Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Карьер транспортининг асосий кўринишлари ва



Download 27,35 Mb.
bet30/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

4.2 Карьер транспортининг асосий кўринишлари ва
технологик тавсифлари
Карьерларда кон массаси ва ҳўжалик-техник юкларни ташиш учун турли транспорт воситаларидан фойдаланилади. Темир йўл, автомабил ва конвейер уларнинг асосийлари ҳисобнланади.
Муайян шароитлар учун мақбул транспорт воситасини танлаб олишга қатор омиллар таъсир этади, улардан асосийлари: қазиб олинадиган жинсларнинг физик-техник ва кимёвий хоссалари; фойдали қазилманинг ётиш шароитлари; кон худудининг иқлими; юк айланмаси миқдори ва ташиш масофаси; юклаш ускуналарининг русуми ва параметрлари; карьернинг ишлаш муддати ва бошқалар.
Турли карьер транспорти воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги уларнинг техник ва технологик параметрлари ҳамда коннинг кон-техник ётиш шароитларига боғлиқ бўлади.
Йиллик юк айланмаси катта (25 млн. т ва ундан ҳам кўп) ва ташиш масофаси узоқ (4км ва ундан ҳам кўп) бўлган карерларда темир йўл транспортидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобнланади. Темир йўл транспорти бошқа карьер транспорти кўринишларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: энергия сарфининг камлиги, ҳар қандай ташиш масофасида ҳам исталган ҳажмдаги юк айланмасини ташиш имкониятига эга эканлиги, автоматик бошқариш тизимидан фойдаланиш мумкинлиги, ҳар қандай иқлим ва кон-технгик шароитлардаги конларда ишончли ишлаши, автомобил ва конвейер транспортига нисбатан 1т км юк ташишга сарфланадиган ҳаражатларни 4-6 баробар кам бўлиши ва ҳ.к.. Бирок, бошқа транспорт воситаларига нисбатан темир йўл транспорти катта бурилиш радиуси (100-200м), қазиш фронти узун бўлиши (камида 600м) ва темир йўл кўтарилиш баландлигини 40-60%0 дан ошмаслигини талаб этади. Бу эса, ўз навбатида, карьер ўлчамларини (узунлиги ва кенглиги) катта бўлиши ва кон-капитал ишлар ҳажмининг кўп бўлишига олиб келади.
Автомобил транспорти, асосан юк айланмаси кичикроқ бўлган (15-20млн. тонна/йил) карьерларда қўлланилади. Ташиш масофаси эса 4-5км дан ошмаслиги керак.
Юк кўтариш қобилияти юқори бўлган (75-180 тонна ва ундан ҳам ортиқ) автоагдаргичлардан фойдаланиш туфайли юк айланмаси 50-60млн.тонна/йил бўлган карерларда ҳам автотранспортдан фойдаланиш имконияти яратилган. Автотранспорт темир йўл транспортига нисбатан қатор афзалликларга эга: автомобил йўли трассасининг кўтарилиш баландлиги темир йўлга нисбатан анча катта (80-100%0) ва трасса конструкцияси содда; автотранспорт ҳар кандай ўзгаришларга тез мослана олади ва маневрчан бўлади; кон-капитал ишларини олиб бориш интенсивлигини таъминлайди.
Ташиш масофасининг ўсиши натижасида автотранспорт самарадорлиги кескин камайиши, автотранспорт қўлланишининг иқлимий шароитига боғлиқлиги, юк кўтариш қобилияти катта бўлган автоагдаргичлар нархининг баландлиги ва уларни эксплутация қилишда жорий ҳаражатларнинг юқори бўлиши автотранспортнинг асосий камчиликлари ҳисобнланади.
Карьерда юмшоқ ва яхши майдаланган (бўлакларнинг максимал ўлчами 400мм гача бўлган) кон массасини ташишда лентали конвейрлардан кенг фойдаланилади. Чунки конвейр транспортининг бошқа транспорт воситаларига нисбатан юк ташиш қиялиги катта (18-250 гача) бўлиши, шунингдек ташиш жараёнлари узлуксизлиги, уларни тўла механизациялаш ва автоматлаштириш имконяти мавужудлиги конвейр транспорти самарадорлиги юқори ҳамда қўлланиш доираси кенг бўлишини таъминлайди.
Конвейр транспорти юк айланмаси 2 млн.тонна/йил ва ташиш масофаси 4-6км дан 10-15км гача бўлган карьерларда қўлланганда юқори самарадорликка эришилади. Ҳозирги вақтда қаттиқ (қоясимон) кон жинсларини ҳам (бўлаклар ўлчами 1000мм гача бўлган) ташишга мўлжалланган махсус канвейерлар ишлаб чиқарилмокда. Бу эса конвейер транспорти самарадорлиги янада юқори бўлиши ва қўллаш доирасини кенгайишига имкон яратади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish