Пластик сурков мойлари – нефть маҳсулотларини ҳар бир истеъмолчи учун керак бўлган хоссани намоён қилувчи қуюқлаштирувчилар ва бошқа моддалар билан композицион аралашмасидир.
Кўпчилик пластик сурков мойларини асоси – минерал мой, хлор, фтор ёки кремнийорганик бирикмалари ҳамда айрим мураккаб эфирлардир.
Пластик хусусиятларни бериш учун асосга қуюқлаштиргичлар (совунлар) ва тўлдиргичлар (графит, бўёқ модда) қўшилади.
Қандай қуюқлаштирувчи модда ишлатилганлигига қараб, сурков мойлари мос равишда кальцийли, натрийли, литийли, барийли, алюминийли ва углеродли сурков мойлари бўлиши мумкин.
Ҳамма пластик сурков мойлари ГОСТ бўйича 4 хил антифрикцион, ҳимоя, зичлаштириш ва контакт пластик сурков мойлари гуруҳига киритилган.
Битумлар– оддий шароитда ярим қаттиқ ва қаттиқ ҳолатда бўлган маҳсулотлар бўлиб, асфальтенлар, смолалар ва мойнинг коллоид аралашмасидир. Уларни олиш хом ашёси бўлиб нефтни бирламчи ҳайдаш маҳсулотлари – гудронлар ва нефть қолдиқларини иккиламчи қайта ишлаш маҳсулотлари (мой ишлаб чиқариш жараёни экстрактлари, крекинг қолдиқлари) ҳизмат қилади, улар юқори молекуляр ароматик бирикмалар, смолалар ва асфальтенлардан ташкил топган бўлади.
Шундай қилиб, нефтни битум олишга яроқли ёки яроқли эмаслиги, ундаги смолалар ва асфальтенлар миқдори билан белгиланиб, қуйидаги БашНИИ НП формуласи билан аниқланади:
А + С – 2П > О (3.1)
бу ерда А, С ва П – нефтдаги асфальтенлар, смолалар ва парафинларни мос равишдаги миқдори, % (масс.).
Агарда тенгсизликни чап қисми нолдан кичик бўлса, нефть сифатли битум олиш учун яроқсиз ҳисобланади.
Битумлар олиниш услублари бўйича (қолдиқли, оксидланган ва компаундланган) ва қўлланилиш соҳалари бўйича (йўл қурилиш ва махсус мақсадлар учун) синфланадилар.
Нефть кокслари. Кокс ёки концентрланган нефть углероди, асфальтенлар, смолалар ва конденсирланган юқори молекуляр ароматик углеводородларни термик парчаланишининг якуний зичлашиш маҳсулотидир. Коксдаги асосий элементларнинг миқдори: углерод – 90÷97% (масс), водород – 2÷7% (масс), олтингугурт 0,8÷5% (масс)дир.
Кокс оғир нефть қолдиқлари (гудронлар) ни турли технологик услублар билан 450÷5200С да термик қайта ишлаб олинади ва мос равишда турли сифатдаги гудронни коксланувчанлик даражасига СК (1,1 дан 2,0 гача) тенг бўлган чиқиш миқдорига эга бўлади.
Кокс олишнинг куб усули катта сиғимли кубларда бир марта тўлдирилган гудронни парчалашга ва ҳосил бўлган кокс «пироги» ни тушириб олишдан иборатдир. Ушбу усул коксни максимал чиқиш (Ск = 2,0) билан энг яхши сифатда бўлишига имкон беради.
Иситилмайдиган камераларда аста-секин кокслаш усулида гудрон қувурли печда аввалдан иситиб олинади. Бу усул жаҳон бўйича энг оммавий тус олган, деярли ҳамма давлатларда (ишлаб чиқарилаётган ҳамма нефть коксининг 90÷98%) ташкил этади. Кокснинг чиқиш миқдори СК=1,6 гачадир ва сифати бўйича у куб коксидан сифати бўйича кейинги ўринда туради. Гудронни 550÷6000С гача иситилган микросферик кокс қайнар қатламидаги узлуксиз кокслаш жараёни кокслаш суюқ маҳсулотларини максимал чиқишини таъминлайди, мос равишда кокснинг чиқиши СК= 1,2га тенг бўлиб, олинаётган кукун ҳолатдаги кокс (микросферик) қуйи сифатга эга ва шу боис, у энергетик ёқилғи сифатида ишлатилади.
Нефть кокслари саноатда алюминий эритиб олишда, анодли ванналарни тайёрлашда, электролитик пўлат, алюминий, магнийларни олишдаги графитланган электродларни, ферроқотишмалар, кремний ва кальций карбид ишлаб чиқаришларда ишлатилади.
Кокснинг маркалари уларни олиниш технологияси ва қўлланилиш соҳаларига боғлиқ ҳолда белгиланган: крекинг-қолдиқ ва пиролиз смолалари куб кокси – КНКЭ, КНПЭ, КНПС ва КН (КН – нефть кокси, КЭ – крекингли, электродли, ПЭ– пиролизли, электродли, ПС– махсус пиролизли); аста-секин кокслаш кокси К3-25, К3-6 ва К3-0 (мос равишда бўлакларининг ўлчамлари 25 мм дан юқори, 6-25 мм ва 0-6 мм).
Do'stlaringiz bilan baham: |