машқ коллектив равишда бажарилади. Уқувчилар мустакиллиги ошгач, машқни мустақил ишлайдилар.
Дарсда бажарилган машклар уртасидаги боғланишни шакллантирадиган куникманинг хусусияти ҳам сабаб
булади. Уқув материалининг мавзуга ва дарснинг максадига мос булиши унинг мақсадга йуналтирилишини
таъминлайди. Дарсда фойдаланиладиган барча уқув материаллари (шу жумладан, тил фактларини кузатиш,
имло ва нутққа оид машқларнн бажариш учун танланадигаи материаллар ҳам) дарснпнг максадига жуда мос
булиши зарур.
III. О н а т и л и д а р с и, а в в а л о, ўқ у в ч и л ар нутқ в а тафаккурини у с т и р и ш д а р с и д
и р. Она тили дарслари ижтимоий-фойдали булиши учун уқувчиларда уз фикрини грамматик тугри, услубий
аник, изчил ифодалаш ва бошқалар фикрини бсра олиш куникмасини шакллантиришга каратилиши лозим.
Она тили дарсларида нутқ ўстириш курсатмаси грамматик матсриални ургатишда ўқувчилар тилимиздаги
хар бир суз туркуми ёки суз қисмининг ролини билиб олишларига эриштирадиган методик усулларни
қўллашни талаб этади, яъни грамматик назария грамматик тури ва аниқ нутқ малакаларини
шакллантиришга, англаб, тушуниб ёзиш малакаларини устиришга амалда татбист этиш учун ургатилади.
Дарсда болалар нутқини устириш дарснинг мазмунида ва дарсда қулланнилган вазифалар турларида ўз
аксини топади.
Грамматик, суз ясалишига оид, орфографик материалларни урганишни нутқ устириш билан боглаш
ўқувчилар аклий фаолиятини бошқариш ҳисобланади. Болалар нуткини устириш жарасни уларнпнг
тафаккурини. устириш билан боглик.
Она тили дарси уқувчилар таффакурини устириш устида ишлаш мақсадига йуналтирилганлигига
қараб бахоланади. Бунда муайян грамматик ва орфографик материални урганиш жараёнида шу материални
яхшироқ узлаштиришни таьминлайдиган, ақлий фаолиятни талаб қиладиган машқларни ўтказиш
тушунилади. Масалан, «узакдош сузлар» тушунчасини шакллантириш учун сузларнинг лексик маьноси ва
морфемик таркибини таққослашни (уларнинг маъноларида умумийликни ва уларда бир хил узакнинг
мавжудлигини) билиш лозим. Укувчилар тафаккурини устириш учун уқитувчи дарсга тайёрланганда,
вазифа турларини танлайди, дарснинг материалини ва унн узлаштиришда болалар бажарадиган аклий
фаолият машкларини ҳам бслгилаб олади.
Ўқувчиларга бериладиган назарий. билим тилдан онгли фойдаланиш имконини беради. Назарияга аҳамият
бериш, элементар тарзда бўлса ҳам, уқувчиларнинг тил ҳодисалари ўртасидаги богланишни билиб олишига
эътибор бериш демакдир. Бошланғич синф укувчилари бундай богланишни билсалар, н и м а у ч у и
шундай? сурогига жавоб топа оладилар. Масалан, нима учун
пахтакор сузи кслишик ва эгалик
кушимчалари билан турланадн,
етиштирдик сузи эса шахс-сон кўшимчалари билан тусланади.
Она тили дарсларининг фойдали булишига дарсда огзаки ва ёзма ишларни максадга мувофик
утказиш (дарснинг тахминан туртдан уч қисмини ёзма ишлар ташкил килиши лозим), ўқувчиларнинг укув
ишларини текшириб, назорат қилиб бориш, уз вақтида хатоларнинг олдини олиш ва тугрилаш, техника
воситаларидан фойдаланиш каби омиллар катта таъсир курсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: