271
жамият ва инсон гўзаллиги даражаси эса ана шу борлиқ гўзаллигига
қанчалик ўхшаш, яқин эканлиги билан белгиланади. Конфуцийчилик хулқий
гўзаллик муаммосини ўртага ташлайди; ахлоқий=эстетик
идеал унинг энг
муҳим белгиси саналади.
Даочиликнинг («дао» – йўл дегани) асосчиси Лаоцзи (милоддан аввалги
VI-V асрлар) фикрига кўра, уйғунлик (хэ) «тинчлик», «келишув»,
«юмшоқлик», «келиштириш» маъноларини англатади. «Меъѐр» сўзини эса у
етарлилик маъносида қўллайди. Чжуанси (IV-III асрлар) уйғунликнинг
таъсир доирасини Лаосзига нисбатан кенгайтиради; у нафақат ибтидони
вужудга келтирувчи ҳодиса, балки бутун космоснинг асосидир; у оламнинг
бир бутун яхлитлигини ташкил этган унсурлар ва қисмларнинг жўр бўлиб
чиқарган оҳангдор товуши тарзида тушунилади. Бу англаш Чжуансзида
бадиий шаклда ифодаланади: коинотни у ҳар бир парчаси алоҳида оҳанг
чиқарувчи ва биргаликда ҳамроз куйни ташкил этувчи найга ўхшатади.
Чжуанцзининг гўзаллик ҳақидаги тасаввури табиатга уйғун ва мукаммал
яхлитлик тарзидаги муносабат билан боғлиқ, Осмон ва Ер улуғ гўзалликка
эга, дейди у. Донишманд асл гўзаллик ва гўзаллик бўлиб туюлувчи
ҳодисаларни фарқлайди.
Лаоцзи изидан бориб, Чжуанцзи санъатни бир одамдан иккинчи одамга
ўтказиб бўлмайдиган, яъни ўрганиб бўлмайдиган олий ҳодиса
сифатида
талқин этади. Санъат ўз ички ниятига табиатдаги ўхшашликни (айнанликни)
илғаб олиш; «тутиб қолиш» қобилиятидир. Ниятнинг ўзи санъаткор қалбида
бирор=бир маъсулияциз, ҳеч қандай шаклу шамойилсиз туғилади, шаклни эса
у ўзига яқин (қардош) бўлган табиат билан уйқашиб (хэ) кетган лаҳзада
олади. Ижодий жараѐн барча ботиний кучлар олий даражада жамланган
лаҳзада вужудга келадиган ногаҳоний «башорат» («каромат») тарзида
тушунилади.
Гўзаллик ҳақида «Дао ва Дэ» китобида («Дао дэ цзин») ҳам диққатга
сазовор фикрлар баѐн этилган. Жумладан, унда шундай дейилади; «Бутун
Осмоности гўзалликнинг гўзал эканини билиб олганида ўша пайт хунуклик
ҳам пайдо бўлади. Қачонки ҳамма эзгулик, эзгулик эканини билиб олганида,
ўша пайт ѐвузлик ҳам туғилади»
1
.
«Хуайнанцзи» («Хуайнанлик файласуфлар») деб аталган қадимги Хитой
матни ҳам эстетик ғоялар тараққиѐтини кўрсатувчи манба сифатида
муҳимдир. Унда муаллифлар гўзалликнинг меъѐр
билан белгиланишини
таъкидлайдилар. Меъѐр билан белгиланган гўзаллик ва нуқс бўлгани учун
ҳам бу дунѐда яхлитлик мавжуд; «Гўзаллик меъѐр билан белгиланади, нуқс
ўзини фойдаланиш жараѐнида намоѐн этади. Шу туфайли тўрт баҳри муҳит
оралиғидаги макон бирлашиши мумкин»
2
.
«Хуайнанцзи»да санъатнинг уч хил даражасини кўрса бўлади. Биринчиси,
даога асосланган санъат, бу – донишмандлик. У энг юксак даражадаги нарсалар
билан боғлиқ; булар яхлитлик, йўқлик, дао, олам (космос). Бундай санъатнинг
1
Дао. М., - Харьков, Эксмо-пресс – Фолио, 2000. С. 9.
2
Древнекитайская философия. Эпоха Хань. М., Наука, 1990. С. 75.
www.ziyouz.com kutubxonasi
272
мақсади «олий уйғунликка» (той хэ) эришиш ва охир=оқибатда табиат билан
баробар даражада нарсалар ижод қилиш. Иккинчи даражадаги санъат
ҳисоб=китобга, яъни меъѐрга асосланади. Бу – «бошқариш» (одамларними,
нарсаларними – барибир) санъати. Учинчи хил санъат эса бизнинг
тушунчамиздаги ҳунарга тўғри келади; у юзаки моҳирлик оқибати бўлмиш
ташқи безак сифатида талқин этилади.
Хуайнанлик файласуфлар юқоридаги санъат хилларининг, айниқса,
иккинчисига алоҳида эътибор қиладилар ва шу
муносабат билан эстетик
муаммоларни янгича талқин этадилар. Бу хил санъат даражаси ҳақида фикр
юритар экан, улар ўринлиликка, ѐҳуд жоизлиликка (и, бянь, ши) диққатни
қаратадилар. Бу тушунча муаллифларнинг гўзаллик ҳақидаги тасаввурлари
билан мустаҳкам боғлиқ. «Юздаги кулгичлар гўзал, – дейилади рисолада, –
агар улар манглайда бўлса – хунук; кийимдаги кашта – гўзал, қалпоқдагиси
эса – хунук». Ўринлилик айни вақтида деган маънода ҳам талқин этилади.
Санъат «лаҳзага муносабатдан», «вақтга эргашишдан» (инь ши) ташкил
топади.
Муаллифлар санъат техника билан, маҳорат қуролини эгаллаш билан
боғлиқлигини алоҳида таъкидлайдилар, санъат ва унинг воситасини қатъий
фарқлайдилар. Маҳорат,
умуман олганда, даочилар фикрига кўра, ботиний
маънавий маънони моддий шакл орқали ифодалаш қобилиятидан иборат.
Айни пайтда фақат «шакл деб аталган ҳожани бўйсиндирмай туриб», биргина
ташқи шаклга шунчаки тақлид қилиш одамларда истеҳзо уйғотади. Ҳар бир
санъат асари руҳ билан суғорилгани ва у орқали санъаткор қалби тилга
киргани учун гўзалдир. Ана шу руҳ мазмундан ҳоли бўлган шакл ўликдир,
ўликнинг эса гўзал бўлиши мумкин эмас.
Даочилар учун ибтидо нуқтаси олам (космос) бўлса, Конфуций
(милоддан аввалги 551 – 479 йиллар) ва унинг издошлари ўз эстетик
қарашларини
ижтимоий=сиѐсий
нуқтаи
назардан
келиб
чиқиб
шакллантирадилар. Конфуций «жўмард ўғлон» тушунчасини киритади.
Жўмард ўғлон энг аввало ахлоқий ва фуқаролик бурчларини чин дилдан,
намунали бажарувчи жамиятнинг идеал аъзоси. Жўмард ўғлон тарбиясининг
асосини Конфуций уч нарсада – «қўшиқ», «удум» ва «мусиқа»да кўради.
Демак, донишманд нуқтаи назаридан тарбия эстетик асосда олиб борилиши
лозим.
Қўшиқ ва мусиқада Конфуций ҳаммадан аввал эзгу фикрлиликни
қадрлайди. Қўшиқчилар ҳақида, «уларнинг фикрида куфр йўқ», дейди. Мусиқа
тўғрисида ҳам шунақа мулоҳазалар билдиради. Венван мусиқасини «гўзал ва
эзгу» деб атайди. Ҳамма нарсада, хусусан, мусиқа ва қўшиқда у
мўътадилликни ѐқлайди. «Гўзал» (мэй) атамаси Конфуций томонидан «эзгу»
(шань) сўзининг синоними тарзида қўлланилади.
Умуман олганда, Конфуций ва унинг
издошлари Мэнсзи ва Сюнсзи
сингари файласуфларнинг эстетик идеали гўзаллик, эзгулик ва
манфаатлиликнинг омухталигидан иборатдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
273
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Қадимги Хитой эстетикаси
нафақат Ўрта асрларга келиб юксак поғонага кўтарилди, балки Япония,
Қурия, Вьетнам халқлари эстетикасига ҳам асос бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: