Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Инвестиция воситачиси, маслаҳатчиси



Download 6,5 Mb.
bet31/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

3.2. Инвестиция воситачиси, маслаҳатчиси,


уларнинг ўзига хос хусусиятлари

Инвестиция воситачилари (брокер, дилерлар ва маркет-мейкер-лар) фонд бозорининг профессионал иштирокчилари ичида кўп сонли ва энг тажрибали гуруҳни ташкил этади.


Инвестиция воситачиси – бу мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир би-тимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисидир.





93


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Инвестиция воситачиси мижозларининг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари, агар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бошқача қоида белги-ланмаган бўлса, инвестиция воситачисининг ўз ҳисоб варақлари-дан алоҳида ҳисоб варақларда туриши керак. Инвестиция восита-чиси ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва опе-рацияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши, тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт. Инвестиция воситачиси мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш борасидаги топшириқларини виждонан ҳамда уларнинг келиб тушиши тартибида бажариши керак. Мижоз-ларнинг топшириғига биноан амалга ошириладиган битим-лар инвестиция воситачисининг ўз дилерлик операцияларига нисбатан устун равишда бажарилиши керак. Агар инвестиция воситачиси томонидан тегишли топшириқ олингунига қадар ин-вестиция воситачиси ва унинг мижози ўртасидаги мижоз хабар-дор қилинмаган манфаатлар тўқнашуви мижозга зарар еткази-лишига олиб келса, инвестиция воситачиси зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаши шарт.


Инвестиция воситачиси томонидан инвестиция воситачиси сифатидаги фаолиятни тўхтатиб туриш, тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ёки у тугатилган тақдирда, тегишли ахборот қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан икки иш куни ичида оммавий ахборот воситаларида ва фонд биржасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Инвестиция воситачиси сифатида ўз фаолиятини тўхтатиб тураётган, тугатаётган ёки тугатилаётган инвестиция во-ситачисида ҳисоби юритилаётган қимматли қоғозлар мижознинг қарорига кўра, бир ҳафталик муддатда бошқа инвестиция восита-чисига ўтказилади, бундай қарор мавжуд бўлмаган тақдирда эса, қимматли қоғозларнинг эгаси танлаган инвестиция воситачисига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли дав-лат органи томонидан белгиланган муддатларда кейинчалик ўтказиш учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига (фаолиятни тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно) ўтказилади.


Маҳаллий профессор И.Л.Бутиков таърифига кўра, инвестиция воситачиси – бу қимматли қоғозлар бозорида брокерлик ва дилер-





94


3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ



лик фаолиятини амалга оширувчи инвестиция муассасасидир.1 Инвестиция воситачилари исталган ташкилий ҳуқуқий шаклда барпо этилиши ҳамда ўз фаолиятини қимматли қоғозларнинг бир-жа ва биржадан ташқари бозорларида амалга ошириши мумкин. Жисмоний шахслар ҳам инвестиция воситачиси сифатида иштирок эта олади. Бунинг учун улар жойлардаги давлат ҳокимияти идо-раларида (яшаш жойидаги ҳокимиятларда) рўйхатдан ўтишлари, якка меҳнат фаолияти учун тегишли рухсатномага, қимматли қо-ғозлар билан операциялар қилиш учун малака шаҳодатномасига эга бўлиши ва фонд биржасида брокерлик жойини сотиб олиши (биржанинг тўлиқ ҳуқуқли аъзоси бўлиши) лозим.


Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» ги қонунининг янги таҳрири ва «Тошкент» Республи-ка фонд биржасининг Низомига кўра, брокер қуйидаги мажбу-риятларга эга:



  • уларга берилган топшириқни шахсан ўзи бажариши, агар шартномада бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса ёки ми-жознинг манфаатларини ҳимоялаш зарурати билан боғлиқ бўлган вазиятлар туфайли бошқа нарса келиб чиқмаса;

  • мижознинг талабига кўра унга топшириқнинг бажарилиш жараёни ҳақида ахборот бериш;

  • мижозга топшириқни бажариш борасида амалга оширилган битимлар бўйича олинган барча натижаларни зудлик билан топшириш;

  • топшириқ бажарилганидан кейин дарҳол мижозга амал қи-лиш муддати тугалланмаган ишонч қоғозини қайтариш ва, агар шартнома шартлари ҳамда топшириқнинг хусусияти-га кўра талаб этилса, оқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳисоботни тақдим этиш;

  • агар мижознинг битим нархини тўлашига ишонч бўлмаса, қимматли қоғозларни харид қилиш учун топшириқ шарт-номасини тузмаслик;

  • агар мижоз ҳақиқатан ҳам ушбу қимматли қоғозларга ва уларни топшириқ берилган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичи-да инвестиция воситачиси ихтиёрига топширишининг ка-



1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish