5. ҚОПЛАМА ЖИНС АҒДАРМАЛАРИНИ ҲОСИЛ ҚИЛИШ.
5.1 Ағдарма ҳосил қилиш жараёнининг моҳияти ва уни бошқа жараёнлар билан боғлиқлиги
Конларни очиқ усулда қазиб олиш фойдали қазилма ётқизиғи устини қоплаган, айрим ҳолларда (ўта қия кон ётқизиқларини қазиб олишда) унинг остини хам ташкил қилган катта ҳажмдаги жинсларни қазиб олиб бошқа жойга элтиб жойлаштиришни талаб этади.
Қазиб олинган қоплама жинсларни карьер ичига ёки ундан ташқаридаги махсус майдонларга бевосита қазиб – юклаш ускуналари ёрдамида этиб, ёки транспорт воситаларида ташиб жойлаштириш билан боғлик технологик жараёнлар мажмуи ағдарма ҳосил қилиш дейилади. Карьер ичидаги қазишдан бўшаган ва карьер чегараларидан ташқарида ҳосил қилинган қоплама жинс уюмлари ағдарма деб юритилади. Шу сабабли ағдармалар ички ва ташқи бўлади. Карьер майдонидаги фойдали қазилмани қазиб олингандан сўнг бўшаган майдонда ҳосил қилинган қоплама жинс ағдармаси ички ағдарма, карьер чегараларидан маълум масофада ҳосил қилинган ағдарма эса ташқи ағдарма деб юритилади. Ички ағдармалар горизонтал ёки қиялик бурчаги 12о гача бўлган фойдали қазилма ётқизиқларини қазиб оладиган карьерларда ҳосил қилинади. Бунда қоплама жинслар катта қувватга эга (чўмичнинг ҳажми 25 – 80 м3 ва ундан хам ортиқ, стреласи узунлиги 35 – 100 м) драглайнлар, чўмич сиғими 15 – 35 м3 дан 65 – 100 м гача бўлган механик бир чўмичли экскаваторлар ёрдамида қазишдан бўшаган карьер майдонига бевосита (транспорт воситасисиз ёки транспорт воситалари билан) жойлаштирилади.
Қия ва ўта қия фойдали қазилма ётқизиқларини очиқ усулда қазиб олишда ташқи ағдарма ҳосил қилинади. Ташқи ағдармага карьердан ташиб келтирилган қоплама жинсларни жойлаштиришда механик бир чўмичли экскаватор, драглайн, ағдарма плуги, бульдозер каби механизмлардан фойдаланилади. Ағдарма ҳосил қилиш қоплама жинсларни қазиб олиш ишлари технологик занжирининг сўнгги босқичи хисобланилади. Уни аниқ ва хавфсиз бажаришни ташкил қилиш қазиб – юклаш ҳамда транспорт ускуналаридан фойдаланиш самарадорлиги, шунинигдек, карьернинг техник – иқтисодий кўрсаткичлари юқори бўлишини таъминлайди.
Қоплама жинслар ағдармаси нотўғри кесик пирамида шаклига эга бўлиб, қуйидаги параметрлари бўйича тавсифланади: погона (ярус) баландлиги, погона қиялик бурчаги, ағдарма поғоналарининг (ярусларининг) умумий қиялик бурчаги, қабул қилиш қобилияти, режадаги ўлчамлари ва бошқалар.
Ағдарма поғонасининг баландлиги асосан ағдармага жойлаштириладиган ва ағдарма остини ташкил қилувчи жинслар физик – техник хоссалари, қўлланадиган ағдарма ҳосил қилувчи механизмлар турига боғлик бўлиб, замонавий карьерларда 10 – 15 м дан 20 – 40 м ни ташкил қилади.
Ағдарма поғонасининг қиялик бурчаги одатда ағдармага жойлаштириладиган жинсларни табиий қиялик бурчагига тенг бўлади ва 30 – 40о ни ташкил қилади.
Муайян майдонга жойлаштирилиши мумкин бўлган қоплама жинсларнинг максимал ҳажми (м3 да) қуйидаги ифода орқали аниқланади:
бунда, Кн.о – жинсларни ағдармага нотекис тўкилишини ҳисобга олувчи коэффициент (Кн.о = 0,8 0,9); Кр.о – жинсларни ағдармада майдаланишини ҳисобга олувчи коэффициент (Кр.о = 1,1 1,2); Sо – ағдарма майдони; ho – ағдарма поғонаси баландлиги, м; Ро – ағдарма ости периметрии, м; αо – ағдарманинг сўнгги қиялик бурчаги, градус.
Ағдарма периметрининг қоплама жинсларни қабул қилувчи қисми ағдарма иш фронтини ташкил қилади. Ағдарма иш фронти бир неча участкалар (тупиклар) га бўлинади. Бу эса ағдарма ҳосил қилишдаги асосий ва ёрдамчи ишларни алохида, хавфсиз амалга оширишни таъминлайди.
Ағдарма тупиклари сони қоплама жинслар бўйича карьер юк айланмаси миқдори ва ағдарма тупики қабул қилиш қобилиятини ҳисобга олган холда аниҳланади. Ағдарма иш фронтининг сурилиш усули ағдарманинг режадаги ривожланиш схемасини белгилайди. Ағдарма иш фронти уч усулда сурилиши мумкин: параллел (5.1 – расм,а), елпиғичсимон (5.1 – расм, б) ва эгри чизиқли (5.1 – расм,в).
5.1-расм.Ағдарма иш фронтининг сурулиш усуллари: а) параллел; б) елпиғичсимон; в) эгри чизиқли.
Ағдарма ҳосил қилиш учун зарур бўлган иш фронтини ташкил қилиш мақсадида дастлабки (бирламчи) тўкма барпо қилинади. Дастлабки тўкма кенглиги 7 – 10 м га тенг бўлиб, унинг устига транспорт коммуникацияси жойлаштирилишини таъминлайди. Дастлабки тўкмани бир чўмичли экскаваторлар билан тоғ ён бағрида ҳосил қилиш (5.2 – расм, а), текис ерда эса драглайнлар билан (5.2 – расм, б) амалга оширилиши мумкин.
5.2- расм. Қазиб олинган жинслардан дастлабки тўкмани ҳосил қилиш схемаси: а) механик чўмичли эксковатор билан тоғ ён бағрида; б) драглайн билан текис ерда.
Бир чўмичли экскаватор билан ағдарма ҳосил қилишда ағдарма поғонаси баландлиги (На) икки ним поғона (h1 ва h2) га бўлинади. Экскаватор пастки ним поғона устки майдонидан 4 – 7 м пастроқда туради. Қоплама жинслар транспорт воситаларида карьердан ташиб келтирилиб, узунлиги L = 20 – 25 м, чуқурлиги hч = 0,8 – 10 м ва ҳажми 200 – 300 м3 бўлган ҳандоққа тўкилади. Ҳандоққа тўкилган жинсларни экскаватор уч йўналишда (олдга, орқага ва ёнга) юқори нимпоғона усти майдонига экскавация қилади (5.4 – расм).
5.3-расм. Юмшоқ жинслардан ғилдиракли скрейперлар билан дастлабки тўкмани ҳосил қилиш схемаси: 1 – ағдарма қиялиги; 2 – кавжой; 3 – ағдарма; 4 – карьер; 5 – скрейпер
5.4- расм. Механик чўмичли эксковатор билан ағдарма ҳосил қилиш схемаси.
Қоплама жинсларни ағдармага жойлаштириш учун механизация воситасини жинсларнинг физик – техник хоссалари ва транспорт кўринишидан келиб чиққан холда танлаб олинади (5.1 – жадвал).
Темир йўл ва конвейерни суриш, автомобил йўлларини трассировка қилиш ишларини осонлаштириш мақсадида ағдарма усти майдони бульдозер билан текисланади.
Ағдарма ишлари амалиётда муайян шароитлар учун ағдарма жойини танлаш техник – иқтисодий ҳисоблашлар асосида амалга оширилади.
Бунда мезон сифатида карьернинг ишлаш муддати давомида ағдарма ҳосил қилишга сарфланадиган капитал ва эксплуатацион ҳаражатлар минимум бўлиши қабул қилинади. Ағдарма ҳосил қилиш учун танлаб олинган жойнинг оптимал варианти қуйидаги шартни қаноатлантириши лозим:
5.1 – жадвал
Транспорт
|
Ағдарма ҳосил қилувчи механизация воситалари
|
Қаттиқ жинслар
|
Юмшоқ жинслар
|
Темир йўл транспорти
|
Механик чўмичли экскаваторлар, ағдарма плуглари, бульдозерлар
|
Механик чўмичли экскаваторлар, драглайнлар, бульдозерлар
|
Автотранспорт
|
Бульдозерлар
|
Бульдозерлар
|
Конвейер транспорти
|
Консолли ағдарма ҳосил қилувчилар
|
Консолли ағдарма ҳосил қилувчилар ва транспорт – ағдарма кўприклар
|
Зтр + Зр + Зу min,
бунда, Зтр – карьернинг бутун ишлаш муддати давомида қоплама жинсларни ташиш ва ағдармага жойлаштиришга сарфланган ҳаражатлар йиғиндиси, сўм; Зр – ағдарма устини рекультивация қилишга сарфланадиган ҳаражат, сўм; Зу – ағдарма банд этган ер майдони учун кон корхонаси томонидан ердан фойдаланувчи кўрадиган зарарни қоплашга тўланадиган бадал, сўм.
Йирик карьерлар, одатда, турли йўналишларда бир неча ағдармалар ҳосил қиладилар. Бу эса, ўз навбатида, қоплама жинсларни ташиш масофасини қискартиришга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |