Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Очиқ кон лаҳимлари ва уларнинг вазифалари



Download 27,35 Mb.
bet44/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

6.2 Очиқ кон лаҳимлари ва уларнинг вазифалари
Очиқ кон ишларини олиб боришда, асосан икки типдаги кон лаҳимлари - капитал ва кесувчи траншеялардан фойдаланилади.
Капитал траншеялар – бу ишчи горизонтларни очишга мўлжалланган қия очиқ кон лаҳимлари бўлиб, ер юзининг рельефига нисбатан уларнинг кўндаланг кесим юзалари кўриниши трапеция ёки нотўғри тўртбурчак (учбурчак) шаклда бўлиши мумкин.
Капитал траншеяларнинг асосий элементларини қуйидагилар ташкил қилади: траншея асосининг кенглиги Вк.т, чуқурлиги Нк.т, бўйлама нишаблиги iк.т, ва ёнбағирлари (бортлари) қиялик бурчаги αк.т, план бўйича узунлиги Lк.т, ва қурилиш ҳажми Vк.т (6.2-расм).

6.2-расм. Капитал траншеянинг умумий (а) ва пландаги (б) кўринишлари.
Капитал траншея асосининг минимал кенглиги транспорт воситаси кўндаланг ўлчами, транспорт воситалари орасидаги хавфсиз масофа, майдончаларнинг кўндаланг ўлчамлари, сув чиқариш ариқларининг кўндаланг ўлчами ва транспорт коммуникацияларининг бошқа элементлари йиғиндисидан кам бўлмаслиги керак.
Капитал траншея чуқурлиги унинг ер юзидаги бошланиши баландлик белгиси билан очилаётган ишчи горизонтнинг баландлик белгиси ўртасидаги тафоввут бўйича аниқланади.
Капитал траншеянинг бўйлама нишаблиги қўлланадиган таранспорт воситаси бўйича аниқланади. Бўйлама нишаблик бўйича капитал траншеялар қия ва ўта қия траншеяларга бўлинади (6.1 - жадвал).
Карьернинг сўнги чегараларига нисбатан жойлашишига кўра капитал траншеялар ички (карьер чегараси ичида) ва ташқи (чегарадан ташқарида) бўлиши мумкин (6.3-расм).
6.1- жадвал

Траншеялар



Транспорт воситаси



Траншеянинг бўйлама нишаблиги, ‰

Кўтарилишда
(чиқишда)

Тушишда

Қия траншеялар

Темир йўл: электровоз билан тортилганда

25-40

25-60




Бу ҳам моторли вагонлар қўлланганда

40-60

80-120

Ўта қия траншеялар

Автотранспортда

60-100

80-120




Тортувчи агрегат қўлланганда

120-250

-




Конвейерда

250-330

-




Клетли кўтаргич қўлланганда

250-500

-




Скипли кўтаргич қўлланганда

500-1000

-




6.3- расм. Капитал траншеялар схемалари: а – карьер чегарасидан ташқарига жойлашган алоҳида траншея; б – поғоналарни кесувчи траншеяни ўтиш бошланишигача бўлган карьер майдони ичига жойлашган капитал траншея; в – бу ҳам кесувчи траншея ўтилгандан кейин: 1 – капитал траншея; 2 – кесувчи траншея; 3 – карьернинг сўнги контури.
Капитал траншея бортларининг қиялик бурчаги траншеянинг ишлаш муддати, жинсларнинг физик-теханик хоссалари ва уларнинг сувдорлиги бўйича аниқланади. Аниқланган қиялик бурчак траншея бортларининг мустаҳкамлигини таъминлаши керак. Юмшоқ ва ярим қоясимон жинслардан ўтилган капитал траншея узоқ муддатга хизмат қиладиган шароитларда унинг бортлари қиялик бурчаги жинсларнинг табиий қиялик бурчагидан ошмаслиги лозим. Қаттиқ қоясимон жинсларда эса бортларнинг қиялик бурчаги 50 - 60º бўлиши мумкин.
Капитал траншеянинг узунлиги унинг чуқурлигини бўйлама нишаблигига нисбати орқвли аниқланади.
Lк.т=1000Нк.т/iк.т
Кесувчи траншеялар –горизонтал очиқ кон лаҳимлари (айрим ҳолларда 5-10о қияликка эга бўлиши мумкин, горизонтдаги сувни оқиб кетиши учун) бўлиб, муайян иш горизонтини очишга хизмат қилади ва капитал траншеянинг давоми ҳисобланади (6.4- расм).

6.4 – расм. Кесувчи ва капитал траншеяларнинг умумий (а) ва пландаги (б) кўринишлари:
1 - 2 – кесувчи траншея; 2 - 3 – капитал траншея; 4 – карьер майдони чегараси.

Кесувчи траншеянинг чуқурлиги ва узунлиги, одатда, очилаётган ҳамда қазишга тайёрланаётган поғонанинг баландлиги ва узунлигига тенг бўлади. Кесувчи траншея асосининг кенглиги, траншея ўтилгандан сўнг биринчи кирмани қазиб олиш учун қўлланадиган кон – транспорт воситаларини бемалол жойлаштиришни таъминлаши керак. Кесувчи траншея бортларининг қиялик бурчаги поғонанинг қиялик бурчагига тенг бўлади. Кесувчи траншеянинг ҳажми қуйдаги ифода орқали аниқланади


Vр.т = Sр.т Lр.т
бунда: Sр.т – кесувчи траншеянинг кўндаланг кесим юзаси майдони, м2, Lр.т – кесувчи траншея узунлиги, м.
Кесувчи траншеянинг битта борти кенгайтириладиган бўлса, унинг кўндаланг кесим юзаси қуйидаги ифода билан аниқланади:
Sр.т = Нр.т [2Вр.т + Нр.т (ctg р.т.р + ctg р.т.н)],
бунда: Нр.т. – кесувчи траншея чуқурлиги, м; Вр.т –кесувчи траншея асосининг кенглиги, м; р.т.р, р.т.н – кесувчи траншея ишчи ва ишламайдиган бортининг қиялик бурчаги, градус.
Кесувчи траншеянинг ҳар иккила борти кенгайтирилганда
Sр.т = Нр.тр.т + Нр.т . ctg р.т.р)

Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish