3.8. Экскаваторлар унумдорлигини ҳисоблаш
Экскаваторлар унумдорлиги назарий, техникавий ва эксплуацион кўринишларда бўлиши мумкин.
Назарий унумдорлик - бу экскаватор конструктив параметрлари бўйича вақт бирлиги ичида тинмай ишлаганда қазиб олган кон массаси миқдори (тонна ёки куб метрда). Бир чўмичли экскаваторнинг назарий унумдорлиги тўкиш жойига бурилиш бурчаги 90º, қазиш баландлиги рукоятни итариш ўқи баландлигига тенг бўлиб, ағдармага тўкишга бурилиш тезлиги нормал бўлган ҳолатлар бўйича аниқланади. Драглайн учун бурилиш бурчаги 135º га тенг қилиб олинади. Кўп чўмичли экскаваторларнинг назарий унумдорлиги вақт бирлиги ичида бўшатиладиган чўмичлар сони бўйича аниқланади.
Майдаланган жинсларда экскаватор назарий унмдорлиги қуйдаги ифода орқали ҳисобланади.
Пэ.т = 60E·nк, м3/соат,
бу ерда Е - чўмич ҳажми, м3; nк - бир минутда бўшатиладиган чўмичлар сони.
Кўп чўмичли экскаваторларнинг бир минутда бўшатадиган чўмичлар сони уларнинг техникавий тавсифида берилади, механик бир чўмичли экскаватор учун бир минутда бўшатиладиган чўмичлар сони қуйдаги ифода орқали аниқланади.
nк =
бунда, Тц.т –иш циклининг назарий давомийлиги, сек.
Бир минутда бўшатиладиган чўмичлар сони nк ни юқоридаги ифодадаги ўрнига қўйилса бир чўмичли экскаватор унумдорлигининг аниқлаш ифодаси қуйдагича бўлади.
Пэ.т= .
Бир соат мобайнида тўҳтамай ишлагандаги экскаваторнинг унумдорлиги –техниквий унумдорлик дейилади. Техникавий унумдорликка экскаваторнинг конструктив параметрлари, жинсларнинг экскавацияланиш хусусияти, чўмичнинг тўлиш коэффициенти, жинсларни чўмич ичида майдаланиш (кўпчиш) каэффициенти, кавжой ўлчамлари, чўмични бўшатиш шароити (ағдармага ёки транспорт воситасига тўкиш) каби омиллар таъсир этади.
Зичлиги юқори бўлган массивни кўп чўмичли экскаватор билан қазиб олишда экскаваторнинг соатли унумдорлиги қуйдаги ифода орқали аниқланади.
Пэ.тех=60·Е· nк ·Кэ·Кз, м3,
бунда, Кэ= -экскавация коэффициенти; Кн.к-чўмичининг тўлалик коэффициенти; Кз.= - ёрдамчи операцияларни ҳисобга олувчи кавжой коэффициенти; tp- экскаваторнинг бир жойда туриб ишлаш давомийлиги ёки роторни бир йўналиш бўйича ҳаракатланиш давомийлиги,сек; tв-экскаваторнинг бир марта сурилишига ёки ротор йўналишини ўзгартиришга кетган вақт, сек.
Бир чўмичли экскаваторларнинг соатлик техникавий унумдорлиги қуйдаги ифода орқали аниқланади:
Пэ.тех= . . = . К э . К з , м3,
бунда, Тц.р-экскаваторнинг муайян кавжойдан қазиб олинадиган кон жинси типи ва чўмични бўшатиш учун бурилиш бурчаги бўйича ҳисобий цикл давомийлиги, сек.
Бир чўмичли экскаваторлар цикли ҳисобий давомийлиги қуйдаги ифода бўйича аниқланади:
Тц.р =tr+tn.p+tn.з+tp, сек,
бунда, tr -қазиш давомийлиги, сек; tp -чўмични бўшатиш давомийлиги, сек; tn.p -экскаваторнинг чўмичини бўшатиш жойига буриш давомийлиги, сек; tn.з -экскаваторнинг кавжойга қайтиш давомийлиги,сек.
Кавжой коэффициенти К3 қиймати 0,85-0,9 ни ташкил қилади.
Дастлабки ҳисоблашлар учун Кр.к, Кн.к ва Кэ коэффициентларнинг қийматлари 3.5-жадвалда келтирилган.
Бир чўмичли экскаваторларнинг цикл давомийлиги экскаваторларнинг конструктив параметрлари, қазиб-юкланаётган жинсларнинг физик-механик хоссалари, кон массасининг майдаланганлик даражаси каби қатор омилларга боғлиқ бўлади. Тахминий ҳисоблашлар учун механик бир чўмичли экскаваторлар цикл давомийлиги қуйдаги жадвалда келтирилган (3.6-жадвал).
Экскаваторларнинг эксплуацион унумдорлиги иш вақтидан фойдаланиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Ушбу коеффициентнинг қиймати бирдан кичик бўлади. Чунки экскаватор баъзи бир технологик ва ташкилий сабабларга кўра иш вақтидан тўла фойдалана олмайди (сменани қабул қилиш ва топширишга кетган вақт, назорат ва узелларни мойлаш вақти, транспорт воситасини кутиш вақтларида экскаватор ишламайди). Шунинг учун эксплуацион унумдорлик техникавий унумдорликдан кам бўлади. Эксплуацион унумдорлик бир смена, бир сутка, бир ой ва бир йил учун ҳисобланади. Ойлик ва йиллик унумдорликни аниқлашда экскаваторни таъмирлаш вақти ҳисобга олинади.
3.5-жадвал
Жинслар
|
Кр.к
|
Кн.к
|
Кэ
|
Қум, супес, енгил глина
|
1,1-1,18
|
1-1,1
|
0,95
|
Қўнғир ва тош кўмир, зич глина, бўшоқ глина сланецлари, бўр.
|
1,15-1,3
|
0,95-1,1
|
0,8
|
Зич глина сланецлар, мергел,бўшоқ қумтошлар.
|
1,25-1,35
|
0,85-1
|
0,75
|
Оҳак цементидаги қум-тошлар, бўшоқ оҳак-тошлар
|
1,3-1,45
|
0,80-1
|
0,65
|
Темирсимон ва кварц цементидаги қумтош-лар, қаттиқ оҳактош ва доломитлар
|
1,45-1,5
|
0,75-0,9
|
0,55
|
3.6-жадвал
Экскаватор-
лар
|
Ишлаш вақтидаги цикл давомийлиги (Тц.р),сек.
|
Қум, супес енгил глиналар
|
Зич глина, ярим қоясимон, яхши портлатилган жинслар.
|
Оғир глина ярим қияси-мон, силки-тиш асосида портлатилган жинслар.
|
Портлатилган ўртача қаттиқ, қиясимон жинслар.
|
Портла-тилган қаттиқ қиясимон жинслар.
|
ЭКГ-3,2
|
23,8
|
25,5
|
29,8
|
31,9
|
34,1
|
ЭКГ-5
|
24,2
|
27,1
|
31,7
|
34
|
36,5
|
ЭКГ-8и
|
28,2
|
30,3
|
36,2
|
37,5
|
40,5
|
ЭКГ-12.5
|
32,4
|
34,7
|
38,3
|
41,4
|
44,1
|
ЭКГ-4у
|
32,1
|
34,8
|
38,8
|
41,9
|
44,5
|
ЭКГ6.3у
|
40,3
|
43,2
|
46,4
|
49,8
|
53,8
|
ЭВГ-35/65м
|
58,1
|
61,1
|
66,1
|
68,2
|
71,2
|
ЭШ-8/60
|
50,1
|
54
|
59,1
|
63,6
|
-
|
ЭШ-15/90
|
56,9
|
60
|
63
|
67,5
|
-
|
ЭШ-80/100
|
62,6
|
65
|
69
|
74,5
|
-
|
Экскавторнинг сменалик таҳминий унумдорлигини қуйидаги ифода бўйича аниқланади.
Пэ.см=Пэ.тех·Тсм·Ки.э, м3/см,
Бунда Тсм-смена давомийлиги,соат; Ки.э-экскаватрдан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти, унинг қийматлари 3.7-жадвалда келтирилган.
Экскаваторнинг йиллик эксплуатацион унумдорлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Пэ.г=Пэ.см·Ng·nсм,
бунда Ng-экскаваторнинг бир йилда ишлаш кунлари; nсм-бир суткадаги экскаватор иш сменалари (Кўпчилик карьерларда nсм=3).
3.7-жадвал
Транспорт турлари
|
Транспорт восита-сини кавжойга етказиш схемаси.
|
Ки.э
|
Темир йўл
|
Тупикли бир йўналишда (сквозной)
|
0,5-0,65;
0,7-0,8
|
Автомабил
|
Тупик халқасимон
|
0,55-0,65;
0,65-0,75
|
Конвейер
|
Узлуксиз
|
0,75-0,85
|
Жисларни ағ-дармага чўмичда элтиш.
|
–
|
0,8-0,9
|
Экскаваторларнинг бир йилдаги ишлаш кунлари карьерда қабул қилинган иш режимига (йил давомида, мавсумий ва бошқа) боғлиқ бўлиб, узлукли иш режимида (дам олиш кунлари ҳисобга олинганда) Ng=240÷250, узлуксиз иш режимида (дам олиш кунларисиз ишлаганда) эса, Ng=280÷290 кунни ташкил қилади.
Кўмир ва руда карьерларида ЭКГ-4.6, ЭКГ-8и, ЭШ-15/90 русумли экскаваторларнинг йиллик унумдорлиги тартиб бўйича 1200-1400, 2000-2500, 3500-3600 минг м3 ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |