Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Карьерларда турли транспорт воситалари комбинацияси



Download 27,35 Mb.
bet38/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

4.9 Карьерларда турли транспорт воситалари комбинацияси
Ишлаб чиқариш қуввати катта бўлган карьерларда кон массаси ташишнинг иқтисодий самарадорлиги фақат турли транспорт воситалари комбинациясидан фойдаланиш натижасида таъминланиши мумкин. Чунки транспорт комбинациясини ташкил қилган ҳар бир транспорт воситаси ўзи учун қулай бўлган шароитларда ишлайди.
Транспорт комбинациясини ташкил қилган транспорт воситалари занжири ҳар бир транспорт воситасининг ўзига хос технологиясини ҳисобга олган холда учта бўғинга ажратилади:

  • кон массасини ишчи горизонтлар ва туташтириш бермалари бўйича транспортлаш;

  • кон массасини қия лаҳимлар орқали ер юзигача транспортлаш;

  • кон массасини ер устида транспортлаш.

Биринчи бўғинга мансуб транспорт бевосита қазиш кавжойларига ҳизмат кўрсатади, шу сабабли ушбу бўғин транспорт воситалари юқори унумдорлик, манёврбоб, ишончли ишлаши каби ҳусусиятларга эга бўлиши керак. Иккинчи бўғин транспорти кон массасини қисқа қия йўл участкалари орқали ташишни таъминлайди.
Учинчи бўғин транспорти эса, кон массасини узоқ масофаларга нисбатан горизонтал йўллар орқали ташишни таъминлайди.
Конларни очиқ усулда қазиб олиш амалиётида темир йўл ва автомобиль транспорти комбинациясидан кенг фойдаланилади. Кон массаси дастлаб автотранспорт билан кавжойдан қайта юклаш пунктига ташиб келтирилади, сўнгра темир йўл транспортига юкланиб, ағдарма ёки бойитиш фабрикасига етказиб берилади (4.9- расм).

4.9- расм. Автомобил ва темир йўл транспорти комбинациясида қайта юклаш пункти схемалари: а – бевосита жинсларни қайта юклашда; б - вақтинчалик омборлар ва экскаватор билан юклашда.

Қайта юклаш пунктлари карьер ичида ёки карьер чегарасига яқин ер юзида жойлаштирилиши мумкин. Автомобил – темир йўл транспорти комбинациясидан катта юк айланмасига эга ва чуқурлиги 150 – 200 м дан кўп бўлган карьерларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


Автомобил ва конвейерли кўтаргичлар комбинациясидан фойдаланилганда йирик бўлакли кон массасини қайта юклаш пунктларида дастлаб майдалаб, сўнгра конвейерга юкланади.
Майдалаб – қайта юклаш пункилари карьернинг концентрацион (йиғувчи) горизонтларига жойлаштирилади ва бир неча горизонтга хизмат кўрсатади. Чуқурлик бўйича ҳар 70 – 100 метрда майдалаб қайта юклаш пунктлари пастки горизонтларга кўчириб турилади.
Автотранспорт ва скипли кўтаргичлар комбинациясида қайта юклаш пункти бўшатиш (тўкиш), қабул қилиш қурилмалари ва бункер – дозатордан ташкил топади. Юк кўтариш қобилияти 100 тоннагача бўлган скиплар 35 – 45о қияликка эга маҳсус йўналтиргичлар бўйлаб 8 – 12 м/сек. тезликда ҳаракатланади. Карьер унумдорлиги катта бўлса бир неча скипли кўтаргичлардан фойдаланиш лозим бўлади.

Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish