Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Кўп чўмичли экскаваторларнинг технологик параметрлари



Download 27,35 Mb.
bet25/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

3.6 Кўп чўмичли экскаваторларнинг технологик параметрлари
Кўп чўмичли экскаваторлар ишчи органи конструкцияси бўйича занжирли ва роторли турларига бўлинади. Занжирли кўп чўмичли экскаваторларнинг ишчи органи йўналтирувчи ром бўйлаб ҳаракатланувчи, чўмичлар ўрнатилган занжир ҳисобланади (3.13-расм). Ромнинг бир учи экскаватор корпусига ошиқ-мошиқ орқали ўрнатилган бўлиб, иккинчи учи стрелага симарқон орқали осилган бўлади. Чўмичлар кавжой бўйлаб ҳаракатланиши мобайнида кон жинслари билан тўлади ва улар юқори

3.13-расм. Кўпчўмичли занжирли экскаваторнинг схемаси: 1 – йўналтирувчи ром; 2 – чўмич занжири; 3 – юқори барабан; 4 – текисловчи бўғин; 5 – ҳаракатланувчи пасанги; 6 – стрелани осиш канати; 7 – ромни стрелага илиш ускунаси; 8 – текисловчи бўғинни бошқариш канати; 9 – стрела; 10 – юклаш люки; 11 – экскаватор остки порталлари; 12 – экскаваторни таъмирлаш учун кран.

барабанга жойлаштирилган бункерга тўкилади. Бункердаги жинслар вагонлар ёки конвейерига юкланади. Занжирли кўп чўмичли экскаваторларнинг чўмичлари сиғими 250-4500 л бўлиши мумкин. Улар юриш органлари бўйича темир йўлда ҳаракатланувчи, гусеница ва пневмоғилдирак ёрдамида юрадиган конструкцияларда ишлаб чиқарилади. Занжирли кўп чўмичли экскаваторлар салт ҳаракатланишда 5%, ишлаш вақтида эса 2,5-3% қиялик бўйича юқорига (пастга) ҳаракатланиши мумкин. Занжирли кўп чўмичли экскаваторларнинг технологик тавсифлари 3.3-жадвалда келтирилган.


3.3 жадвал

Кўрсаткичлар



Занжирли кўп чўмичли экскаваторлар.

DS = 800

DS = 1600

DS = 1120

DS= 2240

DS= 3150

DS= 4500

RS= 1200

RS= 1600

RS= 2240

Назарий унумдорлиги, м3/соат

1050

2100

1980

2800

7800

11500

2850

3950

5500

Қазиш баландлиги, м.

22

22

17

23

17

33

20

29

32

Қазиш чуқурлиги, м.

20,5-23,5

23-26,5

17-20

20-23

25-27

33

20

29

32

Чўмичлар сиғими, литр

800

1600

1120

2240

3150

4500

1200

1600

2240

Заминга босими, мПа

1,38

1,46

1,89

1,5

1,7

1,7

1,32

1,25

1,25

Юриш тезлиги,м / мин.

5-15

3-10

2,8-9

4-8(12)

2-6

3-9

2,5-8

2-6

2-6

Массаси, т.

1100

2180

1210

2600

3680

4100

1600

2580

3500

Роторли экскаватрлар стреласи охирига ўрнатилган чўмичли ротор ғилдираги уларнинг ишчи органи ҳисобланади (3.14-расм). Ротор ғилдираги айланиши мобайнида чўмичлар массивига ботиб кириб жинс пайраҳаларини кесиб олади ва чўмичларини тўлдиради. Чўмичларидаги жинслар стрелада ротор ғилдираги ён томонига жойлаштирилган конвейерга тўкилади. Шундан сўнг жинслар юклаш конвейери орқали транспорт воситасига юкланади.


Ротор ғилдирагига қирқувчи тишлар билан таъминланган 6 дан 12 тагача чўмичлар ўрнатилади, тишлар эса қаттиқ қотишмалар билан армировкаланган бўлади.



3.14-расм. Роторли экскаватор схемаси: 1- ротор ғилдираги; 2 – стрела; 3 – гусеницалар; 4 – тўкиш консоли; 5- пасанги; 6 – бурилиш платформаси.

Роторли экскаваторлар кичик унумдорликка (630 м3/соат гача), ўртача унумдорликка (630-2500 м3/соат), катта унумдорликка (2500-5000 м3/соат ва ундан ҳам катта) эга бўлган типларда ишлаб чиқарилади. Роторли экскавторлар солиштирма қирқиш кучи бўйича ҳам бир-биридан фарқланади. Чўмич тишининг 1см тиғига тўғри келадиган солиштирма қирқиш кучи бўйича экскаваторлар нормал қирқиш кучи (600-900н/см) ва оширилган қирқиш кучига (1200-2100н/см) эга бўлиши мумкин.


Роторли экскаваторларнинг максимал қазиш баландлиги бўйича поғона баландлиги аниқланади. Замонавий экскаваторлар учун поғона баландлиги 50м дан, максимал қазиш чуқурлиги эса, 10м дан ошмайди.
Роторли экскавторлар узаядиган (телескопик) ва узаймайдиган стрелали бўлиши мумкин.
Узаймайдиган стрелали экскаваторларнинг массаси узаядиган стрелали экскаваторларга нисбатан 20-25% енгил бўлиб, ишончли ишлаши юқори бўлади. Бироқ, фойдали қазилма ва кон жинсларини саралаб қазиб олишда узаядиган стрелали экскаваторларнинг технологик имкониятлари юқори бўлади. Стреланинг максимал узайиши 25-31 м ни ташкил қилади.
Роторли экскаваторларнинг юриш механизми гусеницали, одимловчи-рельсли ва рельсли-гусеницали бўлади. Чет элларда (асосан ГФР,Чехия, Польша ва бошқалар) ишлаб чиқариладиган роторли экскаваторларнинг технологик параметрлари 3.4-жадвалда келтирилган.
3.4-жадвал

Кўрсаткичлар

Роторли экскаваторлар

ЭРГ-400

ЭР-1200

ЭР-1250Д

ЭРШР-1600

ЭРШРД-500

ЭРШР-12500

Назарий унимдорлиги(майдаланган жинслар массивда),м3/соат

1370

1600

1250

5000

5000

12500

Қазиш баландлиги,м

17

17

16

40

30

32

Қазиш чуқурлини,м

1,5

1,5

1,5

7

3

4

Ротор ғилдираги диометри, м

6,43

6,45

6,45

16,3

13

18

Чўмичлар сиғими, м3

0,4

0,4

0,4

1,6

1

3,5

Конвейер лентаси кенглиги, м

1,2

1,2

1,2

2

2

2,8

Заминга берадиган босими, МПа

0,108

0,135

0,135

0,12-0,17

0,125-0,175

0,25

Ҳаракатланиш тезлиги, м/мин

2,9-5,8

6,25

6,25

2-3

2-3

2,1-2,7

Массаси, т

578

690

695

4244

4200

570

Электр юриткичнинг белгиланган қуввати, кВт

580

670

670

9400

-

-



3.7. Кўп чўмичли экскаваторларнинг қазиш технологияси ва кавжойлари параметрлари
Занжирли, рельсда юрадиган кўп чўмичли экскаваторлар поғонани фронтал (бўйлама) кавжой бўйича, гусеницали экскаваторлар эса, кўндаланг кавжой орқали қазиб оладилар. Поғоналарни франтал кавжой бўйича қазишда кон массасини массивдан ажратиб олиш параллел (бир ва кўп қаторли) ва учбурчак шаклдаги пайраҳалар (стружка) кўринишида елпиғичсимон йўналишда амалга оширилади (3.15-расм).
Кон жинси пайраҳалари чўмичнинг поғона қиялик текслиги бўйича ҳаракатланиши ва экскаваторнинг поғона ўқи бўйича Vэ тезликда юриши натижасида ҳосил бўлади. Поғона баландлиги ва қиялик бурчаги, пайраҳанинг қалинлиги ва кенглиги экскаваторнинг техник унумдорлиги билан ўзаро боғлиқ бўлиб, техник унумдорлик қуйдаги ифода орқали аниқланади.



3.15-расм. Занжирли кўпчўмичли экскаваторлар билан кон массасини қазиб олиш схемалари: а - якка параллел бир қатор пайрахалар билан; б – бу ҳам кўп қаторли пайрахалар бимлан; в – уч бурчак пайрахалар билан елпиғичсимон йўналишда; lв - йўналтирувчи ромнинг узайиш миқдори.

Пэ.тех.═ 60 Vэ l3 δ,м3/соат;


l3═hsinα,м,
бунда, l3 –кавжойнинг қиялик бўйича баландлиги, м; hy –поғона баландлиги, м; α-поғона қиялик бурчаги,градус; δ-кесиб олинган пайраҳа қалинлиги,м.
Чўмичларни керакли даражада жинслар билан тўлишига экскаватор ҳаракати тезлигини ўзгартириш ёки кесиб олинадиган пайраҳа қалинлигини бошқариш орқали эришилади.
Замонавий занжирли экскаваторларнинг поғона ўқи йўналиши бўйича юриш тезлиги Vэ═4÷12 м/мин. Пайраҳа қалинлиги δ ромни кўтариш ёки тушириш орқали бошқарилади.
Бир ва кўп қаторли пайраҳалар билан кон массасини қазиб олиш Vэ ҳамда δ нинг қийматлари ўзгармас бўлганда чўмичларнинг тўлиши самарали бўлиб, экскаватор унумдорлиги бир ҳил бўлишини таъминлайди. Бир қаторли пайраҳалар билан қазишда ҳар бир пайраҳа қаторини қазиб олингандан сўнг узлуксиз ишлайдиган темир йўлни сурувчи машиналар ёрдамида темир йўлни узлуксиз равишда суриб борилади. Бунда кирма кенглиги пайраҳа қалинлигига тенг бўлади. Пайраҳанинг максимал қалинлиги δмах занжирли экскаватор чўмичининг сиғими бўйича аниқланади. Чўмич сиғими 400, 560, 800, 1120, 1600, 2240, 3150л бўлганда пайраҳанинг максимал қалинлиги тартиб бўйича 50, 56, 63, 71, 80,90, 100 см га тенг бўлади.
Занжирли кўп чўмичли экскаваторларнинг кавжой баландлиги унинг қазиш баландлиги, йўналтирувчи ромнинг қиялик бурчаги ва узунлигига боғлиқ бўлиб, 5-40м ташкил қилади. Ромнинг қиялик бурчаги қазиб олинаётган кон массивининг мустаҳкамлиги бўйича аниқланади ва 45º дан ошмайди.

3.16-расм. Кон массасини роторли экскаватор билан қазиб олиш схемалари (сонлар пайрахаларни навбат билан қазиб олиш тартибини кўрсатади): а – бир қатор вертикал пайрахалар билан; б – бу ҳам кўп қатор пайрахалар билан; в – горизонтал пайрахалар билан; г – вертикал ва горизонтал пайрахалар комбинацияси билан.

Гусеницали ва одимловчи-рельсли юриш механизмига эга бўлган роторли экскаваторлар поғонани кўндаланг кирмалар бўйича қазиб олади. Рельсда юрадиган экскаваторлар қўлланилган, шунингдек, кон ётқизиқларини саралаб қазиб олиш заруряти мавжуд бўлганда фронтал (бўйлама) кавжойдан фойдаланилади. Кўндаланг кавжойда экскаватор бир жойда туради, унинг стреласи ротори билан бирга ўз ўқига нисбатан ω═90÷135º га бурилади.


Роторли экскаваторлар кон массасини вертикал ва гаризантал пайраҳалар бўйича қазиб олиши мумкин(3.16-расм).
Горизантал пайраҳалар билан қазишда қазиб олинаётган поғонанинг мумкин бўлган баландлиги қисқариб, қазиш жараёнининг энергия талаблиги кўпаяди(30% гача) ва роторга тушадиган юк миқдори ошади(10-30%). Пайраҳаларни вертикал йўналишда қазиб олишда экскаваторнинг заминга берадиган босими гаризантал пайраҳалар билан қазиб олишга нисбатан кўп бўлади. Шунинг учун вертикал пайраҳалар билан қазиб олиш усули пишиқ жинсларни қазиб олишда қўлланилади. Гаризантал пайраҳалар билан қазиб олиш усули эса, майдаланган ва сочилма жинсларни қазиб олишда қўлланилади. Ётиқ қиялик текслигига эга бўлган поғоналарни барпо қилиш ва турли таркибдаги жинс қатламлари ёки фойдали қазилмаларни саралаб қазиб олишда вертикал ҳамда гаризантал пайраҳалар билан қазиш камбинациясидан фойдаланилади.
Вертикал пайраҳалар билан қазиб олинаётган қатлам баландлиги hc (0.4÷0.7)·Dр оралиғида ўзгариши мумкин (Dр-ротор ғилдираги диаметри). Қазиб олинадиган қатламлар сони қанча кам бўлса, ёрдамчи операцияларга сарфланадиган вақт ҳам шунча кам бўлади. Шу сабабли hc қиймати максимал бўлишига ҳаракат қилиш талаб этилади. Горизантал пайраҳалар билан қазиб олишда қазиб олинадиган лента кенглиги ҳам (0.4÷0.7)·Dр оралиғида ўзгариши мумкин. Қазиб олинаётган пайраҳалар кенглиги 0.3÷0.8м ни ташкил қилади.
Роторли экскаваторларнинг кўндаланг кавжойни қазиб олишдаги кирмасининг максимал кенглиги қуйдаги ифода орқали аниқланади.
A=1.5·Rmax-hy ctgα, м
бунда α-поғона қиялик бурчаги, градус.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish