223
шаклидаги шеър нима? Уни жанр нуқтаи назаридан фалсафий шеър
деймизми, ѐки ғазалми? Шунингдек, Ойбекнинг ―Навоий‖ асари романми ѐ
тарихий роман жанридаги бадиий ижод маҳсулими?
Бу борадаги тадқиқотларнинг сўнгги хулосаси тизимли таҳлил
натижалари бўлиб, унга кўра жанрлар босқичма-босқич бўлиниш табиатига
эга
1
. Яъни, роман ҳам жанр, тарихий роман ҳам жанр, ҳажвий роман ҳам
жанр в.ҳ. Дарҳақиқат, ҳозирча санъат турларининг бундан қулайроқ жанрий
бўлинишини тасаввур қилиш қийин. Тўғри, баъзи эстетиклар, жанр ва унинг
кўринишлари деган атамани қўллашни таклиф этишади, комедия – жанр,
кинокомедия – жанрнинг бир кўриниши ѐки шакли. Лекин бундай, дейлик,
тарихий романни–роман жанрининг тарихий кўриниши деб аташимиз
ноамалий ва сунъий эканини ҳамма яхши ҳис қилса керак. Бунинг устига,
шундай асарлар борки, улар бир неча жанрга бирваракай тааллуқли бўлиши
мумкин. Масалан, Фитратнинг ―Қиѐмат‖ асарини ҳам ҳикоя, ҳам ҳажвий
ҳикоя, ҳам хаѐлий ҳикоя тарзида жанрларга бўлишимиз мумкин. Баъзан икки
алоҳида, ҳатто бир-бирига қарама-қарши жанр бирлашиб, янги жанрни
ташкил этганини кўрамиз. Масалан, театр санъатида трагикомедия жанри
мавжуд. Шунингдек, бир жанр икки ва ундан ортиқ санъат турига ―хизмат‖
қилиши мумкин. Масалан, телефилм ҳам кино, ҳам телевидение санъатида,
манзара жанри эса, ҳам рассомлик ҳам бадиий адабиѐтда қўлланилади. Фарқ
шундаки, улар бадиий асарни ўзлари тааллуқли бўлган санъат турлари
талаблари воситасида яратилишини таъминлайдилар.
Умуман, санъат тарихида жанрларнинг доимий ўзгариб туриши–
янгиланиши, эскириши, кўпайиши, истеъмолдан чиқиб кетиши каби
ҳолларни табиий деб ҳисоблаш керак. Чунки жамият тараққиѐти, инсон
шахсининг чексиз даражадаги ўзгариб бориши анъанавий жанрлардан кечиш
ва янгиларини яратишни талаб қилади. Масалан, кейинги икки аср
мобайнида шеърий роман, шеърий қисса, шеърий новелла жанрлари вужудга
келгани ҳолда, ўнлаб ―эскирган‖ шеърий жанрлар истеъмолдан чиқиб кетди.
Бироқ, бундай ҳодисаларнинг ҳеч бири қандайдир кўрсатмалар ѐки қонунлар
талаби асосида рўй бермайди, балки санъатнинг демократик хусусиятидан
келиб чиққан ҳолда, санъаткор ва бадиий асарни идрок этувчи ўртасидаги
бир-бирини тушунишнинг пировард натижаси сифатида воқе бўлади.
Шундай қилиб, биз мазкур боб мобайнида санъат хиллари, турлари ва
жанрларини таснифлаштиришдек мураккаб масалаларни баҳоли қудрат
кўриб ўтдик. Бизнинг баъзи мулоҳазаларимиз, илмий хулосаларимиз
умумжаҳоний илдизга эга бўлган миллий эстетикамизда бу борадаги
дастлабки назарий ѐндашувлардир. Бироқ уларни мутлақлаштиришдан
йироқмиз, асосий мақсад талабаларларда мустақил фикрлаш малакасини
юксалтиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: