Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Карьерларда бульдозер, скрепер ва бир чўмичли юклагичларнинг қўлланилиши



Download 27,35 Mb.
bet27/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

3.9 Карьерларда бульдозер, скрепер ва бир чўмичли юклагичларнинг қўлланилиши
Бульдозерлар, скреперлар ва бир чўмичли юклагичлар қоплама жинс ва фойдали қазилмаларни қазиб-элтувчи машиналар бўлиб, карьерларда кон массасини массивдан ёки майдаланган жинс уюмларидан қазиб олиб транспорт воситаларига юклаш ёки жинс ағдармаларига элтиб (чўмичида ташиб) жойлаштириш ҳамда бошқа ёрдамчи ишларни бажаришда қўлланиладилар. Бульдозер ёки скреперлар билан юклаш ишлари махсус бункерлар орқали амалга оширилади. Юклагич машиналари эса кон массасини бевосита транспорт воситаларига юклайди.
Бульдозерлар гусеницали ёки ғилдиракли юриш механизмига эга бўлиб, ғилдираклилари паст босимли (0,15-0,175 МПа) шиналар билан таъминланган бўлади ва юқори тезликда (30 км/соат) ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.
Қуввати бўйича бульдозерлар (юриткичлари қуввати бўйича) ўта қувватли (250 кВт дан ҳам катта), қувватли (150-250 кВт), ўртача қувватли (75-150 кВт) ва енгил (75 кВт гача) турларга бўлинади. Мураккаб кон-транспорт шароитларига эга бўлган карьерларда гусеницали бульдозерлардан кенг фойдаланилади. Ҳажми кичик ва турли участкалардаги қазиб-юклаш ишларни бажаришда ғилдиракли бульдозерлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бульдозерлар унумдорлиги база тракторининг қуввати, суриладиган масса кенглиги, ташиш (суриш) масофаси ва кон жинслари хусусиятларига боғлиқ бўлиб, қуйидаги ифода орқали аниқланади.
, м3
бунда, бульдозер билан бир циклда суриладиган жинс ҳажми, м3; Ки.п-жинсларни ташиш қиялиги ва масофанинг бульдозер унумдорлигига таъсирини ҳисобга олиш коэффициенти (3.8-жадвал); Кр.п-жинсларнинг кўпчиш коэффициенти; Тц.р-бульдозер иш цикли давомийлиги, сек.
Бульдозер иш цикли давомийлиги қуйидаги ифода бўйича аниқланади.
Тц.р= , сек,
бунда tн-жинсларни кесиб олиш давомийлиги, сек; tд.г-бульдозернинг юк билан (жинсларни суриб бориш) юриш давомийлиги, сек; tд.п-бульдозернинг юксиз ҳаракатланиш давомийлиги, сек; tв=5÷10-бульдозернинг тезлигини ўзгартириш ва лемехи (пичоғи)ни туширишга сарфлайдиган вақти, сек; Lн-жинсларни кесиб олиш масофаси, м; Lп.п-жинсларни суриб бориш масофаси, м; Vн, Vд.г, Vд.п-тартиб бўйича бульдозернинг жинсларни кесиб олиш, юк билан ҳаракатланиш ва юксиз ҳаракатланиш тезлиги (3.9 -жадвал), м/сек.
3.8-жадвал

Жинсларни ташиш (суриш) масофаси,м

Жинсларни суришдаги ки.п коэффициенти

Горизонтал участкада

100/00 қияликда

200/00 қияликда

100/00 кўтарилишда

15

1

1,8

2,5

0,6

30

0,6

1,1

1,6

0,37

65

0,3

0,6

0,9

0,18

100

0,2

0,36

0,55

0,12

Эслатма: кўрсаткичлар проф. Ю.В. Дейн бўйича


3.9-жадвал

Жинслар





Бульдозерни ҳаракатланиш тезлиги, м/сек

Жинсларни кесиб олишда

Юк билан

Юксиз

Қумтош ва юмшоқ жинслар

0,6-1,2


1-2


1,6-2,5


Зич шағал, шағалсимон ва жипслашувчан жинслар

0,55-0,9


1-1,3


1,2-2,8


Майда портлатилган жинслар

0,15-0,35



0,6-0,8


0,7-1,3



Бульдозерни сменалик эксплуатацион унумдорлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади
Πб.см= ,м3,
Бунда Тсм-смена давомийлиги, соат; Ки.б=0,7-0,8-бульдозердан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти. Ташиш масофаси 80 м гача бўлганда бульдозер самарали ишлайди. Сочилма конларда, суриш текислиги қиялиги юқори бўлса, ташиш масофаси 100 метр ва ундан ортиқ бўлганда ҳам бульдозер самарали ишлаш мумкин.
Майдонларни текислаш ишларида бульдозернинг соатлик техник унумдорлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Πб.тех.тек= , м2,
бунда, Lтек-тексланаётган участка узунлиги, м; впол-бульдозер бир юришда текисланадиган йўл кенглиги, м; а=0,3÷0,4-қайта ёпиладиган йўл кенглиги, м; ппр-бульдозернинг бир йўл бўйича такрор юриш сони; Vтек-текслашдаги бульдозер тезлиги, м/сек; tпов-8÷12-ҳар бир йўлдан қайта юриш учун бульдозерни буришга сарфланадиган вақт, сек.
Ғилдиракли скреперлар ўзиюрар ёки тортувчи агрегатга тиркалган чўмич (катта ҳажмга эга) кўринишида бўлиб, кон жинсларини қазиб олиш, керакли масофага элтиш ва уни ўша ерга тўкиш ишларини бажаради. Скрепернинг ишчи органи таг қисмининг олд томонига қирқиш пичоқлари ўрнатилган чўмич бўлиб, пичоқлар ёрдамида кон жинсларини қириб олади ва чўмичини тўлдиради. Скреперлар чўмичи телескопик ёки грейферли бўлиши мумкин. Эркин тўкадиган, мажбурий тўкадиган ва ярим мажбурий тўкадиган турларга бўлинади.
Жинсларни эркин тўкиш чўмични олд ёки орқа томонга тўнтариш асосида амалга оширилади.
Мажбурий тўкишда чўмичнинг орқа девори ёрдамида жинсларни суриб чўмичдан чиқариб ташланади. Ярим мажбурий тўкишда жинсларни қисман чўмичдан суриб чиқариш, қисман эса уни тўнтариш асосида бажарилади.
Скрепер билан жинсларни қазиб олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Скрепер кавжойга келиши билан унинг олдги тўсиғи кўтарилиб, чўмичи туширилади ва унинг пичоқлари жинсга тиралади. Скрепернинг ҳаракатланиши натижасида жинснинг кичик қатлами кириб олиниб, чўмич тўлдирилади. Қириб олинадиган қатлам қалинлиги юмшоқ жинсларда 0,2-0,3 м ни, яхши майдаланган зич жинсларда эса, 0,1-0,15 м ни ташкил қилади. Чўмич жинсларга тўлгандан сўнг скрепер уни тўкиш жойига элтиб тўкади.
Жинсларни скреперлар билан қазиб олиш горизонтал (чўмични тўлдириш горизонтал майдонда бажарилганда) қатламлар ва қия (асосан траншеялар ўтганда) қатламлар орқали амалга оширилади. Қия қатламлар орқали кон жинсларини қазиб олинганда қазиб олинаётган жинс қатлами қалинлиги 20-30% қалин бўлиши туфайли чўмични тўлдириш вақти қисқаради. Кавжойнинг қиялик бурчаги 10-200 ни ташкил қилади. Қия кавжойнинг узунлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
,
бунда, ε-скрепер чўмичининг сиғими, м3; Кск-скреперлаш (экскавациялаш) коэффициенти; вк-чўмичнинг кесиш кенглиги, м; hск-скрепер қириб олаётган жинс қатлами қалинлиги, м.
Скреперлаш коэффициенти чўмичининг тўлганлик коэффициенти (Кн.к) ни жинсларни чўмич ичида кўпчиш (майдаланиш) коэффициенти (кр.к) га нисбати орқали аниқланади ва кск=1,1÷1,4 бўлиши мумкин.
Скрепернинг соатлик техникавий унумдорлиги кон жинслари хоссалари, чўмич ҳажми, ташиш масофаси ва ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ бўлиб, қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Пск.тех=
бунда, -скрепер иш цикли давомийлиги, мин;
=
-0.7÷1.5-чўмичнинг тўлиш давомийлиги, мин; -скрепернинг юк билан ва юксиз юриш давомийлиги, мин; =0.3÷1-чўмични бўшатиш давомийлиги, мин; =1÷1.5-ёрдамчи операциялар (айланиш, тезликни ўзгартириш, турли моневрлар) давомийлиги, мин.

-скрепернинг юк билан юриш масофаси, м; =6÷50-скрепернининг юк билан юриш тезлиги, м/мин;

-скрепернинг юксиз юриш масофаси, м; =10÷80-скрепернининг юксиз юриш тезлиги, м/мин.
Ғилдиракли скрепернинг сменалик эксплуатацион унумдорлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Пск.см= , м3;
бунда, -смена давомийлиги, соат; Ки.ск=0.7÷0.85-скрепердан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти.
Чўмич ҳажми 15 м3, ташиш масофаси 200 м бўлганда скреперларнинг сменалик эксплуатацион унумдорлиги 1000-1500 м3 ни ташкил қилади, ташиш масофаси 1000 м бўлганда эса, сменалик эксплуатацион унумдорлик 300 м3 гача камаяди.
Бир чўмичли юклагичлар (3.17-расм) қисқа стреласи учига ошиқ-мошиқ орқали чўмич ўрнатилган ўзиюрар шасси кўринишига эга бўлади.
Юклагичлар бурилмайдиган (чўмич бўшатилаётганда бурилмайди), яримбуриладиган ва тўла буриладиган конструкцияли бўлиб, юриш механизми эса пневмоғилдиракли ёки гусеницали бўлади. Пневмоғилдиракли юклагичлар катта ҳаракатланиш тезлигига эга бўлганлиги сабабли улардан кавжойларда кон жинсларини автотранспортга юклаш ишларида ёки мустақил транспорт воситаси сифатида фойдаланилади.



3.17- расм. Бир чўмичли юклагич ТО-18.

Юклагич машинаси кавжойининг максимал баландлиги унинг қазиш баландлигига тенг бўлади ва 1-5 м ни ташкил қилади. Кучли юклагичларда эса (чўмич ҳажми 5 м3 дан катта бўлганда) кавжой баландлиги 9 м ва ундан ҳам баланд бўлиши мумкин. Чўмичнинг бўшатиш (тўкиш) баландлиги 5 м гача бўлади.


Юклагич машинаси соатлик техник унумдорлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Пп.тех= , м3/соат
Юклагичнинг ишлаш циклини чўмични тўлатиш, юриш ҳолатини таъминлаш баландлигигача чўмични кўтариш, юкни тўкиш жойигача юриш, чўмични бўшатиш ва кавжойга қайтиб келиш операциялари ташкил қилади.
Қурилиш материаллари, рангли металлар карьерларида, шунингдек мураккаб таркибли кавжойлар ва яхши майдаланган жинс уюмларини қазиб-юклаш ишларида юклагич машиналаридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.




    1. Download 27,35 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish