Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

пар”, “оқ намат”, “наздимда”, “зарра” сўзлари изоҳланади. Шундан сўнг, шеър ўқувчиларга 
навбат билан ўқиттирилади, унинг мазмуни юзасидан саволлар асосида суҳбат ўтказилади. Унда 
қуйидагича саволлар берилиши мумкин: “Шеърда қайси фасл тасвирланган экан?”, “Шоир қор 
ёққан жойларни нимага ўхшатади?”, “Шеърда қор ёғиши нимага қиёсланган?”, “Шоир қорга 
қандай мурожаат қилади?”. Ўқитувчи берилган жавобларни тўлдириб, ўқувчиларнинг қиш 
фаслига доир тушунчаларини бойитади. 
“Қиш” (Турсунбой Адашбоев) шеърининг ҳажми унчалик катта эмас. Лекин у қишда 
ҳайвонлар ҳаётида рўй берадиган ўзгаришларни билиб олишга яқиндан ёрдам беради. Бу шеърни 
ўқишдан олдин ҳам ўқувчилар билан савол-жавоблар ўтказилади. Ўқувчилар диққати 
ҳайвонларнинг қишдаги ҳаётига қаратилади. Масалан, қишда ёввойи қуёнларнинг ранги ўзгариб, 
қорда ўзини душмандан ҳимоя қиладиган оқ рангга кириши, айиқнинг ўсиқ юнглари совуқда 
яшашга қўл келиши тўғрисида тушунча берилади. Шеър матни билан танишишдан олдин доскага 
“аёз”, “қуйруқ”, “сўқмоқ”, “пийма”, “пўстин” “паҳмоқ” сўзлари ёзилиб, маъноси изоҳланади. 
Шеърни навбат билан ўқувчиларга тўрт-беш марта ўқитилганидан кейин унинг мазмуни юзасидан 
савол-жавоб ўтказилади. Шеърнинг тўла мазмуни уч-тўрт ўқувчиларга гапиртирилади, уларнинг 
фикр-мулоҳазалари тўлдирилади. Мазкур мавзуни ўрганиш жараёнида мактаб атрофига саёҳат 
уюштириш ҳам мумкин. Қишда қор босган далаларни, томларни, дарахтларни, одамларнинг ва 
қушларнинг қишдаги ҳаётини кузатиш ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши ва нутқининг ифодали, 
сермазмун бўлиши учун бой материал беради. 
Ўқувчилар барглари тўкилиб, совуқда қор босиб турган дарахтларни кўрар экан, шу ҳолатни 
ифодалаган “қор кўрпасига ўранган яланғоч дарахт” ёки “совуқда мудраётган дарахт” каби 
ибораларни топишга ҳаракат қилади, бу эса ўқувчиларнинг луғат бойлигининг ошишига хизмат 
қилади. 
Шеър матни ҳам саволлар асосида таҳлил қилинади. Аммо, шеър мазмуни ҳақида 
ўқувчиларга кўп савол бериш тавсия этилмайди. Ўқувчилар шеърнинг асосий мазмунини 
тушунганликларига ишонч ҳосил қилишнинг ўзи кифоя. Шуни ҳам айтиш керакки, болалар ҳаёти, 
уларнинг ўзига хос фикрлари, ҳис-туйғулари, қизиқишларини ифодаловчи, шунингдек, замонамиз 
қаҳрамонлари, ўзбек халқи, Ватан ҳимояси, халқимизнинг қаҳрамонона ишлари ҳақидаги шеърлар 
мазмунини тўлиқроқ таҳлил қилиш талаб этилади. Бундай шеърларни ўқишга махсус 
тайёрланилади: шеър мазмунига асос бўлган тарихий воқеа ҳақида қисқача сўзлаб берилади ёки 
суҳбат ўтказилади. 
Бошланғич синфларда ўрганиладиган кўпгина шеърларни таҳлил қилиб, ифодали ўқиш 
машқ қилингач, ифодали ёд айтиб бериш вазифаси топширилади.
Шеърий нутқ енгил ёдлаб олинади, болада эстетик ҳис-туйғу уйғотади. Кичик ёшдаги 
ўқувчилар савиясига мос болаларбоп равшан тил билан ёзилган содда ритмли жарангдор 
шеърларни болалар тез ва осон ёдлаб оладилар. 
Кичик ёшдаги ўқувчиларга шеърни қандай ёдлаш кераклиги ўргатилади. Бунинг учун 
ўқитувчи ўқувчилар билан шеърни тенг сатрли бир неча қисмга бўлади. Ўқувчиларга ҳар бир сатр 
охирида пауза (тўхтам) қилиш, бунинг учун сатр охирида тиниш белгиси бўлиши шарт эмаслиги, 
ритмик тўхтамда овозни нуқтадаги каби пасайтирмаслик лозимлиги, бу тугалланмаган фикрни 
давом эттиришга имкон бериши тушунтирилади ва бўлинган қисмлар навбати билан ёдлатилади. 
Эпик (воқеий) шеърлар ёки шеърий усулдаги адабий эртаклар кишилар ҳаётида юз берган 
ёки юз бериши мумкин бўлган бирор воқеани умумлаштирган ҳолда ифодалаш билан ҳикояларга 
ўхшайди. Воқеаларни ифода этувчи воситаларнинг оҳанг жиҳатдан тартибга солиниши, кичик 
бўлакларнинг изчил ва бир меъёрда такрорланиши, мисраларда оҳангдош сўзларнинг қўлланиши 
билан шеърий нутқ саналади. Шу сабабли бундай асарларни ўрганишда шеър ва ҳикоя устида 
ишлаш методикасидан фойдаланилади.
Эпик шеърларни ўқишга ўқувчилар алоҳида тайёрланади, уларда ифода этилган воқеалар юз 
берган давр ҳақида тасаввур ҳосил қилинади. Бундай шеърларнинг мазмуни қай даражада 
ўзлаштирилганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бунда таълимий воситалар-
расмлардан фойдаланиш яхши самара беради. Асар матни устида ишлашда уни қисмларга бўлиш, 


ҳар бир қисмдаги асосий фикрни аниқлаш, режа тузиш ва қайта ҳикоялаш, қахрамонларга тавсиф 
бериш ва тарбиявий хулосалар чиқариш каби таҳлилий ишлар амалга оширилади.
Эпик шеърларнинг насрий асарлар каби тугуни, кульминастион нуқтаси, ечими мавжуд 
бўлади. Шу сабабли асар мазмуни савол-топшириқлар орқали таҳлил қилинади. Савол-
топшириқлар ўқувчилар томонида ҳам тузилиши мумкин. 
Бундай шеърларни таҳлил қилиш асар воқеалари жараёнида қаҳрамон ҳолатларини ўқувчи 
кўз олдида яққол гавдалантириш имконини беради. Бунда айрим эпизодларга расмлар ҳам 
чиздириш мумкин.
Эпик шеърларнинг бадиий тил воситалари маъноларини очиш, оҳангдош сўзларни аниқлаш, 
банд ва мисралар, бўғинлар сонини белгилаш, ифодали ўқиш, айрим эпизодларни ёд олдириш 
каби иш турлари қўлланса, мақсадга мувофиқ бўлади.
4-синф «Ўқиш китоби» да «Мардлик ва ақл ёруғлиги» (М. Аъзам), «Деҳқонбобо ва ўн уч 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish