Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

болакай қиссаси», «Шарқ ҳикояси» (А. Орипов), «Ҳар ким экканин ўрар» (М. Абдурашидхонов), 
«Содда қишлоқи ва унинг эшаги қиссаси» (А. Жомий), «Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида 
эртак» (А.С. Пушкин), «Бўрининг табиб бўлгани ҳақида эртак» каби эпик шеърлар берилган. Бу 
асарлар устида ишлашда ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган иш турларидан фойдаланиш керак.
Шеърни изоҳли ўқиш дарсининг тузилиши қуйидагича бўлиши мумкин: 
1) шеър мазмунини яхлит идрок этиш учун уни ифодали ўқиб бериш (биринчи синтез); 
2) шеърда тасвирланган пайт, ҳодиса ҳақида суҳбат (анализ); 
3) шеърни ифодали ўқишни машқ қилиш (иккинчи синтез); 
4) шеърни ёд айтиб беришга тайёрланиш. 
5) эпик (воқеий) шеърлар устида ишлаш.
Шеър ўтиш дарси намунасини келтирамиз: 
Мавзу. Қор — ҳаёт суви. 
Ўқув материали. Қиш тўзғитар момиқ пар. Қудрат Ҳикмат. 
Ўқитувчининг мақсади: 1. Ўқувчиларни шеърни ифодали ўқишга, шеър матни устида ишлашга 
ўргатиш; шоирнинг қишнинг хусусиятларини шеър орқали тасвирлашдаги маҳоратини очиб 
бериш; ўқувчиларнинг қишнинг хусусиятлари, қорнинг ҳаёт учун фойдаси ҳақидаги 
тушунчаларини бойитиш. 
2. Ўқувчиларнинг луғатига булут тўшаги, момиқ пар, оқ намат (қор), изғирин, ҳовуз, мўрком, 
сурункаси, файз бермоқ, оқ чойшаб каби сўз ва ибора, тасвирий ифодаларни киритиш. 
3. Ўқувчиларнинг мустақил ишлаш, ижодий фикрлаш қобилиятларини ошириш. 
4. Табиатни севиш, унинг эҳсонларини қадрлашга ўргатиш. 
Дарснинг тури. Янги билим берувчи, лирик шеър ўрганиладиган дарс. 
Дарснинг методи. Изоҳли ўқиш, мустақил иш методи, тармоқлаш методи. 
Дарснинг жиҳози. Қиш фасли тасвирланган расмлар. Қ.Ҳикмат портрети, шоир ҳақидаги 
маълумотлар. 
Дарснинг бориши. 
1. Ўқувчиларда янги мавзуни ўрганишга қизиқиш уйғотиш, топишмоқ айтиш ёъли билан бугунги 
дарснинг мавзусини аниқлаштириш: 
Оппоққина дастурхон 
Ер юзини қоплаган. (Қор) 
Бостирдим икки товуқ, 


Бири иссиқ, бири совуқ. (Ёз, қиш) 
Савол: Бугунги ўқиш дарсимиз қайси мавзу ҳақида экан? 
2. Қиш фасли ҳақида кириш суҳбати. Доскага қиш фасли тасвирланган расмлар илинади. 
Саволлар. 
— Йил қайси фасл билан бошланади? 
— Қиш фасли ҳақида нималарни биласиз? Расмлардан фойдаланиб сўзланг. 
— Қиш бекорчилик фаслими? 
— Қор ҳақидаги афсонани биласизми? Афсона қисқа сўзлаб берилади: Қадимда осмондан ун 
ёғилар экан. Одамлар ўз эҳтиёжларига ярашасини олиб, уйларига олиб кирар экан. Қишлоқда бир 
очкўз бой унларни ўзига керагидан ҳам ортиғини қоплаб ўз уйига таший бошлабди. Ҳатто ер 
юзини чегаралаб олибди. Ўз ерим деган жойлардаги унларни бошқаларга бермабди. Шунда осмон-
у қиш ва булутларнинг жаҳли чиқиб, унларни муздек қорга айлантириб қўйишибди. 
Савол: Табиатда ранглар ҳар хил. Сиз қайси рангларни яхши, ёқимли деб ҳисоблайсиз? 
3. Ўқувчиларнинг қиш фасли ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш. Топшириқ. Қиш фаслига хос 
хусусиятларни айтинг. Ўқитувчи тармоқлаш усулида ёзиб боради: 
Қиш 
совуқ 
изғирин шамол 
қор ёғади 
лайлак қор 
ерлар музлайди 
дарёлар музлайди 
ҳаво булут бўлади 
ҳаво баъзан очиқ бўлади 
қуёш иситмайди 
тоғларга қор кўп ёғади 
ер сирпанчиқ бўлади 
қорлар куралади 
4. Доскага «Қиш тўзғитар момиқ пар» Қудрат Ҳикмат, деб ёзилади. Ўқитувчи: — Шеър муаллифи 
ким экан? У ҳақида нималарни биласиз?
Ўқитувчи ҳикояси. 
Қудрат Ҳикмат — истеъдодли болалар шоири. У қисқа умр кўрган. Шоир ўз ижодини 
кичкинтойларни илмга иштиёқ, она-Ватанга, жонажон юртимизга садоқат руҳида тарбиялашга 
бағишлади. 
Қудрат Ҳикмат 1925-йилда Тошкент шаҳрида камбағал деҳқон оиласида туғилди. Биринчи 
шеърлари 1945-йилда болалар газеталарида босилди: 
1960-йилдан бошлаб болалар нашриётида ишлади. 
Унинг «Менинг Ватаним» (1950), «Бахтли болалар» (1952), «Ободлик» (1953), «Дўстлик» (1954), 
«Родной Узбекистан» (1955) каби қатор шеърий тўпламлари нашр этилган. Кейинчалик «Илоншоҳ 
ва унинг амалдори ари ҳақида эртак» (1963), «Соатжоннинг соати» (1964), «Тошбақалар ҳужуми» 
(1965), «Дайди бола», «Ўғлим билан суҳбат» каби китоблари босилди.
Китоблари кўрсатилади. Уларни ўқишга даъват этилади. 


Ўқитувчи унинг бирор шеърларидан парча ўқиб бериши ҳам мумкин: 
Тинчлик ҳақида қўшиқ 
Тинчлик жуда соз, 
Тўкин-сочин ёз. 
Ўқ товуши чиқмас, 
Янграр дўстлик, соз,— 
Бўлса-чи уруш 
Ўт тушар ҳар ён. 
Тинч, ширин турмуш, 
Бўлади вайрон. 
5. Шеър билан таништириш. Ўқитувчи шеърни ифодали ўқиб (ёки ёд айтиб) беради. 
6. Шеър юзасидан кириш суҳбати. 
— Шеър нима ҳақида экан? 
Шеърдаги қайси жумлалар сизга жуда ёқди? Нима учун? 
7. Шеър ичда ўқитилади. 
8. Шеърни топшириқлар асосида ўқитиш. 
— Биринчи тўртликни ўқинг. Унда қайси сўз ва иборалар ўз маъносида қўлланмаган? Уларнинг 
қайси маънода қўлланганини изоҳлашга ҳаракат қилинг. 
— Иккинчи тўртликни ўқинг: 
Маҳалла-кўй кўчада
Чувурлашиб қор курар, 
Есиб совуқ изғирин: 
— Тезроқ юр! — деб буюрар. Қайси мисраларда жонлантириш қўлланган? Жонлантириш деганда 
нимани тушунасиз?
— Учинчи тўртликни ўқинг. 
Пирпиратиб кўзини 
Автобуслар ўтади. 
Қаҳратон қиш ҳовурни 
Мўркон каби ютади. 
— Шу тўртликнинг кейинги икки мисрасидаги сўзларнинг маъносини тушунтиришга ҳаракат 
қилинг. 
Мустақил иш. 1-топшириқ. 
Шеърни ичингизда қайта ўқинг. Қайси мисрада ўхшатиш борлигини аниқланг. 
Ўқувчилар: 
Томлар кийди оқ қалпоқ 
Ҳовлиларда сен тепа 
Осмон элак, наздимда, 


Шаҳримизга ун сепар. 
— Охирги тўртликда 3-мисрада бор. Ўра кумуш чойшабга. 
2-топшириқ. Шеърни яна ичингизда ўқиб, қорга берилган буйруқни топинг. 
Етар шунча ёққанинг 
Узоқ дала, қирга бор — буйруқ. 
Водийларга файз бериб 
Гуллат боғ-у роғини — буйруқ. 
Ўра кумуш чойшабга, 
Ўлкамнинг ҳар ёғини. 
3-топшириқ. Жонсиз нарсалар шеърда жонли қилиб ифода этилган мисраларни топинг. 
Улар сени кутмоқда 
Ҳар заррангга бўлиб зор. 
Саваб булут тўшагин 
Қиш тўзғитар момиқ пар — мисраларида қайси бадиий восита қолланганини айтинг. 
9. Шеърлаги қаҳрамонлар устида ишлаш. Саволлар.
— Шеърда нималар ҳақида гап боряпти? 
— Уларни шеърдаги қаҳрамонлар дейиш мумкинми? Нима учун? 
— Ўйланг, шеърда нечта қаҳрамон бор? Улар қайсилар? 
(Қиш, изғирин, автобус, осмон) 
— Шеърда ким ғорга қарата гапиряпти? (Шоир) 
— Шоирнинг қорга қарата айтган гапларини ўқинг. 
10. Дарсликдаги савол-топшириқлар устида ишлаш. 
Осмон элак наздимда 
Шаҳримизга ун сепар... 
Ўра кумуш чойшабга 
Ўлкамнинг ҳар ёғини, 
деганда шоир нималарни назарда тутади? 
Уйга вазифа. Шеърни ёд олинг. Шеър мазмунига мос расм ишланг. 
11. Шеърдан олган таассуротингиздан фойдаланиб, қиш, қор, совуқ ҳақида 4-5 гапли матн тузинг. 
Матнингизда шеър матнидаги қуйидаги сўз ва иборалардан фойдаланинг: момиқ пар, оқ чойшаб, 
қаҳратон қиш, осмон элак, қор зарралари, изғирин, файз беради, оқ кийимда. 
Намуна: Қаҳратон қиш кунлари эди. Осмон элак каби қор зарраларини ерга эларди. 
Ер бир зумда оқ чойшабга ўралди. 
Дарахтлар қордан оқ кийим кийди. Бу қишлоғимизга файз бериб турарди. 


12. Якунловчи суҳбат. — Дарсда нима ҳақидаги шеър билан танишдингиз? 
— Биз бугун қиш фасли ҳақидаги шеърни ўқидик. Бунинг гўзал элчиси — қор ҳақида, унинг 
ёқиши даги гўзал манзаралар билан, фойдаси билан танишдик. 
Табиатнинг эҳсонларига қандай муносабатда бўлиш керак экан? 
— Қор, қиш ҳақида қандай топишмоқларни биласиз? Мақоллар-чи? 
12. Ўқувчиларни рағбатлантириш. 
Мавзу: Баҳор уйғониш фасли 
Ўқув материали. Баҳор. Қудрат Ҳикмат. 
Дарснинг мақсади. 
1. Ўқувчиларнинг. Баҳорда табиатда, ҳайвонот ва қушлар ҳаётида бўладиган ўзгаришлар ҳақидаги 
билимларини бойитиш. 
2. Баҳор фаслида табиатни кузатишга, ундаги ўзгаришларни пайқаб олишга ўргатиш. 
3. Табиатни севиш, асраш, унинг гуллаб яшнаши учун ҳисса қўшишга ёъллаш. 
4. Ўқувчилар нутқини сўзлар билан бойитиш. 
Дарс тури. Янги билим берувчи, шеър ўқиш дарси. 
Дарс шакли. Ноанъанавий дарс. 
Дарс методи. Кичик гуруҳлар дарс билан ишлаш, мустақил иш методи, суҳбат методи, тармоқлаш 
методи. 
Дарснинг жиҳози. Кортон қоғоз, рангли фломастер, гул, қушлар расми, табиий ҳодисалар тасвири. 
Ташкилий қисм. Синф 4 гуруҳга ажратиб ўтқазилади. 
Дарснинг бориши. 
И. Даъват босқичи. Мақсад. Ўқувчиларнинг баҳор фасли, ундаги ҳаёт ҳақидаги тушунчаларини 
аниқлаш. Янги мавзуни ўрганишга тайёрлаш ва қизиқиш уйғотиш. 
Метод. Мустақил иш методи. 
1. Ўқувчилар гуруҳига ўтилган мавзу юзасидан савол ва топшириқлар ёзилган карточка солинган
конвертлар берилади.
Савол-топшириқлар. 
1-гуруҳ учун: Баҳор фасли ҳақида қайси асарни ўқиб келдингиз? Унда табиатдаги об-ҳаво 
ўзгаришлари қандай тасвирланган? Сўзлаб беринг. 
— Насим, фирдавс сўзининг маъносини изоҳлаб беринг. 
— «Баҳор таърифида» матнининг 1-қисмини ифодали ўқиб беринг. 
2-гуруҳ учун: «Баҳор таърифида» асарида ернинг юз қисмидаги, дов-дарахтлардаги ўзгаришлар 
қандай тасвирланади? Сўзлаб беринг. 
— Чин сўзининг маъносини изоҳлаб беринг. 
— Асарнинг 2-қисмини ифодалаи ўқиб беринг. 
3-гуруҳ учун: — Қушлар ҳаёти қандай тасвирланади? Шуларни сўзлаб беринг. 
— Каклик, оққуш, ўрдак расмлар ичидан танлаб кўрсатинг. 
— Асарнинг 3-қисмини ифодали ўқиб беринг. 
4-гуруҳ учун: — Ҳайвонлар ҳаракати қандай тасвирланган? Шу ўрнни ҳикоялаб беринг. 
Жайроннинг расмига қараб, унинг ташқи кўринишини тасвирланг. 


— Асарнинг 4-қисмини ифодали ўқиб беринг. Ўқувчилар тўплаган баллар эълон қилинади. 
2. Баддий тил воситалари устида ишлаш. 
Ўқитувчи: Бугун дарсда дахатдаги олмалардан узишга рухсат бераман. Фақат унинг орқасига
ёзилган савол-топшириқни бажарсангиз, олма сизники бўлади ва уни ўз саватчангизга соласиз. 
Ҳар бир гуруҳдан ўқувчилар навбат билан чиқиб олмадардан олади ва шу вақтнинг ўзидаёқ
саволларга жавоб беради:
Ўқинг. Қандай бадиий восита қўлланганини айтинг. 
Уйқуга кирган дарахтлар яна яшил тўн кийди, оқ, сариқ, кўк, қизил рангли ёпинғичлар билан 
безанди. 
Ўқинг. Қандай бадиий воситалар қўлланганини айтинг. 
Бўз ер юзига яшил парда тортди, гўё Хитой карвони 
Чин ҳарири ипак матоларини ҳар томонга ёйди. 
Ўқинг. Қандай бадиий восита қўлланганини айтинг. 
Қора қарға тумшуғини кўпиртириб қағиллайди, унинг овози тантиқ қизнинг овози каби
ёқимсиздир. 
Ўқинг. Қандай бадиий восита қўлланганини айтинг. 
Мағрур турналар кўкда овозини баралла янгратмоқда, тизилган туя карвонидек учмоқда. 
Гуруҳлар балли эълон қилинади. 
3. Матнни топшириқлар асосида ўқитиш. 
— «Баҳор таърифида» матнини ўқинг. Ундан кўчма маънода қўлланган сўзларни топинг. (Баҳор 
нафаси, фирдавс ели, ўз ҳукмига, ҳарир ёпинғич, ҳар томонга ёйди, каклик кулмоқда, гуллар юз 
очиб, қаҳ-қаҳ уриб кулмоқда каби). Гуруҳларнинг балли эълон қилинади. 
4. Баҳор фасли ҳақида ўқувчилар тушунчасини аниқлаш. 
- Баҳор фаслига хос хусусиятларнинг тармоқлаш усулида ифодаланг, уни доскага илинг ва 
изоҳлаб беринг. 
- «Баҳор» шеъри муаллифи Қудрат Ҳикмат ҳақида нималар биласиз? Оғзаки гапириб беришга 
тайёрланинг. Қайси шеърларини ёд биласиз? (Ўқувчилар «Қиш тўзғитар момиқ пар» шеърини 
айтишади) 
Ўқитувчи ҳикояси. 
Қ. Ҳикмат болалар учун шеър ёзган.Шунинг учун болалар шоири деб айтишади. У Тошкентда 
туғилган. Педагогика олийгоҳида ўқиган. У атиги 43 йил яшаган. Лекин болалар учун кўплаб 
шеърлар тўпламини яратган. Унинг «Менинг Ватаним», «Бахтли болалар»). «Уч ўртоқнинг 
совғаси», «Соатжониннг соати», «Ўғлим билан суҳбат» тўпламлари бор. 
Гуруҳнинг балли эълон қилинади. 
ХХ. Англаш босқичи. 
Мақсад. «Баҳор» асари орқали ўқувчиларнинг баҳор табиати, қушларнинг ҳаракати 
ҳақидаги билимларини бойитиш, ифодали ўқиш кўникмаларини такомиллаштириш. 
Ўқувчилар нутқига майин шамоллар, соябон толлар, тонг еллари, ўтлар тебранар, кўкни қучган 
тераклар ибораларини киритиш. 
Метод. Муcnақил иш методи. 
1-топшириқ. Шеърни ичингизда ўқинг. Ифодали ўқиб беришга тайёрланинг. Ўқиш учун 1-
2 дақиқа берилади. Сўнг ҳар бир гуруҳдан 4-5 ўқувчига ўқитилади. Улар баҳоланиб боради, 
гуруҳнинг ифодали ўқиш бўйича умумий балли эълон қилинади. 


2-топшириқ. Дарсликдаги савол-топшириқлар устида ишланг. Ҳар бир гуруҳ ўз ичида савол-
топшириқларни бўлиб олиб тайёргарлик кўрсин. Тайёр ўқувчи туриб жавобини айтаверади. 
Гуруҳлар бир-бирининг жавобини тўлдиради. 
ХХХ. Фикрлаш босқичи. 
Мақсад: Ўқувчиларнинг мавзу юзасидан олган билимларини ҳаётда кўрган-кузатганларини, 
эшитганлари билан боғлаб ифодалаб беришга ўргатиш. Дарс таассуротларини эшитиш орқали 
кейин дарснинг вазифаларини режалаштириб олиш. 
Метод. Суҳбат методи. 
Саволлар: — Бугунги дарсда нималарни билиб олдингиз? Шеърни ўқишдан олдин баҳор, унинг 
об-ҳавоси, табиат кўриниши, қушлар ҳаёти ҳақида нималарни билар эдингиз? Бугунги дарсда 
қандай қийинчиликларга дуч келдингиз? Дарс сизга ёқдими? 
— Сизнингча, дарсда қайси гуруҳ фаол иштирок этди? 
Ўқувчиларнинг фикри умумлаштириб, гуруҳлар тўплаган балл ва айрим фаол ўқувчиларнинг 
баҳоси эълон қилинади. 
Уй вазифаси: Шеърни ёд олиш. Шеър мазмунига мос расм чизиш. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish