Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet32/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

И.Л.Бутиков. Қимматли қоғозлар бозори. Дарслик. – Т.: «Консаудитинформ»,

2001. 188-б.





95


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



фолати бўлмаса, қимматли қоғозларни сотиш учун топши-риқ шартномасини тузмаслик;





  • битим бажарилганидан кейин ёки топшириқнинг амал қилиш муддати тугаши билан мижозга қимматли қоғозлар билан битимларнинг тузилганлиги ёхуд тузилмаганлиги ва унинг натижалари ҳақида зудлик билан хабар қилиш;




  • мижоз номидан қимматли қоғозлар билан кетма-кет опера-цияларни бажариш учун ёки мижознинг активларини бош-қариш ҳақида мижоздан ишонч қоғозини олиш чоғида ишонч қоғозида келишилган ваколатлар доирасига қатъий амал

қилиш, ишонч қоғозида мижоз ва брокернинг ўзаро муноса-батларига тааллуқли барча шартлар белгиланиши лозим.


Мижоз брокерга, агар бу мижознинг манфаатлари учун зарур бўлса, шартномада берилган кўрсатмалардан четга чиқиш ҳуқуқини бериши мумкин. Брокер бу ишни олдиндан талаб қилиш билан ёки





  • сиз, аммо мижозга жуда қисқа муддат ичида албатта хабар қи-лиш билан амалга ошириши мумкин.

Ўз навбатида, мижозлар брокерларни топшириқни бажариш учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлаши, брокер томони-дан шартномага мувофиқ бажарилган ишларни (масалан, харид қилинган қимматли қоғозларни, расмийлаштирилган ҳужжатларни) зудлик билан қабул қилиши, топшириқни бажаришда брокер томо-нидан кўрилган харажатларни қоплаши, шундан кейин эса, агар кўзда тутилган бўлса, брокерга мукофот пулини тўлашга мажбур. Мижоз ва унинг ишончли шахси топшириқ шартномасига кўра бир томонлама тартибда шартнома бажарилгунга қадар унинг ҳаракатини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.




Дилерлик фаолияти – бу қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан муайян қимматли қоғозларни харид қилиш ва (ёки) сотиш нархларини очиқчасига эълон қилиш йўли билан ушбу қимматли қоғозларни эълон қи-линган нархлар бўйича харид қилиш ва (ёки) сотиб олиш маж-бурияти билан амалга оширишдир. Дилерларнинг мажбурияти қуйидагилардан иборат:

    • қимматли қоғозлар билан битимлар тузилгунга қадар қим-матли қоғозларни харид қилиш ва сотишнинг қатъий бош-ланғич нархларини очиқча эълон қилиш;




96


3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ






  • уларга қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш так-

лифи билан мурожаат қилган шахслар билан қимматли қоғозларнинг олдиндан эълон қилинган нархлари ва миқ-дорига мувофиқ битимлар тузиш ҳамда бундай битимларни тузишдан бўйин товламаслик.


Дилерлар нархлардан ташқари қимматли қоғозлар олди-сот-дисига доир шартноманинг бошқа муҳим шартларини ҳам эълон қилиши мумкин: харид қилинадиган қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп миқдори, шунингдек, эълон қилинган нархларнинг амал қилиш муддати. Эълонда муҳим шартлар мавжуд бўлмаган ҳолларда дилерлар мижозлар томонидан таклиф этилган муҳим шартларда шартнома тузишга мажбур.


Битим тузилгунга қадар инвестиция воситачиси ўз мижозига ёзма равишда қуйидаги ахборотни маълум қилиши керак:





  • муайян битим ва хизмат кўрсатишни амалга ошириш ту-файли у шуғулланадиган қимматли қоғозлар бўйича про-фессионал фаолият тури;




  • дилерлик йиғими, воситачилик мукофоти, маслаҳат хизмат-лари учун тўловларнинг миқдори (ставкалари);




  • улар томонидан қимматли қоғозлар билан профессионал

фаолиятни амалга ошириш учун олинган лицензиянинг ра-қами ва у берилган сана.


Қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда мижоз ва инвести-ция воситачиси қуйидаги шартлар бўйича бир келишувга келиши лозим:





  • қимматли қоғозларнинг тури ва тўлиқ номи;




  • қимматли қоғозларни ўтказиш ҳамда улар нархини тўлаш муддати ва усули, агар битим бўйича тижорат рисклари мав-жуд бўлса, уларни суғурталаш шартлари;




  • битимни бажарганлик учун воситачилик мукофотининг миқдори. Инвестиция воситачилари мижознинг биринчи талабига кўра унинг топшириғи бўйича тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди шартномасини тақдим этиши ва унинг эътиборига (битим бўйича ўз ҳисоботларида) қуйидаги ахборотни ҳавола этиши шарт:




  • харид қилинган ёки сотилган қимматли қоғозларнинг тўлиқ номи ва уларнинг давлат рўйхатига олинган рақами;




97


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  • харид қилинган ёки сотилган қимматли қоғозларнинг миқдо-ри ва уларнинг номинал қиймати;

  • битим нархи;




  • дилерлик йиғими, воситачилик (брокерлик) мукофот пули-нинг суммаси, маслаҳат хизматлари учун тўловлар ҳамда бошқа йиғимлар ва тўловлар;

  • мазкур битим бўйича тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси;

  • ҳисоб-китобларни амалга ошириш, сотиб олинган қимматли

қоғозларни етказиб бериш тартиби, вақти ва усуллари. Маркет-мейкер – бу қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб


ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун биржа битимларини ту-зиш мажбуриятини ўз зиммасига олган инвестиция воситачисидир. Маркет-мейкернинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:





  • маркет-мейкерлик хизматларини амалга оширишнинг бу-тун даври давомида хусусий капитал миқдорига нисбатан қўйиладиган талабларни бажариш;

  • шартнома ва савдолар ташкилотчисининг Қоидаларига мувофиқ зиммасига олган барча мажбуриятларни бажариш;

  • фақатгина ўз номидан ва ўз ҳисобидан битимлар тузиш, қарз маблағлари ҳисобига битимлар тузиш;

  • савдолар ташкилотчиси томонидан ўрнатилган нарх диапа-зонларидан чиқмаган ҳолда, талаб ва таклиф асосида, ўзи котировкасини амалга ошираётган қимматли қоғозларнинг иккиёқлама котировкасини таъминлаш;




  • ҳар бир савдо сессияси учун ўрнатилган қимматли қоғозлар ва пул маблағлари миқдори лимитларини доимий равишда таъминлаш;

  • ҳар бир савдо сессиясининг бошланишида қимматли қоғоз-ларнинг қатъий белгиланган бошланғич сотиб олиш ва сотиш нархларини эълон қилиш;

  • ўзи томонидан савдо тизимига киритилган қатъий белгилан-ган сотиб олиш ва сотиш нархлари асосида битимлар тузиш;

  • савдо ташкилотчисининг қоидалари ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа талабларни бажариш.

Иқтисодий адабиётда ва амалиётда қимматли қоғозлар бозо-ри профессионал иштирокчиларининг номланиши билан боғлиқ атамавий англашилмовчиликлар кузатилади. Баъзан «брокер»





98


3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ



деганда фонд бозорида тегишли фаолият турини амалга оширув-чи инвестиция муассасаси, айрим ҳолларда эса, фонд биржасида ёки биржадан ташқари бозорда инвестиция муассасасининг ман-фаатларини намоён қилувчи инвестиция муассасасининг муайян вакили (ходими) тушунилади. Қатор ҳолатларда «брокер» тушун-часи билан фонд биржасида ишловчи, қимматли қоғозлар билан якка тартибда меҳнат фаолиятини олиб боришга рухсат олган жисмоний шахсни боғлашади. Атамаларни тартибга келти-риш мақсадида фонд бозорининг халқаро ва мамлакатимиз таж-рибаларининг устун тамойилларини инобатга олган ҳолда қу-йидаги тушунчаларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлар эди:




1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish