Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори – бу илгари чиқа-рилган ва ҳеч бўлмаганда бир марта харид қилинган қимматли қоғозлар олди-сотдиси (муомаласи) амалга ошириладиган бозори-дир. Унинг функцияси қимматли қоғозларнинг олди-сотдисини тез-корлик билан таъминлашдан иборат. Бунда сотувчи ва харидорни учраштириш, бўш капитални иқтисодиётнинг энг унумли соҳасига зудлик билан сафарбар қилиш, томонларнинг ўзаро манфаатла-рини таъминлаш иккиламчи бозорнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Иккиламчи бозорнинг асосий кўрсаткичларидан бири ликвидлилик ҳисобланади.
Юқори ликвидлилик қисқа вақт ичида катта миқдордаги қим-матли қоғозларни, уларнинг курсини сезиларсиз ўзгариши шарои-тида кам харажат билан олди-сотдига жалб қила олишдир ёки бошқача қилиб айтганда, бозорнинг ликвидлилиги – бу маълум вақт оралиғида бозор нархларининг кам миқдорда ўзгариб тур-гани ҳолда қимматли қоғозларнинг катта қисмини юқори суратда айланишини таъминлаш имкониятидир.
Бирламчи ва иккиламчи бозорлар ўртасидаги ўзаро муносабат иқтисодий муносабатларнинг ривожланишига, фонд бозорининг шаклланишига, унинг «ёшига», шунингдек, муомалада бўлган қимматли қоғозлар турларининг таркибига боғлиқ.
Масалан, иқтисодиёт нисбатан барқарор бўлган, қимматли қоғозлар бозорининг тарихи эса, бир неча юз йилларни қамраб олган ривожланган мамлакатларда қимматли қоғозларнинг деярли барча турлари бўйича иккиламчи савдо устун туради. Бирламчи бозордаги қимматли қоғозлар айланмаси ушбу мамлакатда ик-киламчи бозор айланмасининг 5–10 фоизини ташкил этади холос. Одатда, кўпчилик ривожланган мамлакатлар фонд биржалари-да қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиши амалга оширилмайди, шунинг учун уларда узоқ муомала муддатига эга бўлган қимматли қоғозлар баҳоланади.
Оммавий хусусийлаштириш билан кузатиладиган бозор муно-сабатларини вужудга келтириш жараёнини кечираётган ва энди-гина ўзини фонд бозорларини барпо этаётган мамлакатлар учун ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори устун туради.
1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ
Қимматли қоғозлар бозорининг уюшган ва уюшмаган турлари ҳам мавжуд. Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори – қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши бўлиб, унда қимматли қоғозлар операциялари ушбу битимлар иштирокчилари учун қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан белгиланган тад-бирлар ва шартлар билан тартибга солинади.
Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори – бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан операциялар савдо ташкилотчиларининг ушбу битим пред-мети ва унинг иштирокчиларига нисбатан қўйган талабларига риоя этилмаган ҳолда амалга оширилади. Бу шундай бозорки, унда би-тимлар тузиш, қимматли қоғозлар иштирокчиларига қўйиладиган талаблар белгиланмаган, савдолар сотувчи ва харидорларнинг шахсий алоқаси орқали ихтиёрий равишда амалга оширилади. Мазкур бозорда тузилган битимлар ҳақидаги ахборот тизими мав-жуд эмас. Бундан ташқари, битимлар иштирокчилари қандайдир муҳофаза ва суғурта механизмларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга оширилади.
Битимлар махсус руйхатга олувчилар томонидан қонун билан белгиланган умумий тартибда расмийлаштирилади. Ушбу бозор «кўча» ёки «тартибсиз» бозор деб номланишга қарамай, у мутлақо чалкаш тартибсиз бозор эмас, агар товламачилик ҳоллари аниқланса тартибга солувчи давлат идораси ҳуқуқий чора кўради. Бундай бозорда сифатли қимматли қоғозлар кам, улар бўйича дивиденд-лар олиш ёки барча қўйилган маблағларни йўқотиш мумкин бўл-ган даромадли қимматли қоғозлар ҳам, шунингдек, эмитентла-ри мураккаб молиявий аҳволда қолган ёки банкротлик ёқасида бўлган, яроқсиз деб номланувчи акциялар ҳам сотилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида уюшмаган бозорда янги барпо этилган, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарнинг бир-ламчи ва иккиламчи эмиссиялари, акциялари, банк ҳамда тижорат векселлари сотилади ва харид қилинади.
Қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозор-лари ҳам фаолият юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |