Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet7/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Қимматли қоғозларнинг биржа бозори – бу қимматли қоғозлар билан фонд биржаси доирасида уюшган тарзда савдо қилиш соҳасидир.



19


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР





Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори – бу фонд биржасидан ташқарида қимматли қоғозлар билан савдо қилиш соҳасидир. Унда фонд биржасида сотувга қўйилмаган қимматли қоғозларнинг эркин савдоси дилерлар томонидан махсус телеком-муникация тармоқлари (телефон, телефакс, компьютер воситала-ри) ёрдамида амалга оширилади. Бу савдо воситачиларга фонд биржалари томонидан ўрнатилган юқори ставкали комиссион йиғимлардан қочишга шароит яратади.


Қимматли қоғозларнинг халқаро бозори – бу жаҳон миқёсида қимматли қоғозлар билан савдо қилиш соҳасидир. Бунда қимматли қоғозлар билан савдо қилиш натижасида капитал бир мамлакат-дан иккинчисига оқиб ўтади. Қимматли қоғозлар билан савдо қиладиган халқаро йирик марказлар пайдо бўлади.

Валюта бозорида сотув объекти валюта ва унга тегишли би-тимларни амалга оширадиган молиявий воситалардир. Ушбу бозор хўжалик субъектларининг ташқи иқтисодий операциялар учун хорижий валютадаги эҳтиёжларини қондиришга, тегишли мо-лиявий рискларни камайтиришга, реал алмашинув курсини таш-кил қилишга имкон беради. Валюта бозорида инвесторлар, сотув-чилар ва харидорларнинг манфаатлари мувофиқлаштирилади. Ташкилий-техник жиҳатдан, валюта бозори миллий ва хорижий банкларни бирлаштирадиган замонавий алоқа воситалари ҳисоб-ланади. Валюта бозорининг субъекти бўлган брокер фирмалар ва бошқа молия институтлари фаолият юритади.


Олтин бозорида молиявий марказлар мунтазам равишда ол-тин савдосини бозор баҳосида амалга оширади. Бундай марказ-лар йирик банклар, қимматбаҳо металлар биржалари ва олтин савдоси бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар уюшмаси ҳисобланади. Жаҳон олтин бозори ҳар куни фаолият юритади. Бугунги кунда бутун дунёда 50 дан ортиқ олтин бозори мавжуд (Осиёда 19, Америкада 14, Европада 11, Африкада 8).


Суғурта бозорида турли суғурта маҳсулоти шаклидаги суғур-та қопламаси олди-сотдиси амалга оширилади.


Молиявий инструментларнинг муомаласи ва муддати бўйича таснифланиши қуйидагилардан иборат:


– пул бозори;


– капитал бозори.





20


1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ

Пул бозори нақд пул ва нақдсиз маблағлар бозори ҳисобла-ниб, молиявий инструментлар бир йилгача бўлган муддатда бў-лади. Молия бозорининг ушбу қисқа муддатли сегменти фао-лияти хўжалик юритувчи субъектларга мавжуд тўлов қобилия-тини таъминлаш ва уларнинг балансидан эркин ва самарали фойдаланиш учун пул маблағларининг етишмаслигини тўлди-риш каби муаммоларни ҳал қилишга имкон беради.


Капитал бозори нақд пул ва нақдсиз маблағлар бозори ҳисоб-ланиб, бунда молиявий инструментлар бир йилдан кўп муддатда бўлади. Капитал бозорининг фаолияти хўжалик субъектларига реал инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестиция ресурсларини шакллантириш муаммоларини ҳал қилиш ва сама-рали молиявий инвестицияларни (узоқ муддатли молиявий ин-вестициялар) жалб қилишга имкон беради. Ушбу бозор сегменти-нинг молиявий активлари юқори рентабелликка эга бўлганлиги сабабли ушбу молиявий активларнинг риски юқори бўлади.


Молия бозори ташкил этилиш даражасига қараб иккига бўли-нади.


– уюшган бозор;


– уюшмаган бозор.


Уюшган бозорда савдо қоидалари махсус ташкил этилган бў-либ, савдо ташкилоти доимий асосда, махсус танланган (одатда, лицензияга эга) иштирокчилар ўртасида аниқ белгиланган тар-тибга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу бозор валюта ва фонд биржалари тизимида намоён бўлади. Савдода иштирок этадиган эмитентлар листингга кирган бўлиши керак. Мазкур бозорда молия бозор иштирокчилари савдода иштирок этиш учун лицензияга эга бўлиши керак.


Уюшмаган бозорда молиявий инструментлар ва хизматларни сотиш ва сотиб олишни амалга оширишда олди-сотди битимлар рўйхатга олинмайди. Мазкур бозорда молиявий инструментларни риски юқори даражада бўлади. Ушбу ҳолат, биринчи навбатда, сав-дога қўйилган молиявий инструментлар ва хизматларни сифатли танлаш тартиби етишмаслиги ва иккинчидан, тузилган битимларда контрагентлар томонидан бажарилмаган операцияларни бажариш рискини юзага келтиради. Шу билан бирга, ушбу бозор молиявий инструментлар ва хизматларнинг янада кенгроқ айланишини таъ-минлайди. Хусусий инвесторларнинг молиявий инструментлар





21


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



учун юқори даражадаги рискга бўлган эҳтиёжини қондиради, бунинг натижасида юқори даромадга эга бўлади.


Тартиблашмаган бозор молия бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларнинг муайян қисми амалга оширилади.


Молия бозорининг битимларни бажариш муддати мезонлари бўйича қуйидаги турлари мавжуд.





  • Спот бозори. Транзакцияларни тезкор амалга оширадиган бозор, яъни тузилган битимлар бир неча кун давомида, лекин 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

  • Шошилинч бозор. Битим бўйича мажбуриятларни бажариш 5 кундан ортиқ муддатга тузилган санадан кам бўлганлиги билан амалга оширилади.

Молия бозорининг инструментларни муомаласи босқичи ме-зонлари бўйича қуйидаги турларга бўлинади:


Бирламчи бозор. Ушбу бозорда қимматли қоғозларни бирин-чи харидорларга сотиш жараёни бўлиб, у қимматли қоғозларни жойлаштириш деб аталади. Қимматли қоғозларни жойлаштириш эмиссиянинг охирги босқичларидан бири ҳисобланади. Қимматли қоғозларни жойлаштириш андеррайтер орқали амалга ошири-лади. Битта андеррайтер қимматли қоғозларни фонд биржасига жойлаштира олмаса, бир нечта андеррайтерлар билан биргаликда жойлаштирилади.


Иккиламчи бозор. Қимматли қоғозларнинг биринчи эгасидан иккинчи эгасига, яъни бирламчи бозордаги қимматли қоғозлар яна бир марта олди-сотди жараёни ҳисобланади. Бошқача қилиб айт-ганда, бозорга илгари чиқарилган ва жойлаштирилган қимматли қоғозларни қайта сотиш бўйича битимларни тузишдир.


Молия бозорининг фаолиятини ҳудудлар бўйича таснифлани-ши қуйидагилардан иборат:

Маҳаллий молия бозори. Асосан тижорат банклари, суғурта компаниялари, уюшмаган қимматли қоғозлар бозори ҳисобланади. Ушбу бозор маҳаллий хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг фаолияти билан амалга оширилади.


Ҳудудий молия бозори. Бир нечта вилоятларда фаолият кўр-сатадиган молия бозори ҳисобланади.


Миллий молия бозори. Мамлакат молия бозорларининг ҳуду-дий тузилишини, уларнинг барча турларини, сегментларини ва шаклларини тўлиқ ўз ичига олади.



22


1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ



  1. Жаҳон молия бозори. Очиқ иқтисодиёти бўлган мамлакат-ларнинг миллий молия бозорларини бирлаштирадиган глобал молиявий тизимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

1.1-расмдан кўриниб турибдики, молия бозорининг таркибий тузилмасида унинг иштирокчилари ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Молия бозори кенг фойдаланиладиган тушунча бўлиб, бозор иштирокчилари инвестицион, кредит, суғурта ва тижорат манфаатларини амалга оширадиган, молия бозорида иштирок этадиган барча юридик ва жисмоний шахсларни ўз ичига олади. Бироқ, уларни уч асосий гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ молиявий хизматларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар бўлган молиявий активларни ва молиявий инс-



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish