Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


. Расман тахтга  ўтиргандан кейингина отасининг жасади дафн қилинган 2



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

1
. Расман тахтга 
ўтиргандан кейингина отасининг жасади дафн қилинган
2
хон эндигина 19 
ёшга тўлган ҳамда тарихда Саййид Муҳаммад Раҳим Баходирхон Соний ва 
Феруз номлари билан из қолдирган шахс эди. Мазкур тарихий воқеалар 
ҳақида фикр юритган тарихчи Отамурод Қўшжонов Хива хонларининг тахтга 
кўтарилишида меҳтар, қушбеги, ва ясовулбошининг катта роль 
ўйнаганлигини қайд қилган.
“У характери бўш киши бўлиб, доим бирорта маҳрамнинг таъсири 
остида бўлади,— деб ёзган эди Муҳаммад Раҳимхон ҳақида 1873 йилда 
Хивага келган Л.Соболев. — Мамлакат идораси билан ҳеч бир иши бўлмай, 
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. — Тошкент: Камалак, 1991. 189-б.
2
Баёний М.Ю Хоразм тарихи. – 425–436-варақлар. 


98 
лочин билан ов қилишга кўп ишқибоз. Жуда зарур бўлган тақдирдагина 
давлат арбобларини йиғиб кенгаш ўтказади
1
”. Ёш хоннинг ов ва шикорга 
қизиққанлигини Баёний ҳам қайд этганди. ”Ҳижрат минг икки юз саксон
иккиланчи (1865–1866) йили кирди,— деб ёзганди у. — Хон ҳазратлари 
шикор азмин жазм қилиб ўринларида Амир тўрани жойнишин этиб, 
Бобожонбек ибн Оллаберди тўра бошлиқ тамоми тўралар ва беклар ва умаро 
ва аркони давлат билан отланиб, мезон авойили эрди, йўлга кириб, Дарғон 
ота тарафига равон бўлдилар. Ул атрофга бориб сайру шикор тамошасига 
неча кунлар машғуллик этиб, бир ой муддатида қайтиб келиб, тахти давлатда 
қарор тутдилар”
2
.
Хоннинг шикорга чиқиши жуда катта ҳаражатларни талаб қиларди.
“Хон ҳазратлари шикорга чиққанларида ярим пуд қанд берилди. Ҳазратнинг 
отларига ем–ҳашак олиш учун 10 тилло берилди”
3
,— деб қайд қилинади бир 
ҳужжатда. Яна бирида: “Шикорга чиқаётганда хон ҳазратлари ва 
оқсоқолларнинг отларига ем–ҳашак олиш учун 5,5 тилло берилди”
4
— деган 
ёзувлар бор. 
“Хон пойтахтга келган маҳалда, ҳозир бўлганлар номоз бамдоддан 
чиққан хонни қутламоқ учун ҳар кун эрталаб саройга йиғилишлари лозим
эди. Меҳтар ва қушбеги кун бўйи маҳкамаларида ҳозир бўлиб, ўз тахти 
идоралари остидаги маҳкамалардан келган ишларни қабул қиладилар. Хон 
томонидан 
бериладиган 
барча 
фармойишлар 
дарҳол 
шу 
ерда 
тасдиқлатилади”
5
,— дейилади юқорида кўрсатилган қўлёзмада.
Муҳаммад Раҳим чекланмаган ҳокимият бошлиғи деб тан олинсада, 
унинг дастлабки вақтларда давлатни бошқариш ишларига эътиборсизлигини 
1
Соболев Л. Обзор доступов к Хивинскому ханству и краткие сведения о нем. Военно–статистический 
очерк. // Военный сборник. – Т. 5. — СПб., 1873, май. – С. 158. 
2
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 194–195-б.
3
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959.
253-б.
4
Ўша жойда. 253-б.
5
Архив Института Востоковедения АН РФ, ф. 32, 2–папка, 80–лист. 


99 
бошқа муаллифлар ҳам таъкидлагандилар. Жумладан, Матмурод девонбеги
билан бўлган суҳбатдан кейин Сироватский исмли рус мухбири 
қуйидагиларни ёзган: “Саййид Муҳаммад Раҳимхон хонликнинг мутлақ
ҳокимидир. Мамлакат идораси билан жуда кам шуғулланади, кўпинча айшу–
ишрат билан банд. Хоннинг тўрт хотини ва юз чоғлиқ канизаклари бор. 
Хонлиқдаги юқори амалдорлардан қушбеги ва меҳтар ўлпон йиғиш билан 
шуғулланадилар. Улардан кейин маъмурий–ҳарбий бошлиқлар, тўрт 
девонбеги туради”
1
.
Хонликдаги кучли арбоблар қаторида Муҳаммад Мурод девонбеги
Муҳаммад Ниёз девонбеги, Худоёр девонбеги, Ҳасанбой девонбеги, 
Муҳаммад Назар қушбеги, Муҳаммад Юсуф қушбеги, Маҳмуд меҳтар, 
Яқубхўжа Меҳтар, Полвон мирзабоши каби арбоблар бор эди. Девонбегилар 
орасида Муҳаммад Мурод (Матмурод) нуфузли ўринда бўлиб, у 1864 йилда 
вафот қилган Худойназар девонбеги ўрнига тайинланганди.
Муҳаммад Раҳимхон Сонийнинг давлат бошқарувига киришининг 
дастлабки даврида туркманларнинг ёвмут уруғи билан муносабатлари бироз 
кескинлашди. 1866 йилда Амударё тошқини рўй бериб, Қипчоқ қалъасининг 
жануб тарафидан Конгли деган жойгача бўлган ерларни сув босди. Сувни 
боғлашга муваффақ бўлган Муҳаммад Юсуф қушбеги дегишга қарши 
тўпланган оломонни уйларига тарқатиб, Хивага қайтиш тараддудида турган 
вақтда ёвмутлар Кипчоқ аҳолисини талаш мақсадида хужум уюштирдилар. 
Натижада Хидоят эшоннинг ариғини қазиётган бир гуруҳ одамларни асир 
қилиб олиб кетдилар. Шу орада ёвмутлар Хива атрофларига ҳам ҳужум 
қилдилар. Хон буйруғи билан Матмурод девонбеги тўплаган катта қўшин 
ёвмутлар билан Оқёп қишлоғи яқинида жанг қилди. Хон қўшинлари ғалаба 
қозониб, қўлга тушган 114 асирни Хивага олиб келдилар. Полвон, Боғча, Ота 
1
Санкт–Петербургские ведомости, 1874. – 28 апр. – № 115. Туркестанский сборник Т 75. с 236 ; 
Йўлдошев М. Хива хнлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959. 231-б.


100 
ва Қибла дарвозалар олдига занжирбанд қилиб қўйилган асирлар бир неча 
кундан кейин Арк майдонида қатл қилинди
1

Орадан 27 кун ўтгач, Жонмуҳаммад ва Қилич исмли сардорлари бошлиқ 
мингдан ортиқроқ туркманлар яна Хива устига юриш бошладилар. Улар 
шаҳарга ҳужум қилмасдан работ яқинидаги кентларнинг ичларидан айланиб, 
орқага қайта бошладилар. Ёв қўрқиб орқага қайтди деган сохта фикр билан 
ёвмутларнинг орқасидан от солган хон лашкарлари жуда катта талофат 
қўрдилар. Бир неча кундан кейин хон буйруғи билан Оқсарой мавзесига 
юборилган Худойберган Сори лашкарлари туркманларнинг 10 тасининг 
боши ва яна шунча асир, жуда кўп ўлжа билан қайтиб келдилар.
Хон топшириғи билан ёвмутлар устига юборилган 17 минг отлиқ ва 3400 
пиёда навкарлар Қарадошли кишлоғи яқинига келиб, лагерь бўлиб турдилар.
Улар ёвмутларнинг дарё бўйига ўтиш учун қилаётган ҳаракатларини 
тўхтатишга муваффақ бўлдилар. Аммо туркман отлиқларининг хон 
қўшинларига ҳужумлари бетўхтов бўлиб туради. Айниқса Қараболоқ исмли 
туркман паҳлавони бошлиқ сарбозлар Муҳаммад Мурод девонбеги 
лашкарларига кўплаб ташвиш орттиради. Шунда девонбеги ким шу 
Қараболоқнинг отини қулатса 500 ва ўзини ўлдирса 1000 тилло бераман деб 
ваъда қилди. Бу ишнинг бир қисмини Полвонниёз юзбоши амалга оширди, у 
айёрлик билан туркман йигитининг отини ўқ билан йиқитди. Эртаси куни эса 
жангга қирган барча хон лашкарларига ўқларини Қорабалоқга қарши отиш 
буюрилди. Ушбу усул натижа берди. Шундан сўнг ёвмутлар сулҳ тузишни 
сўраб мурожаат қилдилар. 
Ёвмутлар билан бир муддатга сулҳ тузилган, асирлар ва таланган мол–
ҳол қайтарилган бўлсада барқарор тинчликни сақлаб туриш амри маҳол эди. 
Ёвмутларнинг босқинчилик ҳаракатига эндиликда човдор, қорадошли, 
гўкланг, ота туркманлар ҳам қўшила бошлади. Улар билан Ғозовот 
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 197-б.


101 
яқинидаги Чангли ва Музгумон деган жойларда бўлган 3 ойлик урушдан 
кейин яраш сулҳи тузилди. 
1868 йилда Манғишлоқ ярим оролида яшаётган қозоқлар Каспий 
денгизида балиқчилик қилиб юрган руслардан бир нечтасини асир қилиб, 
Хивадаги қул бозорига келтириб сотдилар. Бироз вақт ўтгач, рус 
асирларининг сони 21 нафарга етди. Россиядан келган элчи хон ҳазратларига 
юқоридаги бандиларни бўшатиш ҳақидаги илтимосномани тақдим қилди. 
Аммо Муҳаммад Раҳимхон мазкур таклифни қабул қилмасдан, элчига 
қўшиб, кенагас Эрназар оталиқни юборди. Хоннинг элчиси Қазалига бориб 
келгач, руслар билан муроса қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида маслаҳат 
берди. Аммо унинг фикрига қулоқ тутмадилар.
1870 йил 25 мартда фон–Кауфман топшириғи билан Хивага Давлат тўра 
ибн Бушой исмли қозоқ элчи сифатида келди. У олиб келган мактубда Хива 
хони Россияга қарши мустақиллик курашини давом эттираётган қозоқларга 
ёрдам беришида, Манғишлоқдан асир олиниб, Хивада қул сифатида 
сотилган русларни озод қилмаслик, подшога қарши бош кўтарган 
исёнкорларга хонликда бошпана берилаётганлиги, Бухорога бораётган рус 
савдогарларидан 
бож 
ундириш 
баҳонаси 
билан 
талон-тарожлик 
қилинаётганлиги каби масалаларга лоқайдлик билан қараётганлиги қайд 
этилган
1
.
Кауфманнинг мактубида: “Менинг буюк давлатимнинг бақувват қўллари 
гуноҳкорларни қидириб топади ва уларни қаттиқ жазолайди... Бу талаб 
ижросининг кечиктирилиши бизнинг тинч қўшничилик муносабатимизга 
узоқ муддатга путур етказади. Уруш учун охирги вақтларда кўплаб 
баҳоналар йиғилиб қолган”
2
,
деган сўзлар бор эди. Муҳаммад Раҳимхон 
вазиятнинг мураккаблашиб бораётганлигини тушунсада, Матмурод 
1
Баёний. Шажарайи хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 203-б.
2
ЎзР. МДА, И–125-жамғарма, 2-рўйҳат, 313-жилд, 4-5-варақлар. 


102 
девонбеги ва бошқа арбоблар билан маслаҳатлагач, “бизни қўрқди деб хулоса 
чиқарадилар” деган андиша билан, рус асирларини бўшатиш ҳақида фармон 
бермади
1
. Шу билан бир қаторда элчи Давлат тўра ибн Бушой Хивада 3 ой
давомида ушлаб қолинди. Хиваликларнинг рад жавобини элчи фон–
Кауфманга Бенил Гавҳармурод исмли Хива элчиси етказди. 
1868 йилда чор Россияси қўшинлари Зарафшон водийсидаги Самарқанд 
ва Каттақўрғон шаҳарларини Бухоро амирлиги тассаруфидан ўз тасарруфига 
ўтказдилар. Зирабулоқдаги мағлубиятдан кейин руслар билан сулҳ 
шартномаси тузган амир Музаффардан норози бўлган ўғли Абдумалик 200 
сарбоз ва бир неча амалдорлар билан Хивага ҳарбий ёрдам сўраб келди. 
Аммо Муҳаммад Аминхон даврида тузилган шартномани бузиш истаги 
йўқлигини айтган Хива хони Тожик тўра лақабли шаҳзодага 
кўмаклашишдан бош тортди. Натижада бухороликлар мадад излаб Теҳрон 
тарафга йўл олдилар. 
Ўлкага кириб келаётган чор Россияси қўшинлари қўмондонлари Қўқон 
хонлиги ва Бухоро амирлиги билан сулҳ тузишга эришгач, Хива хонлигини 
бўйсундиришга ҳаракат қилдилар. 1869 йилда полковник Столетов 
қўмондонлиги остидаги Кавказ қўшинлари отряди Каспий денгизининг 
шарқий қирғоғида Тош Арват, Михайловск ва Мулла Қара деган жойларда 
ҳарбий истеҳкомлар қура бошладилар. Шу йили 5 ноябрда Красноводск 
ҳарбий истеҳкомига асос солинди. Хива хонлиги марказига олиб борадиган 
карвон йўллари, қудуқлар, истеҳкомларни жиддий ўрганиш ишлари давом 
эттирилди. 1870–1871 йилларда рус зобитлари ― М.Д.Скобелев, 
В.П.Маркозов, Столетов Сариқамишгача бўлган йўлларни, 1872 йилда 
полковник Н.П.Ломакин отряди Манғишлоқ ярим оролини зимдан текшириб 
чиқдилар
2

1
Баёний. Шажарайи хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 203-б.
2
Туркестанский сборник. – Т. 150. – С. 110. 


103 
1871 йилда русларнинг бир қисм қўшинлари Каспий денгизи томондан 
Хива хонлигининг Шоҳқадам деган жойга келганлиги ҳақида ҳабар келди. 
Натижада хон иниси Отажон тўрани 6 минг кишилик қўшинга бош қилиб, 
Кўҳна Урганч томонга юборди. Бу ерга келгач, Отажон тўра Муҳаммад 
Раҳимбой исмли амалдорга ўзбек ва туркманлардан 450 киши ажратиб, 
руслардан ҳабар олиш учун Каспий томонга юборди. Аммо хиваликлар 
излаган рус қўшинларидан ном-нишон топмадилар. Кандирли қудуқ тарафга 
юборилган човдир туркман отлиқлари ҳам русларни йўлиқтирмай орқага 
қайтдилар.
Сафар чоғида Отажон тўра билан қушбеги Муҳаммад Раҳим ҳамда 
ясовулбоши Раҳматулло орасида низо кучайди. Ўзини хон тахтига лойиқ деб 
ҳисоблаган тўра ноўрин ҳатти–ҳаракатлар қила бошлади. “Хон 
ҳазратларининг улуғ биродари Саййид Аҳмад тўраким, они Отажон тўра дер 
эдилар, бағоят баҳодиру чолоқ (чаққон) ва забардасту бениҳоят тезу 
хашмгину (ғазабли) тундхўй (ўжар) киши эрди”
1
,— деб ёзганди у ҳақида 
Баёний.
Бир куни зиёфат вақтида Отажон тўра мастлик билан ўтирганларга агар 
мен хон бўлсам сени меҳтар, сени қушбеги қиламан деб ваъда қила 
бошлайди. Бу ҳақда Али маҳрам деган арбобдан ҳабар олган Муҳаммад 
Раҳимхон зиёфатда қатнашганларни ҳибсга олишни буюради. Натижада Арк 
олдидаги майдонда қушбеги Муҳаммад Раҳимбой ва Оллоберган саҳий 
исмли амалдорларнинг боши танасидан узилди. Отажон тўра эса Ур 
маҳалласидаги илгари Муҳаммад Юсуфбек ибн Амирзода Муҳаммад 
Фозилбийга тегишли бўлган ҳовлида ҳибсда ушлаб турилади. Ушбу нохуш 
воқеалар келгусида хонлик тақдирига фожеали таъсир кўрсатди. 
1872 
йил 
сентябрида 
русларнинг 
полковник 
В.П.Маркозов 
қўмондонлиги остида Манғишлоқдан чиқиб, Небиттоғ томонга кетаётган 
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 205-б.


104 
отряди томонидан Хивадан Атрек томонга кетаётган савдо карвони таланиб,
мол–мулки тортиб олинади. Яна бир рус отряди Хивага борадиган йўлларни 
текшириш мақсадида Жамол қудуқ деган жойга келган вақтда 600 навкарлик
Хива қўшинларига дуч келди. Икки ўртада рўй берган тўқнашув вақтида 
руслар 150 туяни қўлга киритди
1

Хонликга таҳдидлар кучайиб бораётганлигига қарамасдан Хивада 
ижтимоий–сиёсий ва иқтисодий ҳаёт давом этарди. Қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш мақсадида Амударё соҳилларида қатор янги ерлар 
ўзлаштирилди, боғ-роғлар яратилди. Шоҳобод, Полвон ёп, Қилич Ниёзбой, 
Лавзон каналлари кенгайтирилди, Шўрахон ва Бўзёп каналлари қайта 
тикланди.
Муҳаммад 
Раҳимхон 
тадбиркорлик, 
савдо-тижорат 
ҳамда 
ҳунармандчиликни ривожлантиришга эътибор қаратди. Хива шаҳрида 
ҳунармандларнинг 700 дан ортиқ дўконлари очилди. Уларда Бухоро, Эрон, 
Афғонистон, Ҳиндистон, Россиядан келтирилган ноёб маҳсулотлар ҳам 
сотиларди.
1871 йил кузида Муҳаммад Раҳимхон буйруғи билан Арк майдонида 
катта мадраса қурилиши бошланди. Огаҳийнинг маълумотларига қараганда 
76 ҳужрали Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси 1872 йил 15 сентябрда очилди
2

Мадрасага келган хон муллаларга хоналар ажратди ва овқатланишлари учун 
шароитлар яратди. 1872 йилда Паҳлавон Маҳмуд мақбарасида ёзги мачит ва 
айвон қад кўтарди. Келгусида хоннинг яқин амалдорлари Матмурод ва 
Матниёз девонбегилар, Юсуф ва Қадам ясовулбошилар, Матпанабой, 
Қозикалон Салим Охун, Дўст Аълам ва бошқалар ҳам ўз маблағлари 
ҳисобидан чиройли мадрасалар қурдирдилар.
1
Зиёев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш (XVIII-XIX аср бошлари). ― 
Т.: Шарқ, 1998. 312-б.
2
Бартольд В.В. События перед Хивинским походом 1873 года по рассказу хивинского историка // 
Кауфманский сборник. ― СПб., 1910. – С. 19. // 
WWW: Kungrad.com. 


105 
Хоразмда ўзбек давлатчилигининг асослари ўрнатилиб, хонлик 
бошқарувчи жорий этилгач, ҳунармандчилик соҳаларининг ривожланиши, 
савдо-сотиқ муносабатларининг кенгайиши натижасида шаҳар ва қишлоқлар 
қиёфаси ўзгариб борди. Урбанизация жараёнлари минглаб кўчманчи 
чорвадорларни ўтроқ деҳқон ва ҳунармандларга айлантирди ҳамда уларни 
йирик қишлоқ ва шаҳарлар ҳаётига боғлаб қўйди. Воҳа ва унинг атрофидаги 
шаҳарлардаги одамлар турмушида кескин ўзгаришлар рўй берди. 
Эндиликда улар ўзига хос мустаҳкам иморатлар, қалъа ва истеҳкомлар барпо 
эта бошладилар. Натижада Хива, Янги Урганч, Шоҳобод, Ҳазорасп каби
шаҳарларда хом ва пишган ғиштдан хашаматли сарой ва қасрлар, масжид ва 
мадрасалар барпо этилди. Осойишта даврдан дарак берувчи бундай 
меъморий ёдгорликларнинг Хива хонлиги худудида кўплаб тикланиши 
салтанат қудрати ошиб бораётганлиги ва кучли давлат арбоблари етишиб 
чиққанлигидан дарак берувчи ҳолат эди.
Улар мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлаш ва юз бериши 
мумкин бўлган ғалаёнларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрдилар. 
Ёвмут сардорлари ва қорақалпоқ бийлари билан тинчлик музокаралари олиб 
борилди. Улар ер ва сув билан таъминланди, солиқ тўловлари миқдори 
камайтирилди. Адолатли сиёсат туфайли мамлакатда осойишталик қарор 
топди. Аммо буларнинг бари кучайиб келаётган хавф–ҳатарнинг олдида ҳеч 
нарса эмасди.
Қўнғирот сулоласининнг талантли давлат арбоблари саъй–ҳаракатлари 
билан Хива хонлиги XIX асрнинг охирги чорагигача бўлган йилларда 
ўлкадаги кучли давлатлардан бирига айланди. Унинг ички ва ташқи 
бошқарув органлари, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти, маданий 
тараққиётидаги йўналишлар аниқ белгилаб олинди. Натижада хон ва унинг 
қобилиятли амалдорлари ҳар хил тажовузларга қарши жавоб берадиган, ҳар 
қандай дўқ–пўписалардан ҳайиқмайдиган ҳамда мустақил сиёсат юргизишга 


106 
қодир сиёсий арбобларга айландилар. Бухоро амирлиги билан тузилган сулҳ 
шартномалари ва олиб борилган музокаралар натижасида икки ўртадаги
қирғинбарот урушларга чек қўйилди. Рус маъмурларининг асир ва қулларни
озод қилиш ҳақидаги талабларига рад жавоб берилди. Шу билан биргаликда 
хон ва унинг яқин биродарлари орасидаги мавжуд доимий зиддият ва 
рақобатлар охир оқибатда Хива хонлиги тақдирини улар кўзлагандек ҳал
қилинишига имкон бермади


107 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish