Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ГАЗЛАРНИНГ МИҚДОРИ. Ҳаво таркиби, айниқса кислород ва карбонат 
ангидриднинг миқдори ҳам ҳам ўсишга таъсир этади. Аммо ҳаво таркибдаги 
кислород икки мартагача камайтирилса ҳам ўсимликларнинг ўсишига таъсир 
этмайди. Тупроқ таркибидаги кислороднинг камайиб кетиши эса илдизларнинг 
ўсишига таъсир этиши мумкин. 
Бу албатта ўсимлик турларига ҳам боғлиқ. Тупроқда илдизларнинг фаол 
ўсиши учун помидорга - 16, сўлига - 8 , сояга - 6 ва шолига - 3 кислород 
кераклиги аниқланган. 
Ўсиш тезлигига сезиларли даражада карбонат ангидрид миқдори ҳам 
таъсир этади. Ҳаво таркибидаги СО
2
кўпайганда ҳужайра пўстининг 
чўзилувчанлиги ортади ва қисқа муддатга тўқималарнинг ўсиши тезлашади. Бу 
ҳужайра пўстида рН нинг пасайиши билан боғлиқ деб тушунтирилади. 
Экинзорларда, туп сони жуда қалин бўлганда ўсимликларнинг ўсиб кетиши ҳам 
шунга боғлиқ деган тушунчалар бор. 
СУВ МИҚДОРИ. Тупроқ ва ҳаво таркибидаги нам миқдори ўсимликка 
ҳам таъсир этади. Ҳужайранинг айниқса цитоплазманинг нормал структураси 
ва фаолияти демак ўсиш ҳам сув билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Буни 
уруғ мисолида кўриш мумкин. Таркибида 10-12 суви бўлган уруғлар кўп 
йиллар давомида унмасдан сақланиш қоблиятига эга. Уруғлар экиш олидан 
намланганда, ўз оғирлигининг 50 гача сувни шимиб олади ва фаол ўсиш 
бошланади. 
Ўсимликларнинг илдиз тизими ҳам намлик шароитида яхши ўсади. Яъни 
тупроқ эритмасининг осмотик босими 1-1,5 МПа дан юқори бўлмаганда 
илдизлар сув билан яхши таъминланади. Тупроқда сув миқдори жуда кам 
бўлганда, ҳужайраларнинг чўзилиш фазаси тез ўтади, ва натижада ҳужайралар 
кичик бўлади, поя ва илдизлар қисқаради, баргларнинг ҳажми ҳам 


166 
камаяди.Сувнинг кам бўлиши ҳосилдорликни ҳам кескин пасайишига олиб 
келади. 
МИНЕРАЛ ОЗИҚЛАНИШ. Ўсимликларнинг минерал озиқланиши ҳам 
ўсиш жараёнида катта аҳамиятга эга. Зарур элементларнинг биронтасини 
чиқариб ташлаш аввало ўсишнинг тўхтатишга кейинчалик эса нобуд бўлишига 
олиб келади (77 - расм).Аммо минерал элементларнинг кўп бўлиши ҳам ўсиш 
самарадорлигини анча пасайтириши мумкин. Айниқса азот миқдори кўп 
бўлиши ўсимликнинг ер устки қисмларининг ўсишини жуда тезлаштириб 
юборади, бу эса вегетация даврининг чўзилишига ва уруғлар пишишини 
кечикишига олиб келади. Азотнинг юқори концентрацияси ҳужайраларнинг 
дифференциация фазасини кечиктиради ва натижада гулларнинг ҳосил бўлиши 
ҳам анча кеч бошланади. 
77- расм. Эритмада озиқ моддаларнинг ҳаммаси бўлган ва айрим элементлари бўлмаган 
сув культурасида маккажўхори ўсимликларининг ўстирилиши. 1-озиқ моддаларининг 
ҳаммаси бўлган эритма,2 - темирсиз, 3 - калийсиз, 4 - азотсиз. 
Шунинг учун ҳам ўғитлардан фойдаланиш жараёнида вегетатив аъзоларни 
бир ёқлама ўсиб кетишига йўл қўймаслик зарур. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish