Қишлоқ кўчасидан қўлида чўпча ўйнатганча келаётган Темур кўринади. У ерга қараганча келарди. Атрофга кўз югуртирмас, ўз хаёллари билан банд эди. Шунда унинг диққатини қушчалар чирқиллаши ва қанотининг пириллаган овози тортди. Таққа тўхтаб овоз келган томонга қаради иккита қўшни бола Салим ва Ҳалим қафасда қуш кўтариб келяпти. Қушчалар ҳар замонда овоз чиқариб, учиб кетиш учун ҳаракатда бўлгандек пириллаб қўярди.
Темур қўлидаги чўпни отиб юборганча тезлик билан етиб борди. Болалар нима қилаётганини англашга улгурмасдан Темур иккала қушни ҳам қафасдан чиқариб учириб юборди. Ва учиб бораётган қушлар ортидан мулойим қараб тураверди.
Салим: Ҳой жўжахўроз, нима қилдинг?
Дея болалар Темурни туртиб ерга ўтирғизиб қўйди.
Ҳалим: Қушлар бизники эди. Нега қўйиб юбординг? Энди бошқа олиб берасан.
Салим: Ҳа. Худди шунақа қушлар олиб берасан.
Ҳалим: . Кечирим ҳам сўра. Учириб юборган қушларинг учун кечирим сўра.
Темур: Сўрамайман. Улар инига кетди.
Темуршундайдеганча, ўрнидан турди. Ва кета бошлади. Ҳалим ва Салимнинг жаҳли чиқди. Югуриб Темурнинг ортидан етди. Йўлини тўсди.
Ҳалим: Сеними?
Иккиси ҳам баравар қўл кўтариб Темурни уришга чоғланганди, Темур кафтлари билан кўзларини бекитиб олди
Ҳалим ва Салим шаштидан қайтди. Қўлларини туширди.
Салим: Борақол, оққўзичоқ.
Темур кўзларидан кафтини олиб ерга боққанча кетаверди. Ҳайрон қолган Ҳалим эса Салимдан сўради.
Ҳалим: Нега "оққўзичоқ” дединг?
Салим: Чунки бу бола ҳечам уришмайди. Қўзичоқдек беозор.
Темур: Унда билиб қўйинг олтининг саккиз карраси қирқ саккиз, еттининг олти карраси қирқ икки бўлади. Папкангизни олинг, илтимос.
Ҳалим индамай Фурқатдаги папкасини олди. Темур эса энди Салимга қараб савол берди.
Темур: Саксон бўлув саккиз, беш кўпайтирув етти ва жавоблар йиғиндисини айтинг.
Салим оғзи очилиб қолди.
Салим: Бизни математикада унақа гаплар йўқ.
Темур: Саксон бўлув саккизнинг жавоби ўн, беш кўпайтирув еттининг жавоби ўттиз беш.
Темур Салимга папкани олишини ишора қилди. Салим папкани Фурқатдан олди. Кейин эса Темур бошқа болаларга ҳам қаради. Улар ҳам индамай папкаларини олишди. Темур ҳам ўз папкасини олиб тақди. Фурқат эса кўзларини катта-катта очиб укасидан сўради.
Фурқат: Темур.сен катта синф дарслигини ҳам ўқияпсанми?
Темур: Ҳа.
Фурқат қовоғини солди.
Фурқат: Менга қачон айтмоқчи эдинг?
Фурқат жаҳл билан кета бошлади. Темур эса ортидан югургилаб юрди. Болалар эса ҳайрон елка қисди. Темур гапириб борарди.
Темур: Ака, катта сирфларни дарслари сизни дарсликлариздан фарқ қилмас экан. Шунинг учун хафа бўлмаслигингиз керак.
Фурқат бу гапни эшитиб таққа тўхтади.
Фурқат: Устозинг балки 8 -синф китобини ҳам ёнингга келтиргандур?
Темур: Эртага олиб келишларини айтдилар.
Фурқат укасини маҳкам қучоқлаб олди.
Фурқат: Сен энг ажойиб боласан! Укажон
2-епизод
Фурқат укаси Темурнинг ҳам папкасини кўтариб олган иккиси мактабдан қайтишяпти. Уларнинг орқасидан келаётган Салим, Ҳалим ва яна бир нечта болалар масхара қила бошлади.
Салим: Фурқат, уканг сендан ақллилиги қийин бўлди. Ҳамманинг папкаси битта, сенда эса иккита.
Ҳалим: Уй вазифаларингни ҳам уканг бажариб беряптими?
Болалар кулишади.
Темур: Унақа змас. Акам ўзлари тайёрлайди.
Темур вазминлик билан шундай жавоб берди. Ҳалим папкасини Фурқатнинг елкасига илди.
Ҳалим: Ма, мениям папкамни кўтар.
Салим ҳам папкасини Фурқатнинг қўлига тутқазди.
Салим: Фурқат, кучинг кўпга ўхшайди. Менинг папкамни ҳам кўтарақол.
Бошқа болалар ҳам папкасини тутқазди. Темур ҳаммага мўлтираб қарайди, акасига эса ачиниш билан қарайди.
Темур: Ака, папкамни беринг. Энди ёш бола эмасман. Папкамни ўзим кўтараман.
Фурқат папкалар орасига қолиб кетган укасининг папкасини тутқаза олмайди. Шунда Темур илжайиб турган болаларга қарайди.
Темур: Сизлар акамдан ақлли бўлсангиз, саволларимга жавоб беринг. Агар жавоб бера олмасангиз папкаларингизни оласиз. Келишдикми?
Салим: Бўпти. Саволингни бер. Нимаям сўрардинг сен зумраша?
Темур: Олтининг саккиз карраси неча бўлади. Еттининголти карраси неча бўлади?
Темур Ҳалимга қаради.
Ҳалим: Билмадим. Саволингни ҳам тушунмадим.