1.2. Молия бозори таснифи ва
турлари тавсифи
Молия бозорининг турлари ва сегментларини фарқлаш турли таснифлаш мезонларига мувофиқ амалга оширилади. Молия бозор-лари энг муҳим айланма активларнинг турига қараб таснифланади.
Улар қуйидаги бозорларни ўз ичига олади.
|
|
► капитал бозори;
|
► олтин бозори;
|
► валюта бозори;
|
► суғурта бозори.
|
Капитал бозорида кредит капиталига бўлган талаб ва таклиф шакллантирилиб, вақтинчалик нақд пул маблағлари йиғилади ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ва инвесторлар ўртасида тақсимланади. Капитал бозорининг субъектларига молиявий инс-титутлар, эмитентлар, инвесторлар, тижорат банклари, инвестиция фондлари киради.
Узоқ муддатли молиявий воситалар капитал бозорида қўлла-нилади ва савдолар кўпинча фонд биржаси ва биржа савдоларида ташкил этилади. Ташкил қилинган биржа савдолари бозор иш-тирокчиларини зарур ахборотлар билан таъминлайди. Уларнинг талаблар ва таклифларидан энг мақбул таклифни аниқланиб, сав-долар амалга оширилади. Капитал бозорида олди-сотди объекти бўлиб, эркин кредит ресурслар ва уларга хизмат кўрсатадиган молиявий воситалар ҳисобланади.
1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ
Капитал бозорининг асосий таркибий қисми қимматли қоғозлар бозори ҳисобланади. Қимматли қоғозлар бозорида давлат қарз мажбуриятлари (хазина мажбуриятлари, хазина векселлари ва бошқалар), шунингдек, қарз қимматли қоғозлари (векселлар, де-позит сертификатлари ва облигациялар) муомалада бўлади. Дав-лат, корхоналар ва молиявий институтлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг барча турлари шунингдек, қимматли қоғозлар ва ҳосилавий қимматли қоғозлар харид қилиш ва сотиш билан боғлиқ молиявий хизматлар объекти бўлиб хизмат қилади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда қимматли қоғозлар бозори битимларининг ҳажми ва у орқали келиб туша-диган молиявий ресурсларнинг хилма-хиллиги билан молия бо-зорининг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар бозори ташкилий жараён нуқтаи назари-дан:
нобиржавий бозорларга бўлинади.
Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори – бу қимматли қоғозлар эмиссиясини ва бирламчи жойлаштирилишини амалга ошириш, яъни қимматли қоғозларни эмитент ёки унинг вакили томонидан дастлабки сармоядорга сотишдир.
Эмитент томонидан қимматли қоғозларни такрор чиқарилиши (масалан, устав фондини ошириш мақсадида) ёки иккиламчи эмиссияси ҳам бирламчи бозор доирасига киради.
Бирламчи бозорнинг энг муҳим тавсифи, эмитентлар томо-нидан ахборотни ошкор этилишидир. Бунда эмитент ҳақида тўлиқ маълумот бериладиган эмиссия проспектини ёки қимматли қоғозларни муомалага чиқариш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишдан фонд бозори соҳасида назорат вазифаларини амалга оширувчи махсус давлат идораларига тақдим этиладиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳақидаги ҳисоботгача ошкор этилади. Қимматли қоғозларнинг бирламчи сотилиши оммавий ахборот во-ситаларида эмитент тўғрисидаги маълумотни эълон қилган ҳолда, қимматли қоғозларни харид қилишни очиқ таклиф этиш шаклида (исталган имкониятли сармоядор учун) ҳамда ёпиқ, обуна шаклида фақат тегишли давлат бошқарув идорасига маълум бўлган қоида
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
қимматли қоғозларни шахсларнинг чекланган доираси ўртасида жойлаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |