Қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини сақловчи (реестр сақловчи) – қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини юритиш тизимига тааллуқли бўлган маълумотларни йиғиш, қайд этиш, сақлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри қайд этилган мулкдор-нинг уларга тегишли қимматли қоғозларнинг миқдори, номинал қиймати ва тоифаси кўрсатилган ҳолда маълум санадаги ҳолатга кўра тузилган рўйхатини ўзида намоён қилади. Реестр юритиш
Депо ҳисобварағи – депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган, инвестиция во-ситачисининг ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндиси.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
тизими Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндисидир. Реестр юритиш тизимида қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг олув-чига ўтиши қимматли қоғозлар эгаларининг Марказий депозита-рий ва (ёки) инвестиция воситачиларидаги депо ҳисобварақлари бўйича депозитар операцияларни ўтказиш йўли билан депозитар операциялар стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Унга асосан қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътибо-ран ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтади. Реестр эмитентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисо-бини амалга оширувчи Марказий депозитарий ва инвестиция восита-чиларининг операция куни якунида қимматли қоғозлар эгаларининг депо ҳисобварақлари ҳолати бўйича реестрни шакллантириш тўғ-рисидаги топшириқномада кўрсатилган санага шакллантирилади.
Эмитентнинг ўзи ёки эмитентнинг топшириғи асосида реестр-ни юритиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи инвестиция му-ассасаси реестр сақловчи бўлиши мумкин. Реестр сақловчи учун қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини юритиш тизимида рўйхатга олинган эмитентнинг қимматли қоғозлари билан битим тузиш ман этилади. Реестрни юритиш учун шартнома фақат бир юридик шахс билан тузилади, шартномани тузишда эмитент ре-естр сақловчига реестрни юритиш учун зарур бўлган чиқариш учун эълон қилинган ва муомалага чиқарилган акциялар ҳақи-даги, акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги ҳужжатларни, акциядорлар йиғилиш-ларининг баённомаларини, акцияларнинг тўланганлигини тас-диқловчи ҳужжатларни ҳамда реестрга киритиш учун асос бў-ладиган бошқа ҳужжатларни топширади. Реестр сақловчи билан шартнома тузган акциядорлик жамияти реестрни юритиш ва сақлаш учун мажбуриятлар ва жавобгарликлардан озод қилин-майди. Эмитент реестрни юритиш учун фақат битта инвестиция муассасаси реестр сақловчи билан шартнома тузиши мумкин.
Реестрни юритиш бўйича фаолиятни қимматли қоғозлар бо-зоридаги фаолиятнинг бошқа турлари билан бирга олиб боришга йўл қўйилмайди, депозитар фаолият бундан мустасно. Реестр сақловчи реестрни юритиш ва сақлаш учун тузилган шартно-
3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ
мага мувофиқ олган ҳуқуқлар ҳамда ваколатларни бошқа шахс-ларга ўтказишига рухсат этилмайди.
Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри камида қуйидаги энг зарур маълумотларга эга бўлиши зарур:
Ҳар бир қайд этилган шахс ҳақида у мулқдор ёки қимматли қоғозларнинг номинал эгаси эканлиги кўрсатилган маълумотлар.
Акциядорлик жамияти устав сармоясининг ҳажми.
Акцияларнинг миқдори, номинал қиймати ва тоифаси (хили).
Акцияларнинг майдаланганлиги ва бирлаштирилганлиги ҳақида маълумотлар.
Ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олган жамиятнинг акцияла-ри, уларнинг миқдори, номинал қиймати ва тоифаси (хили) ҳақида маълумотлар.
Дивидендларни тўлаш ҳақида маълумотлар.
Акциялар билан битимлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар битимлар инвестиция воситачилари ёки депози-тарийнинг иштирокисиз тузилган бўлса), шунингдек, ҳуқуқларни қўлга киритишнинг бошқа асослари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда акциялар билан мажбуриятлар олинганлиги ҳақида маълумотлар.
Реестрни юритиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
хронологик тартибдаги ёзувларнинг рўйхатга олиш дафта-рини юритиш;
қайд этилган шахслар ва қайд этилган гаров эгаларининг ёзувлари дафтарини юритиш;
акциялар нақд шаклда чиқарилган ҳолларда акциялар сер-тификатларини бериш ва уларни бекор қилиш дафтарини юритиш;
акциядорлар реестрига ёзувлар киритиш учун асос бўлади-ган ҳужжатларни, шу жумладан, электрон мосланмаларда-ги ахборотни ҳисобга олиш ва сақлаш тизимини юритиш;
қайд этилган шахслар ва қайд этилган гаров эгаларидан олинган аризалар (сўровномалар)ни ҳисобга олиш тизимини юритиш;
қайд этилган шахсларга реестрнинг маълумотлари билан танишиш имкониятини бериш учун ахборот тақдим этиш;
депозитарийга қайд этилган шахслар ва қайд этилган гаров эгаларининг шахсий ҳисоб рақамларига ўзгартиришлар ки-ритиш ҳақидаги ахборотни етказиш.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Реестрни юритиш қоғоз кўринишида ва электрон ёзувлар кў-ринишида амалга оширилиши мумкин. Рўйхатга олиш дафтарига акцияларнинг ҳар бир қўшимча эмиссияси ва акцияларнинг ҳар бир ўтказилиши ҳақидаги, шунингдек, қайд этилган шахснинг номига ёзилган акциялар миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ ёки акциялар билан мажбуриятлар олинганлигини акс эттирувчи бошқа ҳар қандай воқеалар ҳақидаги ёзувлар кетма-кет тартиб-да киритилади. Реестр сақловчи рўйхатга олиш дафтарида мавжуд бўлган қайд этилган шахс ҳақидаги ахборотни ушбу шахс рўйхат-дан чиқарилган вақтдан бошлаб камида уч йил сақлашга мажбур.
Реестр сақловчи томонидан шахсий ҳисобрақам унга хизмат кўрсатувчи депозитарийда ҳар бир қайд этилган шахснинг номига очилади, шу билан бир вақтда рўйхатга олиш дафтарига ёзувлар киритилади. Шахсий ҳисобрақамга ҳар бир шахсий ҳисобрақамни бир-биридан фарқловчи рақам берилади.
Акцияларнинг қўшимча эмиссияси чоғида реестр сақловчи то-монидан шахсий ҳисобрақам очилиб, унда барча харид қилинмай қолган акциялар акс эттирилади. Мазкур акциялар сотилгунга қадар улардан овоз бериш чоғида фойдаланиш мумкин эмас, ушбу акциялар бўйича дивидендлар тўланмайди.
Акциялар сертификатларини бериш ва сўндириш дафтари рўйхатга олинаётган акцияларнинг ҳар бир тоифаси (хили) бўйича алоҳида юритилади. Сертификат фақат қоғоз шаклида берилади. Сертификат қимматли қоғоз ҳисобланмайди (у бўйича мулкий ҳуқуқларни талаб қилиш мумкин эмас). Сертификатни ҳақиқий деб тан олиш учун унда муҳр ва сертификатни берган ташкилот раҳбарининг имзоси бўлиши керак. Сертификат эмитент, депозита-рий ёки реестр сақловчи томонидан берилиши мумкин эмас. Реестр сақловчи акциялар сертификатини мулкдорга акциялар реестрга киритилган кундан бошлаб, икки ҳафтадан кўп бўлмаган муддат ичида бериши лозим.
Реестрни юритиш тизими реестр сақловчига келиб тушган, ёзувларни реестрга киритиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг қайд этилиши, ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаши шарт.
Реестрдан кўчирма қайд этилган шахснинг номига ёзилган акциялар ҳақидаги реестр ёзувларини тасдиқловчи ҳужжат бў-либ, у қуйидаги маълумотларга эга бўлиши лозим:
қайд этилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ расмий номи);
3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ
реестрдан кўчирма қайд этилган шахснинг номига ёзилган акциялар ҳақидаги ёзувларни тасдиқлайдиган сана;
акциядорлик жамиятининг тўлиқ расмий номи, рўйхатга олган идоранинг номи, рўйхатга олиш рақами ва санаси, жамиятнинг юридик манзили;
реестрда қайд этилган шахснинг номига ёзилган акциялар-нинг миқдори ва тоифаси (хили), акцияларнинг номинал қиймати, дивиденд ставкаси (имтиёзли акциялар учун);
акцияларни ўтказиш, уларнинг миқдори ва тоифаси (хили) ҳақида ахборот;
реестр сақловчининг: тўлиқ расмий номи ва юридик манзи-ли;
банкнинг ёки дивидендлар мавжуд бўлган ҳолларда уларни тўлаш бўйича агентнинг тўлиқ расмий номи;
реестрда реестрдан кўчирмада кўрсатилган акцияларга нис-батан мавжуд бўлган акцияларнинг гаров мажбуриятларини олиши ва уларнинг тўхтатилиши, шу жумладан, қайд этилган гаров ва акцияни ўтказишга нисбатан бошқа чекловлар ҳа-
қида ахборот.
Реестр сақловчи томонидан қайд этилган шахсларга ёки қайд этилган гаров эгаларига реестрдан кўчирмалар тайёрлагани ва бергани (жўнатгани) учун амалда кўрилган харажатлар қийматидан катта бўлмаган миқдорда тўлов ундирилиши мумкин.
Акциялар қоғозсиз шаклда муомалага чиқарилган ҳолларда ҳар бир қайд этилган шахс номига унинг акцияларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи акциялар сертификати берилиши керак. Бир акцияга бир вақтнинг ўзида биттадан кўп сертификатнинг муомалада бў-лишига йўл қўйилмайди.
Акциядорлик жамияти у давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб бир ойдан кечиктирмай реестрнинг юритилишини ва сақланишини таъминлаши шарт.
Очиқ акциядорлик жамиятининг таъсис этилиши чоғида реестр сақловчи амалдаги қонунчиликда, жамиятнинг таъсис ҳужжат-ларида кўзда тутилган ва акциялар нархининг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларда мавжуд бўлган маълумотларни реестрга киритади. Хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган очиқ акциядорлик жамиятининг таъсис этилишида реестрга муассис-акциядорлик жамиятини хусусийлаштириш режасини тасдиқла-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
ган давлат мулкини бошқариш бўйича тегишли қўмита ҳақида, акцияларга нисбатан ҳуқуқларни қўлга киритган шахслар ҳақи-да маълумотлар киритилади.
Қўшимча эмиссия ёки мазкур акциядорлик жамиятини қай-та ташкил этишда акцияларнинг алмашуви чоғида бу ҳақидаги маълумот реестр сақловчи томонидан беш кунлик муддат ичида реестрга киритилади.
Реестр сақловчи қайд этилган шахсдан ўтказиш ёки гаров фармойишини олган вақтдан бошлаб уч кундан кечиктирилмаган муддатда қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
қайд этиш дафтарига акцияларнинг ўтказилганлиги ҳақи-даги маълумотларни киритиш ва қайд этилган шахс номига ўтказиш фармойишида кўрсатилган акциялар харидорига шахсий ҳисобрақам очиш;
қайд этиш дафтарига ва қайд этилган шахснинг шахсий ҳисобрақамига акцияларнинг гаров мажбуриятларини олишнинг пайдо бўлиши ва тугатилганлиги ҳақида зарур ёзувларни киритиш.
Ўтказиш фармойиши қуйидаги маълумотларга эга бўлиши лозим:
акцияни ўтказаётган қайд этилган шахснинг, у мулкдор ёки қимматли қоғозларнинг номинал эгаси эканлиги кўрсатил-ган ҳолда фамилияси, исми ва отасининг исми ёки тўлиқ расмий номи;
акциядорлик жамиятининг тўлиқ расмий номи;
ўтказилаётган акциялар миқдори;
акциялар тоифаси (хили);
акция унинг номига ёзилиши лозим бўлган шахс ҳақида маъ-лумотлар;
битим инвестиция муассасаси томонидан рўйхатга олинган
ҳолларда унинг тўлиқ номи, рўйхатга олиш санаси, унинг рақами ва муассасанинг юридик манзили.
Ўтказиш фармойиши акцияларни ўтказаётган қайд этилган шахс (ёки унинг вакили) томонидан имзоланиши лозим, шунинг-дек, у акция ўтказилаётган шахс томонидан ҳам имзоланиши мумкин. Ўтказиш фармойиши унинг номига акциялар ёзили-ши лозим бўлган шахс томонидан ёки унинг вакили томонидан реестр сақловчига тақдим этилади.
3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Ўтказиш фармойишида унинг номига акциялар ёзилиши лозим бўлган шахс ҳақида қўшимча ахборот кўрсатилади. Бу ахборот дивидендларни олишнинг мақбул усули ҳисобланади. Мазкур шахснинг реестрдан кўчирма олиш усули шахс ёки почта орқали амалга оширилади.
Агар акцияларни ўтказиш инвестиция муассасаси томонидан битим рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилса, ўтказиш фар-мойишига реестрга ёзувларни киритиш учун асос бўладиган ва акциялар билан битимлар тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат-лар илова қилиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |