Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети



Download 27,35 Mb.
bet36/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

Ҳаракатланувчи состав юқори даражада чидамли, маневрбоб, катта баландлик ва қияликларда юраоладиган ва юкни тез тўкишни таъминлайдиган механизмларга эга бўлиши керак. Карьер автотранспорти ҳаракатланувчи состав конструкцияси бўйича икки гуруҳга бўлинади: автоағдаргичлар ва яримтиркалмалар (полуприцеплар). Автоағдаргичлар юкли кузовни орқага ағдариш билан тўкади. Яримтиркалма кузови алоҳида ясалган бўлиб, тортувчи машинага махсус тиркаш қурилмаси ёрдамида тиркалади. Яримтиркалмалар бир ёки икки ўқли бўлиб, юкни орқа томондан, ён томондан ва остидан тўкиши мумкин.
Юк кўтариш қобилияти, юриткич қуввати, кузов ҳажми, ғилдираклар формуласи ва минимал бурилиш радиуси карьер автоағдаргичларининг асосий параметрлари ҳисобланади.
Карьерларда юк кўтариш қобилияти 75, 110. 180 ва ундан ҳам катта бўлган автоағдаргичлар кенг қўлланилади.
Яримтиркалмалар учун тортувчи машина сифатида база автоағдаргичларидан фойдаланилади. Ҳозирги вақтда карьерларда юк кўтариш қобилияти 120÷300 т бўлган яримтиркалмалардан фойдаланилмоқда.


4.7 Автоағдаргич парки ва йўлларнинг ўтказувчанлик
қобилиятини ҳисоблаш
Ҳаракатланувчи состав паркини ҳисоблаш. Битта экскаватор билан комплексда ишлайдиган автоағдаргичлар сони қуйидаги ифода бўйича аниқланади.
Νр.а = Тр/tп ,
бунда, Тр – автоағдаргич рейси давомийлиги, минут; tп – автоағдаргичнинг юкланиш давомийлиги, минут.
Тр= tп + tдв + tр+ tм ,
бу ерда tдв , tр, tм – тартиб бўйича автоағдаргич ҳаракатланиш (юриш), юкни тўкиш ва маневрларга сарфлайдиган вақт давомийлиги, мин.
Агар юқоридаги ифодага Тр ўрнига уни ташкил қилувчи вақтларни қўйилса, юқоридаги ифода қуйидаги кўринишга эга бўлади

Νр.а =   =1+  


юкланиш давомийлиги
tп = nк · tц ,
бунда, nк - автоағдаргич кузовига экскаватор тўкадиган чўмичлар сони; tц – экскаватор ишчи цикли давомийлиги, мин.
Ташиладиган жинснинг зичлиги  , автоағдаргич юк кўтариш қобилияти qа, кузов ҳажми Va, унга тўкиладигвн чўмичлар сони ўртасидаги нисбатлари кузовнинг ҳажми ёки автоағдаргич юк кўтариш қобилияти бўйича автоағдаргич юкланиш давомийлигини чеклаб қўяди.
Бунда автоағдаргичнинг юкланиш давомийлиги, ёки унинг кузови ҳажмига нисбатан, ёки юк кўтариш қобилиятига нисбатан аниқланиши мумкин:
а) кузови хажмига нисбатан
t n = ,
б) юк кўтариш қобилиятига нисбатан
t n = ,
бунда,  - экскаватор чўмичи сиғими, м3, Кр – жинснинг экскаватор чўмичидаги майдаланиш (кўпчиш) коффициенти; 0,9 – жинснинг автоағдаргич кузовида қўшимча майдаланишини ҳисобга олиш коэффициенти; Кн – экскаватор чўмичининг тўлалигини ҳисобга олувчи коэффициенти; Квер = 1,1  1,15 – автоағдаргични уюб юкланганлигини ҳисобга олувчи коэффициент.
Автоағдаргич ҳаракатланиш давомийлиги қуйидаги ифода бўйича аниқланилади:
tдв = Tгр + Tпор = 60 ( li гр/vi гр + li пор/vi пор),
бунда, Тгр пор – автоағдаргичнинг юк билан ва юксиз ҳаракатланиш давомийлиги, мин;   - автоағдаргичнинг юк билан ва юксиз ҳаракатланиш масофалари, км;  ,  - автоағдаргичнинг юк билан ва юксиз ҳаракатланиш тезлиги, км/соат.
Автоағдаргичнинг юк билан ва юксиз ҳаракатланиш тезлиги 4.3 – жадвалда келтирилган.
4.3 – жадвал.

Йўллар

Автоағдаргич тезлиги, км/соат

БелАЗ – 540
10 – 15

БелАЗ – 548
30 – 40

БелАЗ – 549
50 – 75

Шағалли магистрал

32 (42)

32 (38)

30 (42)

Бетонли магистрал

45 (48)

38 (47)

34 (50)

Карьердаги йўллар

13 (14)

11 (14)

13 (15)

Ағдармалардаги йўллар

17 (19)

16 (18)

11 (13)

Қия лаҳмлардаги йўллар:бетон қиялиги 

30 (50)

25 (49)

24 (50)

Бетон қиялиги 

18 (35)

16 (34)

16 (35)

Шағал қиялиги 

20 (50)

20 (48)

18 (48)

Шағал қиялиги 

14 (30)

14 (30)

14 (30)

Қавусларда бўш автоағдаргичлар тезлиги.


Кузовни бўшатишга сарфланадиган вақтлар:
Юк кўтариш қобилияти 40 тоннагача бўлса – 60 сек.; 40 тоннадан юқори бўлса, 70 – 90 сек. ни ташкил қилади.
Автоағдаргичнинг манёврларга сарфлайдиган вақти, асосан юкланиш жойига туриш схемасига боғлиқ бўлиб, бир томондан кириб иккинчи томондан чиқиб кетишга мўлжалланган схемасида 0 – 10 сек. , петлясимон схемада 20 – 25 сек. , тупикли схемада 50 – 60 сек. ни ташкил қилади.
Автоағдаргични бўшатиш манёврига сарфланадиган вақт 40 – 45 сек. ни ташкил қилади. n та экскаваторни самарали ишлашини таъминловчи автоағдаргичлар сони қуйидаги ифода орқали аниқланилади:
Nр.а = Ni
Ni – i та экскаваторга ҳизмат қилувчи автоағдаргичлар сони.
Автоағдаргичлар самарали ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг маълум сони резервда (таъмир ва техник ҳизмат кўрсатиш каби тадбирларда) бўлади. Шу сабабли автоағдаргичларнинг инвентар парки қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Nин = Nр.а / г
бунда, τ = 0,7   0,8 – автоағдаргичлар паркини техник тайёрлигини ҳисобга олувчи коэффициент.
Карьерларда автотранспорт қўлланилганда экскаватор ва автоағдаргичларнинг самарали ишлаши кўп жиҳатдан машиналарни юклаш жойига туриш схемасига боғлиқ (4.4 – расм).
Йўлни маълум бир қисмидан вақт бирлиги ичида ўтиб кетиши мумкин бўлган автоағдаргичлар сони йўлнинг ўтказиб юбориш қобилияти дейилади.



4.4 – расм. Автоағдаргичларнинг юкланиш учун экскаваторга нисбатан жойлашиш схемаси. а, б – тўппа – тўғри юклаш жойига туриш схемаси; в, г – петлясимон бурилиш билан юклаш жойига туриш схемаси; д, е – тупикли бурилиш билан юклаш жойига туриш схемаси.

Бир йўлли ҳаракатланишда (бир йўналиш бўйича) бир соат ичида йўлнинг ўтказиб юбориш қобилияти қуйидаги ифода орқали аниқланади:


N =   ;
бунда,   – автоағдаргичлар орасидаги интервал, мин;   - автоағдаргич ҳаракатланиш тезлиги, км/соат;  –автоағдаргичлар ўртасидаги ҳавфсизликни таъминловчи масофа, м; Кн.д – 0,5 – 0,8 – ҳаракатланишнинг нотекислик коэффициенти.

Горизонтал ва тўғри чизиқ бўйлаб автоағдаргичлар ҳаракатланишда  .
Вақт бирлиги ичида йўлнинг маълум участкасидан ўтказилган юк миқдори йўлнинг юк ўтказиш қобилияти дейилади ва у қуйидаги ифода орқали аниқланади:
М =   ;
бунда,   - автоағдаргичлар билан ташилган юк массаси, тонна.
Краз = 1,75 – 2 – резерв коэффициенти.
Йўлнинг автоағдаргичлар ўтказиб юбориш ва юк кўтариш қобилияти йўлнинг муайян қисмининг юк айланмасига мос бўлиши шарт.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish