1.2-расм. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиларининг
ўзаро боғлиқлиги.1
харидори сифатида фаолият юритадиган вазиятлари ҳам мавжуд. Эмитентлар давлат ва ҳокимият органлари, пул-кредит муассаса-лари (тижорат ва марказий банк) шунингдек, корпорациялар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар – юридик шахслар кўрини-шида молия бозорида иштирок этади.
Инвесторлар – молия бозорининг иштирокчилари бўлиб, ўзларининг моддий капиталини инвестициялаштиради, асосан молиявий активлар кўринишида бўлади. Бундан ташқари улар нақд пул шакли кўринишига эга бўлган, даромадлар келтирувчи, кафолатланган бошқа ҳуқуқларни олиш учун турли қимматбаҳо қоғозлар ва дериватив молиявий интрументларга инвестиция қиладиган юридик ва жисмоний шахс ҳисобланади.
Инвесторлар бир қатор хусусиятларга кўра таснифланади. Анъанавий таснифланишига кўра, барча инвесторларни малакали ва институционал инвесторларга бўлиб ўрганилади. Жаҳон ама-лиётида ҳозирги кунда индивидуал инвестор, жамоавий инвестор, хусусий ва давлат инвесторларига бўлинган ҳолда ўраганилади. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари сифатида инвестор-лар институционал ва индивидуал инвесторларга бўлинади (1.3-расм).
Суғурта бозорида тўғридан-тўғри молиявий битимлар ишти-рокчилари суғурталовчилар ва суғурталанувчилар ҳисобланади.
Муаллифлар томонидан тайёрланган.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Инстутционал инвесторлар
Инвестиция
|
|
Тижорат
|
|
Суғурта
|
|
Коллектив
|
компаниялар
|
|
банклар
|
|
компаниялар
|
|
инвестициялар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Инвестиция Кредит
фондлари уюшмалари
Институционал инвесторлар
1.3-расм. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари сифатида инвесторлар институционал ва индивидуал инвесторлар.1
Суғурталовчилар – суғурта хизматлари ва суғурта маҳсулотла-рининг турларини сотадиган молия бозорининг институционал органлари ҳисобланади. Суғурталовчининг молия бозоридаги асосий вазифаси, суғурталашнинг турли хил турлари учун ҳақ олиш ҳисобига суғуртанинг барча шакллари ва турларига суғурта ҳодисаси юз берганда зарарни қоплаш мажбурияти амалга оши-рилиши ҳисобланади.
Суғурталанувчилар – суғурта ҳодисаси юз берганда молиявий зарарларни минималлаштириш мақсадида суғурта компаниялари ва фирмаларидан суғурта хизматларини сотиб олган молия бозори-даги иштирокчилардир. Суғурталанувчилар юридик ва жисмоний шахс кўринишида молия бозорида иштирокчи ҳисобланади.
1.3 § Молия бозорининг жаҳон амалиётидаги
ташкилий моделлари
Ҳар бир мамлакат иқтисодиёти, уни тартибга солиш тизими ва трансформаллашув жараёнига нисбатан институционал ёндашув-ни тўғри ва теран англаб етиш замонавий шароитларда миллий иқтисодиётни хорижий мамлакатлар илғор тажрибалари асосида янада такомиллаштиришга услубий ёндашувда муҳим аҳамият касб этувчи омиллардан биридир. Айниқса, ҳозирги шароитда Респуб-ликамиз миллий иқтисодиётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли инвестицион ресурсларга сезилаётган ҳаётий
Муаллифлар томонидан тайёрланган.
1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ
эҳтиёжлар шароитида молия бозори институционал асосларини янада такомиллаштиришга зарурат туғилмоқда. Чунки, молия бозори ички ва хорижий потенциал инвесторлар молиявий ресурс-ларини концентрацияловчи ва уларни иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун инвестицион ресурс сифатида трансформация-ловчи ҳамда йўналтирувчи қудратли молиявий институтларни ўзида ифодалайди. Ўтган асрмизнинг 50-йилларидан сўнг қисқа тарихий даврда ривожланган мамлакатлар молия бозорининг шиддатли тараққиёти нафақат молия тизими, балки миллий иқти-содиёт инновацион тараққиётининг бош омили бўлиб хизмат қилганлигини ҳаётий тажриба кўрсатди.
Молия бозорларининг тараққиёти динамикаси унинг сегмент-лари кесимидаги турли динамик тавсифдаги ривожланиш тенден-циясига асосланади. Натижада, ҳозирги кунда шаклланган жаҳоннинг энг йирик молиявий марказларида шаклланган молия бозорлари ти-зимида молиявий инструментлар бозорининг ривожланишида бир хил тенденция кузатилмайди. Масалан, АҚШда фонд активлари бозорининг юқори даражадаги капиталлашуви кузатилиб, молия бо-зорларининг аксарият профессионал иштирокчиларининг фаолияти инвестицион фонд шаклидаги бизнес моделига асосланади. Шунга асосланган ҳолда ҳалқаро амалиётда молия бозорларининг бир қатор моделлари эътироф этилади. Молия бозорларининг ўзига хос моделлари, мавжуд капитални (молиявий ресурсларни) потенциал инвестицион ресурсларга трансформациялашдаги институционал бирликларнинг фаоллигига ҳам асосланади.
1.4-расмдан кўришимиз мумкинки, молия тизими институцио-нал таркибининг ортиқча молиявий ресурсларга эга бўлган сектор-лардан эҳтиёж мавжуд бўлган секторларга ҳаракатланиш канали-даги аҳамиятига кўра 3 асосий модели ажратилади. Ушбу инсти-туционал таркибларнинг молиявий ресурсларни ҳаракатланиш каналидаги роли бевосита молия бозорлари билан узвий алоқада бўлади. Иқтисодчи Р.Левиннинг фикрича, молия бозорлари, инс-титутлар ва инструментлар мамлакат иқтисодиётидаги транз-акцион харажатларни минималлаштиришда бениҳоя юқори аҳа-мият касб этишини эътироф этадилар.1 Уларнинг самарали фао-лияти жамғариш нормасига таъсир этиб, иқтисодий агентлар то-
Levine Ross., Zervis Sara. Stock Market Banks and Economic Growth // American Economic Review. 1998.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Молия тизимининг институционал таркиби
Ортиқча молиявий
|
Молиявий
|
Молиявий ресурс-
|
ресурсларга эга
|
ресурсларни қайта
|
ларга эҳтиёж мав-
|
бўлган сектор
|
тақсимлаш
|
жуд бўлган сектор
|
Уй хўжаликлар
|
MBS
|
|
Уй хўжаликлар
|
Корхоналар
|
|
Корхоналар
|
|
|
Давлат
|
BBS
|
|
Давлат
|
Давлат муассасалари
|
PFBS
|
|
Давлат муассасалари
|
Молиявий институт-
|
|
Молиявий институт-
|
|
|
лар
|
Молия тизими
|
лар
|
Хорижий агентлар
|
Хорижий агентлар
|
|
|
Капитал таклифи
|
|
|
Капитал таклифи
|
Инвестицион жалб қилувчанлик таҳлили
|
Кредит олиш қобилиятининг таҳлили
|
Do'stlaringiz bilan baham: |