1
.
Туркманлар билан қонли жанглар 13–16 июлгача Илонлининг (Баёний уни
Ҳилолий деб ёзганди) шимолий–шарқидаги Чандир мавзесида давом этди. 15
мингдан ортиқ туркманлар русларни қуршаб олиб, дадиллик билан ҳужумга
ўтдилар. Жангларда айрим ёвмут йигитлари мардлик ва жасорат
кўрсатдилар. Н.И.Головчевнинг қўлига ўқ тегиб, унинг штаб бошлиғи
Фриденинг боши қилич зарбидан яраланди. Шаҳзода Южин ҳам танасининг
3 жойидан жароҳатланди.
Профессор Ҳ.З.Зиёев туркманларнинг шиддатли ҳужумлари вақтидаги
ҳолатни баён қилган журналист Мак Гаханнинг қуйидаги сўзларини
келтирган: “Бу дадил мардонавор ва ажойиб ҳужум бўлиб, агар рус
аскарлари жасорат кўрсатмаганда, жангнинг оқибати аянчли бўларди.
Саросималик бошланганида, бизнинг бирортамиз омон қолмаган бўлардик.
Бунинг ҳам устига Хивада, кейин Хонқада бошланган кўтарилиш Тошкентга,
бутун Туркистонга тарқаларди. Ўша онда Ўрта Осиёда Руссия қарамлигидаги
барча ерлар тарози палласида тебраниб турганидек эди”
2
.
15–16 июл кечаси билан давом этган қонли тўқнашувлар натижасида
руслар ўзларини зўрга ҳимоя қилишга эришдилар. “Қуёш чиқиши аянчли бир
манзарани ёритди,― деб ёзганди А.Ботт. ― Жанг майдони мажруҳ бўлган
мурдалар билан тўлиб кетган эди”
3
. Даҳшатли жангларда ҳалок бўлганлар
сони ҳақида бир бирига тўғри келмайдиган маълумотлар сақланиб қолган.
1
Мак Гахан. Военные действие на Оксусе и падение Хивы. Моква, 1875 г – С. 265–271.
2
Зиёев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш (XVIII–XIX аср бошлари).
― Т.: Шарқ, 1998. 310-б.
3
Ботт А. Материалы для истории службы и деятельности Туркестанских сапёр за 25 лет (1866-1891). ―
СПб., 1897. – С. 115.
130
Жумладан, Мак-Гахан туркманлар 500 кишисидан
1
, А.И.Макшеев ― эса 800
дан ортиқроқ жангчиларидан ажраганлиги
2
ҳақида ёзса, Баёний “Русия
аскаридин икки юз қирқ киши ва ямутлардин уч юз киши қатлга етган
эканлар”
3
,― деб гувоҳлик берганди.
Илонли яқинида оғир жанглар давом этаётганлиги ҳақида маълумот олган
фон–Кауфман Хивада 200 аскар ва 2 та замбарак қолдириб, 15 июл куни
ёрдамга шошилди. Мадад етиб келгунча Аннамурод ариғи ва Кўкчук деган
жойга чекинишга улгурган туркманларни таъқиб қилган руслар билан яна
қонли тўқнашув бўлди. Жангда туркман отлиқларидан 500 нафари нобуд
қилинганлиги, 3 минг арава, 5 миндан ортиқ чорва–моллари ўлжа
олинганлиги ҳақида маълумотлар сақланиб қолган
4
. Ёвмут туркманларининг
бир қисми таъқибдан қутилиб кетиш мақсадида бола-чақа ва мол–
мулкинининг бир қисмини ташлаб, Қорақумга чекиндилар.
Ёвмутлар қаршилик кўрсатишни қисман давом эттирдилар. Натижада 19
июлда Илонлига етиб келган Кауфман туркман уруғ бошлиқларига урушни
тўхтатиш ва икки ҳафта муддатда 418 минг 500 сўм миқдорида товон тўлаш
зарурлиги ҳақида огоҳлантириш юборди. 11 кун давом этган уруш
ҳаракатлари 20 июлда Байрам Шайли номли ёвмут қабиласи қаршилик
кўрсатишни тўхтатиши билан якунланди
5
. Қисқа муддатда туркманлардан 80
минг тилла товон йиғиб олинди ҳамда яна 90 минг тиллани бир йил муддатда
тўплаб бериш мажбурияти юклатилди. Муштипар туркманлар отлари,
туялари, уйларидаги гилам–палослари, аёлларининг билагузуклари,
1
Мак Гахан. Военные действие на Оксусе и падение Хивы. Москва, 1875 – С. 282.
2
Макшеев А.И. Исторический обзор Туркистана и наступательного движения в него русских. СПб
1890. – С. 325.
3
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 229-б.
4
Макшеев А.И. Исторический обзор Туркистана наступательного движения в него русских. СПб 1890.
С. 325.
5
Генерал Горновнинг “Хивадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақида”ги Бош штабга юборган маълумотномаси //
ЦГВИА, ф. 400, д. 63, лл. 4-11 //
WWW: Kungrad.com.
131
тақинчоқлари, шойи кийимларини ўндан бир баҳога сотиб, русларга товон
тўладилар.
Кауфман Хива хонлигида турган вақтида айрим амалдорларни жазолашга
қарор қилди. Руслар келган вақтда уларга қарши ҳарбий ҳаракатларга бош
бўлган Матмурод девонбеги ва Раҳматулла ясовулбоши Россиянинг олдин
Қазали, Оренбург, кейинчалик эса — Калуга шаҳрига сургун қилинди. Шу
билан бир қаторда губернатор айрим хон амалдорларини ўз ҳизматига олди
ва уларга маълум даражада имтиёзлар берди. Хоннинг иниси Отажон тўрага
рус маъмурияти ходими сифатида лавозим берилди. Матниёз девонбеги
Кауфманга бўлаётган воқеалардан ахборот бериб тургани боис, унга
Амударёнинг ўнг қирғоғидаги Шўрохон қишлоғи атрофидаги хоннинг
ерларидан 3095 таноб ер ва 200 деҳқон хўжаликлари ажратиб берилди
1
.
1873 йил 12 августда Россия ва Хива ўртасида сулҳ шартномаси
имзоланди. “Гандимиён шартномаси” номи билан тарихда из қолдирган ва 18
моддадан иборат мазкур ҳужжат Хива хонлигини ярим мустамлака ва қарам
(вассал) давлатга айлантирди. Шартноманинг 1-моддасида хон мустақил
ташқи сиёсат ва савдо-сотиқ амалга ошириш, ҳарбий юришлар қилиш
ҳуқуқидан маҳрум этилди. Шартномага биноан Амударёнинг ўнг
соҳилларидаги ерлар Россия тасарруфига ўтказилди. Рус қўшинларини
жойлаштириш мақсадида Петро-Александровск шаҳри бунёд этилиб, у янги
ташкил этилган Амударё бўлими маркази қилиб белгиланди. Ушбу бўлим
бошлиғи этиб тайинланган полковник Н.И.Ивановга Хива хони устидан
назорат ўрнатиш ҳуқуқи берилди ва Дирисқул исмли мингбоши
қўмондонлигида аскар ва бир неча тўп қолдирилди.
Рус подшоси нафақат хонлик ерларининг бир қисмини тортиб олди, балки
уларни мустамлакачи маъмурларнинг таянчига айлантиришга интилди.
1
Шкапский О. Как хивинцы ведут полевое хозяйтво на своих безводных землях. — — М., 1900;
Шкапский О. Амударьинские очерки. — Т., 1900. – С. 130; Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер
эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959. 181-б.
132
Натижада 1874 йилда Хива хонлиги ҳудудига Ўрол казаклари ва 1882 йилда
Повольжедан меннонит немисларини кўчириб келтиришга рухсат берилди.
Русларга Петро–Александровск (Тўрткўл) дан Чоржўйгача бўлган масофада
Амударёда балиқ овлаш ва кемада сузишга рухсат этилган бир вақтда,
маҳаллий халқнинг бундай иш билан шуғулланиши таъқиқланди.
Шартномага биноан Амударёда пароход қатнови йўлга қўйилиши, рус
савдогарларининг ҳуқуқ ва имтиёзлари ҳимоя этилиши, уларнинг хонлик
шаҳар ва қишлоқларида эркин ва божсиз савдо қилишига шароитлар
яратилиши кўрсатилганди. Рус ишбилармонларига хонлик ҳудудида ер сотиб
олиш, саноат корхоналари, уй–жой қуриш, кўчмас мулкка эга бўлиш ҳуқуқи
ҳам берилди. Русларни маҳаллий қозилар томонидан суд қилинишига рухсат
берилмасди. Шартноманинг 17-моддасига биноан хонликда қул савдоси
тугатилди. Хива хони урушга сарфланган 2 млн. 200 минг сўм товонни
(контрибуция) 20 йил муддатда тўлаш мажбуриятини олди
1
.
1873 йилда Москвадаги “Бирежевые ведомости” газетаси “Голос” номли
нашрга таянган холда Хива хонлиги зиммасига юкланган товоннинг ҳажми 2
млн. рубль ва унинг 800 минг рубли туркман ёвмутлар зиммасига
юклатилганлигини қайд қилган. Хива хони ҳар йили 400 минг рубль товон
тўлаши ва 7 йил муддатда юкланган мажбуриятни тўла бажарилиши лозим
эди
2
.
Гандимиён шартномаси Хоразмнинг табиий ва нотабиий бойликлари
(пахта, пилла, жун, балиқ, олтин заҳиралари, нозик санъат асарлари
таланишига, меҳнаткаш оммани маҳаллий бойлар қатори рус амалдорлари
томонидан эксплуатация қилинишга, завод ва фабрикаларнинг қурилиши
натижасида воҳадаги ҳунармандчилик (мискарлик, заргарлик, темирчилик,
кўнчилик, кулолчилик, ипакчилик, бўёқчилик, этикдўзлик, элакчилик,
1
Макшеев А.И. Исторический обзор Туркистана и наступательного движения в него русских. СПб.
1890. С. 325.
2
Туркестанский сборник. – Т. 45. – С. 167–168.
133
ҳарратчилик, кошичилик ва ҳ.) соҳаларининг инқирозга юз тутишига кенг
йўл очиб берди. Судхўрлар чангалига тушган ҳунармандлар ва деҳқонлар ўз
меҳнати эвазига етиштирадиган моддий бойликлардан фойдаланиш
имкониятидан маҳрум бўлдилар.
Хиванинг истило қилиниши вақтида ҳарбийлар билан бир қаторда рус
подшосининг қариндош–уруғлари, олимлар, ҳарбий тарихчилар, топограф,
гидрологлар савдо–саноат корхоналари агентлари, айрим ҳолларда чет эл
журналистлари (уларга рухсат берилмасада) ҳам қатнашишга интилганлар.
Улар қаторда шарқшунос А.Л.Кун, зоолог М.Н.Богданов, фармацевт
И.И.Краузе, ҳарбий топограф, майор Адеркас, астраном Сировацкий
америкалик журналист Артур Януарис Мак–Гахан, немис мухбири Штумм
бор эди
1
. Уларнинг кўплари кейинчалик ҳам хонлик ҳаёти билан танишишни
давом эттирганлар, айримлари эса ― ўз хотиралари ва кузатишлари асосида
жуда қизиқарли китобларни нашр қилдирганлар.
1873 йил 9 августдан бошлаб Хива хонлигида икки ярим ой турган рус
қўшинлари ўз гарнизонларига қайта бошлади. 12 августда хон билан қуюқ
хайрлашган фон–Кауман 22 августда Амударёдан ўтиб, Петро–
Александровск қалъаси қуриладиган жойни бориб кўрди. Сирдарё вилояти
таркибида янги ташкил этилаётган Амударё бўлими бошлиғи полковник
Н.И.Ивановга зарур топшириқ ва йўриқномаларни берган генерал–
губернатор Тошкент ва Оренбургга қайтаётган рус қўшинларига бош бўлиб,
Қизилқум орқали Қазали истеҳкомига қараб йўлга чиқди ва 13 октябрда
Тошкентга етиб борди.
Хива хонлигининг асоратга тушган кунларининг жонли гувоҳи бўлган
алломалардан бири — Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий (1809–1874)
бўлаётган бедодликларга ўз муносабатларини очиқ билдира олмаган. У
1
Колокольцев. Экспедиция в Хиву в 1873 году. ― СПб., 1873. – С. 24, 50, 53; Мак-Гахан. Военные
действие на Оксусе и падение Хивы. ― М., 1875. – С. 149; Алиханов-Аварский М. Поход в Хиву
Кавказских отрядов в 1873 г. ― СПб., 1899. – С. 289-290.
134
Шермуҳаммад Муниснинг жияни бўлиб, устозидан илм–фан сирларини
чуқур ўрганган эди. Огаҳий Мунис тугата олмаган “Фирдавс ул иқбол”дек
шоҳ асарни тугаллади. Алишер Навоий (30 та), Фузулий, Саъдий Шерозий,
Абдураҳмон Жомий, Бедил, Мунис, Феруз, Амирий, Рожий, Равнақ
ғазалларига кўплаб муҳаммаслар битди.
Ижоди намуналари сифатида жамланган "Таъвиз ул-ошиқин" ("Ошиқлар
тумори") номли девонда 18 минг мисра шеър ва 83 муҳаммас
жойлаштирилди. Девон Хивадаги тошбосмада (литография) нашр қилинди
(1909). Девоннинг кириш қисмида берилган маълумотларга кўра, Огаҳий
қуйидаги тарихий китобларнинг муаллифи бўлган: "Риёз уд-давла" ("Давлат
ишлари", 1825–1842), "Зубдат ут-таворих" ("Тарихлар қаймоғи", 1846–
1855), "Жомъе ул-воқеоти Султоний" ("Султонлар воқеаларига доир", 1856–
1865), "Гулшани уд-давла" ("Давлат гулшани", 1865–1872), "Шоҳиди иқбол"
(1872)
1
.
Мохир таржимон сифатида Мунис тугаллай олмай кетган Мирхонднинг
"Равзат ус-сафо" асарининг 2-3 жилдларини, Муҳаммад Маҳдихоннинг
"Нодирнома" (5 жилд), Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарнома",
Муҳаммад Юсуф Муншийнинг "Тазкираи Муқимхоний", Низомиддин Аҳмад
Ҳаравийнинг "Табоқати Акбаршоҳий", Ризоқулихон Ҳидоятнинг "Равзат ус-
сафои Носирий" номли асарлари, Низомий Ганжавийнинг "Ҳафт пайкар",
Саъдий Шерозийнинг "Гулистон", Ҳусрав Деҳлавийнинг "Ҳафт Биҳишт",
Муҳаммад Вориснинг "Зубдат ул-ҳикоят", Абдураҳмон Жомийнинг "Юсуф
ва Зулайҳо", "Саломон ва Ибсол", "Баҳористон", "Хафт авранг" асарларлари,
Бадриддин Ҳилолийнинг "Шоҳу гадо", Восифийнинг "Бадоъ ул-воқое"
1
Фирдаус-ул Икбаль. Сочинение Муниса и Агахи. Перевод и примечание П.П.Иванова // Материалы по
истории туркмен и Туркмении. Т. 2. — М.–Л.: Изд-во АН СССР, 1938; Огахий. Таъвиз ул-ошиқин. —
Тошкент, 1960; Муҳаммад Ризо Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. — Тошкент: Fафур Fулом, 1971–1977;
Муниров Қ. Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарлари. — Тошкент: Фан, 1960. 172-б; Муниров Қ.
Огаҳий. Илмий ва адабий фаолияти. — Тошкент, 1959; Атоқли шоир, тарихчи, таржимон. Огаҳий ҳақида
мақолалар. — Тошкент: Мерос, 1999.
135
китобларини, Кайковуснинг фалсафа ва аҳлоқ масалаларига бағишланган
"Қобуснома" асарини, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг "Аҳлоқи Муҳсини",
Имомиддин Fиждувонийнинг "Мифоти ут толибин" китобларини форс
тилидан ўзбекчага маҳорат билан таржима қилган. Огаҳий хонликда улкан
ўзгаришлар бўлаётган бир вақтда, 1874 йилда 65 ёшида вафот этди.
Хива хонлигининг руслар томонидан истило этилишини айрим
ватанпарварлик руҳида тарбияланган арбоблар жуда оғир ҳасрат билан эсга
олардилар. Хусусан, фожеали воқеаларнинг гувоҳи бўлган Муҳаммад Юсуф
Баёний орадан 30 йил ўтгач ёзганди:. “Дариғким, аҳли Хоразм марди
мубориз жамоа эрдилар! …Агар тамоми Хоразм аҳолилари якдилу якжиҳат
бўлиб иттифоқ била Русия аскарига муқобил бўлиб, уруш этсалар эрди,
эҳтимоли йўқ эрдиким, Русия аскари оларға зафар топа олғайлар, мундин
бурун беш навбат келиб асло зафар топа олғон эмасдурлар. Нечунким,
Хоразмнинг атрофида қуму даштлар бордур ва бир тарафида дарё
бордурким, маҳкам садларнинг ўртасида воқедур. Онинг пасту баландин
билмаган
кишиларга
фатҳи
маҳол
эрди”
1
.
Аллома
бир
неча
ватанфурушларнинг ўз мақсадлари йўлида қилган хоинликлари
хоразмликларнинг бошига чексиз кулфатлар келтирганлигини қайд қилган.
Ҳақиқатдан ҳам хиваликлар душманнинг кучи, айёрлиги ва ўта бераҳмлик
билан ҳаракат қилишини тўғри баҳолай олганларида, бутун халқни
босқинчиларга қарши сафарбар этиб, етарли даражада қуроллан-
тирганларида, ҳалокат ёқасида турган давлат лавозимларини эгаллаш учун
ички низолар кучаймаганда мустақиллик ва эркинликни сақлаб қолиш
мумкин эди. Бу борада Хива хони Муҳаммад Раҳимхоннинг суст ҳаракати,
айрим беномус амалдорларнинг сотқинликлари ҳам русларга қўл келди.
Оқибатда Хива хонлиги ярим аср давомида номига мустақил бўлса–да,
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 219-б.
136
амалда мустамлака салтанат сифатида қарамликнинг барча азоб ва
аламларини чеккан, хўрланган ҳолда қолди.
Руслар кетганидан кейин ўз ҳукмронлигини давом эттирган Муҳаммад
Раҳимхон саройдаги мансабларга янги амалдорларни тайинлади. Олдин
Қазалинск, кейинчалик эса Калугага сургун қилинган Матмурод девонбеги
ўрнига Паҳлавон мирзабоши, Раҳматулла ясовулбоши ўрнига ўғли — Бекжон
эшик оғасини тайинлади. Ўз нуфузли ўрни ва мансабини сақлаб қолган
Матниёз девонбегига катта имтиёзлар яратилди. Унинг рус маъмурлари
билан муносабати яхшилигидан фойдаланмоқчи бўлган хон 1875 йилда
Матниёз девонбегини Петербургга жўнатди. Россия пойтахтида Матниёз
девонбеги Давлат канцлери Горчаков ва ҳарбий министр Милютин билан
музокаралар юритган вақтида Хива хонлиги гарданидаги ўлпонни
(контрибуция) бироз юмшатиш, сургун қилинган амалдорларни юртига
қайтариш каби масалаларни ўртага ташлади
1
. Аммо хиваликларнинг
илтимослари бажарилмасдан қолди.
Хива хони атрофидаги амалдорларнинг янги авлоди ҳам ўтмишдошлари
каби ўз фаолиятини туркманларнинг норозилигини бостиришдан
бошладилар. Чор қўшинлари зулмидан азият чеккан ёвмут ва чавдор
туркманлари ўзларини ўнглаб олмасдан туриб, уларнинг овулларига
Оймонгул, Шалмонгул, Отагалди, Хинот ўғри, Уроз қулоқ каби
қароқчиларнинг тўдалари тажовуз қила бошлади. Хоннинг буйруғи билан
туркман босқинчиларининг кўплари тутиб келтирилди ва Хивада дорга
осилди.
1874 йилнинг қишида туркманларнинг ёвмут ва чавдор йигитларига бош
бўлган Байрам узун деган сардор музлаган Амударёдан ўтиб, русларнинг
уйларини талаб қайтди. Бундан ҳабар топган полковник Н.И.Иванов хондан
60 минг манотлик зарарни қоплашни талаб қилди. Хоннинг буйруғи билан
1
Туркестанский сборник. Т. 150. — С. 149.
137
Маҳмуд ясовулбоши чавдорлардан 30 минг ва Худоёр қушбеги ёвмутлардан
30 минг манот товон тўплаб келди. Тўплаган маблағ зудлик билан Петро–
Александровскга жўнатилди.
1875 йилда Маҳмуд эшон бошлиқ чавдор туркманлари овулларига
қозоқларнинг 600 отлиқлари ҳужум қилдилар. Эшонни ўлдириб, молларини
олиб кетаётган қозоқлар изидан Лавзон канали бўйида етган чавдор
аскарлари босқинчилардан 500 дан ортиғини қириб ташладилар
1
.
1876 йилда Амударё бўлими бошлиги хондан Бухоро амири талаб
этаётган муаммони ҳал қилишни талаб қилди. Бунга сабаб, Қулибек исмли
ёвмутнинг Чоржўйга бориб тўрт минг қўй ва битта тожик боласини асир
қилиб қайтгани эди. Хон буйруғи билан Худоёр қушбеги ёвмутлар олдига
бориб, тўрт минг қўй учун саккиз минг тилла ундириб олди ва тожик болани
топиб келди. Улар Н.И.Иванов орқали Бухорога жўнатилди. Бундай ҳолат
1880 йилда ҳам рўй бериб, Устюртдаги қозоқларнинг 100 тача туясини
ҳайдаб келган ёвмутлардан ундириб олинган маблағ Н.И.Иванов орқали
эгаларига қайтарилди
2
.
1877 йилда Муҳаммад Раҳимхон Кўҳна Урганч томонга шикорга чиқди.
Бир неча кун ов қилган хон Пўрсига келган вақтида Ўрозмуҳаммад Баҳодир
исмли чавдор ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётганлиги ҳақида маълумот
олди. Бу нохуш ҳабарни текшириш вазифаси Маҳмуд ясовулбошига
топширилди. Аммо ясовулбоши хоннинг топшириғини зудлик билан
бажариш ўрнига сусткашлик қилганлиги боис, ҳукмдор ғазабига дучор
бўлди. Ҳибсга олинган Маҳмуд ясовулбошининг Бўлдумсоздаги ҳовлиси ва
исёнкор деб гумон қилинган Ўрозмуҳаммад Баҳодирнинг уйига ўт қўйилди.
Маҳмуд ясовулбоши умрининг охиригача уйида маҳбусликда қолди ва унинг
ўрнига Раҳимберди эшик оғаси ясовулбоши лавозимига тайинланди. Қизил
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 234-б.
2
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 237-б.
138
тақир, Ҳилолий, Тахта ва Оқдарбандда тўхтаб ўтгач, хон ва унинг
атрофидаги аркони давлат аъёнлари Хивага қайтиб келдилар.
Муҳаммад Раҳимхоннинг хонликни бошқаришдаги нуфузи ошиб, рус
ҳукумат доиралари у билан бироз бўлсада ҳисоблашадиган бўлдилар. Шу
вазиятдан фойдаланган хон сургун қилинган айрим амалдорларини Хивага
қайтариш ҳаракатларини қилди. Хоннинг илтимоси билан рус подшоси
Александр II Калугада ушлаб турилган Матмурод девонбеги ва Раҳматулла
ясовулбошиларни 1880 йилда юртига қайтарди. Натижада улар ўз
мансабларига қайта тикланиб, умрларининг охиригача ўз лавозимларида
қолдилар.
Сургундан қайтган давлат арбоблари ўз лавозимларига қайта қўйилгач,
Комил Хоразмий девонбеги лавозимидан бўшатилиб мирзабоши лавозимида
1898 йилгача қолди ва ижод билан шуғулланиш учун жуда катта
имкониятларга эга бўлди. Натижада у Хоразм мақомларининг ноталарини
яратди.
Муҳаммад Раҳимхон саройида нуфузли лавозимлардан бирига кўтарилган
арбоблар орасида Хонқадаги Саййид Отойи хўжалар авлодидан ―
Иброҳимҳўжа Саййид Муҳаммадхўжа алоҳида ажралиб турарди. У анча
серҳаракат йигит бўлиб, хоннинг хотини тарафидан жияни эди. Чавдор
туркманлари сардори Холмуҳаммад эшоннинг шубҳали ҳаракатларини
назорат қилиш учун юборилган Иброҳимхўжа Ғозовот, Анбор, Қиличбой ва
Тошҳовузга бориб эшоннинг барча ишларини таҳлил қилиб қайтди. Унинг
ҳаракатларидан мамнун бўлган хон Иброҳимхўжага меҳтар ва қушбеги
юритадиган ҳисоб дафтарларининг барини ишониб топширди
Устига-устак 1882 йилда Россияга йўл олган хон ўрнига иниси
Тўрамурод тўрани тайинласа–да, жумлат мулкни (барча мамлакат мулки)
вазир Иброҳимхўжага топшириб кетганди. Сафарда хонга Мутмурод
девонбеги, Юсуф ва Муҳаммад маҳрамлар ҳамроҳ бўлдилар. Уч ойдан
139
кўпроқ муддатда Қўнғирот устидан ўтиб Россияга бориб келган хон ва унинг
мулозимларига Вайсбобо исмли карвонбоши бениҳоя катта ҳизмат кўрсатди.
Узоқ сафардан яхши кайфият билан қайтган хон Иброҳимхўжани вазири
жумлат ул–мулк лавозимига тайинлади. “Аммо Иброҳимхўжа бағоят
муддабир ва кардон (ишбилармон, тадбиркор) киши эрди,― деб ёзганди у
ҳақда Баъёний. — Вилоятга яхши низомлар берди. Хон ҳазратлари онинг
раъйи била бурунги подшоҳларга ҳизмат этиб ўтган қадим ул–хизмат
давлатҳоҳларининг авлодларин топиб, ота–боболарининг ўринларинда
барқарор этди
1
”.
Натижада кўпгина кўзга кўринган, обрўли, аммо руслар келгандан кейин
ва саройдаги баъзи фисқу–фасодлар натижасида лавозимларидан бенасиб
қилинган айрим арбоблар ўз мансабларига қайтарилди. Шу аснода
Иброҳимхўжанинг амакизодаси Саййид Абдуллахўжа Хазораспга ҳоким этиб
тайинланди
2
. Шу йили Саййид Абдуллахўжа Хоразмнинг ўтин ва кўмир
тайёрлаш учун Қорақумга борган бир гуруҳ фуқароларини така туркманлар
асирлигидан қутқариб қайтди. 1888 йилда амакиси Иброҳимхўжа вафотидан
сўнг, бош вазир лавозимига тайинланган Саййид Абдуллахўжа ўрнига
жияни Исломхўжани Хазараспга ҳоким қилиб юбордилар.
1896 йилда Муҳаммад Раҳимхон Матмурод девонбеги, Муҳаммад маҳрам
ва Юнус ясовулбоши ҳамроҳлигида Россияга кетди. Хон ўз вазифасини
ишониб Убайдулла тўрага топширди, аммо давлатни бошқариш ишларини
Саййид Абдуллахўжа давом эттирди. Шу йили Россия империяси тахтида
отаси вафотидан кейин икки йил давомида ўтирган, Николай II рус
подшолари одати бўйича Москва Кремлидаги черковда тож кийди. Ушбу
тантанали маросимларда қатнашган хиваликлар ўз юртига катта таъсуротлар
билан қайтдилар.
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент.: Камалак, 1991. 242-б.
2
Исмоилхўжа 1888 йилда дунёдан ўтгач, унинг ўрнига тайинланган Саййид Абдуллахўжа умрининг
охиригача Хива хонлигида бош вазир лавозимида (1898) ишлаган.
140
1898 йилда йилда Саййид Абдуллахон вафоти муносабати билан унинг
лавозимига Ҳазорасп ҳокими Исломхўжа тайинланди. Илгари бош вазир
бўлган Иброҳимхўжанинг иккинчи ўғли бўлган Исломхўжа (1872–1913)
ўзининг тадбиркорлиги ва давлатни бошқаришдаги қобилияти билан Хива
хонлиги амалдорлари орасида бетакрор из қолдирган арбоблардан бири
ҳисобланади.
1899 йилда Муҳаммад Раҳимхон буйруғи билан илгари Муҳаммад Ниёз
Маҳрам девонбегига қарашли бўлган ҳовли ўрнида тошдан янги бир иморат
қурилиши бошланди. Иморатлар 1903 йилда қуриб битказилди. Тозабоғ
номини олган ушбу чиройли ҳовлида маҳаллий меъморий услублар билан
бир қаторда рус меъморлари услубида қурилган меҳмонхона биноси ҳам қад
кўтарди. Унинг атрофида тўртта масжид барпо этилиб, бу ерга кўчириб
келтирилган беватанларга деҳқончилик қилиш учун ватан тариқасида ерлар
ажратилди.
Келгуси йили хон ўз ўғли Асфандиёрни Ҳусайн Муҳаммадбек,
Омонкелдибой, Соҳиб хўжа, Бобо меҳтар, Ашур маҳрам каби амалдорлар
ҳамроҳлигида Тошкентга юборди. Улар бир неча ойдан кейин сафардан
омон–эсон қайтиб келдилар. Илм–маърифатнинг нечоғлиқ кенг уфқларига
кўтарилаётган хивалик ёш амалдорлар келгусида ўз ватани истиқболини
маориф ва маданиятнинг равнақида кўрдилар.
Муҳаммад Раҳимхон олдинги хонлар каби хонликни маъмурий бошқариш
ишини такомиллаштиришга ҳаракат қилди. Хивадаги Кўҳна Арк ва
Тошҳовли саройида ишлаб турган қонун чиқарувчи, маъмурий ва суд органи
вазифасини бажарган Олий Кенгашда ички ва ташқи сиёсатнинг муҳим
масалалари муҳокама этилиб турган. Кенгашда нуфузли аъёнлар — қушбеги,
меҳтар, девонбеги, нақиб, шайҳулислом, қозикалон, оталиқ, бий, хоннинг
яқин қариндошлари қатнашардилар. Хонликда мавжуд 26 бекликни
бошқарган бек ва ҳокимлар хон томонидан тайинланган. Ўзбеклар
141
яшайдиган бекликлар ноиблик ва мачит-қавмларга бўлиниб, уларни ноиблар
ва оқсоқоллар бошқаришган. Қозоқ–қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудлар 66
бий ва оталиқлар томонидан идора этиларди. Туркман уруғларини эса
сардорлар ва оқсоқол муҳрдорлар бошқаришган. Қозилар шариат ва одат
қонунларига асосан ҳукм чиқарганлар.
Муҳаммад Раҳимхон даврида мавжуд отлиқ навкарлар ва сарбозлардан
иборат пиёда аскарлардан мунтазам ҳарбий қўшин бўлиб, у вақти вақти
билан 40-70 мингга етган. Хон қўшини дастлаб асосан қилич, қалқон, найза
билан қуролланган. Кейинчалик рус тўплари, инглиз милтиқлари ҳам олиб
келина бошланди. Туркман ва жамшидлар хон қўшинининг асосий қисмини
ташкил қилган навкарлар 13 мингга яқин бўлиб, уларга ер-сув ажратилган ва
солиқлар кам солинган. Бундан ташқари Хивада хоннинг шахсий соқчилари,
дарвозабонлар, миршаблар, тунги назоратчилар ҳам бўлган.
1870 йилда Хива шаҳрида тахминан 700 дан ортиқ майда ҳунарманд
косибларнинг устахонаси бўлган. Шу жумладан, шаҳардаги 54 бўёқчилик, 37
та этикдўзлик, 33 махси–кавушдўзлик, 16 та кўнчилик устахоналари хон
буюртмаси ва аҳолининг кундалик заруратини қондириш учун ишларди.
Шаҳарда дўконлари бор 200 дан ортиқ савдогарларнинг 56 нафари
баққоллик, 38 таси баззозлик, 32 таси чой ва таммакифурушлик, 15 таси
чопонфурушлик қиларди
1
. Дегрезлик устахоналари, металл буюмлар ишлаб
чиқарадиган усталар, асосан, Ҳазораспда тўпланган эди.
Хонликнинг Хива, Янги Урганч, Тошховуз, Хонқа, Хазорасп ва бошқа
шахарларида капиталистик саноат ишлаб чиқариш корхоналари қурила
бошланди. 1885 йилда рус ишбилармони К.М.Черников маҳаллий бой
Авазбой қози Мадиёров билан шерикчилик асосида пахтага ишлов берувчи
завод қурди. 1890 йилда Хонқада рус ишбилармони Мануйлов яна бир пахта
1
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959.
95-б.
142
тозалаш заводи қурдирди. Бундан бироз олдин, 1888 йилда “Большая
Ярославская мануфактура” савдо–саноат ширкати вакили И.Д.Кузин хон
қабулида бўлиб, пахта тозалаш заводи қуриш учун рухсат олганди. Шу
мақсадда Янги Урганчлик Ёқуб Иброҳимбойдан 2,5 таноб ер сотиб олиниб,
пахта тозалаш ва мой заводи қурила бошланди. Буғ билан ишлайдиган ва
АҚШдан келтирилган 5 та жин, 2 та ярим автомат тарзда ишловчи пресс
билан жиҳозланган корхона 25 минг пуд пахтани тозалаш қувватига эга
бўлганди
1
. 1891 йилда Хивада ҳусусий пахта тозалаш заводи қурилди. 1893
йилда Хазорасплик маҳаллий Мадраҳимбой ҳам ҳусусий пахта тозалаш
заводи қурди. Заводга 3 та жин ускунаси, 1 та пресловчи дасгоҳ, 2 та электр
энергияси етказиб берувчи дизел ўрнатилган эди
2
.
Хива хонлигидаги экин майдонларининг аксариятини дон экинлари,
биринчи навбатда жўҳори эгаллаган. Пахта етиштиришга эса эътибор руслар
истилосидан кейин сезиларли даражада ривожлана бошланди. Аммо
хонликда азалдан экилиб келинаётган пахтанинг “ғўза” деб номланган Миср
навидан олинган ҳом–ашё Россия тўқимачилик корхоналари дастгоҳларига
тўғри келмади. Шу даврда Туркистон ўлкасида Жанубий Америкадан
келтирилган пахтанинг “Сиайленд” навини тажриба тариқасида экиш
бошланганди. Янги навнинг ҳосил тўплаш даври узун бўлиб, 1880 йилда у
Мексикадан келтирилган тезпишар “Упланд” пахта нави билан
алмаштирилди. 1885 йилда Дюков фирмаси Хива хони девонбегиси
ажратган ерга 10 пуд америка пахтаси уруғини экди ва ундан 150 пуд соф
пахта толаси олди. Хива хонлиги ерларига 1901 йилдан бошлаб “Упланд”
пахта нави кенг кўламда экила бошланди
3
.
XIX аср охирларида Хива хонлигидаги суғориладиган ер майдони 1 млн.
танобдан зиёд бўлган. Хонликда давлат (подшолик) ерлари, ҳусусий
1
Худойберганов М. Хоразм
пахта тозалаш саноати тарихи. — Тошкент: Шарқ, 2004. 9, 78-б.
2
Худойберганов М. Хоразм
пахта тозалаш саноати тарихи. Тошкент.: Шарқ, 92, 94-б.
3
Худойберганов М. Хоразм
пахта тозалаш саноати тарихи. Тошкент.: Шарқ, 9, 14-б.
143
кишиларга қарашли мулк (атойи ва ёрлиқли) ҳамда диний муассасаларга
берилган вақф ер эгалиги мавжуд эди. Энг унумдор ва суғорилиши қулай
ерлар хон ва унинг яқинлари, бойлар, амалдорлар, диндорларга тегишли эди.
Хоннинг ерлари “атойи мулк” ва “ёрлиқли мулк” деб аталган ҳамда
авлоддан-авлодга мерос бўлиб ёки ёрлиқ билан берилган. Хон ўз ерларини
мулкдорларга ва ижарачи деҳқонлар (батрак, мардикор, коранда, беватан,) га
фойдаланиш учун маълум муддатга берарди. Хонликда диний муассасалар,
масжид, мадраса, қабристон ва муқаддас жойларга хон, амалдорларга
ажратилган вақф ерлар мавжуд эди. Улардан деярлик солиқ олинмас ва
ерсиз, от-уловсиз деҳқонлар ишлатилиб, даромад қилинарди.
Ер майдонлари ҳажмига қараб қишлоқда яшаётган мулкдорлар аъло, авсат
ва адно деган турларга ажратилган. Солиқ солишда 10 танобдан ортиқ ерга
эга бўлган “аъло” мулк эгалари йилига 3 тилла, 10 танобгача ери бўлган
“авсат” мулки эгаларига 2 тилла ва 5 танобгача ери бўлган “адно” мулки
эгаларига 1 тилла тўлаш мажбурияти юкланган. Ижарачилар 15 таноб ердан
34 танга, 10 таноб учун — 22,6 ва ниҳоят 5 танобгача ер учун — 11,3 танга
миқдорида солиқ тўлаганлар
1
. Ўтроқ ва чорвадор аҳолиси хирож (ер солиғи)
ва закат (чорва-мол) солиғи тўлашга мажбур эдилар. Бундан ташқари, жузья
(жон бошига), савдо солиғи (тамға), боғ солиғи (танабана) каби солиқлар
бўлган. Аҳоли қазув, бегар, қочув, отланув, бож пули, тарози ҳақи, миробона,
дарбозабон, мир туман ҳақи каби қўшимча солиқ ва мажбуриятларни ҳам
бажарарди. Хон оиласи ва унинг қариндошлари, оқсоқоллар, беклар,
диндорлар, сипоҳилар, амалдорлар, сарбозлар, навкарлар, юзбошилар, 13
ёшга етмаган ва васийлари бўлмаган етимлар солиқлардан озод этилганлар.
Хива хонлигида Оврўпа ишлаб чиқариш усули ва маданиятини
тарқатишда жуда кўп халқлар ҳизмат қилган. Улар орасида меннонит
1
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959.
76, 98-б.
144
немислари алоҳида ўрин тутади. Бир вақтлар Пруссиядан Қуйи Волга
бўйларига кўчиб келган немисларнинг ҳарбий ҳизматга сафарбар этилишига
норози бўлган бир қисми Туркистон генерал–губернасига кетишга рухсат
сўраганди. Натижада фон–Кауфман розилиги билан Самара губернасидан
кўчиб келган 10 та немис оиласи Тошкент яқинидаги Коплонбек ҳовлисига
жойлаштирилади. Янги келаётган немисларнинг бир гуруҳи Бухоро
амирлигидаги чегара қишлоқ бўлган Зирабулоққа, яна бири эса — Петро–
Александровскка жойлаштирилади. Амударё бўлимига келган немисларни
кутиб олган генерал Гроттен Хелм уларни Хива хонлигининг Лавзон канали
яқинига жойлаштиришни Муҳаммад Раҳимхонга таклиф қилади.
1883 йил баҳорида Лавзон яқинида яшай бошлаган немислар ўзларига
зарур бошпана қуриш, тирикчилик учун зарур бўлган экинлар экиш ва чорва
молларини боқиш ишларига киришиб кетадилар. Аммо уларнинг турмуши
нотинч бўлиб, ёвмут туркманларининг тез-тез босқинчилик тажовузлари
бўлиб турарди. Қўлга қурол олмаслик ва қон тўкмасликни урф–одат қилган
немислар эса ўзларини ҳимоя қила олмасдилар.
Мураккаб шароит ҳақида Петро–Александровскдаги рус маъмурлари
ҳабар топгач, хондан бирон чора–тадбир қўллашни илтимос қиладилар. Хон
немислар олдига Қосим девон исмли амалдор бошчилигида аскарларни
юборади. Бироз вақт аҳвол билан танишган ва немисларнинг
ҳунармандлигидан воқиф бўлган Қосим девон уларни Хива яқинига кўчириш
ҳақида хонга таклиф киритади. Натижада 40 га яқин немислар оиласига
хоннинг Янгиариқдаги Шўркўл яқинидаги еридан қишлоқ қуриш учун жой
ажратилади. Янги қишлоққа берилган ном немисларнинг Сирдарё бўйига
дастлаб келиб ўрнашган Оқмачит қалъаси билан боғлиқ эди.
Тез орада қишлоқда уй–жой, черков, мактаб қуриш ишлари бошлаб
юборилади. Тартиб билан европача қурилаётган янги иморатлар маҳаллий
аҳолининг хавасини келтиради. Немис дурадгорлари хон саройида ёғочдан
145
паркет полларни тўшаб бердилар. Хива шаҳри кўчаларида бричка шаклидаги
тўрт ғилдиракли юк аравалари ва юмшоқ файтунлар юра бошлади. Вильгелм
Паннер исмли немис фотография суратчилигига асос солди. Хон ва бадавлат
амалдорларнинг уйларидаги катта хоналарда тунукадан голланд печлари ва
камин шаклидаги иситиш қурилмалари пайдо бўлди. Уларнинг энг
чиройлилари Асфандиёрхоннинг Нуруллабойдаги хашаматли саройини
безаган.
Немисларнинг Хива хонлигидаги турмушидан бевосита хабардор бўлган
Герман Янтцен “Хавф–ҳатарли Туркистонда: мусулмонлар орасидаги ҳаёт”
номли китоб ёзган ва у 1988 йилда Германия ва Швейцарияда нашр
қилинган
1
. Унда немисларнинг ўлка ҳалқлари билан биродарлашиш, бир
бирига ёрдам бериш, ҳамдардлик саҳифалари ҳақида илиқ гаплар айтилган.
Ярим аср давом этган биргаликдаги ҳаёт маҳаллий аҳоли каби немисларни
ҳам жуда кўп вожеаларни бошидан кечиришга мажбур қилди. Қатағонлар
чиғириқига тушган ушбу жафокаш халқ ўз уй–жойи, мол–мулкининг кўп
қисмини ва қадрдон дўст–биродарларини ташлаб Шарқий Қозоғистонга
бадарга бўлиб кетди.
XIX аср ўрталари ва охирги чорагида Хива хонлиги адабий муҳитининг
кўзга кўринган адабий муҳитининг йирик намояндаларидан бири — Комил
Хоразмий (1825-1897) эди. У ўз даврининг истеъдодли шоири, таржимони,
бастакори, кўзга кўринган давлат арбоби ва ҳаттоти бўлган ва мирзабоши,
девонбеги лавозимларида фаолият кўрсатган. Бастакорлик соҳасида у мақоми
“Рост”нинг чертим ва айтим йўлларини қоғозга туширган. Комил
Хоразмийнинг мақомларни илк бор нотага тушуриш усули — “Тамбур
чизиғи” деб аталган. Янги усул асосида Хоразмнинг 6,5 мақоми тўлдирилиб,
тамбур чизиғига жойлаб ноталаштирилди. Шоир ва шоҳ Феруз даври мусиқа
1
Сафаров О., Султонов О. Оқмачит хотиралари // “Хоразм ҳақиқати”. — Урганч, 1993. – 23 март;
Матниёзов М. Хива хонлигида яшаган халқлар ва уларнинг хонлик ижтимоий–сиёсий ҳаётида тутган ўрни
ва роли. 62–68-б.
146
маданиятини юксак чўққига кўтарган Комил Хоразмийнинг ишини ўғли
Муҳаммад Расул Мирзо ва шогирдлари давом эттириб, янада юқори
поғонага кўтаришга эришдилар.
Муҳаммад Раҳимхон даврида хонликда маориф ва соғлиқни сақлаш
ишларига эътибор қаратилди. 1880 йилда Хивада биринчи амбулатория
ишлай бошлади. 1884 йилда хон саройида биринчи рус-тузем мактаби
ташкил қилинди. ХХ аср бошларида Хива хонлигида 1500 та эски услубдаги
мактаблар, 130 та мадраса бўлиб, уларда 50 мингдан ортиқ талаба билим
олганди. Аҳолининг саводхонлик даражаси ҳам анча кўтарилди.
Руслар истилосидан кейин Хива хонлигида табиблар билан бир қаторда
аҳолига врач ва фельдшерлар томонидан тиббий хизмат кўрсатила бошланди.
1882 йилда Муҳаммад Раҳимхонни даволаш учун Қазалидан ҳарбий врач
Н.Норвилло юборилди. 1884 йилда Хивага рус врачлари Колпаков ва
Колоссовскийлар келдилар. 1887 йилдан Хивада очилган фелдьшерлик
амбулаториясида врач Крешков ишлади. 1891 йилда Хивадаги фелдьшерлик
пункти
ишини
текшириш
учун
Петро–Александровскдан
врач
И.М.Авдакушин ва акушер–гинеколог Навоструевская, 1897 йилда эса —
врач Кимберг келишган
1
.
1897 йилда Хива хонлигида кенг тарқалган чечак касаллиги эпидемияси
тарқалишидан чўчиган Амударё бўлими бошлиғи полковник А.С.Галкин
Муҳаммад Раҳимхонга ёзган мактубида ҳеч бўлмаганда хонлик шаҳар ва
қишлоқларидаги аҳоли орасида эмлаш ишларини бажарадиган одам ажратиш
ва унга 15 сўм миқдорида маош белгилашни таклиф қилган
2
. 1897 йилда
Хива фельдшерлик пунктида врач Попов ва фельдшер Н.Костенко ишлади.
1
Садыков А.С. Некоторые данные о здравоохранении в дореволюционной Хиве // Материалы по
изучению Средней Азии и Узбекистана. Научные труды ТашГУ. Новая серия, вып. 233. Исторические
науки, кн. 48. — Ташкент, 1964. – С. 3.
2
ЎзР. МДА, И–2–жамғарма, 1–рўйхат, 149 иш, 76-варақ.
147
Хива давлат ҳужжатлари орасида Петро–Александровск ва Шаббоз
касалхоналарида даволанган хонлик фуқароларининг хизмат ҳақини
тўламасдан қочиб кетганлари ва қарзларини ундиришда ёрдам сўраб ёзилган
рус маъмуриятининг кўплаб хатлари сақланади
1
.
1874 йилда Саййид Муҳаммад Раҳимхон буйруғи билан китоб чоп этиш
учун Швецариянинг Женева шаҳрида ишлаб чиқарилган дастгоҳлар олиб
келинди. Шартнома асосида ишга таклиф қилинган Иброҳим Султон исмли
эронлик матбаачи Ўрта Осиёда биринчи тошбосмани (литография) ишга
туширди. У шогирди Отажон Абдол ўғли билан бирга 1874 йилда “Девони
Мунис”ни босмадан чиқарди. Иброҳим Султон бир йилдан кейин юртига
қайтиб кетди. О.Абдолов эса китоб босишни давом эттирди. Хива
литографиясида 1876 йилда Абу Наср Фароҳийнинг “Нисобус-сибиён”
(“Болалар насибаси”), 1879 йилда Шермуҳаммад Муниснинг “Мунис ул-
ушшоқ”, 1880 йилда Алишер Навоийнинг “Ҳамса”сидан “Ҳайратул аброр” ва
1882 йилда “Ҳазойин ул-маоний” ва Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг “Таъвиз ул-
ошиқин”, 1897 йилда Муҳаммад Раҳим Ферузнинг “Девони Феруз”, 1909
йилда Табибийнинг “Мажмуот уш-шуаро” китоблари босилди
2
.
Саййид Муҳаммад Раҳимхоннинг 1898 йил 12 апрелдаги фармонига
мувофиқ, қадимий ёдгорликлар, музейбоп буюмлар тўплана бошланди.
Йиғилган ноёб буюмлар ва китоблар 1890 йилда Тошкентда, 1895 йилда
Нижний Новгородда, 1900 йилда Парижда, 1904 йилда Американинг
Миссури штатида бўлиб ўтган халқаро кўргазмаларда намойиш қилинди.
Ўрта Осиёдаги сиёсий инқироз ва мавжуд давлатларнинг бир б.ири билан
келишмаслиги оқибатида улар бирин-кетин чор Россияси томонидан
1
ЎзР. МДА, И–125–жамғарма, 1–рўйхат, 273 иш, 1, 3, 6, 8 варақлар.
2
Язбердиев Алмаз. К вопросу о начальном приоде книгоиздательской деятельности Хивинской
литографии (1874–1880) // “Известие” АН Туркменской ССР. Серия: Общественные науки. — Ашхабад,
1971. – № 4; Матрасулов Ш. Первая типография в Хорезме // “Хорезмская правда”. — Ургенч, 1994. – 22
сент.; Ахунджанов Э.А. К истории развития книжнего дела в Хиве // “ОНУ”. – Ташкент, 1997. – № 7-8. –
С. 100–103; Юлдашев У. От литографии до компьютера // “Хорезмская правда”. — Ургенч, 2003. – 19 июня.
148
бўйсунирилиши натижасида Хива хонлиги ҳам ярим қарам мамлакатлар
қаторидан ўрин олди. Иқтисодий жиҳатдан ожиз ва сиёсий жиҳатдан
ҳуқуқлари чекланган давлатнинг келгуси тараққиёти деярлик бутунлай чор
маъмурларининг назорати остига олинди. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон ўз
давлатида ўзи ҳуқмрон бўлмаган бир шароитда Гандимиён сулҳ
шартномасининг барча бандларини ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилди.
Ҳаттоки 2 млн. 200 минг сўмлик ўлпон ҳам муддатидан илгари тўлаб,
тугатилди.
1882 йилда Муҳаммад Раҳимхон илк бор Руссияга сафар қилди ва
иператор Александр III дан хонликнинг иқтисодиёти учун зарур завод ва
фабрикаларни қуриш, савдо-сотиқ алоқаларини мустаҳкамлаш, бир вақтлар
сиёсий маҳбус сифатида ҳибсга олинган амалдорларни озод қилишни сўради.
Вазиятнинг ўзгарганлиги ва хоннинг итоатгўйлиги боис юқоридаги
илтимосларнинг айримлари қондирилди. Хива ва Россия ўртасидаги сал кам
чорак асрлик иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар ХХ асрда амалга
ошириладиган тадбирлар учун кенг йўл очиб, янги имкониятларни яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |