюкоза кўринишида, симпласт йўли билан, конкрет жойларга 
етказилади. 
Ўсимликнинг фаол ўсувчи тўқима ва органлари - барглар, илдиз ва 
пояларнинг меристематик тўқималари, ёш генератив органлар органик 
моддаларни фаол равишда ўзига тортади. Бу органлар захирадаги ва вояга 
етган, ўсишдан тўхтаган барглардан ҳам ассимиляторларни сўриб олади. 
Моддаларнинг ҳаракатланиш тезлиги ҳарорат, сув режими, минерал 
озиқланиш, фотосинтез, нафас олиш ва бошқаларга боғлиқ ҳолда ўзгаради. 
Ҳароратнинг 
пасайиши, 
тўқималарда 
сув 
дефицитлигининг 
рўйобга 
келиши,нафас олиш жадаллигининг (кислород етмаслик, заҳарли моддалар 
таъсирида) 
пасайиши 
натижасида 
энергиянинг 
камайиши,фотосинтез 
жадаллиги паст бўлиши натижасида органик моддаларнинг кам ҳосил бўлиши 
кабиларнинг 
таъсиридан 
органик 
моддаларнинг 
ҳаракатланиши 
ҳам 
сустлашади. Ўз навбатида,ўсимлик функцияларининг интеграциясида ва 


154 
физиологик жараёнларнинг фаоллигини белгилашда моддалар транспортининг 
ҳам роли катта. 
67-расм.Углеводларнинг хлоропластларда ҳосил бўлиши 
ва ҳужайра цитоплазмасига чиқиши ( Курсанов ,1973 Рибул- 1,5 -диф- рибулозо-1,5 
дифосфат, ФГК - фотоглицерин кислотаси, ФГА - фосфоглицерин альдегиди, ФДА - 
фосфодиоксиацетон, АДФГ - аденозиндифосфатглюкоза , УДФГ - уридин-
дифосфатглюкоза, Г - 1 - Ф - глюкозо - l - фосфат, Г-6-Ф - глюкозо - 6 - фосфат, Фр - 1,6 - 
диф-фруктозо-1,6-дифосфат, зо-6-фосфат , Фр -1,6-диф - фруктозо-1,6-дифосфат, ФР- 6 - 
фруктозо-фосфат, Сах- Ф- сахарозафосфат, Сах - сахароза , Фр-фруктоза, Гл-глюкоза,Фи-
анорганик фосфор 
А.Л.Курсанов (1976) ўз шогирдлари билан аниқлашича, органик моддалар 
вояга етган барглардан ёш баргларга ўтади. Генератив органларнинг (гул ва 
мева) ҳосил бўлиш даврида,уларга яқин жойлашган барглар органик 
моддаларни генератив органларни таъминлашга йўналтиради. Айниқса, 
физиологик фаол ( ўстирув) моддалари кўп бўлган генератив органлар органик 
моддаларни кўпроқ ўзига тортади ва яхшироқ ривожланади. Органик моддалар 
етишмай қолган органларнинг ривожланиши сустлашади, айниқса ёш генератив 
органлар (ғунча ва гуллар) кўпроқ тўкилади. Ўсимликларда содиб бўладиган бу 
жараёнларни ўрганиш ва уларнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва 
амалиётган жорий этиш билан ҳосилдорликни кескин ошириш мумкин.

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish