3.4. Қаттиқ нефть маҳсулотлари
Қаттиқ нефть маҳсулотларига мой олишда нефтдан ажратиб олинадиган (парафинлар, церезинлар ва мумлар) ва нефтнинг оғир фракцияларидан термокимёвий ўзгариш жараёнлари билан олинадиган маҳсулотлар (битумлар, кокс) киради.
Парафинлар– 350÷4200С (350÷4600С) фракция депарафинизация қилинганда ажратиб олинган гачларни мойсизлантириб ундан кейин селектив тозалашдан ўтган маҳсулотлардир. Улар нормал тузилишли углево-дородлар С20-С35 нинг концентрати бўлиб, ушбу углеводородларни 88-98% (масс.) гача ўзида сақлайди. Уларнинг ташқи кўриниши оқ қаттиқ кристалл масса углеводород таркибига ва тозалик даражасига боғиқ ҳолда эриш ҳарорати 45-580С чегарада бўлади.
Парафинларни қўлланилиш соҳалари жуда кенг ва асосан термоқадоқлаш буюмлари, ювиш воситалари, пластикатлар, пластик сурков мойлари, полировкаловчи материаллар ва шу кабиларни ишлаб чиқаришларни ўз ичига олади.
Мойдан ва канцероген моддалардан тозалаш даражасига ва қўлланилиш соҳаларига боғлиқ ҳолда ГОСТ 23683-89 бўйича қуйидаги парафинлар ишлаб чиқарилади: юқори тозаланган (В2-В5); озиқ-овқат саноати учун (П1-П2) ва техник мақсадлар учун (Т1, Т2, Т3 ва С).
Церезинлар ва мумлар одатдаги ҳароратда қаттиқ бўлган, асосан юқори молекуляр изоалкан С35-С55 ларни н-алканлар билан ҳамда шунча углерод атомли ён узун занжирли нафтен ва ароматик углеводородлар аралашмасидан иборат моддалардир. Таркибнинг бундай ўзига хослиги оқибатида улар майда кристаллик тузилишга эга бўлиб, парафинларга нисбатан кўпроқ пластикдир.
Церезинлар, гудрон деасфальтизатини депарафинизация қилингач, ажратиб олинадиган петролатумни мойсизлантириш натижасида олинади. Улар асосан консистент сурков мойлари ва мастиклар ҳамда қават-қават қоғозлар ва картонлар (нам ўтқазмайдиган юпқа қатлам ҳосил қилиш учун) ишлаб чиқаришда қўлланилади. Церезин намга чидамлиликни ошириш учун керамик изоляторларга шимдирилади. Сўнгги вақтда улар парафин ва қуйи молекуляр полимер материаллари билан аралашма ҳолида махсус композицион тузилмалар (кемаларни стапеллардан сувга тушириб юбориш, ўсимлик пайвандланган ерларини герметизациялаш, эритиб олинган моделларни тайёрлаш ва шу кабилар) олишда кенг қўлланилимоқда.
Умумий вазифаларни бажаришга мўлжалланган церезинлар гидротозалаш йўли билан озиқ-овқат маҳсулотлари (пишлоқлар) нинг юзини қопловчи сифатида ишлатилади композицияларда қўлланилувчи чуқур тозаланган оқ рангли церезинлар олиниши мумкин.
Нефть мумлари хона ҳароратида қаттиқ моддалар бўлиб, ўз таркибида 40% дан 70% (масс.) гача изоалканлар ва циклан углеводородларни сақлайди ва ўз хоссалари бўйича маълум даражада асалари мумига ўхшайди.
Уларни ишлаб чиқариш технологияси церезинларникига яқиндир. Мумлар ҳимоя қопламаси (3В-1, 3В-2), резина юмшаткичи ва резинотехника буюмлар антиоксиданти сифатида қўлланилади.
Вазелинлар церезин билан аралашмаси ёки петролатумни мой билан (суюлтириш) аралашмаси ҳолида ишлаб чиқарилади. Тозалик даражаси ва қўлланилиш соҳаси бўйича медицина вазелинлари ва конденсатор вазелинларини фарқлайдилар.
Медицина вазелини, бу петролатумнинг мой билан аралашмаси бўлиб, сульфат кислота ва лой (тупроқ) билан қўшимча тозаланган бўлади. Парафинни парфюмерия мойидаги тозаланган церезин билан эритма ҳолида ҳам ишлаб чиқариш мумкин. У медицина асбобларини коррозиядан сақлашда кремлар, мазлар, помадалар ва гримлар учун компонент сифатида ишлатилади.
Конденсатор вазелини (петролатум асосида)– электр конденсаторларини шимдириш ва тўлдириш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |