Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу Райхон Беруний номли Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика» факультети


Стандартлаштиришнинг услубий асослари 78



Download 0,57 Mb.
bet2/39
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#292629
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Стандартлаштириш асослари

4. Стандартлаштиришнинг услубий асослари 78
4.1. Муқобил сонлар қатори тизими 78
4.2. Стандартлаштириш тамойиллари 78
4.3. Стандартлаштириш усуллари 82
4.4. Комплекс стандартлаштириш 84
4.5. Олдиндан стандартлаштириш 85
5. Тармоқлараро стандартлаштириш (комплекс) стандартлаштириш 86
6. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО) 88
7. Халқаро электротехника комиссияси (МЭК) 90
8. Ишлаб чиқариладиган махсулот ва товарларни штрихли кодлаш 92
8.1. Махсулот хақидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш тизими тарихи 93
8.2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлаш 94
8.3. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги низом 96
9. Хулоса 106
10. Фойдаланилган адабиетлар 107
Илова 107



Кириш


Стандартлаштириш асослари” ўқув қўлланмасида хаётимизнинг барча жабхаларида, халқ хўжалигининг, саноатнинг барча тармоқлари учун ўта зарур бўлган, стандартлаштириш хақидаги асосий тушунчалар ва таърифлар, меъёрий хужжатлар, стандарт ва унинг тоифалари, стандартларни ишлаб чиқиш тартиблари, стандартларни расмийлаштириш талаблари, стандартлаштиришнинг хуқуқий ва қонуний асослари хамда Ўзбекистон республикаси давлат стандартлаштириш тизими каби масалалари хусусида етарли ва зарур маълумотлар келтирилган.


Ушбу ўқув қўлланма мохиятан хозирги кунларда республикамиздаги таълим ва иқтисодиёт борасидаги ривожланиши ва ўзгаришлари фан-техника хамда технологияни жадал ўзгариб боришини хисобга олинган холда яратилди.
«Стандартлаштириш асослари» асосан стандартлаштириш фаолиятини пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихий манбалардан маълумки, узоқ тарихимизга ўзаро боғлиқ бўлиши билан бир қаторда, илмий-фалсафий нуқтаи назардан иқтисодиётнинг барча тармоқларига хос бўлган, доимий равишда ва узлуксиз тарзда ривожланишда бўлувчи фаолиятлар туркумига мансубдир.
Мустақил ўзбекистонимиз жуда бой ва кўхна маданий ва маърифий меросларга эга бўлиб, ушбу мерос Ғарб фалсафасини шаклланишида, буюк олимларни ва алломаларни мувоффақият қозонишларида муносиб ўрин эгаллаган. Бундан ташқари республикамиз «Буюк ипак йўли» асосий томирида жойлашганлиги ва йирик савдо марказларига эга бўлганлиги сабабли халқаро иқтисодий муносабатларни ривожланишида алохида ахамият касб этган.
Маълумки, республикамизда туб иқтисодий ислохотлар орқали бозор муносабатларини шакллантиришга киришишда энг аввало, унинг стратегик мақсадлари белгиланиб олинди. Бу мақсадлар ичида «рақобатбардош махсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлаш» алохида таъкидлаб ўтилган. Иқтисодий ислохотларнинг устивор саналган йўналишларида хам қуйидагиларни кўришимиз мумкин:

  • илғор технологияларни жорий қилиш орқали тайёр махсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

  • ахолини озиқ-овқат билан таъминлаш;

  • мамлакатнинг экспорт қувватидан тўла-тўкис фойдаланиш, уни жадаллик билан ривожлантириш.

Бу борада республикамизда қисқа муддат ичида улкан ишлар амалга оширилди ва натижада ўзбекистон саноатлашган хамда иқтисодий жихатдан буюк имкониятларга эга давлатлар сафига қўшилди.
Стандартлаштириш фаолияти юқорида санаб ўтилган йўналишлар ва саноатимизнинг барча тармоқларида ишлаб чиқаришдаги замонавийликни акс эттириш, технологик жараёнларни комплекс автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва четдан келтирилаётган турли хил махсулотларнинг сифати юқори даражада, меъёрий хужжатларнинг белгиланган талабларига мос бўлишини, истеъмол махсулотларининг ахоли учун хавфсизлигини таъминлаш, илғор, кўп йиллик тажрибадан ўтган жахон андозаларидан фойдаланиш ва уларни республикамизда тадбиқ этиш кабиларни ўзига мужассамлаштирган. Табиийки, барча соха мутахассислари қайси тоифада бўлишидан қатъий назар ушбу борада етарли билим ва малакага эга бўлишлари лозим.
Шу сабабларга кўра, ушбу ўқув қўлланма республикамиздаги амалга оширилаётган иқтисодий ва таълим борасидаги ислохотларга ёндашган холда жумладан, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш сохаларидаги билимларни етказишда стандартлаштириш асослари таянч фаолият эканлагини инобатга олиб яратишга харакат қилинди.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish