Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Очиш усулларининг таснифи ва карьер майдонини



Download 27,35 Mb.
bet47/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

6.5 Очиш усулларининг таснифи ва карьер майдонини
очиш усулини танлаш
Карьер ишчи горизонтларини капитал траншеялар билан очиш карьер майдонини очишнинг асосий усули ҳисобланади. Айрим ҳоллардагина карьер майдони горизонтларини очишда ер ости лаҳимлари ёки лаҳимларсиз (траншеясиз очиш) очиш усулларидан фойдаланилади.
Карьер майдонини очишнинг назарий асосларини яратишда Москва кончилик институти профессори Е.Ф.Шешконинг хизматлари алоҳида аҳамиятга эгадир (ХХ асрнинг 40-50 йиллари).
Кейинчалик, бошқа муаллифлар профессор Е.Ф. Шешко ишлаб чиққан карьер майдонини очишнинг назарий асослари базасида ўзларининг карьер майдонини очиш усуллари таснифини яратгандир. Ана шундай, академик В.В. Ржевский томонидан ишлаб чиқилган карьер майдонини очиш усуллари таснифи 6.2 – жадвалда келтирилган.
6.2-жадвал

Очиш усули белгилари



Очиш усуллари

Очиқ кон лаҳимлари билан (траншеялар билан)

Ер ости лаҳимлари билан

Очиқ ва ер ости лаҳим-лари билан
(аралаш усул)

Карьер майдони сўнгги чегарасига нисбатан очувчи лаҳимнинг жойлашиши

Ташқи, ички ёки аралаш траншеялар билан

Ташқи, ички ёки аралаш траншеялар билан

Ташқи, ички ёки аралаш
траншеялар билан

Лаҳимлар турғун-лиги (ишлаш муддати)

Стационар, яримстационар ва вақтинча (суриладиган)

Стационар

Стационар ёки стационар ва ярим стационар лаҳимлар билан

Қия лаҳимлар

Қия ва ўта қия траншеялар билан

Вертикал,қия, ўта қия ёки гори-зонтал ер ости лаҳимлари билан

Вертикал,қия, ўта қия ва горизонтал лаҳимлар комбинацияси билан

Хизмат кўрсатила-диган горизонтлар сони

Алоҳида, гуруҳ ёки умумий траншеялар билан

Алоҳида, гуруҳ ёки умумий ер ости лаҳимлари билан

Алоҳида, гуруҳ ёки умумий лаҳимлар комбинацияси билан

Поғонада транспорт воситасининг ҳаракатланиш тавсифи (поток ёки мокисимон)

Якка ва жуфт-лашган лаҳимлар билан

Якка ва жуфтлашган лаҳимлар билан

Якка ва жуфтлашган лаҳимлар билан

Карьер майдонини очиш конларни очиқ усулда қазиб олишнинг мураккаб масалаларидан бири бўлиб, карьернинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ушбу масалани тўғри ҳал қилишга боғлиқ бўлади.


Карьер майдонини очиш усулини танлаш муайян кон-техник шароитда жойлашган фойдали қазилмани очиқ усулда қазиб олувчи карьер майдонини мумкин бўлган очиш усулларини ўз-аро таққослаш асосида амалга оширилади. Бир неча очиш усулларини таққослашда карьерни қуриш ва эксплуатация қилишга сарфланадиган харажатлари минимал бўлган вариант оптимал вариант ҳисобланади.
Юқорида (6.2 – жадвалда) келтирилган очиш усулларини горизонтал, қия ва ўта қия конларни очиқ усулда қазиб олишда қўлланишининг типик шароитлари қуйдагилар.
Горизонтал ва ётиқ (оғиш бурчаги (≤100) конларни қазиб олувчи карьерларнинг чуқурлиги кичик ва пландаги ўлчамлари катта бўлиши уларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Жуда кўп ҳолларда бундай конларни қазиб олишда қоплама жинсларнинг ҳаммаси ёки уларнинг бир қисми (пастки горизонтлардаги қисми) қазишдан бўшаган майдонга экскавация қилинади. Бундай карьер майдонларини очишда қоплама жинс поғоналари траншеясиз, фойдали қазилма ётқизиғи эса капитал траншеялар ёрдамида, яъни уларнинг комбинациясида очилади. Бунда карьер майдони битта фланга жойлашган траншея, иккита фланга жойлашган траншея ва марказга жойлашган траншея билан фланга жойлашган траншеялар ёрдамида очилиши мумкин (6.2-расм).
Горизонтал конларни қоплама жинсларни ташқи ағдармага ташиш бўйича қазиб олинганда карьер майдонининг алоҳида, умумий ва гуруҳ капитал тарншеялар ёрдамида очиш амалга оширилиши мумкин.
Карьер майдонини алоҳида траншеялар тизими билан очиш чуқурлиги кичик, поғоналар сони кам (2-3 поғона) ва юк потогини тарқоқ бўлиш зарурати бўлган шароитларда қўлланади (6.5-расм).
Карьер майдонини умумий капитал траншеялар билан очиш усули ҳам чуқурлиги кичик, поғоналар сони кам (2-3 поғона), бироқ юк потогини тарқоқ бўлиш зарурати бўлмаган шароитларда қўлланади (6.6 – расм). Карьер майдонини умумий капитал траншеялар билан очиш усули чуқурлиги катта, поғоналар сони кўп (4-8 поғона), бўлган карьерларда ҳам қўлланади. Бироқ, бунда карьер майдонининг юқори қисми (2-3 поғона) ташқи, пастки поғоналари эса ички капитал траншеялар ёрдамида очилади.
Карьер майдонини гуруҳ капитал траншеялар тизими билан поғоналар сони 4 – 6 та бўлганда қўлланади (6.7 – расм). Бунда биринчи гуруҳ траншеялари фақат қоплама жинс поғоналарига, иккинчи гуруҳ траншеялари эса фойдали қазилма поғоналарига хизмат қилади. Бу эса, ўз
навбатида, қоплама жинс ва фойдали қазилма юк потокларини алоҳида-алоҳида (тарқоқ) бўлишини таъминлайди.
Қия ва ўта қия жойлашган чуқур конлар типига мансуб конларни қазиб оладиган карьерлар қатор ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Улардан асосийлари:

  • чегоровий чуқурлиги катта бўлиши (500-700 ва ундан ҳам чуқур);

  • карьер чуқурлиги ва очиладиган поғоналар сонини аста-секин ошиб бориши;

  • юк потоки ҳажмини ўзгарувчанлиги;

  • қазиб олинган кон массасини карьер ташқарисига ташиш (қоплама жинсларни ташқи ағдармага, фойдали қазилмани омборларга ёки бойитиш фабрикасига);

  • қоплама жинсларни карьер борти мустаҳкамлигини таъминлайдиган қоясимон ва яримқоясимон жинслардан ташкил топиши.

Бундай конлар одатда фақат карьер майдони ичига ва ташқарисига жойлашган аралаш капитал траншеялар тизими орқали очилади, айрим ҳолларда эса, ер ости лаҳимлари билан ҳам очилиши мумкин.
Ўта қия ётқизиқларни қазиб олишда капитал траншея трассасининг тупикли (темир йўл транспорти қўлланганида) ва петлясимон (автотранспорт қўлланилганда) шаклларидан фойдаланилади. Чуқур штоксимон, планда доирасимон шаклга эга бўлган конларни қазиб олишда спирал шаклдаги трассалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Карьерда конвейер транспорти, клетли ва скипли кўтаргичлардан фойдаланилганда ўта қия капитал траншеялар билан карьер майдонини очиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу траншеялар карьер ишламайдиган бортидаги мустаҳкам кон жинсларида жойлашган бўлади.
Ўта қия капитал траншеялар дастлаб ер юзасидан биринчи концентацион (йиғувчи) горизонтгача (100-150 м чуқурликкача) ўтилади. Карьер чуқурлашиб борган сари ўта қия капитал траншеялар, чуқурлик бўйича 45-60 м га узайтириб борилади. Кон массасини кавжойдан қайта ишлаш қурилмасига ташиш автотранспорт ёрдамида амалга оширилади.
Тоғ ёнбағрида жойлашган ва чуқурлиги катта бўлган конларни қазиб олишда, агар карьер майдонини капитал траншеялар билан очиш харажатлари ер ости лаҳимлари билан очишга нисбатан кўп бўлса, бундай конлар ер ости лаҳимлари билан очилади. Бунда вертикал ва қия стволлар, руда туширгичлар, штольнялар, квершлаглар каби ер ости лаҳимлари асосий очувчи лаҳимлар вазифасини ўтайди (6.8-расм).

6.8 - расм. Тоғ ёнбағрига жойлашган (а) ва унинг чуқур қисмини (б) ер ости лаҳимлари билан очиш схемалари: 1-руда туширгич; 2-штольня; 3-квершлаглар; 4-ствол; 5-карьер чегараси.

Тоғ ёнбағридаги конларнинг ишчи горизонталари одатда карьер майдонидан ташқарида жойлашган алоҳида ёки ярим траншеялар билан очилади.


Бу эса ҳар бир қоплама жинслар поғонаси учун карьер чегарасига яқин жойда алоҳида ағдарма ҳосил қилишни таъминлайди (6.9-расм).



6.9-расм. Тоғ ёнбағрига жойлашган конни очиқ кон лаҳимлари билан очиш схемаси.

Карьерларда қўлланадиган транспорт воситасига кўра ярим траншеялар тупикли ёки петлясимон трасса шаклига эга бўлади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish