Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети



Download 27,35 Mb.
bet48/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

6.6 Капитал траншеялар трассаси
Макон бўйича йўл ўқи жойлашиш ҳолатини белгиловчи чизиқ капитал траншея трассаси дейилади. Карьернинг сўнги чегараларига нисбатан жойлашиши бўйича капитал траншеялар трассаси ташқи, ички ва аралаш бўлиши мумкин. Трасса аралаш жойлашганда карьер юқори горизонтлари ташқи, пастки горизонтлари эса ички траншеялар орқали очилади (6.10 - расм). Хизмат қилиш муддати бўйича трассалар стационар (карьер ишламайдиган бортига жойлашган ташқи ва ички ўтилган капитал траншеялар трассаси) ва вақтинчали (силжувчи съездлар трассаси) трассаларга ажратилади.

6.10-расм. Карьер майдонига аралаш жойлаштирилган капитал траншеялар трассанинг умумий (а) ва пландаги (б) кўриниши.

Кўтарилиш баландлиги, жойлашиш чуқурлиги эгри участкаларнинг минимал радиуси, назарий ва амалдаги трасса узунлиги, қия участкаларни горизонтал участкаларга тутатиш пунктларининг конструкцияси ва уларнинг сони трассанинг асосий параметрлари ҳисобланади. Капитал траншея трассасининг вертикал текисликдаги проекцияси трассанинг бўйлама профили деб аталади, горизонтал текисликдаги проекцияси эса, трасса плани дейилади.


Траншеялар бўйлама трассаси горизонтал, қия ва туташиш участкаларидан ташкил топади. Трассанинг қия участкаларини ишчи горизонтларига туташиш пунктлари трасса бўйлама профилининг ҳал қилувчи элементи ҳисобланади.
Капитал траншеялар трассаси туташиш пунктлари бош кўтарилиш участкаси, камроқ (юмшоқ)кўтарилиш участкаси ва горизонтал майдонларда бўлиши мумкин (6.11- расм).
Йўллар бош кўтарилиш участкасида туташганда транспорт воситаси мажбурий тўхташи керак бўлган шароитларда транспорт воситаси бевосита бош кўтарилиш участкасида тўҳтайди. Бунда тўҳтаб турган транспорт воситасини ўрнидан қўзғалишига керак бўлган куч ҳаракатланаётгандаги кучига нисбатан анча катта бўлади. Трассанинг бундай бўйлама профилда тўхтаб турган транспорт воситасини қайта қўзғалишини таъминлаш учун локомотивнинг илашиш оғирлигини 10-50 % га ошириш лозим бўлади. Бироқ, бунда трасса узунлиги ва капитал траншеялар тизимининг ҳажми минимал бўлишига эришилади.

6.11- расм. Капитал траншеяларни ички горизонтлар билан бош кўтарилиш (1), кам (юмшоқ) кўтарилиш (2), горизонтал майдончаларда (3) туташиш усуллари.
Йўллар кам (юмшоқ) кўтарилиш участкаларида туташганда капитал траншея юқори қисмида кичик кўтарилишга (бош кўтарилишга нисбатан) эга бўлган участка (iсм) ҳосил қилинади (бу участкасининг қиялиги бош кўтарилиш участкаси қиялигининг 60-65 % ни ташкил қилади) узунлиги (Lсм) эса 200-250 м бўлиши мумкин. Бунда трасса узунлиги қуйидаги ифода орқали аниқланадиган миқдорга узаяди
Lт = nLсм ( 1- i/ iр )
бунда: n – кам (юмшоқ) кўтарилиш участкалари сони.
Капитал траншеялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошади.
Йўллар горизонтал участкаларда туташганда капитал траншеялар ҳажми ошмайди (йўллар бош кўтарилиш участкасида туташгандагига нисбатан). Бироқ трасса узунлиги Lт га кўпаяди
Lт = n∙lт
бунда: lт = 200 – 250 – туташган участкалар узунлиги, (м).
Капитал траншеялар трассаси узунлиги назарий ва ҳақиқий бўлиши мумкин.
Трассанинг назарий узунлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Lт = (Hн – Нк) tg т = (Нн – Нк) 1000 / iт
бунда Hн, Нк – трассанинг бошланиш ва тугаш жойларининг баландлик белгилари, м; т – трассанинг кўтарилиш бурчаги, градус; iт – трассанинг кўтарилиш миқдори, ‰.
Трасса ҳақиқий узунлиги унда туташиш участкалари мавжудлиги туфайли доимо назарий узунликдан кўп бўлади ва қуйидаги ифода билан аниқланади
Lт.д = Lт.т kу
бунда kу – трассанинг узайиш (ривожланиш) коэффициенти.
Трасса узайиш коэффициенти йўллар туташиши шароитлари бўйича қуйидаги қийматларга эга бўлади.
Туташиш шароити: kу
Бош кўтарилиш участкасида ..................................................... 1 – 1,2
Камроқ (юмшоқ) кўтарилиш участкасида ........................... 1,2 – 1,3
Горизонтал майдончаларда .............................................. 1,4 – 1,6
Планда капитал траншеялар трассаси содда ва мураккаб бўлади (6.12 - расм). Агар капитал траншея трассаси бир йўналишли бўлса, у содда трасса дейилади.

6.12- расм. Капитал траншеялар шакллари : а – петлясимон; б – тупикли; в – спираль; 1 – петля; 2 – тупик.

Бир неча участка ва йўналишлардан ташкил топган трасса мураккаб трасса ҳисобланади. Карьер контурида трасса участкаларини жойлашиш ҳолати бўйича трассалар тупикли, петлясимон, спирал ва уларнинг комбинацияси кўринишида бўлиши мумкин. Карьер чегарасидан ташқарида жойлашган капитал траншеялар трассаси доимо содда шаклга эга бўлади. Карьер майдони ички траншеялар билан очилганда трасса шакли транспорт коммуникацияларини жойлаштиришга мўлжалланган карьер борти узунлиги Lб ни трасса ҳақиқий узунлиги Lт.д нисбатига боғлиқ бўлади. Агарда Lт.д ≤ Lб бўлса, трасса шакли содда, агар Lт.д > Lб бўлса, трасса шакли мураккаб бўлади.


Фойдали қазилманинг ётиш шароити, ер юзаи рельефи, карьер майдонининг пландаги ўлчамлари ва қўлланадиган транспорт воситасининг тури трасса шаклини белгиловчи асосий омиллар ҳисобланади. Тупикли трасса шакли асосан темир йўл транспортида, петлясимон трасса шакли эса автомобил транспорти қўлланилганада бўлади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish