Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet34/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Трансфер-агент – қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар-ни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс. Қимматли қоғозлар бозорида транс-фер-агент сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун қуйидагиларга эга бўлиш керак:



  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича вако-латли давлат органининг тегишли лицензиясига эга бўлиш;

  • қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳно-маси бўлган камида икки ходимга эга бўлиш;

  • қонун ҳужжатлари билан ўз маблағлари миқдорига қўйилган талабларга амал қилинишини таъминлаш;

  • қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни бажариш

зарур.

Трансфер-агент, инвесторларга, қимматли қоғозлар эгаларига ва эмитентларга улар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тар-тибда тузилган шартнома шартларига мувофиқ хизмат кўрсатади. Трансфер-агентнинг мижоз билан шартнома тузиш шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Ўзининг мижоз олдида-ги мажбуриятларини бажариш вақтида трансфер-агент мижознинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Манфаатлар тўқнашуви содир бўлган вазиятда трансфер-агент мижозни хабардор қилиши ва биринчи навбатда ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим.


Инвестиция компанияси – бу қимматли қоғозларни чиқариш, қимматли қоғозларга маблағлар сарфлаш, қимматли қоғозларни ўз



101


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



номидан ва ўзи ҳисобидан олиш-сотиш ишларини амалга оширувчи юридик шахсдир.


Инвестиция компаниялари ўз ресурсларини фақат муассис-ларнинг маблағлари ва қайта инвестицияланган ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга сотиладиган ўз қимматли қоғозлари эмиссиясини амалга оширади.


Инвестиция компанияларининг асосий вазифалари қуйидаги-лардан иборат:





  • Қимматли қоғозларни чиқаришни ташкил этиш ва эмитентга (муассисларга) уларнинг жойлаштирилиши кафолатини бериш.

  • Қимматли қоғозларга инвестициялар қилиш.




  • Қимматли қоғозлар билан ўз ҳисобидан ва шахсий тавак-калчилик асосида операциялар (олди-сотди) қилиш (дилерлик фаолияти).

Инвестиция компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари-дан бири андеррайтинг – қимматли қоғозларни харид қилиш ёки уларни сармоядорлар ўртасида жойлаштириш кафолатини бериш ҳисобланади. Андеррайтингга қуйидагилар киради: қимматли қоғозларни чиқариш шартларини белгилаш, уларнинг янги нашрла-рини тайёрлаш, қимматли қоғозларни кейин сармоядорларга қайта сотиш учун эмитентлардан сотиб олиш, уларни жойлаштириш ка-фолатини бериш, янги нашрларга обуна қилиш бўйича синдикатлар ёки сотиш бўйича гуруҳлар ташкил этиш.


Андеррайтер – бу қимматли қоғозларга хизмат кўрсатувчи ва уларнинг бирламчи жойлаштирилишига кафолат берувчи, қимматли қоғозларни кейинчалик хусусий сармоядорларга қайта сотиш учун эмитентдан сотиб олувчи инвестиция муассасасидир.
Инвестиция компаниялари томонидан андеррайтингнинг амалга оширилишини қуйидаги асосий босқичларга бўлиш мумкин: қимматли қоғозларни муомалага чиқаришга тайёрлаш, шу жум-ладан, эмитент ва бунга кўмаклашувчи бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда нашрларни режалаштириш, муомалага чиқариладиган қимматли қоғозларни баҳолаш, эмитент ҳамда назарда тутилаёт-ган сармоядорлар ўртасида алоқаларни ўрнатиш ва бошқалар; қимматли қоғозларни тақсимлаш, шу жумладан, эмиссиянинг бир қисмини ёки бутун суммасини сотиб олиш, қимматли қоғозларни сармоядорларга сотиш, мазкур қимматли қоғозни жойлаштириш вақтида унинг бозор нархини қўллаб-қувватлаш; сотилгандан



102


3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ



кейинги даврда қимматли қоғознинг курсини маълум вақт мобай-нида қўллаб-қувватлаш (одатда бир йил); шунингдек, қимматли қоғознинг курс қиймати ўзгаришини таҳлил ва назорат қилиш, унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш.


Андеррайтингни амалга ошириш учун инвестиция компанияла-ри эмиссия синдикатларига қимматли қоғозлар нашрини ва унинг кафолатли жойлаштирилишини ташкил этувчи андеррайтерлар гуруҳига бирлашишлари мумкин. Эмиссия синдикатлари, одат-да, муайян вақтга (жойлаштириш даврига), хўжалик бирлашуви ва юридик шахс мақомини рўйхатдан ўтказмаган ҳолда ташкил этилади. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда эмис-сия синдикатларига кирувчи инвестиция компанияларининг сони бир неча юзтага етиши мумкин. Синдикат аъзолари қандайдир бир қимматли қоғозни жойлаштириш борасида муваффақиятли ҳамкорлик қилиши ва фонд бозорининг бошқа участкаларида рақобатлашиши мумкин. Ўзбекистонда андеррайтинг фаолияти фақатгина Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилади.


Инвестиция компанияларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар аҳоли билан ишлаш (ўзларининг жалб этилган маблағларини аҳоли омонатлари ва маблағлари ҳисобидан шакл-лантириш) ҳуқуқига эга.


Инвестиция муассасаси томонидан унинг ихтиёрига топши-рилган, лекин бошқа шахсга тегишли бўлган қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларга инвестиция қилинадиган пул маблағлари, шунингдек, қимматли қоғозларни бошқариш жараёнида олинадиган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни муайян вақт мобайнида мукофот эвазига ўз номидан ишончли бошқаришнинг амалга оширилиши қимматли қоғозларни бошқариш бўйича фаолият ҳисобланади.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish