Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу Райхон Беруний номли Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика» факультети


-модда. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун хужжатлари



Download 0,57 Mb.
bet8/39
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#292629
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
Стандартлаштириш асослари

4-модда. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун хужжатлари
Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун хужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида стандартлаштириш сохасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун хужжатлари билан хам тартибга солинади.
5-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Башарти халқаро шартнома ёки битимда Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида таърифланганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у холда халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.

2.2. II Бўлим. Стандартлаштиришга доир норматив хужжатлар


6-модда. Норматив хужжатларнинг тоифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир қуйидаги тоифадаги норматив хужжатлар қўлланилади:

    • халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;

    • Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари;

    • тармоқ стандартлари;

    • техник шартлар;

    • корхона стандартлари;

    • хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари;

    • маъмурий-худудий стандартлар.

Давлат ягона ва узлуксиз таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади.
Стандартлаштиришга доир норматив хужжатлар жумласига, шунингдек стандартлаштириш қоидалари, нормалари, техник-иқтисодий ахборот классификаторлари хам киради. Мазкур хужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби "Ўзстандарт" томонидан белгиланади.
Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари, шунингдек халқаро қоидалар ва нормалар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган шартнома ёки битимларга мувофиқ қўлланилади. Ушбу стандартлар, қоидалар ва нормаларни республика худудида қўллаш тартибини "Ўзстандарт" ва давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида белгилайдилар. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим.
Стандартлаштиришга доир норматив хужжатлар ватанимиз хамда чет эл фан ва техникасининг замонавий ютуқларига асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига мувофиқ бўлиши лозим. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим.
Норматив хужжатларсиз махсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари химоя қилинишини ва ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг рақобат қила олиш имконини таъминлаш учун асосли холларда стандартларда истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талаблар белгилаб қўйилади.
Истеъмолчиларга реализация қилинадиган махсулотга доир стандартлар ва уларга киритилган ўзгартишлар "Ўзстандарт" органларида хақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. "Ўзстандарт" органларида рўйхатдан ўтган стандартлаштиришга доир норматив хужжатлар давлат ахборот жамгармасини ташкил этади.
Махсулотнинг атроф-мухит, ахолининг хаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавфсизлигини таъминлаш учун, техникавий ва ахборот жихатдан махсулотнинг бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари билан белгиланадиган бошқа талаблар давлат бошқарув органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиш учун мажбурийдир.
Стандартларда махсулотни яратиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномасига киритилган, қонун хужжатларида назарда тутилган ўзга талаблар хам белгилаб қўйилиши мумкин.
Импорт махсулот, башарти у Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган стандартларнинг мажбурий талаблар қисмига мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб берилиши ва белгиланган мақсадда ишлатилиши мумкин эмас.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish