Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


. Натижада қўнғиротликлар етакчиси  Тўрамурод сўфи ўлдирилди 3



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

2
Натижада қўнғиротликлар етакчиси 
Тўрамурод сўфи ўлдирилди
3
.
Кейинчалик, 1818–1819 йилларда Хива хонлиги қўшинлари жанубий 
Туркманистон ва Хуросон ерларига ҳарбий юришлар уюштирдилар. Чоржўй 
яқинидаги жанглардан бирида Хива қўшинлари Бухоро амирлиги 
лашкарларидан зарба еди ва енгилди. 1820-1824 йилларда Муҳаммад
Раҳимхон янги кучларни тўплаб, Бухорога қарши бир неча бор юришлар 
қилди. Натижада Бухоро амирлигига қарашли Мари ва Тажан воҳаси 
туркманларининг чавдур, гўклан, така, сариқ ва ёвмут уруғлари Хива 
хонлиги 
қарамоғига 
ўтди. 
Хоннинг 
фармони 
билан 
Ахал-Така 
туркманларининг бир қисми Кўҳна Урганч ва Илонли қалъалари атрофига 
кўчирилди. Хива қўшинларида навкарлик хизматларини ўташ шарти билан 
туркманларга ер ажратиб берилди ва солиқлар миқдори камроқ қилиб 
белгиланди. 
Солиқ тизимини тартибга солишга жиддий эътибор берган хон давлат 
хазинасини тўлдириш йўлларини излади Эндиликда солиқнинг миқдори 
мулкдорларга қарашли экин майдони ҳамда олинган хосилининг ҳажмига 
қараб белгиланадиган бўлди. Солиқ тўплаш иши маҳаллий ҳокимлар қўлидан 
марказий ҳукумат тасарруфига ўтказилди. Давлат солиқларини йиғиш 
вазифаси қушбеги ва меҳтарга, закат тўплаш эса девонбегига топширилди. 
Фуқаролардан солғут усули билан ҳазинага олинадиган даромад ва 
1
У даврдаги воқеалар ҳақида археолог Я.Ғ.Ғуломов шундай ёзади: “XIX аср бошларида Қўнғиротни 
қамал қилган хон шаҳар ҳимоячиларини таслим қилиш мақсадида атрофдаги барча экинзорларни йўқ қилди.
Хоннинг талабига қўнғиротликлар: “Уч ой ― қовун, уч ой ― сут–қатиқ, уч ой ― қовоқ, уч ой ― балиқ”, 
яъни ҳали тирикчилик учун имкониятимиз бор дея жавоб қайтарган эканлар. // Гулямов Я.Г. История 
орошения Хорезма. – С. 7. / 
WWW: Kungrad.com. 
2
Сайманов С.С. История города Кунграда (XVIII — первая половина XIX вв.). Автореф. дис. … канд. 
ист. наук. — Нукус, 2001. – С 16.
3
Камалов С. Қарақалпоқлардын халық болып қалиплесиўи ҳам онын мамлекетлигинин тарихийхынан. 
– Б. 28; Материалы по истории Каракалпакии и каракалпаков. – С. 78. 


67 
ҳаражатлар махсус дафтарларда қайд этилиб, хоннинг назорати остига 
олинди.
1810–1811 
йилларда Оролбўйи қозоқ–қорақалпоқлари хонликга 
бўйсундирилгач, улар билан ўлпон ва солиқлар масаласида битим тузилди. 
“Муҳаммад Раҳимхон бутун низоларни йўқотиш мақсадида,— деб ёзганди 
А.Л.Кун,— қорақалпоқ оқсоқоллари билан шундай қарорга келди: 1. 
Қорақалпоқлар қанча ер ишлатишига қарамасдан, ҳар йили хонга 20 минг 
кичик тилло тўлаб турадилар: 2. Улар хонга 2 минг аскар юборадилар; 3. 
Умумий ишларга ҳар йили 6 минг одам берадилар. Қўнғиротлилар ва
Нукусликлар 2 минг тиллодан, Хўжайлиликлар 500 кичик тилла солғут 
тўлайдилар”
1

Хонликнинг чегара шаҳарларида, карвон ва кемалар қатнайдиган 
йўлларда махсус божхона ҳизмати жорий этилди. Хонликда зироат, 
ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдонинг жонланиши давлат хазинаси 
даромадининг ўсишига имкон яратди. Хивага келган рус элчиси Н.Муравьев 
хон хазинасининг бир йиллик даромади 4 млн. сўмдан ошиб кетганлиги 
ҳақида маълумот берганди. 
Хон даставвал феодал тарқоқликка чек қўйиш, давлат ҳокимиятини 
марказлаштириш ва мустаҳкамлашни ўзининг асосий вазифаларидан бири 
деб ҳисоблади. Одамларнинг қобилиятига қараб иш топширадиган хон 
давлат аҳамиятига молик тадбирларини амалга ошириш учун ўз атрофига 
ишончли, нуфузли, ишбилармон амалдорлар, руҳонийлар ва ҳарбийларни 
тўплади. 
Хива 
хонлиги 
тобелигига 
ўтган 
туркман, 
қозоқ 
ва 
қорақалпоқларнинг бадавлат ва нуфузли арбобларини ўзига яқинлаштириб, 
уларга ер мулк ва юқори лавозимлар инъом этди. Мусулмон диндорларининг 
эл–юрт орасидаги обрў–эътиборини ҳисобга олиб, ўзини уларга яқин тутиш 
мақсадида пайғамбар авлодларидан ҳисобланган саййидлар қизига уйланди. 
1
Кун А.Л. Заметки о податях в Хивинском ханстве // Туркестанские ведомости, 1873. – № 83. 


68 
Саройда йирик дин арбобларига жой ва лавозим берди, мол-мулк инъом 
этди, кўпларини солиқ ва тўловлардан озод қилди. 
Давлатни бошқариш ишларини ислоҳ қилиш билан жиддий шуғулланган 
Муҳаммад Раҳимхон Абулғози Баҳодирхон даврида жорий этилган бошқарув 
тартибини ўзгартирди. Хива хонлигининг маъмурий марказлари сифатида 
Хива, Ҳазорасп, Хонқа, Гурлан, Анбар, Маноқ, Шаббоз, Манғит, Қипчоқ, 
Қилич Ниёзбой, Хўжайли, Хитой, Тошҳовуз, Янги Урганч, Илонли, Ғазовот 
белгиланди. Кейинчалик улар қаторига Қўнғирот ва Чимбой ҳам қўшилди. 
Энди кент оқсоқоллари ва иноқлари ўрнига ҳокимлар ва масжид қавмлари 
оқсоқоллари бошқаруви жорий этилди. Шу билан бир қаторда айрим 
жойларда уруғлар вакилларидан тайинланган ноиблар ўз қавмларини 
бошқаришни давом қилдирдилар. Ҳолбуки Хива хонлигида уруғчилик 
муносабатлари ўлкадаги бошқа феодал давлатларга қараганда анча кучли 
бўлган.
Хива хонлигида меҳтар, қушбеги ва девонбеги лавозимлари энг юқори 
ҳисобланадиган бўлди. Уларнинг назорати остида мамлакат иқтисодиёти, 
ижтимоий-сиёсий, ҳарбий мудофаа, диний ишлар билан шуғулланувчи 
марказий бошқарув идоралари таъсис этилди. “Муҳаммад Раҳимхон ўз 
ҳокимиятини адолат ниқоби остига яшириб, уни мустаҳкамлаш учун Олий 
кенгаш таъсис этди. Бу кенгашга турли даъво ва жиноат ишларни кўриш ва 
қарор чиқариш ҳуқуқини берди, тўғрироғи амр қилди”
1
,— деб ёзганди 
Н.Муравьев.
Хоннинг ўзи раислик қилган Олий кенгаш давлатнинг қонун чиқарувчи, 
маъмурий ва суд органи вазифасини бажарар ҳамда унда энг нуфузли 
амалдорлар қатнашардилар. Улар орасида девонбеги, қушбеги, меҳтардан 
ташқари нақиб, шайҳулислом, мутавалли, мироб, қози, фармончи, дарға,
1
Муравьев Н.Н. Путешествие в Туркмению и в Хиву.— М., 1822. Ч. 2. – С. 61. 


69 
шиғовул, дастурхончи, арбоб, мирохўр, тўшакчи, оқо–оғо ва бошқа 
амалдорлар бор эди.
Кенгаш қатнашчилари ҳафтанинг жума кунлари кўриниш хонада 
тўпланардилар. Уларга ош тортилгандан кейин, маслаҳат кенгаши қуюқ 
зиёфат тарзида, баъзан кеч тундан эрта тонггача давом этарди
1
.
Муҳаммад Раҳимхон Кўҳна Аркда Зарбхона учун бино қурдирди ва ўз 
номидан олтин ва кумуш тангалар чиқара бошлади. Янги пуллар хонликда 
товар–пул муносабатларини яхшилади ва солиқ тўловларини тартибга 
солишда муҳим роль ўйнади. Давлат хизматида бўлган сарой аъёнлари ва 
вилоят амалдорлари учун лавозимига қараб иш ҳақи ― маош белгиланди. 
Шу 
билан 
ҳукмдорларнинг 
даромад 
тақсимотида 
мавжуд 
ўзбошимчаликларга чек қўйилди.
Давлат арбоблари орасида ўзбекларнинг қўнғирот уруғи вақиллари
мавқеи янада оширилиб, уларнинг сони ортиб борди. Юсуф Меҳтар оға 
ўзбеклар вакили сифатида хон саройида бош вазир лавозимига тайинланди. 
Муҳаммад Раҳимхон даврида Хива хонлигининг ташқи иқтисодий 
алоқалари кенгайди. Чет давлатлар билан карвон йўллари орқали амалга 
оширилган савдо–сотиқ ишларида Хивалик оға-ини Худайбергановлар 270 
минг, Полвонқори — 90 минг, Мадримбой — 54 минг сўм ҳажмида даромад 
қилганлар. Янги Урганчлик савдогарлардан Полвон сиғирчининг савдо 
айланмаси 400 минг сўм, Ваис бобонинг — 200 минг, Бобоқул Омоннинг —
100 минг, Муҳаммад Шарифнинг — 70 минг, Бобожон чўлоқнинг — 70 
минг, Эшонқоранинг — 50 минг сўмни ташкил қилган
2
.
1819 йил 6 октябрда Кавказдан элчи сифатида келган капитан 
Муравьевни хон қабул қилмасдан, “жосус бўлса керак” деган шубҳа билан 
Қўшкўпирдаги Илгалди қишлоғида 47 кун давомида кутиб туришга мажбур 
1
Игнатьев Н.П Миссия в Хиву и Бухару в 1858 г. — СПб., 1897. – С. 152.
2
Муравъёв Н. Хиваликлар тижорати // “Иқтисод ва ҳисобот”. — Тошкент, 1993. – № 3. 72-б.


70 
қилди
1
. 1819 йил 20 ноябрда хон Н.Н.Муравьевни Хивага таклиф қилди ва 
музокаралар вақтида савдо карвонлари хавфсизлигини таъминлаш, 
чегаралар ҳақида келишиб олишга интилади.
XIX аср бошларида Хива хонлиги тарихида ўчмас из қолдирган буюк 
инсонлардан бири ― Шермуҳаммад ибн Авазбий мироб ўғли Мунис эди. 
1778 йилда Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида таваллуд топган адиб: “Мен, 
Мунис, Хивада яшовчи юз тоифасидан бўлган Амир Эшимбийнинг 
авлодидандирман”,— деб ёзганди. У улғайгач Хивадаги мадрасалардан 
бирида тахсил кўрди ва Саййид Эшонхўжадан сабоқ олди. 1800 йилдан 
бошлаб Шермуҳаммадбек вафот қилган отаси ўрнига ўз қишлоғида мироблик 
қила бошлади.
Шеъриятда Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулийга эргашган Мунис 
тез орада эл–юрт ҳамда Хива ҳукмдори Авазбой иноқ назарига тушади. 1804 
йилда шоир алифбо сифатида фойдаланиш учун "Саводи таълим" китобини 
ёзиб тугатади. Яна шу йили ижоди намуналарини "Мунис ул-ушшоқ" 
("Ошиқлар дўсти", 1804) деган ном билан тўплаб, уни 1813 йилда 16892 
мисрадан иборат катта девонга айлантиради.
Мунис таржимонлик ишига ҳам жиддий қарарди. 1819 йилда у машҳур 
тарихчи Мирхонднинг "Равзат ус-сафо" ("Сафо боғи") асарининг биринчи 
жилди ва 2-чи жилдининг 1-чи қисмини таржима қилди. 1826 йилда Хива 
хони Оллоқулихон буйруғи билан "Фирдавс ул-иқбол" ("Бахт боғи") номли 
асар ёза бошлайди
2
. Мунис 1829 йил ёзида Оллоқулихоннинг Ҳуросонга 
қилинган ҳарбий юриши вақтида ўлат (чума) касаллигига чалиниб, Аҳал-
Така воҳасида дунёдан ўтди. Жасади Хивага келтирилиб, Эски Қиёт 
1
Рус тарихчиси И.Н.Захариннинг таъкидлашича, Муҳаммад Раҳимхон Н.Н.Муравьевнинг элчи ва 
божмон ниқоби остидаги ҳарбий эканлигини анча кейин билган ва унинг бошини танасидан жудо 
қилмаганлигига афсусланган экан. 
2
Мунис, Агахи. Фирдавс ул–икбал // 
WWW: Kungrad.com.


71 
қишлоғидаги Мавлонбобо қабристонида махсус барпо этилган мақбарага 
дафн қилинди. 
Муниснинг тарихшунослик соҳасидаги савобли ишларини жияни ― 
Муҳаммадризо Огаҳий давом эттирди. “Мунис ва Огаҳийларнинг муфассал 
хроникалари Хоразмнинг уч аср тарихига оид маълумотларимизнинг асоси 
сифатида кўп замонларгача сақланиб қолса керак
1
,— деб ёзганди академик 
Е.Э.Бертельс. 
1825 йил 7 майда 50 ёшида бўлган Муҳаммад Раҳимхон I вафот қилди. 
Унинг ўрнига тахтга кўтарилган ўғли Оллоқулихон (1795–1842) хонликнинг 
ҳудудларини кенгайтириш ва чегараларини мустаҳкамлаш ишларини давом 
эттирди. Янги хон отасига ўхшаб, Мари воҳасига 3 марта (1826, 1829, 1841), 
Бухоро амирлигига қарши 7 марта катта ҳарбий юришлар қилди. Натижада
Хуросондаги Жамшид қабилаларининг 1200 оиласини Қилич Ниёзбой арна 
бўйига кўчириб келтирди. 1826 йилда Хива қўшинлари хоннинг иниси 
Раҳимқули бошчилигида Шимолий Хуросонга юборилган Хива қўшинлари 
123 кун сафарда бўлади
2
. Хиваликлар Оқдарбанд қалъасини қамал қилиб, у 
ердан 100 дан ортиқ оилани Кўшкўпирдаги Зей ёпи яқинига кўчириб 
келтирадилар. Натижада бу ерда эронийларнинг Оқдарбанд қишлоғига асос 
солинади. 
Сиёсий–иқтисодий муаммолар билан шуғулланиш билан бир қаторда 
Оллоқулихон отаси Муҳаммад Раҳимхон даврида бошланган қурилиш ва 
ободончилик ишларини давом эттирди. Хон буйруғи билан Паҳлавон 
Маҳмуд мақбараси ва Кўҳна Арк кошинлар билан безатилди. Илгаридан 
1
Муниров Қ. Мунис Хоразмий // Марказий Осиё мутафаккир, донимандлар ва адиблар. — Т: Мерос,
1997. 71-74-б.
2
Проф. М.Матниёзов ўзининг “Хива хонлигида яшаган халқлар ва уларнинг хонлик ижтимоий–сиёсий 
ҳаётида тутган ўрни ва роли”(59-б) рисоласида Оқдарбанд қишлоғига аҳоли Хива хони Мадаминхоннинг 
1855 йилда урушда ўлдирилганлиги сабабли Эрон шоҳи томонидан хун тўлови сабабли қўчирилиб 
келтирилган деган маълумотни беради. Шу билан бир қаторда рисолада эронлик жасур йигитларни Хивага 
келтириб, улардан чегара посбонлари сифатида фойдаланганлар, деган хулоса ҳам мавжуд. Х.Раҳматуллаев, 
Х.Матназаров, Ш.Қурёзовнинг “Оқдарбанд” (Урганч: Хоразм, 1993) рисоласида Хоразмда ватан тутган 
эронликларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. 


72 
Хивада мавжуд бўлган Саййид Аловуддин мақбараси таъмирланиб, Арабхон 
ва Муҳаммад Амин Иноқ мадрасаси қайтадан тикланди. 
1832–1838 йилларда Оллоқулихон тоғаси Қутлуғ Мурод иноқнинг 
жасадини ўзи бунёд қилдирган мадраса ҳовлисига дафн қилиш ниятида 
бузилган қалъа девори ўрнида катта ҳовли, мадраса ва карвон-сарой қуришни 
бошлади. Ушбу улкан иншоотлар қурилишига бош қилиб Муҳаммад Ёқуб 
Меҳтар тайинланди ва унга Муҳаммад Ризо Қушбеги ёрдам бериб турди. 
Мармар, пишиқ ғишт, ёғочдан қурилган биноларни тиклашда энг 
қобилиятли халқ усталари — Нурмуҳаммад уста Тожи, Қаландар Хивакий,
Абдулла Жин бошчилигидаги усталар ва мингдан ортик қуллар меҳнат 
қилдилар. Дарвозалари кошинланган, ганч, ёғоч, тош уймакорлиги, бўяма 
нақшлари билан безатилган Тошҳовлининг майдони 80х80 м. бўлиб, ундаги 
163 хонада хоннинг оиласи ва давлат маҳкамалари жойлаштирилди.
1832-1834 йилларда янги қурилаётган Тошҳовли саройининг Харам 
қисмига қўшиб Ишрат ҳовли барпо этилди. Тантанали маросимлар ва 
базмлар ўтказиш учун мўлжалланган ушбу ҳовли ўртасида қишда ўтов 
тикиладиган думалоқ шаклдаги супа қурилди. Арангхон давридан қолган 
бундай супа Кўҳна Аркда ҳам мавжуд. Хива тахтига чиққан хонлар асли 
кўчманчилар авлодидан бўлганлиги сабабли тош ва ғиштдан қурилган 
иморатларда анча сиқилган ва совқотган холда яшаганлар. Кигиз ва гиламлар 
билан безалган ўтовнинг ўртасида ўчоқ бўлиб, унга ёқилган саксовул қиш 
ойларида иссиқликни керакли даражада сақлаб туриш имконини берарди.
Тошҳовлининг рўпарасидаги Карвон сарой 1832-1833 йилларда 
тикланган. Сатҳи 46,3х42,4 м. бўлган тўртбурчак шаклидаги икки қаватли 
ҳовли атрофида 104 та ҳужра қурилган. Пастдаги хоналарда юк сақланган, 
юқоридагиларида эса Бухоро, Эрон ва айниқса Россия савдогарлари яшаши 
учун имконият яратилган хоналар мавжуд эди. Ҳовлининг тепаси гумбаз 
билан ёпилган.


73 
Ички ва ташқи савдо-сотиқ алоқаларининг кенгайиб бориши Хивада 
янги бозорлар ташкил этишга туртки берди. 1832 йилда Оллоқулихоннинг 
буйруғи билан сафарбар этилган мингдан ортиқ аҳолининг меҳнати эвазига 
45 кунда шаҳарнинг шарқий қисмида .....мавжуд ва сатҳи 5–6 таноб бўлган 
кўл бозор ташкил қилиш мақсадида кўмилди
1
. Натижада янги бозорда 
расталар ўрнатилди ва савдо сотиқ ишлари бошлаб юборилди. Бозорда ўз 
молларини сотган Россия, Дашти Қипчоқ, Туркия, Эрон савдогарларидан 
“ганжа” номли ўрин солиғи олинган. 
1836-1838 йилларда Оллоқулихон карвонсаройига яқин жойда газмол ва 
тикувчилик буюмлари сотиш учун ихтисослаштирилган раста сифатида хон 
томонидан майдони 74 х 26,5 м., гумбазларининг диаметри 10,7 х 9,5 м. 
бўлган Тим қурдирилди. Тимдан тушадиган тижорат даромади Оллоқулихон 
мадрасасига сарфланган.
Оллоқулихон буйруғи билан 1837-1838 йилларда Тошҳовли саройида 
Арзхона барпо этилган. Қурилишни икки йиллик қисқа муддатда тугаллаш 
мумкин эмаслигини айтишга журъат этган наққош Нурмуҳаммад уста 
Тожихон қозиққа ўтказилган. Устанинг фожеали ўлимидан кейин қурилишни 
Қаландар Хивакий давом эттирган. 
1838–1840 йилларда Муҳаммад Ризо қушбеги ва Имом қушбеги 
назорати остида Қутлуғ Мурод иноқ мадрасаси олдидаги Оқ масжид ва 
ҳаммом бинолари қайта таъмирланди. 1657 йилда Абулғози Баҳодирхон 
ўғли Анушахон шарафига қурилган ушбу иморатлар йиллар ўтиши билан 
таъмирталаб бўлиб қолган ва атрофида тикланаётган янги иморатлар эса 
уларнинг кўркини пасайтирмаслиги лозим эди. 
1839 йилда Олоқуллихоннинг амалдорларидан бири — Хўжа Шомаҳрам 
Паҳлавон Маҳмуд мақбарасининг шимолий-ғарбида бир қаватли мадраса 
биносини қурдиради. Майдони 20,9 х 19,4 метрдан иборат бўлган бу ўқув 
1
Ахмедов Б.А. Новые сведения о Хиве // “ОНУ” – Ташкент, 1982. – № 9. – С. 34–35. 


74 
биносида талабаларга таҳсил бериш ишлари келгуси йили баҳоридан 
бошланган. 1841 йилда хоннинг невараси Муса тўра маблағига Хивада 
масжид ва дарсхона қурила бошланди. 
Оллоқулихон хонликнинг бошқа ҳудудларида ҳам қурилиш ишларига 
эътибор қаратди. Хивадан 87 км. узоқликда бўлган Питнак қалъаси 
атрофидаги деворлар қайтадан таъмирланди. Қалъада 130 та хонадон бўлиб, 
ҳар чоршанба кунлари бозор ташкил қилинарди. Бозордаги 10 дан ортиқ 
дўконларда Ҳазорасп ва бошқа яқин атрофдаги жойлардан келган 
савдогарлар ўз молларини сотардилар. Шаҳар аҳолисининнг бир қисми туз 
конидан қазиб олинган тузни, ипак қурти маҳсулотлари ва жўҳори сотишни 
асосий вазифа деб қарарди. Айрим кемаси бор питнакликлар шаҳардан 3 
чақирим узоқликда оқадиган Амударёдан одамларни ўтказиш билан даромад 
топишга ҳаракат қиларди
1
.
XIX аср бошларида қўнғиротлар сулоласи саройида юқори мавқега эга 
бўлган ва бунёдкор сифатида тарихда из қолдирган арбоблардан бири —
Муҳаммад Юсуф Меҳтар (1766–1839) эди. У 1803–1839 йиллар оралиғида 
меҳтар лавозимини эгаллаб, Элтузархон, Муҳаммад Раҳимхон I ва 
Оллоқулихонга садоқат билан хизмат қилди. Профессор Н.И.Веселовский у 
ҳақда шундай ёзади: “Юсуф меҳтар табиатан қаттиққўл, ҳаммага шубҳа 
билан қаровчи, фақат хонга бўйсунувчи, ёши элликдан ошган киши. Хон 
хазинаси унинг қўлида бўлиб, кирим-чиқимни ҳам ўзи қилади. Чет 
элликларни қабул қилиш ва ҳолидан хабар олиб туриш ҳам унинг зиммасида.
Хон саройида йўқ бўлса, уни ўз ўрнига қўйиб кетади. Баъзан хоннинг ўзи 
бўлса–да, саройни Юсуф меҳтар хон ўрнига бошқаради”
2

Муҳаммад Юсуф Меҳтарнинг хонликда тутган ўрни ҳақида гувоҳлик 
берган Н.Н.Муравьев: “Хоннинг бош вазири Юсуф меҳтар хон ҳузурида 
1
Данилевский Г.И. Описание Хивинского ханства. Записки ИРГО, кн. 5. — СПб., 1851. 
2
Веселовский Н.И. Очерки историко-географических сведений о Хивинском ханстве. — СПб., 1877. – 
С. 293.; Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент. Ўздавнашр. 1959. 
261-б.


75 
ишонч ва меҳтарга сазовор кишидир. Хон Хивадан сафар қилган маҳалида
подшоликни идора қилиш унга топширилади, баъзи ҳолларда эса бутун 
ҳокимият унга топшириб қўйилади”
1
,— деб ёзганди.
Муҳаммад Юсуф меҳтар хон саройидаги ишлар билан бир қаторда
Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Тошҳовли саройи, Оллоқулихон 
мадрасаси, тими ва карвонсаройи қурилишларига раҳбарлик қилди. У 1839 
йилда вафот этгач, ўрнига тайинланган ўғли Муҳаммад Ёқуб меҳтарлик 
лавозимида 17 йил ишлади. 
Оллоқулихон даврида буюк давлатларнинг назарига тушган Хива 
хонлигини бўйсундириш учун дипломатик ҳаракатлар авж олди. 1834 йилда 
Россия ҳукумати топшириғи билан асосан қазоқлар яшайдиган Манғишлоқ 
ярим оролида Ново-Александровск ҳарбий истеҳкоми қурилди. Рус 
қўшинларининг Ўрта Осиёга ҳарбий юришларида таянч вазифасини 
бажариши кўзланган ушбу қалъанинг қурилиши Хива хонининг кескин 
норозилигига сабаб бўлди. 
1839 йилда Хивага келган 6 нафар инглизлар жосусликда гумон 
қилиниб, Оллоқулихон буйруғи билан қатл қилинди. Орадан сал вақт ўтиб, 
Оллоқулихон Ҳиндистондан келган Буюк Британия элчиси Жеймс Абботни 
қабул қилди. Элчига хонни Англия томонига оғдириш ва Россияга қарши 
иттифоқ тузиш вазифаси юклатилган эди. Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг ёзиб 
қолдиришича элчи хонга қуйидаги мазмундаги мактубни топширди: “Узоқ 
замонлардан Россия сизларга хужум қилиб, ерларингизни эгаллаб олиш 
ниятида. Уларнинг пировард мақсади бутун Маворауннаҳр, Хоразм ва 
Хуросонни эгаллаб, ўзлари учун Ҳиндистон тарафга йўл очиш. Рус подшоси 
жуда кучли, унинг қўшини ва қурол-аслаҳасини тасвирлаш жуда қийин. 
1
Муравьев Н.Н. Путеществие в Туркмению и Хиву в 1819-1820г. М. 1823. С.59–60. Ч. 1.


76 
Сизда ҳаттоки русларнинг кичик бир отрядига қарши туриш учун куч йўқ. 
Яна 50 йилдан кейин улар сизнинг ерларингизни босиб оладилар”
1

Оллоқулихон мактуб мазмунидан оғир изтиробга тушди. Аммо кўпни 
кўрган хон ўз яқин амалдорлари билан масҳатлашгач, элчига шундай жавоб 
қайтарди: “Руслар ҳали бизга қарши юриш бошламадилар. Сиз кўрсатган 50 
йилда ким бору, ким охиратга кетади — буни ҳеч ким билмайди. Эллик 
йилдан кейин нима бўлишини аниқ билмасдан туриб, биз ўз мамлакатимизни 
ҳеч кимга бермаймиз. Бизлар ўтгач, авлодларимиз, нима қилсалар ўзлари 
биладилар”
2
.
Оллоқулихоннинг дадил ва шу билан бирга мантиқли жавоб бергани 
шубҳасиз. Аммо инглиз Ж.Абботнинг башорати ҳам бежиз бўлмаганлигини 
тарихий воқеалар тўла тасдиқлади. Русларнинг хонлик ҳудудига хужум 
қилишларини яна ярим аср кутиб туришнинг хожати йўқ эди. Улар хон билан 
инглизлар элчиси ўртасида музокара кетаётган бир вақтда ўз қора 
ниятларини амалга ошириш учун катта тайёргарлик кўраётгандилар.
1839 йил 16 февралда Хивага қарши ҳарбий экспедиция жўнатиш 
режасини тасдиқланди. Қўшин бошлиғи, 1833 йилдан Оренбург ҳарбий 
губернатори 
лавозимида 
турган 
генерал–адъютант 
В.А.Перовский 
мўлжалланган ишни 4000 аскар, 12 та тўп ва 12800 туя ёрдамида амалга 
ошириш мумкин деб ўйларди. 1839 йил октябрига келиб Оренбургда 4250 
аскар, 18 та тўп, 2090 қозоқ туякашлари тўпланди
3

1839 йил 14 ноябрда Оренбургдан чиққан қўшинда 4 нафар генерал, 14 
штаб офицерлари, 5325 аскар, 12450 туяга юкланган 2 та тўп, ўқ-дори ва 
озиқ–овқатлар бор эди. Улар олдида чўл ва қирлар орқали ўтадиган 1300 
1
Қаранг: Худойберганов К. Роль мемориала Пахлавана Махмуда в изучении истории хивинских ханов. 
Автореф. дис. … к.и.н. – С. 16–17. 
2
Худойберганов К. Роль мемориала Пахлавана Махмуда в изучении истории хивинских ханов. 
Автореф. дис. … к.и.н.– С. 17. 
3
Шепелев А. Очерки военных и дипломатических сношений России со Средней Азией. СПб. 1870. – С. 
34. 


77 
чақирим дашт йўли турарди
1
. 19 декабрда руслар одамларини йўқотмасдан, 
аммо 3000 яқин туяларидан айрилиб, Эмба истеҳкомига етиб келдилар. Икки 
ҳафтадан кейин, рус қўшинлари яна йўлга тушдилар. Қор бўрони шу қадар 
кучли эдики, кунига зўрға 5 чақирим йўл босишга эришиларди.
Чашкукўл яқинига келган қўшиндаги аскарларнинг кўплари қўл–
оёқларини совуққа олдирган, айримларининг кўзлари оғрир, иситмаси 
кўтарилиб, цинга касаллигидан тишлари туша бошлаганди. Изғирин совуқ 29 
даражага етиб, экспедицияга кўмаклашаётган қозоқлар 5000 дан ортиқ 
туялари ҳалок бўлганидан жуда ҳам ҳавотир олдилар. Қўмондон
В.А.Перовский 1840 йил 1 февралда 1054 аскар, 5 мингдан ортиқ от ва 
туяларидан ажралган ҳарбий экспедицияни орқага қайтиш ҳақида буйруқ 
берди
2
. Ҳалокат ёқасида турган рус аскарлари ва зобитлари зўрға Оренбург 
ва Орскка қайтиб келишга муваффақ бўлдилар
3
. Русларнинг шармандаларча 
мағлубияти 20 йилдан ортиқ вақт давомида жамоатчиликдан сир сақланган 
ва экспедиция ҳужжатлари Санкт–Петербургдаги Бош штаб архивида 
сақланади. 
Руслар ва хиваликлар ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бўлганлигига шубҳа 
йўқ. Чунки 1839 йилда урушда ҳалок бўлган Муҳаммад Ниёз ясовулбоши 
ўрнига ўғли Раҳматулло хон томонидан ясовулбоши қилиб тайинланган. Шу 
билан бир қаторда айрим муаллифларнинг масъулиятсиз таъкидлашлари ҳам 
йўқ эмас. Жумладан, профессор Ш.Каримов ёзишича, Оқбулоқ деган жойда 
В.А.Перовскийнинг 51217 кишилик армияси билан хиваликларнинг 24000
лашкари ўртасида 42 кун давомида бўлган жанг оқибатда хиваликлардан 800 
1
Туркестанский сборник. – Т. 5. – С. 168. 
2
Туркестанский сборник. – Т. 150. – С. 110; Известие Туркестанского отделения Императорского 
русского географического общества. Т. XIII. — Петроград, 1917; Юдин М. Двухсотлетие движения 
русских войск в Туркестан. – С. 117; Тухтаметов Т.Г. Россия и Хива в конце XIX — начале XX века. — М., 
1969. – С. 11.
3
Русларнинг 1839–1840 йиллардаги Хивага қарши юришлари ҳақидаги тўла тафсилотлар 1848–1849 
йилларда генерал В.А.Перовский билан ҳарбий сафарда қатнашган офицер М.И.Иванин томонидан 
тўпланган эди. Улар илк бор 1863 йилда каритан Голосов томонидан “Военный сборник”нинг 1–сонида 
босилган. 


78 
ва руслардан фақат 5 нафар аскарлар ҳалок бўлган экан
1
. Мазкур 
тафсилотлар қайси манбадан олинганлиги номаълум ва уларга ҳақиқатдан 
жуда узоқ деб қараш лозим. Чунки Хивадан 500 км. узоқликдаги Устюрт 
қирлари томонидан душман келаётганлигини билиш ва унга қарши катта 
қўшин билан бориб, бир ярим ой давомида жанг қилиш ўз даврида осон иш 
эмасди. 
Русларнинг фожеасидан хабардор бўлган Оллоқулихон нима бўлсада 
кейинги муносабатларни кескинлаштирмаслик чораларини ўйларди. Шу 
муносабат билан хон турли даврларда Хива хонлиги ҳудудига банди қилиб 
келтирилган ва қул сифатида сотилган рус асирларини тўплашни буюрди. 
Натижада 1840 йил августида тўпланган 416 рус асирлари корнет Аитов 
бошчилигида Оренбургга жўнатилди
2
. Шу вақтда Хива хонлиги ҳақида 
жосуслик маълумотларини тўплаш мақсадида капитан Никифоров 
бошчилигида топографик экспедиция келди.
Россия ташқи ишлар министрлиги томонидан экспедиция бошлиғига 
берилган берилган йўриқномада “Хива хонини рус қўшинлари томонидан 
Сирдарёнинг қуйи қисмини ишғол қилиш масаласида бетараф туришга, 
Сирдарёнинг шимолидаги ерларни ва Каспий денгизининг шарқий қирғоғини 
Россия тобе деб эътироф этишга кўндириш”
3
лозимлиги кўрсатилганди. Элчи 
Оллоқулихон олдига рус товарларига бўлган божхона тўловлари бироз 
камайтириш, рус асирларидан бир қисми юртига қайтариш каби талабларни 
қўйди. Хонлик худудида 1841 йил ноябр ойи ўрталаригача бўлган рус ҳарбий 
топографлари 3 минг чақирим масофадаги ерларни харитага туширишга 
улгурдилар
4

1
Каримов Ш. Кафасдаги куш орзуси. — Тошкент, 1991. 25-б.
2
Макшеев А.И. Исторический обзор Туркистана и наступательного движения в него русских. СПб. 
1890. – С. 164. 
3
Галкин М.Н. Этнографические и исторические материалы по Средней Азии и Оренбургскому краю. ―
СПб., 1869. – С. 157. 
4
Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Тошкент. Шарқ. 2000 43-б.


79 
Оллоқулихон юртига қайтаётган Никифоров экспедицияси аъзолари 
билан бирга Ваисбой Набиев бошчилигидаги 16 кишидан иборат ўз 
элчиларини ҳам жунатди. Элчиларга рус ҳукумати бошлиқлари билан 
музокаралар олиб бориш ва икки томонлама кескин бўлиб қолаётган сиёсий 
муносабатларни юмшатиш вазифаси топширилганди. 1841 йил 12 декабрда 
Оренбургга етиб келган Хиваликлар ўз сафарини давом эттириб, 1842 
йилнинг 10 мартида Петербургга бордилар
1
. Пойтахтдаги музокаралардан 
кейин икки томонлама муносабатлар бир оз юмшади.
Рўй бераётган қалтис сиёсий вазиятни эътиборга олган Оллоқулихон 
Хуросонга юриш қилиб, 20 минг эронликларни банди қилиб қайтди ва 
уларнинг меҳнати билан Хива шаҳрининг мудофаа имкониятларини 
кучайтиришга ҳаракат қилди. Натижада 1842 йилда Оллоқулихон буйруғи 
билан Муҳаммад Ёқуб меҳтар ва Отамурод Матризо қушбеги бошчилигида 
Ичан қалъанинг ташқи қисмида узунлиги 6614 ва баландлиги 4 метрли янги 
мудофаа девори тикланди
2
. Қурилиши 30 кун давом этган деворни 
Муҳаммадризо Огаҳий “Хисори хуш бино”
3
деб баҳолади. Эндиликда 
хоннинг Рафаник ва Нуруллабой деган жойдаги боғлари ҳам шаҳар 
таркибига кирди. Шу даврлардан бошлаб Хива шаҳри ҳудуди Дишан ва Ичан 
қалъа (мудофаа деворлари узунлиги 2100 м.) деган ном билан ажратиладиган 
бўлди.
1842 йил 27 январида рус ҳукумати Хивага янги экспедиция жўнатиш 
ҳақида қарор қилди. Унга бошлиқ этиб тайинланган чамаси 40 ёшларда 
бўлган полковник Г.И.Данилевский Оренбург ҳарбий губернатори, аламзада 
1
Туркестанский сборник. – Т. 5. – С. 199. 
2
Тарихчи олим А.Абдурасулов деворнинг узунлигини 6250 метр ва уни хашар усулида тиклашга
хонликдаги аҳолининг 200 минг нафари сафарбар этилган деб ёзади (Абдурасулов А. Хива. Тарихий-
этнографик очерклар. ─ Т.: Ўзбекистон, 1997. 16–б. 
3
Муҳаммадризо Огаҳий. Риёз уд-давла // Асарлар, V жилд. — Тошкент: Фан, 1978. – 153-Б; Муниров 
Қ. Хоразмда тарихнавислик.— Тошкент: Ғафур Ғулом, 2002. 162-б; Рахмонов А. Историческая топография 
// Хива — город тысячи куполов. – С. 56. 


80 
В.А.Перовскийнинг адьютанти бўлганди
1
. Рус дипломатик миссияси 
аъзолари қаторида Базинер исмли олим ҳам бор эди. Руслар 1842 йил 1 
августда йўлга чиқиб, 19 октябрь куни Хивага етиб келдилар. Оллоқулихон 
бу вақтда Бухорога сафар қилган бўлиб, Хивага 29 октябрь куни қайтиб 
келди. Эртаси куни бироз бетоб бўлган хон рус элчиларини қабул қилди. 
Кейинги музокаралар эса фақат 10 ноябрда бўлиб ўтди. Орадан 2 хафта 
ўтгач, Оллоқулихон дунёдан ўтди.
1842 йил 25 ноябрда тахтга чиққан янги хон ― Раҳимқули руслар билан 
музокараларни 29 декабрда тугатди ва 9 моддадан иборат шартномани 
имзолади. Руслар 31 декабрига қадар хонликнинг турли жойларда бўлиб, 
ҳарбий мақсадлар учун маълумотлар тўпладилар. Жумладан, руслар хонлик 
худудининг топографик харитаси, аҳолисининг этник таркиби ва 
жойлашиши, гидрографик имкониятларини акс эттирадиган 2 жилдик 
маълумотларни тўпладилар. Ушбу маълумотлар ғаразли ниятлар билан 
жамланганлигини эсдан чиқармаган холда, яна шу холатни таъкидлаш ҳам 
зарурки, улар ўз давридаги муҳитни акс эттирувчи тарихий манба сифатида 
катта аҳамиятга эга эканлигини ҳам эътироф этмасдан иложимиз йўқ. 
Муҳаммад Раҳимқули иноқ
2
(1842-1845) тахтга чиқишдан олдин 
Ҳазораспда ҳоким эди. Шу даврда у Ҳазорасп қалъаси деворларини қайта 
таъмирлатди. Бухоро ва Эрондан моҳир усталарни келтириб, қалъада 
чиройли сарой қурдирди. Ичкариси нақшлар билан безалган саройнинг 2 та 
кўк кошинли гумбазлари бўлиб, атрофи баланд девор билан ўраб олинган 
эди. Шаҳардаги Ҳусайинбобо жума масжиди ва бошқа 9 та масжидлар, 9 та 
мактаб, мадраса (1827 йилда қурилган), 200 дан ортиқ дўконлар ишлаб 
турган. Душанба ва жума кунлари бўладиган бозор анча гавжум бўлиб, 
ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги моллари мўл–кўл бўлган. Ҳазорасп 
1
Зелесов Н. Посольства в Хиву полковника Данилевского в 1842 г. // Туркестанский сборник. – Т. 5. – 
С. 199–233. 
2
Академик М. Йўлдошев Раҳимқулини Оллоқулихоннинг ўғли деб кўрсатганди (Хива хонлигида 
феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959. 245, 248-б


81 
бозорида тамаки (асосаан нос) кўпроқ сотилганлигига рус тадқиқотчилари 
эътибор бергандилар
1

Хиванинг Дишон қалъа девори барпо этилиши натижасида шаҳар 
маҳаллалари сони сезиларли даража ошди. Натижада Ичан қалъадаги 33 
маҳалла қаторига яна 44 та Дишон қалъа маҳаллалари қўшилди. Маҳалла 
номлари шу ерда яшаётган ва касби-корига қараб бир б.иридан ажралиб 
турган ва шу ерда яшаган катта амалдорлар номи билан боғлаб айтиладиган 
бўлди. Натижада хиваликлар бир б.ирини Читкарлар, Алакачилар, Кулоллар, 
Мискарлар, Ғаззоллар, Отамурод қушбеги, Ёқуб Меҳтар, Юсуф Ясовулбоши 
маҳалласидан деб атай бошладилар. Шаҳар кўчалари сони 109 тага, 
масжидлар сони 120 тага ва қорихоналар сони 120 та етди
2

Дишан қалъа ҳақида рус дипломати Г.И.Данилевский шундай 
маълумотларни қолдирган: “1842 йилда хон қўшинларининг Бухорога 
юришидан бир ой олдин шаҳар атрофида яна бир девор тикланди. Шаҳарга 
қўшиб олинган янги ерларни қамраб олган ва эгри б.угри бўлган ушбу ташқи 
деворнинг узунлиги 6 чақирим ва 100 таноб бўлиб, унда режалаштирилган 
12 та дарвозадан 8 таси ғиштдан тикланган ва қолганлирига жой белгилаб 
қўйилган. Хивада 2 та хон саройи, 17 та масжид, 22 та мадраса, карвон сарой, 
усти ёпиқ бозор ҳамда ташқи деворнинг Боғча ва Шермуҳаммад Ота номли 
дарвозалари орасида очилган 260 та дўконлар бор”
3
. Айрим муаллифлар 
ушбу маълумотларни 1812 йилга боғлаб ёритишга ҳаракат қилганлар ва 
унинг муаллифи рус топографи Г.Н.Зеленин деб ҳисоблайдилар
4
. Аслида 
подполковник Г.Н.Зеленский Хивага Г.И.Данилевский билан бирга келган 
эди. 
1
Данилевский Г.И. Описание Хивинского ханства // “Записки” ИРГО. – Кн. 5. — СПб., 1851. – С. 111;
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959. 102–б.
2
Абдурасулов А. Хива. Тарихий-этнографик очерклар. Тошкент.: Ўзбекистон, 1997. 16─б
3
Данилевский Г.И. Описание Хивинского ханства // Записки Русского географического общества. Кн. 5. 
— СПб., 1851. “Записки” ИРГО. Кн. 5. — СПб., 1851. – 111–112; Туркестанский сборник. – Т. 89. – С. 318. 
4
Лунин Б.В. История Узбекистана в источниках: Узбекистан в сообщениях путещественников и 
ученных (20–80–е годы XIX века). — Ташкент: Фан, 1976. — С. 68; Абдурасулов А. Хива. Тарихий-
этнографик очерклар. Тошкент.: Ўзбекистон, 1997. 22–б. 


82 
Хива шаҳри аҳолиси сони ўсиб борганлигига қарамасдан ҳали аҳоли 
сони жудаям қўп деб айтиш мумкин эмасди. “Хивадаги эркагу-аёллар сони
4000 дан ортиқ эмас. Улар асосан амалдорлар, диндорлар ва савдогарлардан 
иборат. Шаҳарликлар орасида сартлар, форслар ва ўзбеклар кўпчиликни 
ташкил қилади. Шаҳар атрофида яхши ишланган далалар, боғ ва иморатлар
мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти хон ва унинг амалдорларига тегишли. 
Иморатлар орасида ўзининг тозалиги ва чиройлилиги билан хоннинг 
Ангиариқ (Янгиариқ) деган жойдаги уйи (Боғи Шамол ҳовлиси бўлса керак) 
ажралиб туради”
1

1842 йилдаги Хива шаҳри ва ундаги айрим янгиликлар рус сайёҳи, 
фалсафа фанлари доктори Т.Ф.Базинернинг сафар тассуротлари ҳақидаги 
мақолаларда ўз аксини топди
2
. Қозоғистон чўллари орқали Хивага келган 
мазкур олим шаҳарнинг 100 йил олдин рус офицери Назимов томонидан 
қағозга туширган харитаси каби янги чизмаларини яратди
3
.
Раҳимқулихон авлодлари олиб борган босқинчилик сиёсатини давом 
эттириб, жияни Муҳаммад Амин бошчилигида Бухорога қарашли бўлган 
Марвга катта қўшин юборди. Бундан ҳабар топган Бухоро амири Насрулло 
Хивага элчилар жўнатиб, улар изидан ўзи катта қўшин билан Хоразмга юриш 
қилди. Бухороликлар Ҳазорасп қалъасини қамал қилганлигини эшитган 
Раҳимқули дарҳол Марвга чопар юбориб Муҳаммад Амин қўшинларини 
тезлик билан орқага қайтаришни буюрди. Ўзи эса қисқа муддатда қўшин 
тўплаб, Ҳазораспга келди. Бу ерда бўлган шиддатли жангда Бухоро 
қўшинлари мағлубиятга учради. Насруллахон қочди ва унинг қолган
қўшинлари қириб ташланди. Ушбу жангда шоир Огаҳий ҳам қатнашиб, 
қўлига қурол олиб, душманга қарши курашган эди. 
1
Данилевский Г.И. Описание Хивинского ханства // “Записки” ИРГО. Кн. 5. — СПб., 1851. – С. 114; 
Рахмонов А. Историческая топография // Хива ─ город тысячи куполов. — Ташкент: Шарқ, 1997. ─ С. 57.
2
Базинер Т.Ф. Путешествие через киргизские степи в Хиву в 1842-1843 гг. // "Туркестанские 
ведомости", 1873, № 31, 46; Савельев П. Путешествие г.Базинера через киргизскую степь в Хиву // 
"Известия” ИРГО. Вып. 4. — СПб., 1849. – С. 157-171; Вып. 5. — СПб., 1849. – С. 206-212. 
3
Basiner T.F.J. Naturwissenschaftilche Reise durch die kirgisinsteppe nach Chiva. — Sr. Ptb., 1848.


83 
Раҳимқулихон Ҳазораспда ҳоким вақтида қалъа деворларини қайта 
таъмирлашга бошчилик қилди. Кейинчалик у Хиванинг Ичанқалъа ташқи 
деворларини янги пахса девор билан янгидан таъмирлатди. Эндиликда 
қалъага Ҳазорасп (Қўйдарвоза), Пишканик, Боғишамол, Боғчадарвоза, 
Қиблатозабоғ, Янгиариқ, Шихлар, Шоҳимардон, Дошёқ, Гадойлар, Қўша ва 
Гандимиён дарвозалари орқали кириш-чиқиш мумкин бўлди.
Россия билан бўлган муносабатларда Раҳимқулихон ён бериш сиёсатини 
юргизди ва Оллоқулихон рад этган таклифларни қабул қилди. Эндиликда 
Хива хони русларнинг савдо-сотиқ ишларига яқиндан ёрдам бериши, 
савдогарларни ҳимоя қилиши ва улардан маҳаллий ҳалқ қатори бож олиши, 
хонликда доимий рус агенти бўлишига розилик бериши лозим эди. Руслар 
Хива божмонлари томонидан Сирдарё соҳилларида яшовчи қозоқ-
қирғизлардан солиқ йиғишни ман этишни ҳам талаб қилгандилар. 
Раҳимқулихон чор маъмурлари томонидан қўйилган барча шартларни 1842 
йил 27 декабрда тасдиқлашга мажбур бўлди.
Россиядан Ўрта Осиё хонликларига келтирилаётган моллар орасида 
темир, пўлат, мис, алюминий каби металлар ва улардан ясалган турли 
ускуналар асосий ўринни эгаллаган. Ўлкадан Россияга эса пахта, жун, гилам, 
қуритилган мева ва бошқа маҳсулотлар жўнатилган. XIX аср ўрталарига 
келиб Ўрта Осиёдан Россия бозорларига ҳар йили 4 млн. сўмлик маҳсулотлар 
чиқарилган ва 3 млн. сўмлик маҳсулотлар хонлик бозорларига келтирилган. 
Нижний Новгород, Казан, Астрахан ва Оренбург шаҳарлари Хива, Бухоро, 
Қўқон савдогарлари учун жуда серқатнов бўлиб қолди. 
Раҳимқулихон касалванд одам бўлиб, тахтда 3,5 йил ўтирди ва ниҳоят 
1846 йилда 32 ёшида вафот этди. Энди тахтга Оллоқулихоннинг ўғли 
Муҳаммад Амин иноқ (1846-1855) кўтарилди. У ҳам илгари марҳум 
амакисига ўхшаб Ҳазораспда ҳоким бўлганди. Тахтга кўтарилишдан олдин, 
1845 йилда Муҳаммад Аминга Кўҳна Урганч атрофларида деҳқончилик учун 


84 
янги ерларни ўзлаштириш мақсадида катта ариқ қазиш вазифаси 
топширилди. Сув чиқарса экинзорлар ва боғ–роғлар барпо этса бўладиган 
ерлар кўп эканлигини эътиборга олган ҳолда бир эмас, балки икки ариқ 
қазилди. Янги қурилган ариқлар қазувига бош бўлган Шомурод иноқ ва 
унинг қарамоғидаги қарадошли туркман аскарлари қатнашгани учун Сипоҳи 
ариқ деб ном берилди. Муҳаммад Амин ариқ яқинидан ўғли Абдуллага 20 
минг таноб яхши ер ажратди ва бир қисм ерларни сипоҳийларга инъом 
қилди. Кўҳна Урганчнинг об–ҳавоси ёққанлиги боис хон ўзи учун Сипоҳи 
ариқ яқинида катта боғ барпо эттирди
1
.
Академик М.Йўлдошев Хива хонлари ариқлар қазиш эвазига сув 
чиқарилган янги ерларнинг аксарият қисмини ўз мулкига айлантиргани ва бу 
жуда катта даромад олишнинг муҳим усулларидан бири деб ҳисоблаган. Шу 
боис 1847–1848 йилларда Муҳаммад Аминхон Хива шаҳри яқинидаги 
Рафаник, Саёт, Гулланбоғ, Оқмачит, Ангариқ, Шоҳобод, Оқёп, Зей 
қишлоқларида янги ҳовли–боғлар барпо этди. Ушбу ҳовлиларда 286 қул 
ишлатилган. Хоннинг барча қуллари сони эса 1500 нафардан ортиқ бўлган
2

Боғлар ва далалардан олинадиган ҳосил хон омборига туширилган ҳамда 
уларни сотиш учун имтиёзли шароитлар яратилган. 
Хон ерларидаги мўл ҳосил берган ҳар ҳил донли экинлар, чунончи, 
буғдой, тариқ, кунжут, жўҳори ва шу кабилар Хива хонлигига ғалла сотиб 
олмоқ учун турли жойлардан келган туркманларга анча юқори баҳода 
сотиларди. Ғалла сотиб олувчилар келганда, ўзининг бутун ғаллаларини 
исталган баҳода пуллаб олиш учун, хон бутун хиваликларга ўлим таҳдидини 
солиб, ғалла сотишни ман этади ва бу билан ўз ғалласининг нархини 
оширади”
3
. 1846 йилда Муҳаммад Аминхон омборларига 112019 ботмон ва 
1
Баёний. Хоразм тарихи. 330–варақ ва орқаси; Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва 
давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959. 152–б. 
2
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959. 
152, 167-б.
3
Муравьев Н.Н. Путешествие в Туркмению и в Хиву. В 2 томах. Москва. 1823 – Ч. 2. – С. 80–81.


85 
1850 йилда 102557 ботмон ғалла топширилган
1
. Ҳолбуки Ушбу дон–дуннинг 
барчаси хон оиласи эҳтиёжи учун, эмас балки аксарияти даромад олиш 
мақсадида бозорларда сотиларди 
Гарчи Н.Н.Муравьев қаламига мансуб қуйидаги сўзлар хронологик 
жиҳатдан XIX аср бошларига тўғри келсада, аммо улар кейинги даврдаги
хонлик ҳаётини тасвирлашга бевосита яроқлидир. “Гарчи бутун Хива 
хонлиги аслида мавжуд хоннинг ўзиники ва мулки ҳисобланса ҳам,— деб
ёзганди муаллиф,— бироқ унинг ота б.оболари бўлган иноқларнинг қадим 
замонлардан бери тасарруф қилиб келган ерлари ҳам шу хоннинг ўз мулки 
деб ҳисобланади. Хонга қарашли мана шу ерларга хон томонидан келтириб 
чиқарилган урушларда бутун уруғ–аждоди билан қирилиб кетган бечора 
ўзбекларнинг мулклари ҳам қўшиб олинар ва шу тариқа хоннинг ерлари 
кўпайтириларди. Ушбу ерлар хоннинг алоҳида мулки бўлиб, жуда кўп 
ариқлар суви билан суғорилар, бу ерларда қуллар, сартлар ҳамда 
қорақалпоқларнинг қишлоқларидаги аҳоли ишларди. Буларни хоннинг ўзи 
атайин шу ерларга кўчириб келтирган эди. 
Хива хонлиги тахтига ўтиргач Муҳаммад Амин ўз амалдорлари 
таркибида деярлик катта ўзгаришлар қилмади, фақат девонбеги Эрниёз 
Маҳрам ўрнига Бекниёз Маҳрамни тайинлади. Бу даврда хон саройида 
Раҳматулло Ясовулбоши, Матниёз девонбеги каби ёш ва садоқатли 
амалдорлар ишлардилар.
Муҳаммад Аминхон даврида русларнинг хонлик атрофидаги ерларни
ўрганишга эътибори янада ортди. Русларнинг 1839–1840 йилларда Хива 
хонлигига қилган ҳарбий сафари ҳақида маълумотларни тўплаган 
М.И.Иванин 1846 йилда Манғишлоқ, Орол денгизи ва Сирдарё атрофларини 
текширишга киришди. Натижада Хоразм воҳаси ва Орол бўйи ҳудудлари 
1
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959. 
154-б.


86 
топографик харитаси тайёрладилар. Тўпланган маълумотлар асосида 
М.И.Иванин “Хива ва Амударё”

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish