Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Кон лаҳимларини ўтиш технологияси, механизацияси



Download 27,35 Mb.
bet49/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

6.7 Кон лаҳимларини ўтиш технологияси, механизацияси
ва ташкил қилиш ишлари
Кон лаҳимларини ўтиш деганда лаҳим контуридаги жинсларни қазиб олиб, уни контурдан ташқарига ташлаш тушинилади. Қазиб олинадиган жинсларнинг физик техник хоссалари тавсифи бўйича уларни массивдан ажратиб олиш механик, бурғилаб - портлатиш ва бошқа усулларда амалга оширилади.
Лаҳимлар транспорт ва танспортсиз усулларда ўтилади. Транспорт усулида қазиб олинган жинслар темир йўл, автомабил ва конвейер транспорти ёрдамида узоқ масофаларга ташилади. Қазиб юклаш ишлари бир чўмичли ва кўп чўмичли экскаваторлар билан юқорига ёки пастга юклаш асосида амалга оширилади. Лаҳимни транспортсиз ўтишда эса, механик бир чўмичли экскаватор ёки драглайннинг ўзи лаҳим кавжойидан қазиб олган кон массасини лаҳимнинг бир борти ёки ҳар иккала бортига тўкиб жойлаштиради. Лаҳимларни транспортсиз усулда ўтиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки бу усулда лаҳим кавжойдан қазиб олинган жинсларни ташишга кетадиган харажатлар бўлмайди. Бироқ бу усулни қўлланиш доираси чекланган бўлади (фақат ташқи капитал траншеялар ва карьер юзи чегарасидан биринчи ишчи горизонтни очилишигача бўлган ички траншея қисмини ўтишда қўлланади.
Траншеяларни танспорт усулида ўтиш. Траншеяни темир йўл танспортидан фойдаланиб механик бир чўмичли экскаватор билан ўтишда қазиб олинган жинсларни асосан юқорига юклаш усули қўлланади. Чунки темир йўллар траншея борти устига жойлашган бўлади. Траншеяни ўтишда пастки юклаш усулини қўллаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди, чунки бунда ускуналардан фойдаланиш коэффиценти жуда паст бўлади. Юқорига юклаш усули билан траншея ўтишда ишчи органи узайтирилган механик бир чўмичли экскаваторлардан фойдаланилади. Бунда траншеянинг максимал чуқурлиги экскаваторнинг максимал юклаш баландлигига ва транспорт воситасининг баландлигига боғлиқ бўлади. Темир йўл транспорти воситасига юқорига юклаш усулида траншея ўтишда унинг чуқурлиги (Нт) ва асоси кенглиги (Вт) миқдорлари 6.3 - жадвалда келтирилган.
6.3 - жадвал

Экскаваторлар

Жинслар тавсифи бўйича траншеянинг чуқурлиги (м) ва асоси кенглиги (м).

юмшоқ

яримқоясимон

қоясимон

Нт

Вт

Нт

Вт

Нт

Вт

ЭКГ-2У

5

11

7

11

10

5

ЭКГ-3,2У

5,5

11

8

11,5

9

13

ЭКГ-4У

8

13

10,5

13

13

19

ЭКГ-6,3У

13

18

16,5

18

19

28

Узайтирилган ишчи органли экскаваторлар бўлмаган ёки капитал траншеянинг чуқурлиги катта бўлган шароитларда траншея қатламлар бўйича ўтилади (6.13 – расм).

6.13 - расм. Механик чўмичли экскаватор билан траншеяни қатламларга бўлиб ўтиш схемаси: а, б, в, г – тартиб бўйича биринчи қатламни, иккинчи қатламни, учинчи қатламни, тўртинчи қатламни қазиш схемалари.

Қазиб олинадиган қатламнинг қалинлиги ЭКГ-5 экскаватори қўлланилганда 3-3,3 м ни, ЭКГ-8 қўлланилганда эса 5 м ни ташкил қилади.


Автотранспортдан фойдаланиб капитал траншея ўтишда аксариат ҳолларда қазиб олинган кон массасини пастга юклаш усули қўлланилмоқда. Чунки автоағдаргичлар экскаваторнинг самарали ишлашини таъминлайди. Автоағдаргичлар турли схемаларда юкланиш жойига етказиб берилади (6.14 – расм). Халқасимон, тупик ва таҳмонли тупик схемалари билан (таҳмонлар юкланиш жойидан 50 – 60 м масофада барпо этилади). Бундай ҳолларда траншеянинг асоси кенглиги қуйидаги ифодалар орқали аниқланади:
халқасимон етказиб бериш схемасида
Вт = 2(Rа + С) + Ва , м;

6.14 – расм.Траншея ўтишда автоағдаргичларни юкланиш жойига етказиб бериш схемалари: а – халқасимон; б – тупикли; в – тупикли таҳмон орқали.

тупикли етказиб бериш схемасида


Вт = Ва + 1/2(Ва + Lа) +2С, м;
таҳмонли тупик схемасида
Вт = Rа + С + 1/2 + Ва
бунда: Rа – автоағдаргичнинг айланиш радиуси, м; С = 2 3 автоағдаргич билан траншея борти орасидаги масофа, м; Ва – автоағдаргич кузови кенглиги м; Lа – автоағдаргич узунлиги м.
Автоағдаргични халқасимон схемада юкланиш жойига етказиб беришда Вт = 25 – 30м, тупикли схемада Вт = 20 – 25, таҳмонли тупик схемада эса Вт =16 – 20 м бўлиши мумкин.
Траншеяларни роторли экскаватор билан ўтишда қазиб олинган кон массаси конвейер транспорт орқали ташилади (6.15 - расм).

6.15 – расм Траншеяни роторли экскаватор билан ўтиш схемаси: 1 – роторли экскаватор; 2 – лентали конвейер; 3 –кавжой монтаж конвейери; 4 – кавжой конвейери; 5 – қайта юклагич.

Iк.т.= ark sin tg αкр.т / tg β.


Траншеяни транспортсиз усулда ўтиш. Бу усул траншея бортлари етарли даражада мустаҳкам бўлиб, улар устига қазиб олинган кон массаси жойлаштирилганда ҳам борт мустаҳкамлиги сақланиб қоладиган шароитларда қўлланади. Транспортсиз траншея ўтиш усулида драглайндан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Драглайннинг тўкиш радиуси ва траншеянинг кўндаланг кесим юзаси ўлчамларига нисбатан драглайн ишлаётганда унинг ҳаракатланиш ўқи траншея ўқи устида, траншея бортларининг бирига яқин ва траншея борти устида бўлиши мумкин. Қўлланадиган драглайннинг муайян ўлчамларида траншеядан қазиб олинган кон массаси ҳажми билан траншея бортлари қабул қилиш қобилятининг ўз-аро тенглиги траншея параметрларини
ҳисоблашнинг асосий принципидир. Ҳисоблашлар траншея узунлигининг 1м асосида бажарилади. Драглайн траншея ўқи бўйича ҳаракатланганда траншея борти ағдармасининг қабул қилиш қобилияти қуйидаги ифода орқали аниқланади (6.16 - расм).

6.16 – расм. Драглайн билан траншея ўтиш схемалари: а –драглайнни траншея ўқи бўйича ҳаракатланишида; б - драглайнни траншея борти бўйича ҳаракатланишида; 1 – биринчи кирма (заходка); 2 – иккинчи кирма.

Vо = nб (Rр- Вт / 2- Нт ctg е)2 tg 0,


бунда nб – ағдармага мўлжалланган траншея бортлари сони; Rр – драглай тўкиш радиуси, м; Вт – траншея асоси кенглиги м; Нт – траншея чуқурлиги, м; 0 – ағдармадаги жинслар қиялик бурчаги, градус; е – жинсларнинг табиий қиялик бурчаги градус.
Траншеядан қазиб олинадиган жинсларнинг ҳажми қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади.
Vп = (Вт + Нт ctg т) Нт, м3;
бунда т- траншея бортининг қиялик бурчаги, градус.
Траншеяни транспортсиз усулда ўтишда Vo ≥ Vп kр.о (kр.о- жинсларни ағдармада кўпчиш коэффиценти), яъни
n ( Rр – Вт/2 ·Нт ·ctgαе)2 ·tgαо = Кр.о (Втт · ctgαт) · Нт
шарти бажарлиши лозим.
Тоғ ён бағрида траншеялар одатда механик чўмичли экскаваторлар билан ўтилади. Бунда қазиб олинган жинслар бевосита тоғ ён бағрига тўкилади.
Траншеяларни транспортсиз усулда ўтишда экскаватордан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти 0,85 – 0,95 бўлиши ҳисобига унинг унумдорлиги, траншеяни ўтиш тезлиги, транспортдан фойдаланиб ўтилгандагига кўра анча юқори ва сарфланадиган харажатлар кам бўлади.
Траншеяларни жинсларни қўпориб итқитадиган портлатиш, гидромеханизация воситалари, ғилдиракли скреперлар билан ва бошқа усулларда ҳам ўтилади.
6.4 - жадвал

Қўлланадиган ускуналар



Траншея асоси кенглиги,м

Траншея кўндаланг кесим
юзаси, м2

Траншеяни ўтиш тезлиги, м/ой

Автотранспорт қўлланганда
Экскаватор ЭКГ-4,6
ва БелАЗ-540А

Автоағдаргич халқасимон схемада юклаш жойига етказилганда

29

350

200-210

Экскаватор ЭКГ-8И
ва БелАЗ-548А

29

460

250-300

Экскаватор ЭКГ-4,6
ва БелАЗ-540А

Автоағдаргични тупик схемада юклаш жойига етказишда

25

280

200-220

Экскаватор ЭКГ-8И
ва БелАЗ-548А

25

420

240-280

Экскаватор ЭКГ-4,6
ва БелАЗ-540А

Автоағдаргични таҳмонли тупик схемада юклаш жойига етказишда

23

260

220-240

Экскаватор ЭКГ-8И
ва БелАЗ-548А

24

400

280-320

Темир йўл транспорти қўлланилиб, юқорига юклашда экскаватор ЭКГ-6,3у ва думпкарлар ВС-105

20-22

240-300

220-260

Портлатиш усулида траншея ўтиш кўп харажат талаб қилади ва траншеянинг белгиланган бўйлама профилли ҳамда кўндаланг кесим юзасига эришишни таъминлайди. Гидромеханизация воситалари ва ғилдиракли скреперлар юмшоқ жинслардан траншея ўтишда қўлланилади.


Траншея ўтишнинг асосий техник кўрсаткичлари 6.4 - жадвалда келтирилган.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish