Кўчириб ёзув машқлари
грамматик, лексик ёки сўз ясалишига оид вазифаларни
бажариш
билан бирга олиб борилади. Бу имло қоидасини татбиқ этишни яхши билиб олиш имконини
беради. Чунки вазифанинг характери орфографик малакани шакллантиришга назарий асос
бўладиган грамматик, фонетик билимларни активлаштиришни талаб этади. Булардан ташқари,
комплекс машқлар орфография билан биргаликда нутқ ўстириш вазифаларини ҳам бажариш
имконини беради. Комплекс машқларга мисоллар:
1. Кўчириш. Ўзакдош сўзларни аниқлаб, ўзакни ажратиш.
2. Тушириб қолдирилган қўшимчаларни қўйиб кўчириш, қандай қўшимча эканини айтиш;
ёзилишини тушунтириш.
3. Матн мазмунига мос сўзни қавс ичида берилган сўзлардан топиб қўйиб кўчириш. Шу сўз
қайси сўз туркумига оид эканини, унинг ёзиишини тушунтириш.
4. Аралаш берилган сўзлардан гап тузи шва ёзиш.
5. Тартибсиз берилган гаплардан боғланишли матн тузиш.
6. Танлаб кўчириш. (Берилган гаплардан ёки матнданмуайян бир сўз туркумини; от ва
феълдан ё от ва от, сифат ва отдан тузилган сўз бирикмаларини кўчириш.)
Диктант эшитиб идрок қилинган сўз, гап, матнни ёзишдир. Ўқувичларнинг оғзаки ёзма
нутқини ўстиришда, саводхонлигини оширишда диктантнинг аҳамияти катта. Ўқувчи диктант ёзиш
жараёнида хато қилмасликка ҳаракат қилади. Хато қилмаслик
уларнинг фонетик, лексик ва
грамматик билимларни қай даражада ўзлаштирганликларига боғлиқ бўлади. Имло қоидалари
грамматик ҳодисалар билан боғлиқ бўлади. Демак, саводли диктант ёзиш учун ўз навбатида
грамматик қоидаларни ҳам билиш зарур.
Бошланғич синфларда диктант учун матн танлашда бир қанча тамойилларга риоя қилиш
зарур:
1.Матннинг монологик нутқ шаклида бўлиши. Унда кўчирма гаплар, ундалмали, кириш сўли,
ажратилган бўлакли гаплар қўшма гап бўлмаслиги лозим.
2. Матн ҳажми1-4- синф ўқувчиларининг ўқиш сурътига асосланган бўлиши.
3. Матн мазмуни болалар ҳаёти билан боғлиқ бўлиши.
4. Ўқувчиларга у ёки бу ҳақда билим бериши.
5. Танланган матн ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак бўлиши, болалар ҳиссиётига
таъсир
ўтказиши.
6. Матн тарбияловчи характерда бўлиши.
7.Матнда ўрганилаётган ҳодиса камида 5-6 марта учраши.
Диктантлар мақсадига кўра икки хил бўлади:
1.Таълимий диктантлар – билим беришга йўналтирилган диктантлар.
2. Текширув диктант – ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини назорат қилишга
қаратилган диктантлар.
Таълимий диктантларни ўтказиш вақтини, ўрнини, турини ўқитувчининг ўзи белгилайди.
Таълимий диктантлар учун дарснин маълум бир қисми ( 5 -10 дақиқаси), баъзан бир дарс
ажратилади. Бу диктант ўқувчиларининг билими мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади. Таълимий
диктантда ўқитувчи ўқувчиларга ўргатилаётган ҳодисанинг имлосини бир неча таҳлил усулларидан
фойдаланиб тушунтиради, сўзларни тўғри ёзишларига ишонч ҳосил қилгач , уни ёзишга рухсат
берилади. Ҳар қандай йўл билан хатонинг олдини олиш чораси кўрилади. Масалан, 1 - синфда а ва о
унлилари ўрганилаётган дарсда бўғин-товуш, товуш-ҳарф таҳлили ўтказилади.
Баҳо, баҳор
сўзларининг биринчи бўғинида а ҳарфи ёзилишини ўқувчилар билиб олгач, ўқувчилардан бири шу
сўз доскага ёздирилади. Сўнг сўз ўчириб ташланади. Ундан кейин айтиб туриб ёздирилади.
Таълимий диктантлар ташкил эти шва бажарилиш усулига кўра қуйидаги турларга
бўлинади:
1. Таъкидий диктант.
2. Ўз диктант ёки ёддан ёзув диктанти.
3. Изоҳли диктант.
4. Сайланма диктант
5. Эркин диктант
6. Расм диктант
7. Луғат диктант
8.
Ижодий диктант
9. Шулардан сайланма, эркин ва ижодий диктантларда матн маълум ўзгаришлар билан
ёзилади.
Текширув диктантида яқинда ёки илгари ўрганилиб, машқлар билан мустаҳкамла нган
қоидаларни ўқувчилар қай даражада ўзлаштирганликлари аниқланади. Текширув диктанти бирор
бўлим ўрганилгандан сўнг ёки чорак охирида ўтказилади. Текширув диктанти ўқув йили давомида
5-6 марта ўтказилади. Диктантнинг бу турида йўл қўйилган хатолар чуқур таҳлил қилинади, уларни
бартараф қилиш усуллари белгиланади. Шу жиҳатдан текширув диктантининг таълимий аҳамияти
катта. Орфографик машқ сифатида диктантнинг хилма-хил турларидан фойдаланилади.