Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети



Download 27,35 Mb.
bet43/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

6. КАРЬЕР МАЙДОНИ ВА УНИ ОЧИШ
6.1. Умумий маълумотлар
Очиқ усулда қазиб олиш учун ажратилган фойдали қазилма кони (уни усти ва атрофини ўраб олган қоплама жинслар билан биргаликда) ёки унинг бир қисми карьер майдони дейилади.
Карьер ишчи горизонтлари ва ер юзида жойлашган қабул қилиш пунктлари ўртасида транспорт алоқасини таъминлаш мақсадида турғун ва вақтинча хизмат қиладиган очиқ кон лаҳимларини барпо қилиш билан боғлиқ бўлган ишлар мажмуи карьер майдонини очиш дейилади.
Қоплама жинсларнинг ички ва ташқи ағдармалари, фойдали қазилма омборлари ёки бойитиш фабрикаси қоплама жинс ҳамда фойдали қазилмаларни қабул қилиш пунктлари ҳисобланади.
Карьер майдонини очишда турли очиш усуллари,схемалари ва очиш тизимларидан фойдаланилади.
Очиш усуллари очувчи лаҳимларнинг русумлари билан тавсифланади. Карьер майдонини очиш асосан очиқ кон лаҳимлари орқали амалга оширилади, айрим холларда эса ер ости лаҳимлари ёки очиқ кон лаҳимларини биргаликда қўллаш, яъни аралаш усулда бажарилади.
Очиш схемаси – бу маълум давр ичида ишчи горизонтлар билан кон массасини ташиш горизонтлари ўртасида транспорт алоқаларини таъминловчи барча кон лаҳимларининг йиғиндисидир. Очиш схемаси очувчи кон лаҳимларининг русуми, сони ва фазовий жойлашиш холати билан тавсифланади.
Очиш тизими –карьер ишлаш муддатида очиш схемасининг бирин-кетин ўзгариб бориши бўлиб, карьер ишчи горизонтларини очишда қўлланадиган очиш усуллари ва очиш схемаларининг йиғиндиси билан тавсифланади. Карьер майдонини очувчи капитал трашеялар ташқи ва ички бўлиши мумкин. Ташқи траншеялар карьер майдони чегараларидан ташқарида, ичкилари эса, карьер майдони ҳудудида барпо этилади. Бу траншеялар трассаси қўлланадиган транспорт воситасининг ҳаракатланишига мос келадиган қияликка эга бўлади. Капитал траншеялар фойдали қазилма ётқизиғига етиб боргандан сўнг горизонтал йўналишда давом эттирилади ва траншеянинг бу қисми кесувчи траншея деб юритилади. Кесувчи траншеяни ўтиш жараёнида дастлабки ишчи горизонтларни (поғоналарни) ҳосил қилинади. Поғонанинг иш фронтига нисбатан очувчи траншеялар карьер майдони чеккаларида ёки марказида жойлашган бўлиши мумкин (6.1-расм).

6.1- расм. Поғоналар кон ишлар фронти типлари: а, в - очувчи лаҳимлар флангларга жойлашган ва транспорт ҳаракати қайтма бўлган тупикли кон ишлари фронти; б - очувчи лаҳимлар марказга жойлашган ва транспорт ҳаракати қайтма бўлган тупикли кон ишлари фронти; г - очувчи лаҳимлар флангларга жойлашган ва транспорт ҳаракати бир йўналишда (сквозной) бўлган кон ишлари фронти.
Ер юзига яқин, горизонтал ва кичик қияликка эга бўлган фойдали қазилма конлари, агар карьер майдонидаги поғоналар сони учтадан ошмаса, ташқи траншеялар билан очилади. Қия ва ўта қия кон ётқизиқларини очиқ усулда қазиб чиқаришда, кўпинча, карьер майдони ички траншеялар орқали очилади.
Горизонтал конларни очиқ усулда қазиб олишда барча ишчи горизонтлар бир йўла очилади. Бироқ қия ва ўта қия конларни қазиб олишда карьер майдонини очиш ишлари карьер майдонидаги фойдали қазилма захираси батамом қазиб олингунча (карьер ишлаш муддати мобайнида) давом эттирилади.
Қия ва ўта қия кон ётқизиқларини қазиб олишда кесувчи траншеянинг ҳар икки ён томонлари кенгайтириб борилади. Натижада қазиш горзонтида машина ва ускуналарни бемалол жойлаштиришни таъминлайдиган майдон ҳосил қилади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish