Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


, “Амударёнинг эски ўзани ҳақида” 2



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

1
, “Амударёнинг эски ўзани ҳақида”
2
номли 
каттагина мақолаллар ҳам ёзди. Унда бир вақтлар Амударёнинг Каспий 
денгизига қараб оққан ўзани тўғрисида батафсил маълумот беришга ҳаракат 
қилинган. 
1847 йилда руслар Сирдарёнинг Оролга қуядиган жойидан 90 км. 
масофада Раим (ҳозирги Аральск) ҳарбий истеҳкомини барпо этдилар. 1848 
йилда Қазали истеҳкоми қурилиши бошланган бир вақтда контр-адмирал 
А.И.Бутаков Орол денгизи қирғоқлари ва Қуйи Амударё дельтасини ўрганиб, 
уларнинг топографик харитасини тайёрлади. Ушбу экспедиция таркибида 
Оренбургга сургун қилинган украин маърифатпарвари Т.Г.Шевченко ҳам 
қатнашганди. Кейинчалик, 1853, 1857–1858 йилларда А.И.Бутаков Аму ва 
Сирдарёда рус кемалари ҳаракатини йўлга қўйиш имкониятларини излади
3
.
1850 йилда Аркнинг қибла томонида Муҳаммад Амин буйруғи билан 
Муҳаммад Карим уста Бекниёз девонбеги назорати остида катта мадраса ва 
минора қурилишини бошлади. “Мадаминхон мадрасаси,— деб ёзганди 
венгер олими Арминиус Вамбери,— карвонсарой шаклида қурилган бўлиб, 
ёнидаги минораси хоннинг ҳалокати туфайли битмай қолган”
4
. Майдони 
71,7 х 60,0 м. бўлган мадраса Хивадаги энг сермаблағ ва йирик, чиройли 
қилиб безатилган ўқув даргоҳи бўлиб, у 260 талабага мўлжалланганди. 
Иморатни тиклашда илк бор иккинчи қаватда икки хонали ва айвонли 
хужралар қуриш тажрибаси қўлланилган. Мадрасада кутубхона, Олий 
1
Иванин М.Н. Хива и река Амударья. – СПб., 1873. // Туркестанский сборник. – Т. 50. – С. 298–321; Т. 
68. – С. 1-64. 
2
Иванин М. О старом русле Амударьи // Туркестанский сборник. – Т. 40. – С. 1–40.
3
Академик С.Камалов ўтган асрнинг 60–йилларида докторлик диссертацияси устида ишлаётган вақтида 
капитан А.И.Бутаковнинг ҳаёти ва фаолиятига оид ҳужжатларни Россия Федерацияси Ҳарбий денгиз флоти 
Марказий архивида ўрганган. Қаранг: Камалов С. Каракалпаки в XVIII – 60–х годах XIX в. (К истории 
взаимоотношений с Россией и Среднеазиатскими ханствами). Автореф. дис. … докт. ист. наук. — Ташкент, 
1969. – С. 8. 
4
Вамбери А. Путешествие в Среднюю Азию в 1863 г. — СПб., 1865. – С. 15.


87 
шариат суди маҳкамаси жойлаштирилган ва унинг ҳовлисида шикоятларни 
ажрим қилиш учун "газ" (111 см.) ўлчови белгиланганди. 
Ота дарвоза орқали Ичан қалъага кираверишдаги кўчада қурилаётган 
Кўк минорни "Фалак айвонига қўйилган устун” деб аташган ва у Ўрта 
Осиёдаги энг гўзал ва баланд (70 метр атрофида) иншоот бўлиши 
кўзланганди. Асосининг диаметри — 14,2 метр, сақланиб қолган қисми 26 
метр бўлган минора ўз салобати, кўлами, оқ, яшил, фируза кошинли 
нақшлари билан жозибадорлиги сабабли халқ тилида “Кўк минор” деб 
айтилади.
Муҳаммад Аминхон даврида Хива шаҳри бозорлари гавжум бўлиб, 
сотилаётган ҳунармандларнинг косибчилик моллари ва озиқ-овқат 
маҳсулотлари нисбатан арзон бўлганлиги қайд этилади. 1848 йилда Хивада 
бўлган рус савдогари Абросимов шундай маълумотларни қолдирган: 
“Хиванинг бозорларида ҳамма нарса Россия бозорларига қараганда арзон 
нархларда сотилади. Масалан, бир қадоқ қўй гўшти — 5 тийин, оқ балиқ — 
2–3 тийин. Бир одамга бир кунга етадиган катта чўрак нон — 5 тийин туради. 
Бир ботмон (16 кг.) буғдойнинг нарҳи — 80 тийин, шунча гуручнинг баҳоси 
— 1 сўм — 1 сўм 20 тийин”
1
. Шу даврда тахминан 4–8 сўмга туя, 8–10 сўмга 
бир ботмон темир, 3–4 сўмга бир ботмон пахта ҳам олиш мумкин эди
2

Муҳаммад Аминхон даврида Марв ва Серахс қалъалари атрофидаги 
така, сариқ ва ёвмут каби туркман қабилаларининг қўзғолонлари кучайди. 
Қўзғолончилар хон юборган солиқ йиғувчи амалдорларни қатл қилдилар. 
Натижада хон бир неча бор қўшин тортиб, туркманлар овулларини вайронага 
айлантирди. 1854 йилдаги шиддатли жанглардан сўнг Марв қалъаси яксон 
қилинди.
1
Наврузов С. Путешественники и ученые о внутренней и внешней торговле Хивинского ханства XIX–
XX века // “ОНУ”. – Ташкент, 1997. – № 7-8. – С 32. 
2
Ўша жойда. 


88 
1855 йил февралда Ахал-Така туркманлари устига юриш вақтида Сарахс 
деган жойда Муҳаммад Аминхон ҳалок бўлди ва унинг жасади Хивага 
келтириб дафн қилинди. Аммо хоннинг ҳалок бўлиши ҳақида янги 
маълумотлар 
ҳам 
бор. 
Жумладан, 
профессор 
М.Матниёзовнинг 
таъкидлашича, хон Серахс яқинидаги жангда шахсан қатнашади ва ўқ тегиб, 
отдан йиқилади. Қурбон кал исмли така туркман хонга найза урмоқчи 
бўлганида, Абдулла Маҳрам ўзини ҳукмдори устига ташлаб, хонни ўлимдан 
сақлаб қолади. Хонни ҳимоя қилган Раҳмонберди қози ва Мусо Тўралар ҳам 
шаҳид бўладилар. Серахс ҳокими Ўрозхон ярадор бўладилар. Муҳаммад 
Аминхоннинг бошини танасидан жудо қилиниб ва уни Теҳронга — Эрон 
шоҳи Насриддинга юборадилар.  
Хива хонлиги тахтига Яқуб Меҳтар, Мир Аҳмад Жамшид каби 
амалдорлар ёрдамида кўтарилган янги хон Қутлуғ Мурод Иноқнинг ўғли 
Абдуллахон (1855) ни сарой амалдорларидан катта бир гуруҳи тан олмай, 
ҳокимиятни ўзлари бошқаришга интилдилар. Устига-устак Марв ва Серахс 
туркманлари яна бош кўтарди ва хон жуда кўп ҳаракатлар билан уларни 
тинчитишга эришди. 1855 йил 1 апрелда Абдуллахон зафар қучиб, Хивага 
қайтиб келди.
Саройдаги фитначилар хонга қарши ғаламис ишларни давом эттирдилар. 
Уларнинг даъвати билан Янгиёп, Музқум ва Измихшир атрофидаги ёвмут 
туркманлари Ғозовот ва Илонли атрофларидаги қишлоқларни таладилар. Бу 
ерларни бошқараётган ва солиқ тўплаётган хон амалдорлари ўлдирилди.
Абдуллахон Хивадаги фитначиларни фош қилиб, бошлиқларини қатл 
қилдирди. Шундан сўнг катта қўшин билан исёнчилар устига юриш бошлади 
ва уларга қақшатқич зарба берди. Бироқ август ойининг охирида Яккатерак 
мавзесида ёвмут отлиқларидан бир гуруҳи кечаси хон қароргоҳи ва 
қўшинларига ҳужум қилдилар. Кутилмаганда бошланган жангда Абдуллахон 


89 
ва унинг энг яқин амалдорлари — Мир Муҳаммадхон, Ниёз Муҳаммад 
ясовулбоши, Абдулжаббор девонбеги ва бошқалар фожеали ҳалок бўлдилар.
1855 йил 3 сентябрда тахтга кўтарилган янги хон — 18 яшар 
Қутлуғмурод Абудуллахоннинг иниси эди. Хон туркманлар билан бўлган 
урушда ҳалок бўлган амалдорлар ўрнига янгиларини тайинлади. Вазир 
Муҳаммад Яқуб Меҳтар, Бобо қушбеги ва бошқа сарой аъёнлари тавсияси 
билан Муҳаммад Ниёз девонбеги, Эшниёз ясовулбоши, Боғибек ибн 
Раҳимберди бекларбеги ва унинг иниси Элтузар иноқ янги лавозимларга 
қўйилдилар. Саройдаги ўзгаришлар айрим шуҳратпараст амалдорларнинг
исёнига туртки берди.
Уруш вақтида девонбеги Муҳаммад Ниёзбий асир тушиб, Тўйли исмли 
туркманнинг уйида тутқинликда яшамоқда эди. Ўрнига янги девонбеги 
тайинланиши ҳақида хабарни эшитган Муҳамамад Ниёз Тўйли туркманни 
чақириб: “Сен мен билан Хивага борасан. Мен хонни ўлдириб, ўрнига хон 
бўламан. Сен эса ўз туркман шерикларинг билан бу ҳақда маслаҳатлаш, 
менга ёрдам берасизлар. Бунинг эвазига мен сизларга Хивани бир кун 
талашга рухсат бераман”, дейди.
Муҳаммад Ниёзнинг ниятидан воқиф бўлган хон, мажоронинг олдини 
олишга ҳаракат қилади. Хон вакиллари келиб, Муҳаммад Ниёзни ҳамроҳлари 
билан Хивага таклиф қиладилар. Аркнинг ичида қурилган ўтовга таклиф 
қилинган Муҳаммад Ниёзни хон қучоқ очиб, кутиб олишга ошиқади, Аммо 
кўксига санчилган ҳанжар зарбидан қулайди. Хоннинг телпагини бошига 
кийган Муҳаммад Ниёзни лаганбардор амалдорлар “Тахтингиз муборак 
бўлғай” деб табриклашга ҳаракат қиладилар. 
Сохта хоннинг ғайри табиий ҳаракатларидан хавфсираган Яқуб Меҳтар 
Хива қалъасининг барча дарвозаларини беркитишни буюради ва Арк 
олдидаги баланд деворга чиқиб: “Ҳалойиқ, бу келган ёвмутлар 
молларингизни талон-тарож қилиб, шаҳрингизни вайрон этмоқчилар. Уларни 


90 
ўзларингиз ўлдиринглар. Ҳар бир ёвмут калласи учун 20 тилла бераман” деб 
даъват этади. Шаҳар аҳолиси қўлига болта, бел, кетмон, тошни олиб, 
ёвмутларни ўлдира бошлайди. Муҳаммад Ниёз қўлга олиниб, Кўҳна Арк 
майдонида қатл қилинади. Ушбу фожеали воқеа 1856 йил 12 февралда рўй 
берган эди. 
Тахтга Муҳаммад Раҳимхоннинг 33 яшар ўғли Саййид Муҳаммад Тўра 
ўтқазилади. Унинг ҳукмронлиги бошланишидан олдин қорақалпоқлар 
Қўнғиротда Хивадан мустақил хонлик ташкил этган ва унинг тахтига 
Зарлиқхон деган қозоқ тўрасини кўтарган эдилар
1
. Қўнғиротдаги қолдаули 
уруғидан чиққан Эрназар Олакўз (1806–1856) бошлиқ қорақалпоқлар 1855 
йил ноябрида Хива хонига қарши қўзғолон бошладилар
2
. У йилдан йилга 
солиқларнинг миқдори ошиб бораётгани ва етишмовчилик кучайгани 
сабабли халқнинг оғирлашиб бораётган аҳволини кўриб, уларни хонга қарши 
курашга даъват этади. Бундан хабар топган хон Эрназарни Хивага 
чақиртиради ва келгандан кейин дорга осишга буюради. Аммо у қочишга 
улгуриб, юртига келгач, қозоқ ва қорақалпоқларни бошқариб турган 60 
нафар бийларни тўплайди. Халқ эса бу элпарвар инсонга ишонган ва унинг 
атрофига бирлаша бошлаганди. Мадад сўраб, Чор Россиясининг Сирдарё 
чегарасидаги қўшин қўмондони Илекей Султон ва Эрмуҳаммад 
Қосимовларга ҳат билан мурожаат қилинади
3

Ерназар Олакўз атрофига барча узбек, туркман, қорақалпоқ, қозоқлар 
уруғ–қабилалари 
бирлаша 
бошладилар. 
Тўпланганларга 
манғит 
Сайипназарбий, қипчоқ Алиуши Қутлибоев, муйтен Қутлимурот, кенегес 
Эрназар Қобил ўғли бошчилик қиларди. Ўз навбатида туркманлар исёнини 
бостирган Саййид Муҳаммадхон Қўнғирот хонлигини тугатиш чораларни 
1
Камалов С. Қарақалпоқлардын халық болып қалиплесиўи ҳам онын мамлекетлигинин тарихийхынан. 
― Нукус, 2001. ЎзНАҚК. Болими хабаршыси. 4–б.
2
Камалов С. Каракалпаки в XVIII – 60–х годах XIX в. АДД. Нукус. 1969. -С. 42 
3
Камалов С.К. Каракалпаки в XVIII―XIX вв. ― Т.: Фан, 1969. – С. 203. 


91 
кўра бошлади. Бийларнинг сотқинлиги натижасида Зарлиқхонни Хивага асир 
сифатида жўнатдилар. Бу ерда унга масхарабознинг кийими кийдирилади, 
юзига қора куя сурилиб, белига ёғоч қилич осадилар ва бошига қағоздан тож 
қийгизадилар. Шундан кейин ориқ эшакка тескари қилиб миндирилган 
қорақалпоқлар хони Ичан қалъа кўчаларида айлантириб, шарманда 
қилганларидан сўнг, дорга тортадилар
1
.
Хива хони қўшинлари қорақалпоқлар лашкарларига Хўжайли ёнида 
бўлган жангда қаттиқ зарба берадилар. Бола Эрназар билан Сойипназарнинг 
хон тарафга ўтиб кетиши натижасида қўзғолончилар чекинишга мажбур 
бўлганлар. Натижада Эрназар Олакўз ўз қўл остидаги 700 та хўжалиқдаги 
одамлар билан кетиб, Қозоқдарёнинг Орол денгизига қуядиган жойида 
атрофи хандак билан ўралган баланд тепа устида истеҳком қурдиради. 1856 
йил 8 июнда ясовулбоши бошлиғи Маҳмуд Ниёз истеҳкомни катта куч билан 
қуршаб олади. Бироқ кучи етмагандан сўнг, Қўнғирот ҳокими 
Қутлимуродни ёрдамга чақиради.
Шу ўртада қотиллар ёрдамида қўзғолон бошлиғини ўлдириш фикри 
пайдо бўлади. Желеке Чўнқи деган бир одамга бийлик лавозими ваъда 
қилинади ва у яширин ҳолда қўрғонга кириб, Эрназарни 1856 йил 12 июн 
куни отади
2
. Ярадор бўлган ботир ўтовга кириб, шу ерда жон беради. Хива 
қўшинлари қўрғонга бостириб киргач эса, Эрназарнинг жонсиз танасидан 
бошини кесиб оладилар. Унинг оғаси Искандар ва катта ўғли Хўжа Хивада 
дорга осилади. Сотқинларга эса лавозимлар ва совға–саломлар улашилади. 
Хива хони зулмига қарши қорақалпоқлар 8 ой давомида кўрсатган 
қаршиликга барҳам бериб, эски тартиб қайта тикланади.
1856 йил июлида Кўҳна Урганч ва Исмамут ота зиёратгоҳи яқинида 
яшаётган ёвмутлар, Чимбойдаги жамшид уруғи вакилларининг хон 
1
Камалов С. Қарақалпоқлардын халық болып қалиплесиўи ҳам онын мамлекетлигинин тарихийхынан.
Нукус. 2001. ЎзНАҚК. Болими хабаршыси.№3.- 34–б.
2
Ўша жойда. 36-б.


92 
ҳукуматига қарши қўзғолонлари авж олиб кетди. Ёвмутлар ҳаракатига 
Отамуродхон, жамшидларга эса ― Маҳтумқулибек бошчилик қиларди. 
Норозилик ҳаракатларини бостириш учун хон қўзғолончилар устига катта 
қўшин юбориб, уларнинг калъа ва қишлоқларини хонавайрон қилдирди. Шу 
билан бир қаторда исёнчилар ерларига сув бермаслик учун арна ва катта 
ариқлар ― ёпларнинг соқалари кўмиб ташланди. Аммо ушбу зўравонликлар 
аҳолининг норозилик кайфиятини пасайтира олмади. 
1858 йилда Муҳаммад Пано исмли арбоб бошчилигида Қўнғиротда халқ 
қўзғолони бошланди. Муаррих Огаҳийнинг маълумотларига қараганда 
Муҳаммад Пано ўзбекларининг балғали уруғидан чиққан Оллабердибекнинг 
ўғли бўлиб, Хива яқинидаги Каттабоғ қишлоғида яшарди. Унинг тоғаси ― 
Тўрамурод сўфи 1810 йилда Хива хони қўшинларига қарши урушда ҳалок 
бўлганди. Тақдирнинг тақозоси билан ер–сувидан ажралган Муҳаммад Пано 
Қўнғиротга кетиб, у ернинг ҳокими Қутлуғмуродни ўлдирди ва ўзини ҳоким 
деб эълон қилди
1
.
1859 йил мартда Муҳаммад Пано ёрдам сўраб, Оренбург губернаторига 
мурожаат қилади. Натижада Орол денгизи ва Амударё дельтасини 
ўрганаётган капитан А.И.Бутаковга қўнғиротликларга мадад бериш 
вазифаси топширилади. “Перовск” кемаси ва 2 та баржада келган рус 
аскарлари июн ойида Қўнғиротни қамал қилиб турган хиваликларнинг 10 
минг кишилик қўшинига зарба берди. Аммо Муҳаммад Панога бу камлик 
қилгандек, руслардан бутун Хива хонлигини бўйсундириб беришни талаб 
қилади
2
. Аммо бу ҳомҳаёл эканлиги, устига-устак ўз ҳукуматидан бундай 
кўрсатма олмаганлигини айтган руслар Қўнғиротни тарк этадилар. 
Кейинги босқичда Муҳаммад Пано ўзидан норози бўлган мулкдор 
бийларнинг мол–мулкини тортиб олди, оқсоқолларни ўлдириб, қизларини 
1
Туркестанский сборник. – Т. 33. – С. 238–239. 
2
Камалов С. Қарақалпоқлардын халық болып қалиплесиўи ҳам онын мамлекетлигинин тарихийхынан. 
ЎзНАҚК. Болими хабаршыси. – 39-б.


93 
ёвмутларга берди
1
. Натижада ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ аҳолисига 
кулфатлар келтириб, туркманларга таянган Муҳаммад Панонинг мустақил 
қорақалпоқ хонлигини тиклаш учун уринишлари таназзулга учради. 
Маҳаллий аҳолининг мададидан ажралиб қолган ва ёвмутларнинг чексиз 
зўравонлигига имкон яратиб берган қўзғолон бошлиғига қарши суиқасд 
уюштирилади ва у 1859 йил августида ўлдирилади. Хива хони томонидан 
тайинланган янги ҳоким ― Матмурод Қўнғиротнинг хонликка тобе 
эканлигини тан олади. 
Қўзғолон аёвсизлик билан бостирилганлигига қарамай Саййид 
Муҳаммадхон қорақалпоқлар ерларини бошқариш тизимини ислоҳ қилишга 
ва уларнинг қисман эркинлигини тан олишга мажбур бўлганди. Илгари 
бийлар томонидан бошқарилган қорақалпоқ элатлари энди улардан 
юқорироқ лавозимлар ҳисобланган ― оталиқ (Эрназар бола, Сорибий, 
Оразбий, Момутбий), бегларбеги (Сойипназарбий) ва оға бийга (Эрежеп 
қипчоқ) бўйсундирилди. Оғабий деярлик ярим хон мавқеига эга бўлиб, 
унинг рухсатисиз бирон бир амалдорнинг Хива хонига мурожаат қилишга 
ҳуқуқи йўқ эди. Ўнг қирғоқ қорақалпоқлар ерларидаги ушбу бошқарув 
тартиби 1873 йилгача, сўл қирғоқ ҳудудларда эса ― 1919 йилгача сақланиб 
қолди
2

Қўнғирот беклигида бўлиб ўтган қўзғолон тарихини ўрганишга кейинги 
йилларда ҳам катта эътибор қаратилди. Жумладан, бу ҳақда академик 
С.Камалов

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish