240
КОМИЛ ИНСОН ҒОЯСИ ВА ЭСТЕТИК ТАРБИЯ
Инсон гўзаллигининг фалсафий моҳияти
Инсондаги гўзаллик аксарият холларда унинг хулқи, одоби, ахлоқи ва
фазилатлари билан белгилаб келинади. Аввал ҳам бугун ҳам инсон борлиқ –
жамият - техника ўртасидаги муносабат масаласи кўплаб илмий соҳаларнинг
тадқиқот объекти бўлиб келмоқда. Нафосат фалсафаси инсон гўзаллигининг
моҳиятига доир муаммоларни тадқиқ этишни ўзининг муҳим вазифаси қилиб
белгилайди.
Нафосат фалсафаси тарихида инсон гўзаллиги жисм (тана) ва руҳият
масалалари билан изоҳланган. Бу борадаги фикр-мулоҳазаларнинг асосида
инсоннинг ташқи кўриниши ҳамда ахлоқий фазилатларига бўлган муносабат
масаласи ѐтади. Инсон гўзаллигига бу тариқа ѐндашувнинг муайян сабаблари
бор. Биринчидан, инсон ўзида жисмоний ва маънавий оламнинг
хусусиятларини уйғунлаштира оладиган мавжудот. У моддий қадриятларни
ўзлаштириши баробарида маънавий қадриятларга ҳам бефарқ қарамайди. Бу
хусусият айни пайтда инсонни бошқа мавжудотлардан фарқлайди. Гап
инсонда моддий ва маънавий қадриятлар уйғунлиги ҳақида кетиши,
пировардида унинг гўзаллигига турлича ѐндошувларни юзага келтиради.
Иккинчидан - гўзалликнинг инсон шаклидаги кўринишида ягона,
мутлақ ва тугал тимсол мавжуд эмас. Агар мавжуд бўлганда эди, у
барча
халқларга гўзаллик тимсоли сифатида намуна қилиб кўрсатиларди. Олайлик,
аѐл гўзаллигининг мезонлари патриархат ва матриархат даври одамларининг
тасаввурида катта қорин, кенг думғаза ҳамда кўкракнинг бўртиб туриши
билан ифодаланган. Учинчидан, инсонларнинг гўзаллик ҳақидаги қарашлари
турлича бўлиб, улар вақт ўтиши билан ўзгариб боради. Кишиларнинг эстетик
хусусан, гўзаллик ҳақидаги идеали ана шу ўзгаришларнинг бирламчи
сабабидир. Инсон воқеликни эстетик тарзда ўзлаштирар экан, унга дастлаб ўз
эстетик идеали ва эстетик дидидан келиб чиқиб муносабат билдиради.
Табиат, жамият ва инсондаги гўзалликни идрок этиш ҳам бевосита мазкур
икки тушунчага боғлиқдир.
Аксарият ҳолларда инсоннинг ташқи гўзаллигига
нисбатан юзаки
муносабат билдирилади; ташқи гўзаллик шахснинг чинакам «Мен»ини
намоѐн қилишига тўсқинлик қилувчи, ўткинчи ҳодиса сифатида қаралади.
Аммо, инсон гўзаллигига нисбатан бундай ѐндашув баҳсли. Чунки,
инсоннинг ташқи гўзаллиги муайян ҳолатларда шахснинг ўзигагина эмас,
балки бошқаларнинг фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бу борада
Умар Ҳайѐмнинг «Наврўзнома» асарида ғоятда ўринли фикрлар баѐн
этилган.. Алломанинг мазкур фикри инсоннинг зоҳирий гўзаллигига доир
мавжуд мунозараларга бирмунча ойдинлик киритади.
Маълумки, қалбнинг мойиллиги жамол мушоҳадасининг натижасидир.
Яъни, инсон нарсаларнинг зоҳирий гўзаллигини ботиний гўзалликка
нисбатан биринчи бўлиб пайқайди. У аввало, кўриниб турган гўзалликни ҳис
қилади, сўнгра унинг моҳиятига мурожаат этади. Шу боис ташқи гўзалликни
www.ziyouz.com kutubxonasi
241
муайян объект ѐки субъект ҳақида дастлабки тасаввур-маълумотни пайдо
қилувчи
бирламчи асос, дейиш мумкин. Мазкур фикр ўз навбатида инсон
гўзаллигига ҳам дахлдор. Бироқ, чиройли хусн инсон ташқи гўзаллигининг
баркамол бўлиши учун кифоя қилмайди. Унинг такомиллашувига кўмак
берадиган муайян асослар мавжуд. Булар сирасига ораста кийиниш,
ўзгаларга латиф сўзлар билан муомала қилиш, покиза, озода юриш кабилар
киради. Улар нафақат шахснинг ўзига, айни пайтда бошқаларга ҳам
кўтаринки кайфият бағишлайди, ҳатто юзага келиши кузатилган низоларнинг
олдини олади ҳам. Ҳадисларда эса янги кийим кийган шахсни дуо қилмоқ
ҳақида алоҳида уқтирилади.
Бир сўз
билан айтганда, инсон ташқи кўринишидаги чиройлилик ҳам
унинг мукаммаллашувида ўзига хос аҳамиятга эга.
Инсоннинг ботиний гўзаллиги унинг одоб, хулқ ва ахлоқий
фазилатлари билан белгиланади. Буни нафосат илми хулқий гўзаллик деб
атайди.
Инсоннинг амалий хатти-ҳаракати, ахлоқийлиги, нафосатга муносабати
айни пайтда унинг ботиний туйғуларига, қалб кечинмаларига боғлиқ. Бу
кечинмалар, одатда шахс фаолиятидаги яхши аъмолларга қараб - фазилатлар,
ѐмон қилмишларига қараб - иллатлар деб аталади.
Инсон хулқий гўзаллигининг такомиллашувида ахлоқдаги энг муҳим
мезоний тушунча ҳисобланган муҳаббат ва эзгулик алоҳида аҳамият касб
этади. Бундан ташқари, ахлоқий ва ҳулқий гўзалликда бевосита инсон ҳатти-
ҳаракатининг сабаби бўлган ният муҳим ўринга эга. Зеро эзгу ниятли инсон
гўзалдир. Ниятнинг реалликка айланиши учун инсонда аввало, истак, хоҳиш,
мақсад бўлиши шарт. Чунки, киши ўйлаган ҳар бир ниятига эришиши учун
ўз олдига мақсад қўяди. Шунингдек, ният индивидуаллик хусусиятига эга.
Шу жиҳатдан қараганда, ният ижобий ва салбий маънога эга бўлади.
Ижобийлик касб этувчи ниятнинг асосида гўзалликка муҳаббат, эзгуликка
эътиқод ѐтади. Аксинча, салбий маънодаги ният моҳиятан ѐвузликка
дахлдордир. Шу
боис инсоннинг ориятли, номусли экани унинг қилган
қилмишлари билангина эмас, балки, кўнглидаги нияти қандайлигига қараб
ҳам белгиланади. Зотан, нияти бузуқ одамларнинг қилган ишлари яхшилик
бўлиб кўринса-да, моҳиятан ѐвузликка йўналтирилган.
Бугунги кунда инсоний гўзаллик «баркамоллик» тушунчаси билан
изоҳланмоқда.
Баркамол инсон деганда, ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз
кучи ва имкониятларига таянадиган, теварак атрофда содир бўлаѐтган воқеа-
ҳодисаларга мустақил муносабат билан ѐндашадиган, ўз шахсий
манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун холда кўрадиган,
ўзини жамиятнинг ажралмас қисми деб ҳис этадиган, замонавий билимларни
мукаммал эгаллаган, маънавий жиҳатдан юксак, жисмонан бақувват
эркин
шахс тушунилади.
Замонавий эстетика инсоний гўзалликни унинг ўз ―Мени‖ни намоѐн
этишида, ўз ишига онгли муносабатда бўлишига талабчанлигида, ўз ҳаѐтини
гўзаллаштиришга масъул эканлигида (Зигмунд Фройд), ўз ҳавотири замирида
буюк мақсадларга даъват этиш мавжудлигида (Жан Пол Сартр), ижтимоий ва
www.ziyouz.com kutubxonasi
242
иқтисодий кучлар қаршисида ожиз бўлмаслик, ўз қўли билан барпо этган
нарсаларга сажда қилиб қолмаслик (Эрих Фром) орақали изоҳланмоқда.
Эндиликда техногенцивилизациянинг маркази ҳисобланган, фақат кўзга
кўриниб турган, ақл ва идрокка асосланган борлиқнигина тан олган Ғарб
мутафаккирлари ҳам инсон ҳулқий гўзаллигини такомиллаштиришда кўҳна
Шарқнинг аллақачон тажрибасидан ўтган ахлоқий муҳит муаммосига эъти-
борни қаратмоқда. Шу боис улар инсонинг маънавий хунуклашувидан
қутилиш йўлини ахлоқий муҳит-этосферани
яратишдан иборат, деб
билмоқдалар.
Бугунги кунга келиб ҳаѐтни фақат моддий ѐки маънавий томонинигина
ўзгартиришга интилиш, эътиборни фақат бир соҳага қаратиш билан
кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги ойдинлашмоқда. Зотан, инсоннинг
фақат маънавий гўзаллигига эътибор бериш, унинг жисмоний гўзаллигига
путур етказади.
Айни пайтда, маънавий гўзаллик ҳисобига жисмоний
гўзалликни улуғлаш инсониятни муқаррар тарзда муваффақиятсизликка олиб
келади. Биз ҳозирда инсоннинг маънавий ва жисмоний гўзаллигини
уйғунлаштириш масалалари долзарб бўлган даврда яшаѐтганлигимизни
унутмаслигимиз керак. Ана шуни теран хис қилганимиздагина кўзлаган
мақсадларимизга етишишимиз мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: